@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марказий Осиё давлатлари президентларининг фарзандлари

Ёш, муваффақиятли, истеъдодли. Марказий Осиё мамлакатлари президентларининг фарзандлари нафақат баланд мартабали ота-оналари билан, балки ўз ютуқлари билан ҳам фахрлансалар арзийди. Улардан кимдир инвестициялар жалб қилиш билан шуғулланади, кимдир мансаб пиллапояларидан оппа-осон кўтарилиб президент бўлишга тайёрланмоқда, яна кимдир аллақачон давлатнинг олий лавозимини эгаллаган.
Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарларининг фарзандларига оид барча маълум ҳақиқатлар ушбу лавҳамизда ҳикоя қилинади.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9
Audio
📌Озодлик дастури 04.07.24

✅«Док-1 Макс» иши бўйича суд дастлабки ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди

✅Ўзбекистон селдан жабр кўрган Қирғизистонга ёрдам юки йўллади

✅Иккинчи чоракда Ўзбекистон олтин экспортини камайтирди

✅Шавкат Мирзиёев Остонада Си Цзиньпин билан музокара ўтказди

✅“Чегарасиз мухбирлар” халқаро ташкилоти қозоқ журналистига суиқасд жазосиз қолмаслиги лозимлигини айтди

✅НАТО мамлакатлари Украинага 2025 йилда 40 млрд евро ажратади

✅Трамп Путин билан Украинадаги урушни тўхтатишни муҳокама қилди

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍10
Мирзиёев кредитлари: Емаган сомсага пул тўлаш

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/WPBvkqnrCHo

2020-йилнинг баҳор ойлари, айни пандемия даврида ўша вақтдаги Чироқчи тумани, ҳозирги Чироқчи ва Кўкдала туманларининг аҳоли хонадонларига, банк, ҳокимият, маҳалла идоралари ходимлари бирма-бир кириб, туманнинг Бегламишсой МФЙ ҳудудидан 120 гк ер аҳолига боғ қилиш учун имтиёзли шартлар асосида бўлиб берилаётганлигини айтиб, таргибот компаниясини олиб боришган.

Аҳолига ушбу ҳудуддан ер ажратилиши, узумзор ташкил этилиши, маҳсулот шу жойни ўзида қайта ишланиб, экспорт қилиниши, одамлар бой бўлиши айтилган. Мустақил кооперация тузилиши ваъда қилинган.

Аввалига иш бошланиши учун, ер олишга розилик билдирган одамларга 30 – 35 миллиондан кредит маблағлари ажиратилган.

Кооперация ташкил қилинди, дала бошида сув чиқарилди. Аҳолига ажиратилган ерларга ток экиб берилди ва кейинчалик ишлар чала ташлаб кетилди.
Ҳокимият ваъдалари билан 30 миллион кредит эвазига ер олиб, бой бўлишни мақсад қилган аҳоли сувсиз ерда ёлғиз қолди.

Ишсиз ва бирор даромадга эга бўлмаган камбағаллардан Микрокредитбанк ҳозиргача кредитни ундириб келмоқда.

Банк аҳолининг пластик картасига тушган нафақа ёки ёрдам пулларигача кесиб олмоқда.

Аввал камбағал бўлган аҳоли энди қашшоқлик сари юз тутмоқда.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёев кредитлари: Камбағалликдан қашшоқликка

📌 Тўлиқ видео Озодлик YouTube каналида
❗️ Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/WPBvkqnrCHo
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 862-кун | Беларус ШҲТга аъзо, Хитой Ўзбекистон мустақиллигини дастаклайди

Россия армияси Покровск, Волчанск ва Липци йўналишларидаги Украина мудофаа чизиғига ҳужумларни давом эттирмоқда.
Россия ва Хитой раҳбарлари Остонада Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида музокаралар олиб борди.
Саммитда қатнашаётган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Си Цзинпин билан учрашган.
АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан Украина келажаги масаласида музокаралар олиб боргани айтилмоқда.
Владимир Зеленский: Трамп Россия билан урушни имкон қадар тезроқ тугатиш режасини тақдим этиши керак.
Рус қўшинлари ҳарбий омборлари бўшаб бормоқда.
УЕФА Туркия миллий терма жамоаси футболчиси Европа футбол чемпионатида кўрсатган “бўри саломи” белгиси учун суриштирув бошлади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек сайёҳларини қизиқтираётган Лағлан дараси

Сайёҳларни мафтун этувчи Лағлан даралари Ўш вилоятидаги Лағлан қишлоғининг шарқий томони бўйлаб чўзилган. Бу ҳудуд Ўш шаҳридан 60 чақирим узоқликда. Табиати кўзни қамаштирувчи мазкур дарага ташриф буюрувчилар орасида ўзбекистонлик блогер Зилола Икромжонова ҳам бор. Блогер икки халқ ўртасидаги дўстликни туризм орқали мустаҳкамлаш мумкин, деб ҳисоблайди.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди.

Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories
👍12👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёев кредитлари: Емаган сомсага пул тўлаш

2020-йилнинг баҳор ойлари Чироқчи ва Кўкдала туманларининг аҳоли хонадонларига, банк, ҳокимият, маҳалла идоралари ходимлари кириб, 120 гк ер аҳолига боғ қилиш учун имтиёзли шартлар асосида бўлиб берилаётганлигини айтиб, тарғибот компаниясини олиб боришган. Аҳолига ушбу ҳудуддан ер ажратилиши, узумзор ташкил этилиши, маҳсулот экспорт қилиниши, одамлар бой бўлиши айтилган. Аввалига иш бошланиши учун, ер олишга розилик билдирган одамларга 30 – 35 миллиондан кредит маблағлари ажиратилган. Мустақил кооперация тузилиши ваъда қилинган.

Аммо ишлар чала ташлаб кетилди. Ҳокимият ваъдалари билан 30 миллион кредит эвазига ер олиб, бой бўлишни мақсад қилган аҳоли сувсиз ерда ёлғиз қолди. Ишсиз ва бирор даромадга эга бўлмаган камбағаллардан ҳозиргача кредит ундирилиб келмоқда. Аввал камбағал бўлган аҳоли энди қашшоқлик сари юз тутмоқда.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8👎1
Audio
📌Озодлик дастури 05.07.24

✅АҚШда 15 ёшли ўзбекистонликни отиб ўлдирган эркак қўлга олинди

✅Мирзиёев ТДТ (Туркий давлатлар ташкилоти) саммитида иштирок этиш учун Озарбайжонга йўл олди

✅Ўзбекистонда “Лукойл” шуъба корхонасига қарши иш қўзғатилди

✅Хабаровск ўлкасидан 500 дан зиёд ноқонуний мигрант бадарға қилинди

✅YouTube россиялик қатор қўшиқчилар каналларини блоклади

✅Қозоғистонлик муҳолифатчи Киев яқинидаги мусулмон қабристонида дафн этилади

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Истеъмолчилар “Ижтимоий меъёр” қайта кўриб чиқилишини талаб қилмоқда

Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси ва газ учун тарифлар оширилажаги эълон қилинганидан сўнг кўтарилган баҳс-мунозаралар бир муддат давом этиб, тўхтаб қолган эди.

Тўхтаб қолган мунозаралар янги ой бошланиши биланоқ яна авж олди. Бу мунозаралар тарифдан кўра, ўрнатилган ижтимоий меъёрларга оид.

Бугунги суҳбатда иқтисодчи Сапарбой Жубаев ҳамда инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдусалом Эргашев билан юзага келган вазиятни ўрганишга ҳаракат қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12
Энергия тарифларининг ошиши ёхуд “шаффофлик йўқ тизим”

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/K6IDU8Rs6kk

Ёзнинг жазирамасида ўзбекистонликларни ташвишлантираётган муаммо қишдагининг айниси - энергия муаммоси.

Бу йил энергия тақчиллигига тарифларнинг оширишилиши ҳам қўшилди. Нарх-навонинг ошиши ва аҳоли реал даромадларининг тушиб кетиши фонида аҳоли ҳукумат белгилаган ижтимоий норма миқдори ва нархлардан норози. Ижтимоий тармоқлар бу норма ҳамда тарифлар нимага қараб белгиланган, деган ғазабнок саволлар билан тўлган…

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9
Forwarded from OZODLIK KANALI™
Фарғона: ИИБ электрошокер қўллаган ҳайдовчи ҳушсиз ҳолда шифохонага ётқизилди

Фарғона вилояти Риштон туманида ИИБ ходимлари томонидан электрошокер қўлланган 33 ёшли фуқаро ҳушсиз ҳолда шифохонага ётқизилди. “Kun.uz” хабарига кўра, Зоҳидон қишлоғида яшовчи 33 ёшли Равшан Мадалиев 4 июль куни машинасини туман марказидаги асосий йўлга чиқиш учун ҳаракатланиш мумкин бўлмаган қисмида бошқарган. Ҳудудда хизмат вазифасини бажараётган ППХ ходими ҳайдовчига бу ерда ҳаракатланиш мумкин эмаслигини тушунтираётган пайтда жанжал келиб чиққан. Жанжал асносида ИИБ ходимлари ҳайдовчига электрошокер қўллаган ва хизмат хонасига олиб борган. Лекин фуқаро ИИБ биносидан ҳушсиз ҳолда, замбилда олиб чиқилиб, туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
👎20👍12
Forwarded from OZODLIK KANALI™
Тармоқ муҳокамаси: Ваколатли органлар Озодбек Назарбековни жавобгарликка торта оладими?

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков кийим дўконини реклама қилгани муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирган маданият вазирлиги Назарбеков реклама орқали наф олишни кўзламаганини урғулаган.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
👍10
Forwarded from OZODLIK KANALI™
Тармоқда норозилик: ҳисоблагичлар ошириб кўрсатмоқда, нотўғри тўлов олинмоқда

Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик истеъмолчиларнинг электр ҳисоблагичлар ишлатилган электр энергиясини ошириб кўрсатаётгани, ижтимоий меъёр доирасида нотўғри тўлов олинаётганидан норозилиги кузатилмоқда. “Gazeta.uz” нашри, хусусан, “Facebook”даги “Потребитель.уз” гуруҳида шу мазмундаги кўплаб шикоятлар қолдирилгани ҳақида хабар берди.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
👍13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
200 кВт можароси: Энергия тарифларининг ошиши

📌 Тўлиқ видео Озодлик YouTube каналида
❗️ Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/K6IDU8Rs6kk
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 863-кун | Орбан Москвада Путин билан учрашди, Россия яна бир туманни забт этди

Россия кучлари Часив Ярдаги яна бир туманни назоратга олганини айтмоқда.
Россиянинг Днепрдаги зарбаси қурбонлари сони саккиз нафарга етди.
Путин Россия ҳали ҳам Украина масаласида музокараларни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Венгрия бош вазири Виктор Орбан Москвада Владимир Путин билан учрашди.
Россия ҳукумати изоляционизм сиёсатини авж олдирмоқда.
Эронда жума куни президент сайловлари бўлиб ўтмоқда.
Ижтимоий сўров: россияликларнинг учдан бири Украинага ядровий зарба берилишини маъқуллади.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энергия тарифларининг ошиши ёхуд “шаффофлик йўқ тизим”

Ёзнинг жазирамасида ўзбекистонликларни ташвишлантираётган муаммо қишдагининг айниси - энергия муаммоси.

Бу йил энергия тақчиллигига тарифларнинг оширишилиши ҳам қўшилди. Нарх-навонинг ошиши ва аҳоли реал даромадларининг тушиб кетиши фонида аҳоли ҳукумат белгилаган ижтимоий норма миқдори ва нархлардан норози. Ижтимоий тармоқлар бу норма ҳамда тарифлар нимага қараб белгиланган, деган ғазабнок саволлар билан тўлган…

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 864-кун | Украина Часив Ярдан қўшинларининг бир қисмини олиб чиқди

Россия Селидово шаҳрига бошқариладиган иккита авиабомба ташлади. Олти киши ўлди, ўнлаб одам жароҳат олди.
Украина армияси Часив Ярнинг бир қисмидан қўшинларини олиб чиққанини маълум қилди.
Краснодар ўлкасида дронлар ҳужуми туфайли нефт базалари ёнди.
Путин Орбанга Украина можароси бўйича музокарага тайёрлигини билдирди.
Украина армияси 24 та дронни уриб туширгани ҳақида ахборот берди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 865-кун | Воронеж вилоятида ўқ-дори омбори ёнди

Россиянинг Воронеж вилоятида дрон зарбасидан сўнг ўқ-дори омборига ўт кетди. Маҳаллий аҳоли кўчирилмоқда.
Россия Украина аҳоли пунктини эгаллаб олганини, Украина эса ўз қўшинлари Россия кучларига катта йўқотишлар келтирганини даъво қилмоқда.
Британиянинг янги Бош вазири Кир Стармер унинг ҳукумати Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирди.
Эронда президент сайловининг икки турида ислоҳотчи Масъуд Пизишкиён ғалаба қозонди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
OzodXabar: Кун янгиликлари қисқа сатрларда

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия Киевдаги болалар касалхонасига зарба берди

Россия ҳарбийлари Украина пойтахти Киев шаҳридаги Охматдет болалар касалхонасига ракета зарбаси берди. Украина соғлиқни сақлаш вазири Виктор Ляшконинг айтишича, Охматдетга қилинган ҳужум натижасида реанимация, операция ва онкология бўлимлари бинолари вайрон бўлган. Украина президенти Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Охматдет биноси вайроналари остида одамлар бор, ҳалок бўлганлар ва ярадорларнинг сони ҳозирча маълум эмас.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👎9👍7