@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 936-кун | Украина НАТОга аъзолик кафолатини олмаса, ядро қуролини ишлаб чиқариши мумкин

Россия армияси Украинага Ғарб қуроллари олиб кетилаётган поездни портлатганини айтмоқда.
Русларнинг Харковдаги кўп қаватли турар-жой биноси бомбардимони оқибатида камида 30 киши жароҳатланди.
Белгородга Украина ҳужумида 30 киши ярадор бўлди.
АҚШ Федерал қидирув бюроси 15 сентябр куни Флоридада президентликка номзод Доналд Трампга суиқасд олди олинганини айтмоқда.
Қозоғистон ҳукумати экстрадиция ҳибсига олинган қорақалпоқ фаоли Оқилбек Муратовга бошпана беришдан бош тортди.
Марказий ва Шарқий Европани сув босди, ҳукуматлар жала ва тошқин оқибатлари билан курашмоқда.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍11
Миграция, Украина ва демократия. Канцлернинг Ўзбекистонга илк сафари

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/31eDFFcVhUQ

Германия ва Ўзбекистон миграция борасидаги келишувни имзолади.

Бу ҳақда канцлер Олаф Шольцнинг 15 сентябрь куни Самарқандда президент Мирзиёев билан музокараларидан сўнг эьлон қилинди.

Мирзиёев ва Шольц, шунингдек Украинадаги уруш, санкциялар ва Афғонистон масаласини муҳокама қилишган.

Ёпиқ эшиклар ортида ўтган музокаралардан сўнг журналистларга гапирган Шольц, “кўп соҳаларда ҳамкорлик бўйича махфий музокаралар олиб борилаётгани”ни айтган.

Бу Германия канцлерининг минтақага илк ташрифидир. Ташриф доирасида Шольц Остонада Германия ва Марказий Осиё раҳбарларининг саммитида қатнашади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9👎1

“Ўтда ёнмас, сувда чўкмас” InBazar

Тўрт кундан бери тармоқларда тренддан тушмаётган Inbazar савдо дўконлари эгаси Омадбек Холматовга нисбатан терговга қадар текширув бошланди.

Холматовнинг ўз ходимларига нисбатан куч қўллагани акс этган видеолар текширувга сабаб бўлган.

Омадбек Холматовни яқиндан билган Озодлик манбасига кўра, Холматов бизнесини бошлагач, илк бор терговга тортилаётгани йўқ. Манба иддаосича, кейинги икки йилда Холматовнинг ўзи ва InBazar ходимлари ўнлаб марта судланиб, жаримага тортилган.

Интернетдаги очиқ манбаларда қайд қилинишича, Холматов Inbazar жамиятида 86.80 % улушга эга. Компаниянинг қолган улуши Muratov Xikmatulla Xabibullayevichга тегишли. Бу шахс ҳақида Озодликда ҳозирча маълумот йўқ.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍22
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
14 йилда очилган чeгаралар

Қирғизистон ва Ўзбекистон расмийлари 12-сентябрь куни Андижон вилоятидаги Қорасув ўтказиш пункти ва Наманган вилоятидаги Учқўрғон — Кенгсой чегара назорат пункти очилиш маросимида иштирок этди.

Бу ҳар икки давлат чегарасидаги аҳоли учун қувончли воқеа бўлди.

Қариийб 14 йил ёпиқ турган чегарадан аҳоли тўсиқсиз ўта бошлади.

“Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси мухбирлари ҳар икки чегара назорат пунктига бориб, одамларнинг кайфиятини кузатди.
Лавҳани томоша қилинг.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories
👍8👎2
Audio
📌Озодлик дастури 17.09.24

✅Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга учиб кетди

✅Ўзбекистон АҚШ билан қазилмалар бўйича меморандум имзолади

✅Германия ўзбекистонлик ҳамшираларга камида 2200 евро иш ҳақи тўлашга тайёр

✅Толиблар Афғонистонда полиомиелит эмловини тўхтатиб қўйишди

✅Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида яна бир ҳарбий яраланди

✅Трампга суиқасдда гумонланган шахсга айблов эълон қилинди

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Германия билан миграция шартномаси тузди

Германия канцлери Олаф Шолс ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган миграция шартномасига кўра, ўзбекистонликлар Германияда ишлаш учун соддалаштирилган тартибда рухсат олиш имкониятига эга бўладилар. Олаф Шолс Германияда ноқонуний юрган ўзбекистонлик муҳожирларнинг депортация қилинишини таъкидлади.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Надежда Атаеванинг фикрича, бу келишув Россиянинг Марказий Осиёдан мигрантларни қабул қилиш бўйича монополиясини тўхтатиши мумкин.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia
👍14👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сафед Булон: Кичик қишлоқдаги катта истеъдодлар

Қирғизистоннинг чекка ҳудудида, Наманган вилояти билан чегара ҳудудда жойлашган Сафед Булон қишлоғи ўзининг ноёб тарихи ва истеъдодли фарзандлари билан ажралиб туради.

Ушбу лавҳа Сафед Булоннинг ўтмиши ва бугунги кунига назар ташлаб, кичик қишлоқдан чиққан буюк истеъдодлар ҳақида ҳикоя қилади.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видеолавҳалар орқали ёритади. Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories
👍7👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 937-кун | Қозоқ президенти Россияни “енгилмас” деб атади

Қозоқ президенти Россияни “ҳарбий жиҳатдан енгилмас” деб атади.
Россия президенти Владимир Путин мамлакат қуролли кучлари сонини 2,3 миллион нафарга оширди.
Германия ҳукумати Украинага қиш фасли учун қўшимча 100 миллион евро ажратади.
Россиянинг Красноярск шаҳрида полиция бозорларда 520 муҳожирни қўлга олди.
Facebookка эгалик қилувчи Мета Россия давлат ОАВ ларига платформаларида жойлашишига тақиқ қўйди.
Москвада уч нафар ишчи муҳожир Украинадаги уруш қатнашчиси ўлимида айбланмоқда.
WSJ: Россия ва Украинанинг қурбонлар ва ярадорлар бўйича умумий йўқотишлари 1 млн кишидан ошди

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍16👎3
Расмийлар Сурхондарёдаги газ конида 2 киши ҳалок бўлганини тан олди

Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” (М-25) газ конида 17 сентябрь куни рўй берган нохуш ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 18 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Бош прокуратуранинг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Ўктам Ўтаев маълум қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12
Forwarded from OZODLIK KANALI™
ТДПУдан мактуб: “Талабалар форма сотиб олишга мажбурланмоқда” - Sizdan Telegram

“Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетидан мурожаат йўллаяпмиз. Университет маъмурияти биз талабаларни ёппасига форма сотиб олиш ва кийишга мажбурлаяпти. Форма (нимча ва юбка) нархи 250 минг сўм. Ҳолбуки, у сифатсиз матодан тайёрланган. Форма киймаганларни 16 сентябрдан дарсга қўймаслик ва “нб” билан қўрқитишмоқда. Ҳатто классик кийим ва формадагиларга ҳам бундай кийим-бош ўтмаслиги ҳақида уқтиришди. Биз талабалар, формага мажбурловдан норозимиз. Мутасаддилар талабалар талабига қулоқ солса, миннатдор бўлар эдик”.

----------------------

* Sizdan Telegram рукнида бериладиган фикр-мулоҳазалар, мурожаатлар муштарийларнинг иддаоси ҳамда уларнинг шахсий кўз қарашлари ифодасидир.
👍12
Қозоғистон қорақалпоқ фаолини Ўзбекистонга бериши мумкин

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/Lt3gcOrSuhE

Қозоғистон Қорақалпоғистонлик фаол Ақилбек Муратовнинг бошпана бериш ҳақидаги сўровини рад этган. Шундай қилиб, Муратов экстрадициядан ҳимояланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди ва исталган пайтда Ўзбекистонга топширилиши мумкин.

Ҳуқуқ ҳимоячилари бу ҳолат юзасидан ташвиш билдирмоқда, фаолнинг адвокати комиссия қарорига қарши апелляция бермоқчи.

Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида туғилиб-ўсган, 10 йилдан бери Олмаотада яшаётган Ақилбек Муратбай Қозоғистондаги юртдошларига ёрдам кўрсатиб келаётган эди.

2022 йилнинг ёзидан бери Муратов, у ва ўзи каби бошқа қорақалпоғистонлик фаоллар ортидан - 2022 йилнинг 1-2 июль кунлари Нукусда бўлган қонли воқеалардан кейин таъқиб бошлангани, оиласига босимлар бўлаётганини айтиб келаётган эди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13👎2
Audio
📌Озодлик дастури 18.09.24

✅Ўзбекистонликлар учун Германиядан ишчи визаси олиш осонлашади

✅Тошкентдаги мебель корхонасида чиққан ёнғин 1,5 соатда ўчирилди

✅Подмосковьеда муҳожирларга сервис соҳасида ишлаш тақиқланади

✅“Ҳизбуллоҳ” аъзоларининг пейжерлари бир пайтда портлади

✅Microsoft Россиялик троллар Ҳаррис ҳақида фейк тарқатаётгани ҳақида маълум қилди

✅БМТ Курск вилоятининг УҚК назоратидаги қисмида миссияга ҳозир

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик суриштируви: Отабек Умаров ўнлаб миллион долларлик қасрни қайси пулига қуряпти?

Айни кунларда пойтахт Тошкентнинг энг қиммат Мирзо Улуғбек районидаги Москванинг «Рублëвка»сига қиëсланадиган Шўртепа маҳалласида улкан қурилиш бормоқда. Кенгайиб бораëтган қурилиш майдонининг жорий сатҳи 1¸5 гектардан ошади. Муқояса учун - бу соҳибқирон Амир Темурнинг дунëга машҳур Регистон майдонидан уч баравар катта. Хусусий ҳовлилар ва масжид қуршовидаги бу қурилишни бошлаш учун 20 дан ошиқ эски ҳовлию яп-янги вилла бузиб ташланган. Озодлик суриштируви бу муҳташам қасрни Шавкат Мирзиëевнинг кичик қизи¸ Ижтимоий ҳимоя агентлиги раҳбари ўринбосари Шаҳноза Мирзиëева ва унинг эри¸ Президент хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари Отабек Умаров қураëтганини ўртага чиқарди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍18👎6
Бойсунда яна авария: Тўрт киши ўлди

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/5qlfz7LWZE8

Бойсундаги газ конида яна авария содир бўлди. Тўрт киши ҳалок бўлган, бир неча киши жароҳатланган.

Бош прокуратура «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конидаги ҳодиса 17 сентябрь куни рўй берганини маълум қилди.

Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маҳаллий матбуотга тарқатган хабарномасига кўра, ҳалок бўлганлар конда ишлаган пудратчи ташкилот ходимлари бўлган. Уларнинг шахсига аниқлик киритилган.

Бироқ на Асадов ва на Бош прокуратура расмийлари ҳодиса тафсилотларини очиқламади. Тўрт ишчининг қай тариқа ҳалок бўлгани номаълум қолмоқда.

Бойсундаги Озодлик манбалари ҳалок бўлганлар ERIELL GROUP ишчилари бўлганини айтишди. Ўлган тўрт ишчи ҳам 18 сентябр куни дафн қилинган. Уларнинг икки нафари бойсунлик, яна икки нафари эса қўшни Қашқадарёнинг Ғузор туманидан келган ишчилар бўлган.

Бойсун конида ишлаётган Enter Engineering ҳам, Eriell ҳам Озодликнинг қатор суриштирувлари қаҳрамони, Кремлга яқин олигарх Бахтиёр Фозиловга тегишли.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 938-кун | Тверда портлашлар, аҳоли эвакуация қилинди

Россиянинг Твер вилояти аҳолиси дрон ҳужуми натижасида юзага келган портлаш ва ёнғин ортидан эвакуация қилинмоқда. Германия жорий қиш мавсумида Украинага қўшимча 100 миллион eвро ёрдам беради. Россия Хавфсизлик кенгаши котиби, собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгу Теҳронга сафар қилди ва у eрда Эрон президенти билан учрашди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бойсунда яна авария: Тўрт киши ўлди

Бойсундаги газ конида яна авария содир бўлди. Тўрт киши ҳалок бўлган, бир неча киши жароҳатланган.

Бош прокуратура «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конидаги ҳодиса 17 сентябрь куни рўй берганини маълум қилди.

Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маҳаллий матбуотга тарқатган хабарномасига кўра, ҳалок бўлганлар конда ишлаган пудратчи ташкилот ходимлари бўлган. Уларнинг шахсига аниқлик киритилган.

Бироқ на Асадов ва на Бош прокуратура расмийлари ҳодиса тафсилотларини очиқламади. Тўрт ишчининг қай тариқа ҳалок бўлгани номаълум қолмоқда.

Бойсундаги Озодлик манбалари ҳалок бўлганлар ERIELL GROUP ишчилари бўлганини айтишди. Ўлган тўрт ишчи ҳам 18 сентябр куни дафн қилинган. Уларнинг икки нафари бойсунлик, яна икки нафари эса қўшни Қашқадарёнинг Ғузор туманидан келган ишчилар бўлган.

Бойсун конида ишлаётган Enter Engineering ҳам, Eriell ҳам Озодликнинг қатор суриштирувлари қаҳрамони, Кремлга яқин олигарх Бахтиёр Фозиловга тегишли.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистон қорақалпоқ фаолини Ўзбекистонга бериши мумкин

Қозоғистон Қорақалпоғистонлик фаол Ақилбек Муратовнинг бошпана бериш ҳақидаги сўровини рад этган. Шундай қилиб, Муратов экстрадициядан ҳимояланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди ва исталган пайтда Ўзбекистонга топширилиши мумкин.

Ҳуқуқ ҳимоячилари бу ҳолат юзасидан ташвиш билдирмоқда, фаолнинг адвокати комиссия қарорига қарши апелляция бермоқчи.

Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида туғилиб-ўсган, 10 йилдан бери Олмаотада яшаётган Ақилбек Муратбай Қозоғистондаги юртдошларига ёрдам кўрсатиб келаётган эди.

2022 йилнинг ёзидан бери Муратов, у ва ўзи каби бошқа қорақалпоғистонлик фаоллар ортидан - 2022 йилнинг 1-2 июль кунлари Нукусда бўлган қонли воқеалардан кейин таъқиб бошлангани, оиласига босимлар бўлаётганини айтиб келаётган эди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍15👎4
Audio
📌Озодлик дастури 19.09.24

✅Наманганда 830 млн сўмлик тақиқланган дори-дармон топилди

✅Навоийда чақалоғини 10 миллион сўмга сотишга уринган аёл ушланди

✅Бойсундаги брифингда Вазирлар саволларга жавоб бермади

✅Тожикистонлик журналист Ўзбекистонга киритилмади

✅Арманистонда Давлат тўнтариши қилмоқчи бўлган гуруҳ фош этилди

✅БМТ Бош Ассамблеяси Исроилни босиб олинган Фаластин ҳудудларини тарк этишга чақирди

✅АҚШ Алеут оролларига ҳарбий бўлинма жойлаштирди

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 939-кун | Тверда аҳоли портлашлар ортидан эвакуация қилинмоқда

Сунъий йўлдош тасвирлари Твердаги қурол омбори ҳануз ёнаётганини кўрсатмоқда. СБУ Россиянинг Твер вилоятидаги қанотли ракеталар сақланадиган йирик қурол омбори йўқ қилинганини билдирди.Россия Армиясида аскар этишмаслиги муаммоси ўртага чиққан.Ливанда пейжерлар портлашларнинг иккинчи тўлқинида камида 14 киши ҳалок бўлди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12👎1