Bugun Uchqo‘rg‘onda
12.3K subscribers
8.61K photos
9.97K videos
3 files
3.76K links
🇺🇿Учқўрғон ҳақида энг сўнги янгиликлар, воқеа, ходисалар, бошқа ерда умуман учрамайдиган қизиқарли маълумотлар

Админ билан боғланиш учун
+998770291188

@rasulbek1188
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олдинги Қўғай эсингиздами?.....
❤2
Ҳурматли Шерзодбек Қурбонович!

Сизни таваллуд айёмингиз билан самимий муборакбод этамиз!

Сиз кўп йиллар давомида давлат хизматида ҳалол ва фидокорона меҳнат қилиб, эл-юрт манфаати йўлида муносиб хизмат қилиб келаётган инсонлардан бирисиз. Бугунги кунда ҳам Инсон ижтимоий хизматлар маркази раҳбари сифатида аҳолининг ижтимоий ҳимояси, инсон қадрини улуғлаш ва эзгу ишларга бош-қош бўлиб келмоқдасиз.

Сизни яхши авлод давомчиси, халқ дарди билан яшайдиган, меҳрибон ва камтар инсон сифатида қадрлаймиз.

Таваллуд кунингиз муносабати билан Сизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, хонадонingizга файзу барака, масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Доимо эл-юрт ардоғида, фарзандларингиз ва яқинларингиз бахтига соғ-саломат бўлиб юринг!

Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
👍29❤9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Норин маҳалласида спорт майдончаси қурилди
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бўш турган бино ўрнида спорт маскани: ёшлар учун янги имкониятлар яратилмоқда

Соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ёшларни спортга кенг жалб этиш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Айниқса, маҳаллаларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш нафақат аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, балки турли салбий ҳолатларнинг олдини олишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Учқўрғон туманининг Норин маҳалласида ана шундай эзгу ташаббуслардан бири амалга оширилмоқда. Тадбиркор Шамсиддин Юнусалиев томонидан узоқ вақт бўш турган бино замонавий спорт масканига айлантирилмоқда. Ҳозирда бу ерда аралаш жанг санъатлари билан шуғулланиш учун барча қулайликларга эга бўлган арена ташкил этилмоқда.

Маскан энг сўнгги спорт жиҳозлари, замонавий машғулот воситалари ҳамда барча санитар-гигиеник талабларга жавоб берадиган санузеллар билан жиҳозланмоқда. Бу эса ёшлар учун хавфсиз ва қулай спорт муҳитини яратишга хизмат қилади.

Эътиборли жиҳати шундаки, маҳалла ёшлари учун воркаут майдончаси ҳам қуриб берилди. Энди ёшлар очиқ ҳавода жисмоний машқлар билан шуғулланиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва спорт орқали ўз иқтидорларини намоён этиш имкониятига эга бўлмоқда.

Бундай лойиҳаларнинг аҳамияти фақат спорт иншооти қурилиши билан чекланмайди. Энг муҳими, илгари фойдаланилмай турган бинолар ҳаётга қайтмоқда, маҳаллаларда ёшлар учун янги имкониятлар яратилмоқда. Бу эса келажакда соғлом, иродали ва ватанпарвар авлодни тарбиялашга хизмат қилади. Норин маҳалласида амалга оширилаётган мазкур ташаббус ҳам тадбиркорлик ва ижтимоий масъулият уйғунлигининг яна бир амалий намунаси бўлмоқда.
👍4❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Учқўрғон туманида Ёшлар куни тадбирлари доирасида техникумларда 2026–2027 ўқув йилида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар ва режалар тақдимоти ўтказилмоқда.

Тақдимот давомида таълим сифатини ошириш, ўқув жараёнини замонавий талаблар асосида ташкил этиш, ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, дуал таълим тизимини кенгайтириш ҳамда битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, иш берувчилар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, амалиёт жараёнларини такомиллаштириш, рақамлаштириш имкониятларини кенгайтириш ва меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича малакали кадрлар тайёрлаш юзасидан аниқ режалар белгилаб олинди.

Тадбирда таъкидланганидек, янги ўқув йилида техникумлар фаолиятини янада самарали ташкил этиш, ёшларнинг замонавий касбларни эгаллаши ва келажакда муносиб иш ўринларига эга бўлишига хизмат қиладиган вазифалар изчил амалга оширилади. 2026–2027 ўқув йилида техникумларда ўқув жараёни 2 сентябрдан бошланиши белгиланган.
❤4👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшларга — икки тил ва бир касб!

Ёшлар куни доирасида Учқўрғон туманида “Икки тил, бир касб” дастури доирасида 39 та умумтаълим мактабида замонавий тикувчилик хоналари фойдаланишга топширилди.

Ушбу хоналарда ўқувчи ёшларга тикувчилик касбининг сир-асрорлари ўргатилиб, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, касб-ҳунар эгаллаши ва келгусида ўз даромад манбаига эга бўлиши учун имкониятлар яратилади.

Айниқса, ёшларни мактаб давриданоқ хорижий тиллар билан бир қаторда амалий касбларга ўргатиш уларнинг замонавий меҳнат бозорида ўз ўрнини топиши учун муҳим қадамдир.

39 та мактабда ташкил этилган тикувчилик хоналари — бу шунчаки янги жиҳозланган хоналар эмас, балки ёшларнинг иқтидори, меҳнати ва тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қиладиган янги имкониятлар маскани.
❤7👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Barchani kutib qolamiz !

Bizning manzil:
📍Namangan viloyati Uchqorg’on tumani
📍Soxil Mfy Uchqorg’on Farg’ona kanal oralig’ida

Murojaat uchun tel 👇👇👇👇

Lokatsiya📍

☎️+998953031109
☎️+998953090030
☎️+998552550030

Guruhimizga qo’shiling !

Batafsil 👉 📱Telegram 📱Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИНВЕСТОРЛАР ВА ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

Уйчи ҳамда Учқўрғон туманлари чегарасидаги Норин дарёси "ГЭС" лар каскади бўйидаги ўрмон ва дарё орасида жойлашган табиати бетакрор ҳудуддан турар-жой биноларини қуриш учун ер майдонлари аукцион савдоларига чиқарилди.

Норин дарёси қирғоғида ГЭСлар каскади қурилиши ҳисобига бўшаб қоладиган 20 гектар ер майдонида экологик-туристик зонани барпо қилиш бўйича мастер режа ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда тасдиқланган.

Лойиҳа доирасида кўчма меҳмон уйлари, савдо ва кўнгилочар марказлар, очиқ ва ёпиқ автотураргоҳлар, ўрта мактаб, болалар боғчаси, соҳил бўйи сайилгохлари, салқин ичимлик ва музқаймоқ шохобчалари, селфи кўпириги, мусиқали фавворалар, спорт майдончалари каби ижтимоий объектлари ҳамда 10 000 нафар аҳоли яшаши учун барча инфратузилма объектларини ўз ичига олган кўркам массив барпо этилиши режалаштирилган.

📈 Ушбу ҳудуднинг афзалликлари:
✔️ Мастер-режа асосида режалаштирилган ҳудуд
✔️ Норин дарёси ва яшил ўрмон ўртасидаги бетакрор табиат уйғунлиги
✔️ Инвестиция учун юқори салоҳияти
✔️ Келажакда қиймати ошиб борувчи лойиҳа

📢 Лотлар СОНИ ЧЕКЛАНГАН!
Бизнесингизни янги босқичга олиб чиқиш имкониятини қўлдан бой берманг ҳамда www.e-auksion.uz савдо платформаси орқали очиқ онлайн аукцион савдоларида иштирок этинг ва ер майдонларини сотиб олинг!

Қуйидаги хавола орқали лот ҳақидаги тўлиқ маълумотлар билан танишишингиз мумкин:

Локация:
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥 UCHQO'RG'ON  ISHONCH da MAXSUS AKSIYA!

🔥 TEXNIKALAR — O‘ZINI NARXIDA BO‘LIB TO‘LASHGA! 🔥
Endi kerakli maishiy texnikalarni 0 so‘m boshlang‘ich to‘lov bilan xarid qiling! 😍
💳 0 so‘m — oldindan to‘lov
💰 0 so‘m — oylik ustama
📆 12 OY — to‘lov muddati

✨ Aksiya muddati: 11–12–13-sentyabr

🛒 Aksiyadagi mahsulotlar:

❄️ ARTEL 276 muzlatgich — 282 500 so‘m/oy
🔥 ARTEL MILAGRO 01-K gaz plita — 277 800 so‘m/oy
📺 SHIVAKI 32 PHE700A televizor — 157 000 so‘m/oy
❄️ PREMIER 12 ESPA INV konditsioner — 374 900 so‘m/oy
⚡️ Shoshiling! Aksiya atigi 3 kun!

📍 Manzil: Uchqo'rg'on tumani, Ulug'bek MFY, do'stlik ko'cha
🖼 Mo'ljal: Tuman hokimiyati ro'parasida
telegram/instagram
Batafsil:
📞 +998995436677
❤2
Ёшлар ташаббуси — тараққиётнинг энг муҳим омили

Пайшанба — Ёшлар куни муносабати билан Учқўрғон тумани Ёшлар марказида тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшлар ҳамда туман раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Бугунги кунда аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ва иқтисодий фаолликни оширишда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу боис мулоқот давомида ёшлар ўз бизнес ғоялари, лойиҳалари ва фаолиятини кенгайтириш борасидаги таклифларини билдиришди.

Учрашувда асосий эътибор ёшларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечими бўйича амалий чоралар белгилашга қаратилди. Хусусан, кредит маблағларидан фойдаланиш, ер ажратиш, бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш, муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан боғлиқ масалалар ҳамда тадбиркорликни бошлаш жараёнида учраётган айрим тўсиқлар муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида билдирилган ҳар бир мурожаат юзасидан масъул ташкилотлар раҳбарларига аниқ вазифалар юклатилди. Муаммоларни ҳал этиш муддатлари белгиланиб, ижросини назорат қилиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Энг муҳими, бу каби очиқ мулоқотлар ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ва янги бизнес субъектлари ташкил этилишига хизмат қилади. Зеро, ҳар бир муваффақиятли тадбиркорлик лойиҳаси — янги иш ўрни, янги даромад манбаи ва маҳалла тараққиёти демакдир.

Учқўрғонда ёшлар билан мулоқот қилиш, уларнинг фикрини эшитиш ва ташаббусларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш устувор вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Бугунги учрашув ҳам ана шу мақсадга хизмат қилди.
❤2
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining farmoni bilan O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Rahbari Saida Shavkatovna Mirziyoyeva hozirgi lavozimi bilan o‘rindoshlik asosida Toshkent xalqaro moliya markazi boshqaruvchisi lavozimiga tayinlandi.

Boshqaruvchi Moliya markazi kengashining Bosh kotibi hisoblanadi, kun tartibini shakllantirishni tashkil etadi, rais qatnashmagan majlislarda ularga raislik qiladi.

Moliya markazi faoliyatini yo‘lga qo‘yishni muvofiqlashtirish boshqaruvchi faoliyatining muhim yo‘nalishlaridan biri bo‘ladi. Birinchi navbatdagi hujjatlarni tayyorlash, davlat organlari va Markaz tuzilmalari o‘rtasidagi hamkorlikni yo‘lga qo‘yish shular jumlasidan.

Shuningdek, Moliya markazi nomidan O‘zbekistonda va xorijda xalqaro tashkilotlar, investorlar hamda hamkorlar bilan munosabatlarda Markazga vakillik qilish, kadrlar bo‘yicha qarorlar qabul qilishda ishtirok etish, jumladan, Moliya markazi ma’muriyatining ijrochi direktorini va uning o‘rinbosarlarini tayinlash, Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi rahbariyati bo‘yicha tavsiyalar kiritish ham boshqaruvchining muhim funksiyalari sirasiga kiradi.

Boshqaruvchi, shuningdek, bitimlar tuzish, ishchi guruhlar tashkil etish va ekspertlarni jalb qilish huquqiga ega.
—
Указом Президента Республики Узбекистан Руководитель Администрации Президента Республики Узбекистан Мирзиёева Саида Шавкатовна назначена на должность управляющего Ташкентского международного финансового центра по совместительству с ныне занимаемой должностью.

Управляющий считается Генеральным секретарем Совета Финансового центра, организует формирование повестки, а в отсутствие председателя – председательствует на его заседаниях.

Ключевым направлением деятельности управляющего станет координация запуска Финансового центра: подготовка первоочередных документов, выстраивание взаимодействия между государственными органами и структурами центра.

В числе важных функций также представление Финансового центра во взаимоотношениях с международными организациями, инвесторами и партнерами в Узбекистане и за рубежом, а также участие в кадровых решениях, включая назначение исполнительного директора Администрации Финансового центра, его заместителей и внесение рекомендаций по руководству Управления финансовых услуг.

Управляющий также вправе заключать соглашения, создавать рабочие группы и привлекать экспертов.

Facebook|Instagram|X
❤1