Bugun Uchqo‘rg‘onda
12.4K subscribers
8.56K photos
9.9K videos
3 files
3.72K links
🇺🇿Учқўрғон ҳақида энг сўнги янгиликлар, воқеа, ходисалар, бошқа ерда умуман учрамайдиган қизиқарли маълумотлар

Админ билан боғланиш учун
+998770291188

@rasulbek1188
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#респект!

Kinza кафеси миллий кийинган ёшларга бепул хизмат кўрсатмоқда
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жума — миллийлик ва қадриятлар куни!

Учқўрғон туманида ҳар жума куни миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз ва анъаналаримизни кенг тарғиб қилишга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда.

Туман хотин-қизлар фаоллари ҳам жума куни миллий либосларда бўлиб, миллийликни асраб-авайлаш, ёш авлодга миллий қадриятларимизни етказиш ва жамиятда миллий анъаналаримизга бўлган ҳурматни янада юксалтиришга ҳисса қўшмоқда.
❤4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌱 ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯ — ЮҚОРИ ҲОСИЛДОРЛИК ОМИЛИ

“Иминжон Муҳаррамбону” фермер хўжалигида пахта етиштиришда замонавий агротехнологиялардан самарали фойдаланилмоқда. Илғор ёндашувлар ва тинимсиз изланишлар ўз самарасини бериб, ҳар гектар ердан 65–70 центнергача ҳосил олиш имкониятини яратмоқда.

Бу натижа қишлоқ хўжалигида замонавий технологияларни қўллаш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда фермернинг тажрибаси ва меҳнати юқори ҳосилдорликка эришишда муҳим аҳамиятга эга эканини кўрсатади.

Юқори ҳосил — баракали меҳнат ва замонавий ёндашув самараси!
❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оддий тракторчи — “Шуҳрат” медали соҳиби!

70 ёшли Ёқубжон Раҳимов бутун умрини ҳалол меҳнатга бағишлаган инсонлардан. Унинг ҳаёт йўли, меҳнатсеварлиги ва ўз касбига садоқати ҳар қандай эътирофга муносиб.

Кўп йиллик самарали меҳнати ва юрт равнақига қўшган ҳиссаси муносиб баҳоланиб, Ёқубжон Раҳимов “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Бу мукофот — оддий касб эгаси бўлган инсоннинг фидокорона меҳнатига кўрсатилган юксак эҳтиром. Зеро, жамият тараққиётига ҳисса қўшаётган ҳар бир инсоннинг меҳнати қадрли, ҳалол меҳнат эса доимо эъзозга лойиқ.

Меҳнат билан обрў топган инсонлар — ёшлар учун ибрат мактаби!
❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Учқўрғонда замонавий технологиялар — аёлларга оиласи ва фарзандлари учун кўпроқ вақт!

Бугун Учқўрғонда хотин-қизларимиз пахта майдонида эмас, ўз оиласи ва иш жойида. Фарзандларининг таълим олиши, билимли ва замонавий касб эгаси бўлиб вояга етиши учун кўмаклашмоқда.

Бунинг замирида қишлоқ хўжалигида замонавий технологиялар ва пахта териш машиналарининг самарали қўлланилаётгани мужассам.
Айни пайтда туманда 45 та пахта териш машинаси далада меҳнат қилмоқда. Ҳар бир машина бир кунда 35–45 тоннагача пахта териб, юзлаб инсонлар меҳнатини техника зиммасига олмоқда. Биргина терим машинаси 400–500 нафар аёлнинг пахтасини териб бериш имкониятига эга.

Замонавий технологиялар — нафақат юқори ҳосилдорлик, балки хотин-қизларимиз учун вақт, оилалар учун хотиржамлик, фарзандлар келажаги учун янги имконият ҳамдир!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нолиб юрадиганлар кўп, касал бўлар экан. Шунинг учун ҳамиша шукр қилиб юринг

Телеграм 😎: @Kugayliklar_uz
❤3👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Учқўрғонда пахта терими: ташаббус ва самара!

Учқўрғон туманида фермерлар ўз ташаббуслари билан лизинг асосида харид қилган пахта териш машиналари биринчи мавсумдаёқ ўз қийматининг қарийб 40 фоизини қоплашга улгурди.

Ҳосил мўл, кайфият аъло! Замонавий техника, илғор ёндашув ва фермерларнинг ташаббуси ўз самарасини бермоқда.
❤3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллий либос — миллат ғурури!

Учқўрғон туманида миллий либосларни тарғиб қилиш, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва ёш авлодга етказишга қаратилган ишлар давом этмоқда.

Жумладан, масжидларда ҳам миллий либоснинг аҳамияти, миллийлик ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
👍3❤1
ҚАДРДОН КУРСДОШИМИЗ БАҲРОМ МУҲАММАДИЕВНИ ҚИДИРЯПМИЗ!

Муҳаммадиев Баҳром 1958 йилда туғилган бўлиши мумкин. У 1976–1978 йилларда Қўқон қишлоқ хўжалигини механизациялаш техникумида, У-26 гуруҳида бирга таҳсил олган курсдошимиз.

Ҳурматли Баҳром ака, агар ушбу хабарни ўқиётган бўлсангиз, илтимос, курсдошингиз билан боғланинг!

Ушбу хабарни кўпроқ тарқатишингизни сўраймиз. Балки сизларнинг ёрдамингиз билан қадрдон курсдошлар яна бир бор дийдорлашар.

📞 Алоқа учун: 93 372 80 56
📍 Фарғона вилояти, Қувасой шаҳри
❤4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇷 Koreys tilini o‘rganishni bugundan boshlang!

TOPIK HOUSE — koreys tilini oson, tushunarli va samarali o‘rganish uchun ajoyib tanlov! 📚✨

🎯 Boshlang‘ichdan yuqori darajagacha
👩🏻‍🏫 Tajribali ustozlar
📖 Zamonaviy va qiziqarli darslar
🏆 TOPIK imtihoniga tayyorgarlik

Orzudagi natijaga birgalikda erishamiz! 💫

📍 TOPIK HOUSE
🇰🇷 Koreys tili — biz bilan yanada oson!
tel: +998 99 301 88 72
+998 33 602 20 11


Telegram https://t.me/topikhousee
Instagram :Topik house
Natiyjalarimiz
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ПАХТАЧИЛИКДА ИЛМИЙ ЁНДАШУВ — ЮҚОРИ ҲОСИЛ ГАРОВИ!

Юртимизда бўлгани каби, Учқўрғон туманида ҳам пахтачиликда илм-фан ва замонавий технологияларга таяниш ўз натижасини кўрсатмоқда.

Зафар яқин! Отряд раҳбари Жаҳонгир Маҳмудовнинг таъкидлашича, далаларда ҳали териб олинмаган ҳосил мўл. Бу эса пахтачиликда илмий ёндашув, замонавий технологиялар ва самарали меҳнат ўз натижасини бераётганидан далолатдир.
👍6❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қишлоқ хўжалигида илм-фан ва замонавий технологиялар ўз натижасини кўрсатмоқда!

Учқўрғон туманида пахта теримига 45 та терим машинаси жалб этилган. Битта терим машинаси кунига 35–45 тонна пахта териб, 400–500 нафар теримчининг меҳнатини бажармоқда.

Бу эса минглаб хотин-қизларимизнинг далада эмас, ўз оиласи даврасида бўлиши, фарзандлари тарбияси ва таълимига кўпроқ вақт ажратиши учун имконият яратмоқда.

Энг муҳими, маҳалла раислари ва еттилик вакиллари энди ҳашарчилар масаласи билан эмас, қарор ва фармонлар ижросини қуйи бўғинда таъминлаш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш ва маҳаллалар ривожи билан шуғулланишга кўпроқ эътибор қаратмоқда.

Илм-фан, техника ва замонавий технологиялар — меҳнат самарадорлиги, фаровон оилалар ва тараққиёт омили!
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кичкинтойлар учун янги имконият!

Учқўрғон тумани марказида 1,5–2 ёшли болажонларга қараб турувчи боғча ўз фаолиятини бошлади.

Ушбу маскан ота-оналар учун қулайлик яратиб, энг кичик ёшдаги болажонларни парваришлаш ва уларнинг илк ривожланиш босқичида ғамхўрлик билан қўллаб-қувватланишига хизмат қилади.
👍5❤1
КУРСДОШИНИ ҚИДИРМОҚДА!

Норйигитов Шерали (1958 йилда туғилган бўлиши мумкин)ни курсдоши изламоқда.

Улар 1976–1978 йилларда Қўқон қишлоқ хўжалигини механизациялаш техникумида У-26 гуруҳида бирга таҳсил олишган.

Агар ушбу хабарни ўқиётган Шерали Норйигитовнинг ўзи ёки уни таниганлар бўлса, қуйидаги телефон рақами орқали боғланишингиз сўралади.

📞 93 372 80 56

📍 Фарғона вилояти, Қувасой шаҳри.

Илтимос, хабарни тарқатишга ёрдам беринг! Балки биргина улашиш орқали йиллар давомида бир-бирини излаётган курсдошлар яна топишар.
❤8
📢 ЭЪЛОН!

2026 йил 17 - октябрь куни “Тоза ҳудуд” ДМ Учқўрғон тумани филиали томонидан ҳудудларда санитария ва тозалик ишлари олиб борилади.

Хусусан, махсус техникалар қуйидаги маҳаллаларда хизмат кўрсатади:
Мустақиллик, Ўрдабоғ, Дехқонобод, Навбахор, Сохил, Норин, Ёрқин хаёт, Учёғоч, Янги хаёт.

♻️ Шу муносабат билан ушбу маҳаллалар аҳолисидан маиший чиқиндиларни белгиланган вақт ва тартиб асосида чиқариш сўралади.

🧹 Ҳудудимиз тозалиги — барчамизнинг масъулиятимиз!

Учқўрғон тумани
“Тоза ҳудуд” ДМ
❤2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#rolik

21 oktyabr-O‘zbek tiliga davlat maqomi berilgan kun munosabati bilan 12-sonli bolalar musiqa va san’at maktabining jamoasi so‘zlarimizda o‘zbek tili borligini ushbu rolikda ko‘rsatib berishdi.

https://www.instagram.com/reel/DejVuQeAWEx/?dlrf=cXpjMmFkMHBtMTFi

https://www.facebook.com/share/v/1Fm9WkyzwG/

https://t.me/Musiqahayot
https://t.me/Musiqahayot
❤3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Namangan TV | 16.10.2026

UCHQO'RG'ONDA QULUPNAYCHILIK TARMOG'I RIVOJLANMOQDA

Telegram| Instagram| Youtube| Live| FM-103.6|Facebook
❤4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Namangan TV | 16.10.2026

NURONIYLAR FUTBOLIDA KIM G‘OLIB BO‘LDI?

Telegram| Instagram| Youtube| Live| FM-103.6|Facebook
❤1
🚨 ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР! ДИҚҚАТ! 🚨

📲 Ушбу ҳавола орқали АПК иловасини телефонингизга ўрнатиб олинг!

🛡️ Иловани ўрнатиш орқали телефонингизга келиши мумкин бўлган шубҳали хабарлар, вируслар ва фирибгарлик ҳолатларидан огоҳ бўлиб, ўзингизни рақамли хавфлардан ҳимоя қилишингиз мумкин.

⚠️ Фирибгарларнинг тузоғига тушманг!

🔐 Телефонингиз ва шахсий маълумотларингиз хавфсизлигига бефарқ бўлманг!

👉 Ҳавола орқали киринг ва АПК иловасини ўрнатиб олинг!

📢 Ўзингиз ҳам, яқинларингизни ҳам огоҳлантиринг!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://project.cybercontrol.uz/r/50nDIyC4v0LHreDucP9sDw
❤3