@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия қамоқхоналаридаги ўзбекистонлик маҳбуслар билан суҳбат

“Мигрант Медиа” лойиҳамиз Россиядаги марказий осиёлик маҳбуслар ва уларнинг яқинлари билан суҳбатлашди. Наркотиклар савдосида айбланиб етти ярим йилга қамалган Бекмирзонинг онаси Дилфуза колонияда турли босимлар орқали маҳбусларни урушга боришга мажбурлашаётганини айтади. Қамоқдаги яна бир Ўзбекистон фуқаросининг айтишича, Россия қамоқхоналаридаги маҳкумларнинг аксарияти гиёҳванд моддалар савдосида айбланган.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍11👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 956-кун | Қозоғистон АЭС референдум, Байрутга зарба, Украинага 5131та ҳужум

Қозоғистонда полициянинг кучли назорати остида Атом электр станциясини қуриш бўйича референдум бўлиб ўтди.

Исроил Байрут жанубига ҳаводан ҳужум қилди. Исроил ҳаво кучларининг Ғазодаги масжид ва мактабга берган зарбаси оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди.

Шанба ва якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинага 5130 та ҳужум уюштирди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“3 ойдан буён газ баллон йўқ. Оч қолмаслик учун ўзимизни хавф остига қўймоқдамиз” - Sizdan Telegram

“Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Чўйинчи маҳалласига 3 ойдан буён газ баллон олиб келинмаяпти. Шаҳарга яқин ҳудуд бўлса-да, табиий газ билан таъминланмаган. Аҳоли газ баллон кечикаётгани сабаб қийналяпти. Газ идорасига мурожаат қилсак, “навбат билан берилади” дейишяпти. Кунлар совиётганда эрталаб иссиқ чой қилиб болаларни мактабга жўнатишимиз, ўзимиз ишга боришимиз учун шароит керак-ку! Газ баллон ўз вақтида берилишини сўраймиз”.

----------------------

* Sizdan Telegram рукнида бериладиган фикр-мулоҳазалар, мурожаатлар муштарийларнинг иддаоси ҳамда уларнинг шахсий кўз қарашлари ифодасидир.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍18
Кластерларга берилган миллиардлаб имтиёзли кредит қаёққа кетди?

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/i4BpT1uVfiE

Ўзбекистон Кластерлар уюшмаси раисига тегишли икки кластер қарздорлиги учун банкрот қилинмоқда.

Озодлик қўлга киритган ҳужжатларга кўра, TCT Agro Cluster салкам 360 миллиард сўм қарзини тўлашга лаёқатсиз, деб топилган. BCT Cluster Agrokompleks эса банкротлик ёқасида.

Шу кунда мамлакатда жами 50 дан ортиқ кластер банкрот бўлгани ёки банкротлик арафасида экани айтилмоқда. Кластерлар зиммасидаги қарздорлик, норсмий маълумотларга кўра, 1 миллиард АҚШ долларидан ошган.

Яъни, мамлакатда кластерлик тизимининг меъмори саналган Раҳматовнинг ўзига қарашли 3 йирик кластерлар тармоғи, Озодлик тасарруфидаги ҳужжатларга кўра, бир неча юз миллион долларлик қарзга ботган.

Бугунга келиб кўплаб кластерда кредит қарзи бор. Бунинг устига, фермерларга ўтган икки йилдан бери тўланмаётган буғдой ва пахта пулидан қарздорлик ҳам йиғилган.

Бундан ташқари, бу йилги пахтанинг нархи ҳам катта можаро бўлмоқда. Ҳокимиятлар жойларда фермерларни пахтани йил бошида белгиланган нархдан паст нархга сотишга зўрламоқда. Пахтанинг нархини тушириш бу йил ҳам ҳукумат қарори билан бошланди.

Бундан ташқари, фермернинг зарарини қоплаш учун давлат ғазнасидан ажратилаётган субсидия ҳам кластер чўнтагида қолишидан хавотирлар бор.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёмғир сувини кутадиган қишлоқ

Андижон туманининг Гулистон маҳалласи аҳолиси ичимлик суви етишмовчилигидан азият чекади. Қилинган мурожаатлар натижасида энди машиналарда сув келтириляпти. Аммо бу барибир аҳоли эҳтиёжига етмайди.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories
👍10
Audio
📌Озодлик дастури 07.10.24

✅Cудья фуқаро уйини сохта ҳужжат билан сотиб юборгани айтилмоқда

✅Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов қишга 5,1 миллиард куб метр газ ғамланганини маълум қилди

✅Самарқанд вилоятида 5,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди

✅Ўзбекистонда бангивор моддаларнинг интернетдаги тарғиботи учун жавобгарлик белгиланди

✅Археологлар Ахсикентда қадимий ерости йўлини топишди

✅Исроил армияси Ғазода ҲАМАСга қарши янги амалиёт ўтказмоқда

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 957-кун | Қрим нефт базасига ҳужум, Исроилнинг Ғазодаги ҳалокатли уруши

Россия аннексия қилган Қримда нефт базаси ёнмоқда.

Россиялик фаол Илдар Дадин Украинадаги урушда ҳалок бўлди.

Исроилнинг Ғазодаги уруши бошланган сана арафасида дунё бўйлаб намойишлар бўлиб ўтди.

1999 йилдан бери Россияни бошқариб келаётган Владимир Путин 7 октябр куни 72 ёшга кирди. Мирзиёев ва МО давлатларининг бошқа раҳбарлари уни табриклагани Кремлга ошиқди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кластерларга берилган миллиардлаб имтиёзли кредит қаёққа кетди?

Ўзбекистон Кластерлар уюшмаси раисига тегишли икки кластер қарздорлиги учун банкрот қилинмоқда.

Озодлик қўлга киритган ҳужжатларга кўра, TCT Agro Cluster салкам 360 миллиард сўм қарзини тўлашга лаёқатсиз, деб топилган. BCT Cluster Agrokompleks эса банкротлик ёқасида.

Шу кунда мамлакатда жами 50 дан ортиқ кластер банкрот бўлгани ёки банкротлик арафасида экани айтилмоқда. Кластерлар зиммасидаги қарздорлик, норсмий маълумотларга кўра, 1 миллиард АҚШ долларидан ошган.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/i4BpT1uVfiE
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Опен бюджет”да 5100 та овоз билан юта олмаган қашқадарёликлар йўлни ўз ҳисобидан асфальтлади

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё виллояти Чироқчи туманидаги тоғолди Оқчава қишлоғи аҳолиси ҳудуд йўлини ўз ҳисобидан асфальтлаётгани акс этган видео тарқалди.

Маълум бўлишича, Оқчава аҳли 2023 йили “Опен бюджет”да қатнашиб, 5100 та овоз йиққан, аммо шунда ҳам юта олмаган.

Йўл таъмирланишини кутиб тоқати тоқ бўлган аҳоли пул йиғиб, ҳашар йўли билан қишлоқнинг 1,5 км га яқин йўлига асфальт ётқизган.

Маълумот ўрнида, “Очиқ бюджет” портали орқали ўтказиладиган “Ташаббусли бюджет” танловининг жорий йилги иккинчи мавсумида республика бўйича 1772 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Уларни молиялаштиришга 2,1 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши айтилган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍19
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия қамоқхоналаридаги ўзбекистонлик маҳбуслар билан суҳбат

“Мигрант Медиа” лойиҳамиз Россиядаги марказий осиёлик маҳбуслар ва уларнинг яқинлари билан суҳбатлашди. Наркотиклар савдосида айбланиб етти ярим йилга қамалган Бекмирзонинг онаси Дилфуза колонияда турли босимлар орқали маҳбусларни урушга боришга мажбурлашаётганини айтади. Қамоқдаги яна бир Ўзбекистон фуқаросининг айтишича, Россия қамоқхоналаридаги маҳкумларнинг аксарияти гиёҳванд моддалар савдосида айбланган.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia
👍8
Audio
📌Озодлик дастури 08.10.24

✅Қашқадарёдаги Газ тўлдириш шохобчасида портлаш рўй берди

✅Футбол бўйича Ўзбекистон термаси тренерининг яна тоби қочди

✅Ўзбекистонда йил бошидан буён “тез ёрдам”га қарийб 10 миллион киши cим қоқди

✅Қурилиш вазирлиги аҳолидан шикоятлар ортаётганини тан олди

✅Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 41 млрд доллардан ошди

✅Новқат мадрасасидаги можарода 14 яшар ўсмир нобуд бўлди

✅Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти америкалик икки олимга берилди

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 958-кун | Феодосияда нефт омбори икки кундан бери ёнмоқда

Россия томонидан аннексия қилинган Феодосияда икки кундан бери нефт омборидаги ёнғинни ўчира олишмаяпти. Омборда Украина дрон ҳужумидан кейин ёнғин чиқди. Тунда омбор тсистераналаридан яна бир портлади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍3
Диний мотив. 300дан ортиқ одам судланди

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/affwH0ZfVog

Ўзбекистонда диндорларни оммавий ҳибсга олиш ва қамоққа ташлаш ҳолатлари кўпайган.

Ўзбекистон Олий суди маълумотлар базасида 2024 йил бошидан бери ЖКнинг 244-моддаси 1-қисми билан малакаланган жами 117та иш қайд этилган. Айни базада ЖКнинг 244-моддаси 2-қисми билан малакаланган ишлар сони эса 66 та.

Ҳуқуқ ҳимоячилари бу моддалар қўлланган жиноят ишларини “диний мотивлар билан боғлиқ ишлар”, деб қарайди.

Норвегиядаги Форум 18 ташкилоти шу йилнинг июнига қадар биргина Қашқадарё вилоятида 100 га яқин диндор ҳибсга олинганини хабар қилмоқда.

Фаоллар, бу рақамларни тилга оларкан, Янги Ўзбекистондаги ҳибсга олишлар кўламини Каримов давридаги репрессияларга қиёсламоқда.

Диний эътиқод эркинлигини кузатувчи ташкилотларга кўра, қамалганлар орасида Мирзиёев ҳокимиятга келгач қамоқдан чиқарилганлар ҳам бор.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кластерларга берилган миллиардлаб имтиёзли кредит қаёққа кетди?

Ўзбекистон Кластерлар уюшмаси раисига тегишли икки кластер қарздорлиги учун банкрот қилинмоқда.

Озодлик қўлга киритган ҳужжатларга кўра, TCT Agro Cluster салкам 360 миллиард сўм қарзини тўлашга лаёқатсиз, деб топилган. BCT Cluster Agrokompleks эса банкротлик ёқасида.

Шу кунда мамлакатда жами 50 дан ортиқ кластер банкрот бўлгани ёки банкротлик арафасида экани айтилмоқда. Кластерлар зиммасидаги қарздорлик, норсмий маълумотларга кўра, 1 миллиард АҚШ долларидан ошган.

Яъни, мамлакатда кластерлик тизимининг меъмори саналган Раҳматовнинг ўзига қарашли 3 йирик кластерлар тармоғи, Озодлик тасарруфидаги ҳужжатларга кўра, бир неча юз миллион долларлик қарзга ботган.

Бугунга келиб кўплаб кластерда кредит қарзи бор. Бунинг устига, фермерларга ўтган икки йилдан бери тўланмаётган буғдой ва пахта пулидан қарздорлик ҳам йиғилган.

Бундан ташқари, бу йилги пахтанинг нархи ҳам катта можаро бўлмоқда. Ҳокимиятлар жойларда фермерларни пахтани йил бошида белгиланган нархдан паст нархга сотишга зўрламоқда. Пахтанинг нархини тушириш бу йил ҳам ҳукумат қарори билан бошланди.

Бундан ташқари, фермернинг зарарини қоплаш учун давлат ғазнасидан ажратилаётган субсидия ҳам кластер чўнтагида қолишидан хавотирлар бор.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍10
Audio
📌Озодлик дастури 09.10.24

✅Санэпидқўмита ўзбекистонликларни ҳалокатли хасталикдан огоҳлантирди

✅Ўзбекистонда пиёдаларни уриб кетиш ҳолати кўпаймоқда

✅Бухоролик аёл 3 яшар боласини уриб ўлдириб қўйди

✅Ўзбекистон боғчаларида француз тилини ўқитиш йўлга қўйилади

✅Кучли довул туфайли Байден Германияга сафарини қолдирди

✅Политковская мукофоти фаластинлик журналист аёлларга берилди

✅Нетаняҳу Насруллоҳ ворислари ўлдирилганини билдирди

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍7👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Диний мотив. 300дан ортиқ одам судланди

Ўзбекистонда диндорларни оммавий ҳибсга олиш ва қамоққа ташлаш ҳолатлари кўпайган.

Ўзбекистон Олий суди маълумотлар базасида 2024 йил бошидан бери ЖКнинг 244-моддаси 1-қисми билан малакаланган жами 117та иш қайд этилган. Айни базада ЖКнинг 244-моддаси 2-қисми билан малакаланган ишлар сони эса 66 та.

Ҳуқуқ ҳимоячилари бу моддалар қўлланган жиноят ишларини “диний мотивлар билан боғлиқ ишлар”, деб қарайди.

Норвегиядаги Форум 18 ташкилоти шу йилнинг июнига қадар биргина Қашқадарё вилоятида 100 га яқин диндор ҳибсга олинганини хабар қилмоқда.

Фаоллар, бу рақамларни тилга оларкан, Янги Ўзбекистондаги ҳибсга олишлар кўламини Каримов давридаги репрессияларга қиёсламоқда.

Диний эътиқод эркинлигини кузатувчи ташкилотларга кўра, қамалганлар орасида Мирзиёев ҳокимиятга келгач қамоқдан чиқарилганлар ҳам бор.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/affwH0ZfVog
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда жиноят учун чет эллик фуқарони маҳаллий аҳолидан кўра оғирроқ жазолаш таклиф қилинмоқда

Россия Давлат думасида жиноят содир этилганда чет эл фуқаролигини жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисоблаш таклиф қилинди. Қонун муаллифларига кўра, бу хорижий фуқароларнинг хулқ-атворига масъулиятлироқ бўлишларига ёрдам беради. Бироқ эксперт ва ҳуқуқ ҳимоячилари бу ўзгартиришлар Россия конституциясига зид келишини айтади.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 959-кун | “Милтон” тўфони, Байден Германияга ташрифини бекор қилди

АҚШ президенти Жо Байден Флоридага “Милтон” бўрони ёпирилаётгани сабаб Германияга ташрифини қолдирди. Бунинг ортидан Украина бўйича Рамштейн гуруҳининг олий даражадаги учрашуви ҳам бекор қилинди. "Рамштейн гуруҳи учрашуви Байденнинг 10-13 октябрь кунлари Германияга ташрифи пайти ўтказилиши керак эди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новдани пулга айлантираётганлар

Деворгул новдасини пулга айлантираётганлар ҳақида эшитганмисиз? Бу новдалар саватга айлангунча қанча қўлдан ўтишини биласизми? Сават учун новдадан бошқа нарса ишлатилмаслиги ростми? Избоскан туманидаги Қумариқ қишлоғи аҳолисини ён атрофдаги қишлоғу тумандагилар саватчилар қишлоғи деб таърифлашади. Бу қишлоқдаги ҳар бир хонадонда сават тўқилади. Йиллар ўтгани сари саватлар кўриниши ҳам, шакли ҳам, тўқилиши ҳам ўзгариб бормоқда. Лавҳани томоша қилинг.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories
👍23
“Парда ортидаги ўйинлар”. Кичик куёв, ДХХ, Саида ва Алламжонов

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/QErtKLESqUk

Президент Шавкат Мирзиëевга яқин шахслардан бири, унинг тўнғич қизи билан 7 йил давомида тандемда ишлаб келаëтган Комил Алламжоновнинг нима учун ишдан бўшатилгани ва қайси лавозимга ўтказилгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Алламжонов истеъфосининг октябрь охирида ўтадиган парламент сайловлари арафасида юз бергани унинг янги, юқорироқ лавозимга тайинланиши ҳақидаги фаразларга ҳам йўл очган.

Айни пайтда 40 яшар Алламжонов гарчи ҳукуматда расмий лавозимни эгалламаса-да, президентнинг тўнғич қизи ва ёрдамчиси Саида Мирзиёева “командасида қолиши” мумкинлиги ҳақидаги фаразлар ҳам мавжуд.

Алламжонов истеъфоси ортидан эҳтимолий сценарийлар кўпаяркан, у билан президентнинг кенжа куёви ўртасидаги зиддиятга оид фаразлар яна кучайди.

Таҳлилчилар наздида, Ўзбекистонда президент меросхўрлиги устида парда ортида кечаётган кураш шу кунларда анча кучайган.