Bugun Uchqo‘rg‘onda
12.4K subscribers
8.59K photos
9.94K videos
3 files
3.74K links
🇺🇿Учқўрғон ҳақида энг сўнги янгиликлар, воқеа, ходисалар, бошқа ерда умуман учрамайдиган қизиқарли маълумотлар

Админ билан боғланиш учун
+998770291188

@rasulbek1188
Download Telegram
ТАЙИНЛОВ

Абдулхакимов Бекзод Бахтиёр ўғли
Учқўрғон тумани ҳокимлигининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича бош мутахассиси лавозимига тайинланди.

Бекзод Абдулхакимов 1997 йилда Учқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2020 йилда Наманган муҳандислик-қурилиш институтини тамомлаган.

У мазкур тайинловга қадар Учқўрғон тумани “Бўстон” маҳалла фуқаролари йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида самарали фаолият юритган.

Мазкур лавозим ёшлар билан ишлаш, аҳоли ўртасида ижтимоий фаолликни ошириш, маънавий-маърифий ишларни кучайтириш ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик, маърифат ва тадбиркорлик руҳида тарбиялашдек масъулиятли йўналишларни қамраб олади.

Бекзод Бахтиёр ўғлининг янги вазифасида ташаббускорлик, юксак масъулият ва самарали фаолият кўрсатишига ишонамиз.

Янги лавозимда муваффақият ва омад тилаймиз!
👍31❤16
📢 ЭЪЛОН!

2026 йил 13 - октябрь куни “Тоза ҳудуд” ДМ Учқўрғон тумани филиали томонидан ҳудудларда санитария ва тозалик ишлари олиб борилади.

Хусусан, махсус техникалар қуйидаги маҳаллаларда хизмат кўрсатади:
Истиқбол, Ёшлик, Туркистон, Боғкўча, Қумтуғон, Истиқлол, Саноат, Қўғай, Файзиобод, Каттамоғол.

♻️ Шу муносабат билан ушбу маҳаллалар аҳолисидан маиший чиқиндиларни белгиланган вақт ва тартиб асосида чиқариш сўралади.

🧹 Ҳудудимиз тозалиги — барчамизнинг масъулиятимиз!

Учқўрғон тумани
“Тоза ҳудуд” ДМ
👍2❤1
🚨 ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР! ДИҚҚАТ! 🚨

📲 Ушбу ҳавола орқали АПК иловасини телефонингизга ўрнатиб олинг!

🛡 Иловани ўрнатиш орқали телефонингизга келиши мумкин бўлган шубҳали хабарлар, вируслар ва фирибгарлик ҳолатларидан огоҳ бўлиб, ўзингизни рақамли хавфлардан ҳимоя қилишингиз мумкин.

⚠️ Фирибгарларнинг тузоғига тушманг!

🔐 Телефонингиз ва шахсий маълумотларингиз хавфсизлигига бефарқ бўлманг!

👉 Ҳавола орқали киринг ва АПК иловасини ўрнатиб олинг!

📢 Ўзингиз ҳам, яқинларингизни ҳам огоҳлантиринг!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://project.cybercontrol.uz/r/50nDIyC4v0LHreDucP9sDw
❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шукроналик

Қўғайўлмас маҳалласида бунёдкорлик ишлари давом этмоқда
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#mol_mulk_soligʻi #yer_soligʻi

Jismoniy shaxslar uchun mol-mulk va yer soliqlarini to‘lashning oxirgi muddati 15-oktabr!

🎭 Namangan viloyati musiqali drama teatri jamoasi soliq to’lovlarida barchani faollikka chaqirmoqda.

Eslatma!
Soliq kodeksining 423 - va 440- moddalariga muvofiq, jismoniy shaxslar mol-mulk va yer solig‘ini 15-aprel va 15-oktabrga qadar teng ulushlarda to‘lashi lozim.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Tahlilnoma | 11.10.2026

Minalardan do‘stlikka: O‘zbekiston qo‘shnilarini qanday do‘stga aylantirdi?


mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram | X (twitter)
👍1
🚨 ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР! ДИҚҚАТ! 🚨

📲 Ушбу ҳавола орқали АПК иловасини телефонингизга ўрнатиб олинг!

🛡️ Иловани ўрнатиш орқали телефонингизга келиши мумкин бўлган шубҳали хабарлар, вируслар ва фирибгарлик ҳолатларидан огоҳ бўлиб, ўзингизни рақамли хавфлардан ҳимоя қилишингиз мумкин.

⚠️ Фирибгарларнинг тузоғига тушманг!

🔐 Телефонингиз ва шахсий маълумотларингиз хавфсизлигига бефарқ бўлманг!

👉 Ҳавола орқали киринг ва АПК иловасини ўрнатиб олинг!

📢 Ўзингиз ҳам, яқинларингизни ҳам огоҳлантиринг!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

🚨 ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР! ДИҚҚАТ! 🚨

📲 Ушбу ҳавола орқали АПК иловасини телефонингизга ўрнатиб олинг!

🛡️ Иловани ўрнатиш орқали телефонингизга келиши мумкин бўлган шубҳали хабарлар, вируслар ва фирибгарлик ҳолатларидан огоҳ бўлиб, ўзингизни рақамли хавфлардан ҳимоя қилишингиз мумкин.

⚠️ Фирибгарларнинг тузоғига тушманг!

🔐 Телефонингиз ва шахсий маълумотларингиз хавфсизлигига бефарқ бўлманг!

👉 Ҳавола орқали киринг ва АПК иловасини ўрнатиб олинг!

📢 Ўзингиз ҳам, яқинларингизни ҳам огоҳлантиринг!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://project.cybercontrol.uz/r/JSW3eURM4fTbKEoHpoE_3g
❤2
🏆 “Yoshlar ligasi” viloyat chempionatining 5-tur uchrashuvlari


💻 Instagram🎞YouTube
📝 Facebook 📝Telegrami
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
#yer_va_mol_mulk_soligi

📆15 oktyabr – jismoniy shaxslar uchun yer va mol-mulk solig`i to`lovining oxirgi kuni sanaladi.


Shunday ekan soliqlarni o‘z vaqtida to‘lashni unutmang!


Namangan viloyati soliq boshqarmasi.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ЯНГИЧА ЁНДАШУВ — ЮКСАК ҲОСИЛ ВА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР!

Наманганда қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий технологиялар ва илғор тажрибаларнинг жорий этилиши ҳосилдорликни ошириш, даромадни кўпайтириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Энг муҳими, бу янгича ёндашувлар одамларга илҳом бағишлаб, изланиш ва янгилик яратишга ундамоқда.

Бунга Учқўрғон туманида ривожланаётган замонавий қулупнайчилик яққол мисол бўла олади. Деҳқонлар энди анъанавий усуллар билан чекланиб қолмаяпти. Томчилатиб суғориш технологиялари, хорижий навларни маҳаллий шароитга мослаштириш ва мунтазам тажриба-синовлар орқали етиштириш самарадорлигини оширишга интилмоқда.

Бугун қулупнай плантациялари нафақат даромад манбаи, балки сайёҳларни ўзига жалб этаётган ўзига хос масканга ҳам айланмоқда. Бу эса қишлоқ хўжалиги ва туризмни ўзаро уйғунлаштириб, ҳудуд иқтисодиёти учун янги имкониятлар яратмоқда.

Демак, замонавий билим, технология ва тинимсиз изланиш бор жойда оддий деҳқончилик ҳам юқори даромадли соҳага, қишлоқ эса сайёҳлар қизиқадиган манзилга айланиши мумкин.
❤5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Namangan TV | 12.10.2026

NAMANGANDA KARTING BO'YICHA O'ZBEKISTON OCHIQ KUBOGINING FINAL BOSQICHI O'TKAZILDI

Telegram| Instagram| Youtube| Live| FM-103.6|Facebook
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌱 ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯ — ЮҚОРИ ҲОСИЛДОРЛИК ОМИЛИ

“Иминжон Муҳаррамбону” фермер хўжалигида пахта етиштиришда замонавий агротехнологиялардан самарали фойдаланилмоқда. Илғор ёндашувлар ва тинимсиз изланишлар ўз самарасини бериб, ҳар гектар ердан 65–70 центнергача ҳосил олиш имкониятини яратмоқда.

Бу натижа қишлоқ хўжалигида замонавий технологияларни қўллаш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда фермернинг тажрибаси ва меҳнати юқори ҳосилдорликка эришишда муҳим аҳамиятга эга эканини кўрсатади.

Юқори ҳосил — баракали меҳнат ва замонавий ёндашув самараси!
👍3❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оддий тракторчи — “Шуҳрат” медали соҳиби!

70 ёшли Ёқубжон Раҳимов бутун умрини ҳалол меҳнатга бағишлаган инсонлардан. Унинг ҳаёт йўли, меҳнатсеварлиги ва ўз касбига садоқати ҳар қандай эътирофга муносиб.

Кўп йиллик самарали меҳнати ва юрт равнақига қўшган ҳиссаси муносиб баҳоланиб, Ёқубжон Раҳимов “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Бу мукофот — оддий касб эгаси бўлган инсоннинг фидокорона меҳнатига кўрсатилган юксак эҳтиром. Зеро, жамият тараққиётига ҳисса қўшаётган ҳар бир инсоннинг меҳнати қадрли, ҳалол меҳнат эса доимо эъзозга лойиқ.

Меҳнат билан обрў топган инсонлар — ёшлар учун ибрат мактаби!
👍10❤6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўғайўлмас эсиздами?
📢 ЭЪЛОН!

2026 йил 14 - октябрь куни “Тоза ҳудуд” ДМ Учқўрғон тумани филиали томонидан ҳудудларда санитария ва тозалик ишлари олиб борилади.

Хусусан, махсус техникалар қуйидаги маҳаллаларда хизмат кўрсатади:
Мустақиллик, Ўрдабоғ, Дехқонобод, Навбахор, Сохил, Норин, Ёрқин хаёт, Учёғоч, Янги хаёт, Улуғбек.

♻️ Шу муносабат билан ушбу маҳаллалар аҳолисидан маиший чиқиндиларни белгиланган вақт ва тартиб асосида чиқариш сўралади.

🧹 Ҳудудимиз тозалиги — барчамизнинг масъулиятимиз!

Учқўрғон тумани
“Тоза ҳудуд” ДМ
❤3👍1
Учқўрғон туманида айрим автомобиль йўлларида ҳаракат вақтинча чекланади.

Учқўрғон тумани Қўғай МФЙда жойлашган «Либослар савдо дўкони» катта тадбиркорлик субъектининг очилиш маросими муносабати билан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2026 йил 15 октябрь куни соат 11:00 дан 13:00 га қадар қуйидаги йўналишларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча бир томонлама ташкил этилади:

🚧 Учқўрғон — Янгиер — Қўғай — Хақулобод йўналишидаги 50V 009 автомобиль йўлининг 18 километри;

🚧 Учқўрғон — Қўғай — Бўстон йўналишидаги 50V 012 автомобиль йўлининг 10–11-километр оралиғи.

Ҳайдовчилардан ҳаракатланиш давомида йўл белгилари ва ЙҲХБ ходимлари кўрсатмаларига амал қилиш, тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида имкони борича муқобил йўналишлардан фойдаланиш сўралади.

Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз!
❤15👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Yangiliklar | 13.10.2026

"BIR NURONIY - O'N YOSHGA MAS'UL" TANLOVINING TUMAN-SHAHAR BOSQICHLARI YAKUNLANDI

Telegram| Instagram| Youtube| Live| FM-103.6| Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиз ким учун уй қурдингиз?
👍3