@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Крокусдан сўнг: Россиядаги ўзбек мигрантлари

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/6waPIm4Kpo0

Москвадаги Крокус Сити концерт залига 22 март куни уюштирилган ҳужум ортидан Россияда марказий осиёлик муҳожирларга босим кучайди. Мамлакат бўйлаб аксил муҳожир кайфиятлари кучайган, миллатчилик ва ирқчилик ҳолатлари ошмоқда.
Айниқса тожикистонлик муҳожирларга нисбатан.
Бундай вазиятда Россияда қолаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳам ўзларига нисбатан муносабат ўзгарганини айтишмоқда.
Озодлик Телеграм мессенжери орқали Россияда ишлаётган ўзбек муҳожирларига боғланиб, улардан вазият ҳақида сўради.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍11
Audio
📌Озодлик дастури 04.04.24

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍1
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 04.04.24

✅Қозоғистондаги автоҳалокатда 8 нафар ўзбекистонлик нобуд бўлди

✅ИИВ терактлар ҳақидаги чақириқларга муносабат билдирди

✅Икки йил аввал "Тошкентда режаланган теракт" тафсилоти очиқланди. 4 киши қамоқда

✅Ўзбекистон февраль ойида жаҳонда энг кўп олтин сотган мамлакат бўлди

✅Қашқадарёда мактаб директори пора билан қўлга тушди

✅Қирғизистондаги зилзила таъсири Наманган вилоятида ҳам сезилди

✅Тайвандаги зилзила қурбонлари сони камида 9 нафарга етди

✅Украина президенти Владимир Зеленский Россия 1 июндан 300 минг ҳарбийни урушга сафарбар қилмоқчи эканлигини билдирди

https://t.me/ozodlikkanali/42964
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда сув тошқинлари сабаб 16 мингга яқин аҳоли эвакуация қилинди

Қозоғистонда йирик сув тошқини кузатилмоқда. Бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Салкам 16 минг аҳоли эвакуация қилинди, камида 1400 та уй сув остида қолган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍5
Ўзбек мигрантларининг Россияга хатарли йўли - қурбонлар сони ошмоқда

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/K12nYS8amZc

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 3-апрел куни содир бўлган йўл автоҳалокатида саккиз нафар ўзбекистонлик вафот этди. Қозоғистон ИИВ хабарича, ўзбек муҳожирлари кетаётган Тоёта-Алҳпард минивени Волво юк машинаси билан Самара-Чимкент йўлининг 678-километридаги Маржонбулоқ қишлоғи яқинида тўқнашиб кетган.
Автоҳалокат оқибатида Тоёта ҳайдовчиси дохил минивенда бўлган 8 нафар ўзбек муҳожири жон таслим қилишган.
Вафот этган ўзбекистонликлар президент Мирзиёйев топшириғига асосан Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво борти орқали Ўзбекистонга олиб келиниши, уларнинг дафн маросимларини ўтказиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилгани ҳақида маълумот берилди.
Бу Россияга ишга кетаётган ёки Россиядан қайтаётган ўзбек муҳожирлари билан содир бўлган биринчи ва энг йирик автоҳалокат эмас.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍15👎1
OzodNazar: Қамоқдаги диний блогер; Судяга пора берган судя

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/l4oe7RLDXbM

Фуқаронинг уйида тинтув ўтказиш, унинг телефонини текшириш қонунда қандай тартибга солинган? Нима учун 15 суткага қамалган фуқаро қамоқхона харажатларини қоплаши керак? Судьяларнинг “пора прейскуранти” борми? Сўнгги йилларда судьялар олган поранинг энг катта миқдори қанча? Ҳимоя ордери нима?..

Куннинг ҳуқуққа оид бу ва бошқа саволларини адвокат Муҳсинжон Мадаминов ҳамда Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Москвада

Россия хавфсизлик хизмати “Крокус Сити Холл”даги теракт иши бўйича яна уч шахс ҳибсга олинганини эълон қилди, аммо фуқаролигини ошкор қилмади.

4 апрель куни Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи, МДҲ давлатлари штаб бошлиқлари билан Москвада учрашди.

Бу учрашув, Москвада 22 март куни “Крокус сити холл” концерт залидаги теракт фонида бўлиб ўтмоқда.

2022 йил февралидан бери Украинага босқинини давом эттираётган Россия сўнгги ойларда МДҲ, хусусан Марказий Осиё давлатлари билан мудофаа соҳасидаги алоқаларни изчиллаштираётгани кузатилмоқда.

Айни пайтда Москва мэрияси Мусулмонларни Рамазон Ҳайитини уйларида нишонлашга чақирди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍6👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Крокусдан сўнг: Россиядаги ўзбек мигрантлари

Москвадаги Крокус Сити концерт залига 22 март куни уюштирилган ҳужум ортидан Россияда марказий осиёлик муҳожирларга босим кучайди. Мамлакат бўйлаб аксил муҳожир кайфиятлари кучайган, миллатчилик ва ирқчилик ҳолатлари ошмоқда.
Айниқса тожикистонлик муҳожирларга нисбатан.
Бундай вазиятда Россияда қолаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳам ўзларига нисбатан муносабат ўзгарганини айтишмоқда.
Озодлик Телеграм мессенжери орқали Россияда ишлаётган ўзбек муҳожирларига боғланиб, улардан вазият ҳақида сўради.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7
Озодлик фильми: Марказий осиёлик мигрантлар нега Россияда “террорчи”га айланмоқда?

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/kHOLe_QovzQ

22 мартда Москвадаги “Крокус Сити Холл” концерт залидаги даҳшатли терактни содир этганликда айбланган тожикистонликлар сони 10дан ортди.
4 нафари юз-кўзи қийноқдан шишган, бирининг қулоғи кесиб олинган, бири ҳушсиз аравачада ётган ҳолда судга келтирилди
Тергов қўмитасига кўра, бу тўртовлон айбни тан олган ва буни пул учун қилгани ҳақида кўрсатма берган.
Россияда cўнгги 20 йилликдаги энг қонли теракт ва марказий осиёлик муҳожирларнинг алоқадорлиги меҳнат миграцияси, радикализм ва террорчилик билан боғлиқ айрим саволларни кун тартибига чиқарди:
Марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари нега Россияда террорчига айланмоқда?
Нима учун айнан марказий осиёлик мигрантлар ИШИД тузоғига тушмоқда?
Афғонистонга қўшни минтақа ва Россиядаги радикаллашув илдизлари қаерда?
Бу видеолавҳада имкон қадар ана шу саволларга жавоб изладик.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍6
Audio
📌Озодлик дастури 05.04.24

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 05.04.24

✅Ақтўбедаги аварияда вафот этганлар жасади Ўзбекистонга олиб келинди

✅Тошкентда Artdocfest/Asia доирасида фильмлар намойиши тақиқланди

✅Россияда ОМОН тожик муҳожирлари ётоқхонасини вайрон қилди

✅Қирғизистонда фаол Зарина Тўроқуловага қўлланган шартли жазо қамоққа алмаштирилди

✅Қозоғистонда хитойшунос Константин Сироежкин озодликка чиқди

✅Алексей Навальнийга Дрезден тинчлик мукофоти берилди

https://t.me/ozodlikkanali/42984
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Қамоқдаги диний блогер; Судяга пора берган судя

Фуқаронинг уйида тинтув ўтказиш, унинг телефонини текшириш қонунда қандай тартибга солинган? Нима учун 15 суткага қамалган фуқаро қамоқхона харажатларини қоплаши керак? Судьяларнинг “пора прейскуранти” борми? Сўнгги йилларда судьялар олган поранинг энг катта миқдори қанча? Ҳимоя ордери нима?..

Куннинг ҳуқуққа оид бу ва бошқа саволларини адвокат Муҳсинжон Мадаминов ҳамда Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Москвада ҳайит намозини уйда ўқиш тавсия қилиндими?

Москвада бу йили Рамазон ҳайит намози одатдагидек масжид ва майдонларда ўтади. Бу ҳақда шаҳар муфтийси Ильдар Аляутдинов маълум қилди. Аввалроқ Телеграм каналлар Москва ҳокимиятиники дейилган ва Рамазон ҳайити ўтказилишига оид бўлган ички буйруқни эълон қилишган эди. Унда Москвадаги мусулмонларга ҳайит намозини уй шароитида ўқиш, хутбани эса онлайн томоша қилиш тавсия қилинган эди.
Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!
Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик фильми: Марказий осиёлик мигрантлар нега Россияда “террорчи”га айланмоқда?

22 мартда Москвадаги “Крокус Сити Холл” концерт залидаги даҳшатли терактни содир этганликда айбланган тожикистонликлар сони 10дан ортди.
4 нафари юз-кўзи қийноқдан шишган, бирининг қулоғи кесиб олинган, бири ҳушсиз аравачада ётган ҳолда судга келтирилди
Тергов қўмитасига кўра, бу тўртовлон айбни тан олган ва буни пул учун қилгани ҳақида кўрсатма берган.
Россияда cўнгги 20 йилликдаги энг қонли теракт ва марказий осиёлик муҳожирларнинг алоқадорлиги меҳнат миграцияси, радикализм ва террорчилик билан боғлиқ айрим саволларни кун тартибига чиқарди:
Марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари нега Россияда террорчига айланмоқда?
Нима учун айнан марказий осиёлик мигрантлар ИШИД тузоғига тушмоқда?
Бу видеолавҳада имкон қадар ана шу саволларга жавоб изладик.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 772-кун | Ростовда 6 та самолёт йўқ қилинди

Украина дронлари Ростов вилоятида ҳарбий аэродромга ҳужум қилди, сўнгги хабарларга кўра, 6 та самолёт йўқ қилинган.

Айни пайтда, “Крокус Сити Холл”даги терактга алоқадорликда гумон қилинган яна 3 тожикистонлик қўлга олинди, бири Россия фуқаролигини олган.

Россия Тергов қўмитаси эса айбланувчилардан бирининг телефонидан, гўёки, терактни Украинага боғлаши мумкин бўлган сурат топганини иддао қилди.

22 март куни Москвада бўлган терактдан бери кўплаб тожик муҳожирлари депортация қилинмоқда, ҳужжатларни янгилаш учун минглаб тожик ва ўзбек муҳожирлари суткалаб навбат кутмоқда.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Меҳнат мигрантининг қонли йўли

3 апрель куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида юз берган автоҳалокатда 8 ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди. Бу 6 йил муқаддам шу ҳудудда содир бўлган мудҳиш фожиадан кейинги йирик инцидентдир.

2018 йилнинг 18 январида ҳалокатга учраган автобусда 52 ўзбекистонлик ёниб кетган эди. Фожиадан 5 кун ўтиб Вазирлар Маҳкамаси меҳнат мигрантларининг хавфсизлигини таъминлашга доир шошилинч чоралар тўғрисида қарор қабул қилган.

Ўша қарор бу соҳада нимани ўзгартира олди? Қарорда белгилаб қўйилган чоралар бажарилдими? Бу ва меҳнат мигрантларининг ташвишларига оид бошқа саволларни меҳнат миграцияси масалалари бўйича эксперт, юрист Ботиржон Шермуҳаммадга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍14
РАМАЗОН-УЗ: Ошган чиқим, камайган кирим ва “чала” диний эркинлик

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/cCpF0TmbyTE

Рамазон ойи якунлаб қолди. Бу йил ҳам Рамазон арафасида нархлар ўтган йиллардаги каби ошган. Аммо, бу нарх ошиши сўнгги ойлар давомида муттасил кузатилаётган эди.

Тошкент бозорларидаги сотувчиларга кўра ҳам, бозорга келиб-кетувчи харидорларнинг харид қурби ҳам секин-cекин, аммо муттасил тушиб бормоқда. Иқтисодчилар буни мамлакатда аҳолининг реал даромади пастлагани билан боғламоқда.

Бу йил Тошкент кўчаларида рўзадорларни ифторга чақирувчи эълонлар ўтган йилларга нисбатан кам. Онда-сонда саҳарлик оши таклифи кўзга ташланади.

Тошкентда рўзадорлар саҳарлик ва ифторлик таклиф қилаётган ошхона соҳибининг айтишича, ўтган йил давомида яна диндорларга нисбатан бироз кучайган босимлар ва емакхоналарга алкоголь сотишга зимдан мажбурлов ортидан ҳалол емак сотадиган ошхоналар ортиқча рекламадан тийилишни афзал билмоқда.

Аммо, ижтимоий тармоқларда бу Рамазонда анчайин жонланиш бордек. Саҳарлик ошини тарқатиш акцияси, киши бошига 100 минг сўмдан ифторлик таклифи ва овқат ташиш хизматларидан экстра чегирмалар - тез-тез учрайди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍27👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 773-кун | Харковда ракета ҳужуми қурбонлари сони 6 кишига етди

Россия Украинанинг Харковга берган зарбаси оқибатида тинч аҳоли орасидан 6 киши ҳалок бўлди.
Россиянинг ҳарбий аеродромлари яқинида ўнлаб портлашлар содир бўлди.
Россия қўшини Часов Яр яқинида ўрнашган.
"Арсенал" ҳимоячиси Александр Зинченко агар чақирилса, ўз ватани ҳимояси учун жанг қилишга Украинага қайтишини айтди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шуҳрат Азимов: Менинг икки ватаним бор

Ўзбекистоннинг Олтиариқ туманида туғилиб, Қирғизистонда улғайган комик актёр Шуҳрат Азимов Ўзбекистон телеканалларидаги ҳажвий кўрсатувларда қилган чиқишлари орқали танилган.

Юрий Шатуновнинг машҳур қўшиғи асосида қилган cover ижроси эса турли ижтимоий тармоқларда 2 миллион мартадан кўп кўрилди.

Бу лавҳада истеъдодли қизиқчи, актёр ва режиссёрнинг ҳаёти ҳақида қисқача ҳикоя қиламиз.

*Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди.

Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories

👍22