Bugun Uchqo‘rg‘onda
12.3K subscribers
8.61K photos
9.96K videos
3 files
3.75K links
🇺🇿Учқўрғон ҳақида энг сўнги янгиликлар, воқеа, ходисалар, бошқа ерда умуман учрамайдиган қизиқарли маълумотлар

Админ билан боғланиш учун
+998770291188

@rasulbek1188
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Germaniya sari yo'lingizni xalqaro sertifikat bilan davom ettirishni rejalashtiryapsizmi?
Hamkorimiz DaF Sprachzentrum nemis tili markazi oktyabr va noyabr oylarida xalqaro imtihon topshiruvchilar uchun maxsus Vorbereitung guruhiga qabul boshlandi. 🇩🇪

DaF Sprachzentrumning maxsus Vorbereitung kurslarida tayyorlangan ko'plab o'quvchilar qisqa muddat ichida yuqori ballar bilan xalqaro nemis tili sertifikatlarini qo'lga kiritishgan.

Kurs haqida:

⏳ Davomiyligi: 2 oy

📚 Haftada 5 kun intensiv darslar

🗣 Sprechen

🎧 Hören

📖 Lesen

✍️ Schreiben

✅ Haqiqiy imtihon formatida puxta tayyorgarlik

Bu kurs kimlar uchun?
B1 darajasini tugatgan, ammo xalqaro imtihonning ayrim qismlaridan o'ta olmayotgan yoki yuqori natija bilan sertifikat olishni maqsad qilganlar uchun.

🚨 Joylar soni cheklangan!

Pastdagi havola orqali hoziroq ro'yxatdan o'ting va o'z o'rningizni band qiling.
https://form.dafzentrum.uz/QOACgMUCpZ?source=Telegram

📲 Telegram kanal: t.me/NamDAFsprachzentrum
📞 Batafsil ma'lumot uchun : +998883885550
❤4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбек келаётир, тарих қаъридан" - Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тайёрланган видеоклип
❤3
Учқўрғонлик Фазлиддин Эркинбоев ТОП ДАРАЖАДА!

Дунёга машҳур BoxRec портали ҳаваскор боксчиларнинг вазн тоифасидан қатъи назар P4P рейтингини янгилади. Кучли ўнталикдан Ўзбекистоннинг 4 нафар боксчиси жой олди:

🥇 Абдумалик Халоков — Олимпиада чемпиони, уч карра жаҳон чемпиони
5-ўрин: Фазлиддин Эркинбоев — жаҳон чемпиони
7-ўрин: Тўрабек Ҳабибуллаев — жаҳон чемпиони
8-ўрин: Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Олимпиада чемпиони, уч карра жаҳон чемпиони

Ўзбекистон — P4P Топ-10’ида энг кўп вакилга эга мамлакат!
2👍20❤6
Daryo.uz Toyota Central Asia билан ҳамкорликда Наманган ҳақида кўрсатув тайёрлади

Мамлакатимизнинг катта аудиторияга эга интернет-нашрларидан бири Daryo.uz Toyota Central Asia билан ҳамкорликда “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” номли туркум кўрсатувларни суратга олишни бошлади.

Ушбу туркум доирасидаги илк лойиҳалардан бири Наманганга оид бўлди.

Ижодий гуруҳ бир неча кун Наманганда бўлиб, вилоятнинг гўзал манзиллари ҳақида кўрсатув тайёрлади. Ушбу кўрсатувни томоша қилишингиз ва видео остига изоҳ ёзиб, қимматбаҳо совға эга ҳам бўлишингиз мумкин!

https://www.youtube.com/watch?v=QJk6abL1Ccs
📢 ЭЪЛОН!

2026 йил 10 - сентябрь куни “Тоза ҳудуд” ДМ Учқўрғон тумани филиали томонидан ҳудудларда санитария ва тозалик ишлари олиб борилади.

Хусусан, махсус техникалар қуйидаги маҳаллаларда хизмат кўрсатади:
Тегирмон, Чек, Фарғона, Шодлик, Кўприкбоши, Узункўча, Маданият, Исломобод, Янгиер, Ёшлик.

♻️ Шу муносабат билан ушбу маҳаллалар аҳолисидан маиший чиқиндиларни белгиланган вақт ва тартиб асосида чиқариш сўралади.

🧹 Ҳудудимиз тозалиги — барчамизнинг масъулиятимиз!

Учқўрғон тумани
“Тоза ҳудуд” ДМ
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тунги Тинчлик — кундуздек ёруғ маҳалла

Учқўрғон туманидаги Тинчлик маҳалласида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари аҳоли ҳаётида ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Айниқса, маҳаллада барпо этилган замонавий ёритиш тизими ва пиёдалар йўлаги тунги вақтда ҳам ҳудуднинг кундузгидек ёруғ бўлишини таъминламоқда.

Бугун маҳалла аҳолиси кечки пайт бемалол сайр қилиб, спорт билан шуғулланиб, соғлом турмуш тарзини олиб бориш имкониятига эга бўлмоқда. Ёруғ ва шинам муҳит нафақат хавфсизликни таъминлаяпти, балки одамларни кўпроқ ҳаракат қилишга, тоза ҳавода вақт ўтказишга ундамоқда.

Пиёдалар йўлагида эрта тонгдан кечгача югураётган ёшлар, сайр қилаётган нуронийлар ва ота-оналар ҳамда болаларни кўриш мумкин. Бу эса маҳаллада инсон қадри ва аҳоли саломатлигига қаратилган эътиборнинг яна бир амалий намунасидир.

Тинчлик маҳалласидаги бу каби янгиланишлар маҳалла аҳлининг турмуш сифати ва кайфиятини юксалтиришга, соғлом ва хавфсиз ҳаёт муҳитини шакллантиришга хизмат қилмоқда.
👍5❤4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туман тиббиётида янги босқич: юқори технологияли жарроҳлик

Учқўрғон туманлараро қўшма шикастлар ва юрак-қон томир касалликлари марказида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида яна бир муҳим қадам ташланди.

Марказнинг травматология бўлимида Ўзбекистон Республикаси Ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори, PhD О. Хайруллаев, травматолог О. Солижонов ҳамда Тошкентдан ташриф буюрган етакчи профессор-шифокорлар ҳамкорлигида бўғимларни эндопротезлаш бўйича юқори технологияли жарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилди.

Мазкур амалиётнинг аҳамияти шундаки, эндиликда туман ва қўшни ҳудудлар аҳолиси мураккаб жарроҳлик хизматларини олиш учун узоқ масофаларни босиб ўтиши шарт эмас. Замонавий тиббий хизматлар маҳаллий марказнинг ўзида кўрсатилмоқда.

Шунингдек, республика миқёсидаги етакчи мутахассислар иштирокида ўтказилган маҳорат дарси маҳаллий шифокорларнинг билим ва тажрибасини янада бойитиш, амaliy кўникмаларини оширишда муҳим аҳамият касб этди.

Бу каби юқори технологияли амалиётлар Учқўрғон туманлараро тиббиёт марказининг замонавий моддий-техник базаси ва малакали мутахассислари мураккаб жарроҳлик амалиётларини юқори савияда бажариш имкониятига эга эканини яна бир бор намоён этмоқда.

Аҳоли саломатлиги йўлидаги бу каби эзгу ишлар тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий натижасидир.
👍4❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўп йиллар Қўғай маҳалласи деб аталган ҳудуд бугун Янги Учқўрғон маҳалласи сифатида мутлақо янги қиёфа касб этмоқда.

Маҳаллага кечқурун ташриф буюрсангиз, бу ердаги ўзгаришларни янада яққол ҳис этасиз. Замонавий кўча чироқлари туфайли тунги вақтда ҳам ҳудуд кундуздек ёруғ. Обод кўчалар, тартибга келтирилган йўлаклар, яшил ҳудудлар ва замонавий инфратузилма аҳоли учун қулай муҳит яратмоқда.

Айниқса, пиёдалар йўлаклари маҳалла аҳлини соғлом турмуш тарзига чорламоқда. Кечки пайт сайр қилаётган нуронийлар, спорт билан шуғулланаётган ёшлар ва фарзандлари билан айланаётган ота-оналар сони кун сайин ортиб бормоқда.

Сўнгги йилларда Янги Учқўрғон маҳалласида амалга оширилган кенг кўламли ободонлаштириш ва қурилиш ишлари ҳудуднинг нафақат ташқи кўринишини, балки одамларнинг ҳаёт тарзини ҳам ўзгартирмоқда. Янгиланган йўллар, ёритиш тизими, назорат камералари ва замонавий инфратузилма аҳоли учун хавфсиз ва қулай ҳаёт муҳитини яратди.

Бугун Янги Учқўрғон маҳалласида кечаётган ўзгаришлар “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий ифодаси бўлиб, маҳалла аҳлининг эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамламоқда.
❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тунги Учқўрғон
👍2❤1
Tadbirkorlar bogʻcha, maktab va texnikum tashkil etish boʻyicha tayyor loyihalar taklifi bilan chiqib, ehtiyojmand oila farzandlarini bepul oʻqitmoqchi boʻlsa, davlat yer uchastkalarini 1 million soʻm boshlangʻich narx bilan auksionga chiqarishga tayyor ekani taʼkidlandi.

Koʻp kvartirali uylarning birinchi qavatidagi xonadonlarni noturar joy toifasiga oʻtkazmasdan, savdo va servis faoliyatiga moslashtirishga ruxsat berish taklif etildi. Bunda xabardor qilishning oʻzi yetarli boʻladi.

Bundan buyon mahallaga tegishli masalalar boʻyicha “yettilik”ni muvofiqlashtiruvchi rahbarlar tomonidan alohida-alohida yigʻilishlar oʻtkazilishiga yoʻl qoʻyilmaydi. Barcha masalalar haftada bir marta Bosh vazir oʻrinbosari boshchiligida barcha rahbarlar ishtirokida muhokama qilinadi.

@u_generalissimus
❤6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олдинги Қўғай эсингиздами?.....
❤2
Ҳурматли Шерзодбек Қурбонович!

Сизни таваллуд айёмингиз билан самимий муборакбод этамиз!

Сиз кўп йиллар давомида давлат хизматида ҳалол ва фидокорона меҳнат қилиб, эл-юрт манфаати йўлида муносиб хизмат қилиб келаётган инсонлардан бирисиз. Бугунги кунда ҳам Инсон ижтимоий хизматлар маркази раҳбари сифатида аҳолининг ижтимоий ҳимояси, инсон қадрини улуғлаш ва эзгу ишларга бош-қош бўлиб келмоқдасиз.

Сизни яхши авлод давомчиси, халқ дарди билан яшайдиган, меҳрибон ва камтар инсон сифатида қадрлаймиз.

Таваллуд кунингиз муносабати билан Сизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, хонадонingizга файзу барака, масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Доимо эл-юрт ардоғида, фарзандларингиз ва яқинларингиз бахтига соғ-саломат бўлиб юринг!

Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
👍29❤9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Норин маҳалласида спорт майдончаси қурилди
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бўш турган бино ўрнида спорт маскани: ёшлар учун янги имкониятлар яратилмоқда

Соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ёшларни спортга кенг жалб этиш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Айниқса, маҳаллаларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш нафақат аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, балки турли салбий ҳолатларнинг олдини олишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Учқўрғон туманининг Норин маҳалласида ана шундай эзгу ташаббуслардан бири амалга оширилмоқда. Тадбиркор Шамсиддин Юнусалиев томонидан узоқ вақт бўш турган бино замонавий спорт масканига айлантирилмоқда. Ҳозирда бу ерда аралаш жанг санъатлари билан шуғулланиш учун барча қулайликларга эга бўлган арена ташкил этилмоқда.

Маскан энг сўнгги спорт жиҳозлари, замонавий машғулот воситалари ҳамда барча санитар-гигиеник талабларга жавоб берадиган санузеллар билан жиҳозланмоқда. Бу эса ёшлар учун хавфсиз ва қулай спорт муҳитини яратишга хизмат қилади.

Эътиборли жиҳати шундаки, маҳалла ёшлари учун воркаут майдончаси ҳам қуриб берилди. Энди ёшлар очиқ ҳавода жисмоний машқлар билан шуғулланиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва спорт орқали ўз иқтидорларини намоён этиш имкониятига эга бўлмоқда.

Бундай лойиҳаларнинг аҳамияти фақат спорт иншооти қурилиши билан чекланмайди. Энг муҳими, илгари фойдаланилмай турган бинолар ҳаётга қайтмоқда, маҳаллаларда ёшлар учун янги имкониятлар яратилмоқда. Бу эса келажакда соғлом, иродали ва ватанпарвар авлодни тарбиялашга хизмат қилади. Норин маҳалласида амалга оширилаётган мазкур ташаббус ҳам тадбиркорлик ва ижтимоий масъулият уйғунлигининг яна бир амалий намунаси бўлмоқда.
👍4❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Учқўрғон туманида Ёшлар куни тадбирлари доирасида техникумларда 2026–2027 ўқув йилида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар ва режалар тақдимоти ўтказилмоқда.

Тақдимот давомида таълим сифатини ошириш, ўқув жараёнини замонавий талаблар асосида ташкил этиш, ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, дуал таълим тизимини кенгайтириш ҳамда битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, иш берувчилар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, амалиёт жараёнларини такомиллаштириш, рақамлаштириш имкониятларини кенгайтириш ва меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича малакали кадрлар тайёрлаш юзасидан аниқ режалар белгилаб олинди.

Тадбирда таъкидланганидек, янги ўқув йилида техникумлар фаолиятини янада самарали ташкил этиш, ёшларнинг замонавий касбларни эгаллаши ва келажакда муносиб иш ўринларига эга бўлишига хизмат қиладиган вазифалар изчил амалга оширилади. 2026–2027 ўқув йилида техникумларда ўқув жараёни 2 сентябрдан бошланиши белгиланган.
❤4👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшларга — икки тил ва бир касб!

Ёшлар куни доирасида Учқўрғон туманида “Икки тил, бир касб” дастури доирасида 39 та умумтаълим мактабида замонавий тикувчилик хоналари фойдаланишга топширилди.

Ушбу хоналарда ўқувчи ёшларга тикувчилик касбининг сир-асрорлари ўргатилиб, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, касб-ҳунар эгаллаши ва келгусида ўз даромад манбаига эга бўлиши учун имкониятлар яратилади.

Айниқса, ёшларни мактаб давриданоқ хорижий тиллар билан бир қаторда амалий касбларга ўргатиш уларнинг замонавий меҳнат бозорида ўз ўрнини топиши учун муҳим қадамдир.

39 та мактабда ташкил этилган тикувчилик хоналари — бу шунчаки янги жиҳозланган хоналар эмас, балки ёшларнинг иқтидори, меҳнати ва тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қиладиган янги имкониятлар маскани.
❤7👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Barchani kutib qolamiz !

Bizning manzil:
📍Namangan viloyati Uchqorg’on tumani
📍Soxil Mfy Uchqorg’on Farg’ona kanal oralig’ida

Murojaat uchun tel 👇👇👇👇

Lokatsiya📍

☎️+998953031109
☎️+998953090030
☎️+998552550030

Guruhimizga qo’shiling !

Batafsil 👉 📱Telegram 📱Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИНВЕСТОРЛАР ВА ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

Уйчи ҳамда Учқўрғон туманлари чегарасидаги Норин дарёси "ГЭС" лар каскади бўйидаги ўрмон ва дарё орасида жойлашган табиати бетакрор ҳудуддан турар-жой биноларини қуриш учун ер майдонлари аукцион савдоларига чиқарилди.

Норин дарёси қирғоғида ГЭСлар каскади қурилиши ҳисобига бўшаб қоладиган 20 гектар ер майдонида экологик-туристик зонани барпо қилиш бўйича мастер режа ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда тасдиқланган.

Лойиҳа доирасида кўчма меҳмон уйлари, савдо ва кўнгилочар марказлар, очиқ ва ёпиқ автотураргоҳлар, ўрта мактаб, болалар боғчаси, соҳил бўйи сайилгохлари, салқин ичимлик ва музқаймоқ шохобчалари, селфи кўпириги, мусиқали фавворалар, спорт майдончалари каби ижтимоий объектлари ҳамда 10 000 нафар аҳоли яшаши учун барча инфратузилма объектларини ўз ичига олган кўркам массив барпо этилиши режалаштирилган.

📈 Ушбу ҳудуднинг афзалликлари:
✔️ Мастер-режа асосида режалаштирилган ҳудуд
✔️ Норин дарёси ва яшил ўрмон ўртасидаги бетакрор табиат уйғунлиги
✔️ Инвестиция учун юқори салоҳияти
✔️ Келажакда қиймати ошиб борувчи лойиҳа

📢 Лотлар СОНИ ЧЕКЛАНГАН!
Бизнесингизни янги босқичга олиб чиқиш имкониятини қўлдан бой берманг ҳамда www.e-auksion.uz савдо платформаси орқали очиқ онлайн аукцион савдоларида иштирок этинг ва ер майдонларини сотиб олинг!

Қуйидаги хавола орқали лот ҳақидаги тўлиқ маълумотлар билан танишишингиз мумкин:

Локация:
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥 UCHQO'RG'ON  ISHONCH da MAXSUS AKSIYA!

🔥 TEXNIKALAR — O‘ZINI NARXIDA BO‘LIB TO‘LASHGA! 🔥
Endi kerakli maishiy texnikalarni 0 so‘m boshlang‘ich to‘lov bilan xarid qiling! 😍
💳 0 so‘m — oldindan to‘lov
💰 0 so‘m — oylik ustama
📆 12 OY — to‘lov muddati

✨ Aksiya muddati: 11–12–13-sentyabr

🛒 Aksiyadagi mahsulotlar:

❄️ ARTEL 276 muzlatgich — 282 500 so‘m/oy
🔥 ARTEL MILAGRO 01-K gaz plita — 277 800 so‘m/oy
📺 SHIVAKI 32 PHE700A televizor — 157 000 so‘m/oy
❄️ PREMIER 12 ESPA INV konditsioner — 374 900 so‘m/oy
⚡️ Shoshiling! Aksiya atigi 3 kun!

📍 Manzil: Uchqo'rg'on tumani, Ulug'bek MFY, do'stlik ko'cha
🖼 Mo'ljal: Tuman hokimiyati ro'parasida
telegram/instagram
Batafsil:
📞 +998995436677
❤2