@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
10.9K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Рус генералининг ўлими ортидан Россиядаги муҳожирларга босим кучаяди” – ҳуқуқ ҳимоячиси

Россияда рус генералини ўлдирганликда гумонланиб ўзбек муҳожири ҳибсга олинди. Россия ҳукумати бу воқеани теракт сифатидан баҳолади. Бу 2024-йилда Россия ҳукумати марказий осиёлик муҳожирларни терроризмда айблаган иккинчи воқеа бўлди. Март ойида содир бўлган “Крокус Сити Холл”даги фожиа ортидан мигрантларга босим кучайиб, рейд ва депортациялар кўпайган эди. Ҳуқуқ ҳимоячилари ва муҳожирлар “Крокус” воқеасидан сўнг бўлган текширувлар яна такрорланиши мумкинлигидан хавотирда.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia
👍14
Audio
📌Озодлик дастури 19.12.24

✅Фарзанд туғилганда отага ҳам таътил бериш таклиф этилмоқда

✅Навоийда 33 ёшли эркак ўлдирилиб дарёга улоқтирилди

✅Москвада бошпана сўраш учун келган қорақалпоғистонлик фаол ушланди

✅Яна бир автолизинг фирмаси фуқароларни чув туширди

✅Тошкент ва Кобул электр олди-сотдисини давом эттиради

✅Трамп сайловчилар овоз беришига кўра 312 та овоз йиғди

✅БМТнинг Суриядаги элчиси ўтиш даври ва янги қонунлар лозимлигини таъкидлади

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
@ozodnews
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Алламжоновга суиқасд: Икки чечен Интерпол қидирувига берилди

Алламжоновга суиқасд ишида чечен изига доир янги тафсилотлар. Икки чеченистонлик Интерпол қидирувига берилди.

Криминал дунёда танилган Бислан Расаев, шериги Шамил Темирханов билан Алламжоновни ўлдириш учун ёлланганлик ва жиноятни яширганликда гумонланмоқда.

Суиқасдни бўйнига олган Шоҳруҳ Аҳмедов Туркиядалик пайти айнан Расаев гуруҳи билан бирга қамалиб, 7 ойдан сўнг озод қилинганди.

Турк матбуоти Расаев гуруҳининг озод этилишини Рамзан Қодировнинг шахсий аралашувига боғлаган.

Ўзбекистоннинг яқин тарихидаги энг шов-шувли сиёсий қотиллик уриниши хроникаси Озодликнинг навбатдаги эксклюзив видеосида.

Видеога лайк босиб, уни тармоқларда улашишни унутманг!

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/8DPlcG4red0
👍16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Замонавий пичоқчилар

Ҳунарни санъатга, санъатни бизнесга айлантира олувчи ёшлар ҳақидаги ҳикояга қизиқсангиз бу лавҳани кўринг. Аввал уй-рўзғор буюмлари ясаб, тирикчилик қилаётган ҳунармандлар бу омадли блогер, тадбиркорга айланган. Фарғонанинг Бувайдасида яшаб, пичоқчилик қилаётган ака-укалар Муҳриддин ва Муҳсинжон ўз муаммолари ва қизиқишлари, муваффақиятлари ҳақида сўзлаб беришди.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories
👍19
Энергетика вазирининг “тўкилган” обрўси

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/bwocwbuDC2s
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов иқтисодчи блогер Отабек Бакиров устидан Прокуратура ва ИИВга шикоят аризаси киритди.

Блогернинг хабар қилишича, вазир Мирзамаҳмудов унинг 1 йилу 7 ой аввал ёзган постида ўзини обрўсизлантирувчи ва ҳақоратловчи контент бор, деб норози бўлган.

Вазирнинг бу аризаси шу кунда ижтимоий тармоқларда энергетик инқирозга доир танқидий ва ғазабнок постлар ўчирилаётган ҳамда танқидий пост муаллифлари ИИВ идораларига чақирилаётган паллада янгради.

Шу кунларда Ўзбекистонда ҳаво совуган, куни-кеча тунда ҳарорат -15 градусга тушди. Ўзбекистоннинг каттагина қисмида аҳоли яна светсиз, газсиз ўтирибди.

Мамлакат 10 йиллардан бери энергетик инқироз ботқоғидан чиқа олмаётан бир паллада давлат вазирининг машҳур иқтисодчини устидан арз қилиши, тармоқларда энергетик кризисга оид чиқишларнинг кўпайиши ва фаол танқидчиларнинг куч ишлатар идоралар томонидан босимга олинишига оид ҳолатни таниқли журналист Анора Содиқова, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Гулноза Мамарасулова ҳамда Лондондаги ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи Алишер Илҳомов билан муҳокама қиламиз.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Булунғурликлар газ баллон кечикаётганини айтмоқда

Озодликка Самарқанд вилояти Булунғур тумани Оқтепа маҳалласидан мурожаат йўллаган фуқаролар суюлтирилган газ баллон келиши кечикаётганидан шикоят қилмоқда.

“Маҳалламизга газ баллон келганига 90 кундан ошиб кетди. Аслида график асосида ҳар 40-45 кунда тарқатилиши керак”, дейди Оқтепа маҳалласи турғуни.

Озодликка аввал ҳам газ баллон вақтида тарқатилмаётгани, баллон вазни меъёрдан кам экани, баллонлар белгиланган нархдан қимматга сотилаётгани каби ҳолатлар бўйича мурожаатлар келган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍15
Audio
📌Озодлик дастури 20.12.24

✅Рус генерали ўлими ортидан мигрантлар орасида хавотирлар кучайди, Мирзиёев Путин билан гаплашди

✅Алламжоновга суиқасд иши бўйича икки чеченистонлик интерпол қидирувига берилди

✅Суриядаги жангариларга пул юборишда айбланган андижонлик қамалди

✅ИИББ блогер устидан жиноят иши қўзғатишни рад этди

✅“Ўзбеккосмос” 2 минг чоғли ноқонуний чиқиндихонани аниқлади

✅ОТБ Ўзбекистонда мактабгача таълимни қўллаб-қувватлайди

🔴
https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
@ozodnews
👍10
Рус генералининг ўлими. Ҳибсдаги ўзбек ҳақида нима маълум?

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/BLkBiFRYw6U
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Москвада рус генерали ўлимига сабаб бўлган терактни уюштиришда айбланаётган тошкентлик 29 яшар Аҳмаджон Қурбоновнинг оиласи Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари назорати остида қолмоқда.

Аҳмаджон Қурбонов, яқинларининг сўзларига кўра, 2021 йилда Туркияга пул топиш учун кетган. Сўнгги бор онасига Россиядаги портлашдан 2 кун аввал қўнғироқ қилиб, ўзининг соғ-саломатлиги, Россияда ошпазлик қилаётганини айтган.

Радиация, кимёвий ва биологик қуроллардан мудофаа қўшинлари бошлиғи Игорь Кириллов ва унинг ёрдамчиси Илья Поликарпов 17 декабр куни эрталаб Москванинг Рязань проспектида ўлдирилганди.

19 декабрь куни Москва шаҳар суди бу терактни уюштиришда айбланган ўзбекистонлик Қурбонов Аҳмаджон Алижон ўғли 2 ойга ҳибсга олинганини маълум қилди.

Москвада рус генерали ўлдирилиши муносабати билан Ўзбекистон фуқаросининг қўлга олиниши Россиядаги Марказий осиёлик мигрантлар орасида яна тазйиқлар ва депортациялар бошланади, деган қўрқувни кучайтирмоқда.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рус генералининг ўлими. Ҳибсдаги ўзбек ҳақида нима маълум?

Москвада рус генерали ўлимига сабаб бўлган терактни уюштиришда айбланаётган тошкентлик 29 яшар Аҳмаджон Қурбоновнинг оиласи Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари назорати остида қолмоқда.

Аҳмаджон Қурбонов, яқинларининг сўзларига кўра, 2021 йилда Туркияга пул топиш учун кетган. Сўнгги бор онасига Россиядаги портлашдан 2 кун аввал қўнғироқ қилиб, ўзининг соғ-саломатлиги, Россияда ошпазлик қилаётганини айтган.

Радиация, кимёвий ва биологик қуроллардан мудофаа қўшинлари бошлиғи Игорь Кириллов ва унинг ёрдамчиси Илья Поликарпов 17 декабр куни эрталаб Москванинг Рязань проспектида ўлдирилганди.

19 декабрь куни Москва шаҳар суди бу терактни уюштиришда айбланган ўзбекистонлик Қурбонов Аҳмаджон Алижон ўғли 2 ойга ҳибсга олинганини маълум қилди.

Москвада рус генерали ўлдирилиши муносабати билан Ўзбекистон фуқаросининг қўлга олиниши Россиядаги Марказий осиёлик мигрантлар орасида яна тазйиқлар ва депортациялар бошланади, деган қўрқувни кучайтирмоқда.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/BLkBiFRYw6U
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика вазирининг “тўкилган” обрўси

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов иқтисодчи блогер Отабек Бакиров устидан Прокуратура ва ИИВга шикоят аризаси киритди.

Блогернинг хабар қилишича, вазир Мирзамаҳмудов унинг 1 йилу 7 ой аввал ёзган постида ўзини обрўсизлантирувчи ва ҳақоратловчи контент бор, деб норози бўлган.

Вазирнинг бу аризаси шу кунда ижтимоий тармоқларда энергетик инқирозга доир танқидий ва ғазабнок постлар ўчирилаётган ҳамда танқидий пост муаллифлари ИИВ идораларига чақирилаётган паллада янгради.

Шу кунларда Ўзбекистонда ҳаво совуган, куни-кеча тунда ҳарорат -15 градусга тушди. Ўзбекистоннинг каттагина қисмида аҳоли яна светсиз, газсиз ўтирибди.

Мамлакат 10 йиллардан бери энергетик инқироз ботқоғидан чиқа олмаётан бир паллада давлат вазирининг машҳур иқтисодчини устидан арз қилиши, тармоқларда энергетик кризисга оид чиқишларнинг кўпайиши ва фаол танқидчиларнинг куч ишлатар идоралар томонидан босимга олинишига оид ҳолатни таниқли журналист Анора Содиқова, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Гулноза Мамарасулова ҳамда Лондондаги ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи Алишер Илҳомов билан муҳокама қиламиз.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍14
Муҳаммад Солиҳнинг кечаги ва бугунги куни

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/nXBCofFP_gs
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Ўттиз йилдан буён муҳожиротда яшаб келаётган ўзбекистонлик атоқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ 20 декабрь куни 75 ёшга тўлди. Ушбу фильмда диссидент ижодкор ва мухолифатчи сиёсатчининг ўтмиш ҳаёти ва шу кундаги ижодий лойиҳалари ҳақида ҳикоя қилинади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муҳаммад Солиҳнинг кечаги ва бугунги куни

Ўттиз йилдан буён муҳожиротда яшаб келаётган ўзбекистонлик атоқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ 20 декабрь куни 75 ёшга тўлди. Ушбу фильмда диссидент ижодкор ва мухолифатчи сиёсатчининг ўтмиш ҳаёти ва шу кундаги ижодий лойиҳалари ҳақида ҳикоя қилинади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1031-кун | Украина Россияга биринчи бор Storm Shadow ракеталари билан зарба берди

Москванинг Басманний туман суди россиялик генерални ўлдиришда гумонланувчи ўзбекистонликни икки ой муддатга тергов ҳибсхонасига жўнатди.
Телефон мулоқотида Шавкат Мирзиёев Путинга генерал Кириллов ўлими муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Россия қўшинлари Украина пойтахти Киевга ракета ҳужумини уюштирди.
Украина армиясининг Ростов вилоятига Storm Shadow/SCALP ракеталари билан биринчи зарбаси.
Владимир Путин: Россияга вақтинчалик оташкесим эмас - узоқ муддатли тинчлик керак.
Европа Иттифоқи Украинага 2025 йилда қўшимча 30 миллиард евро молиявий ёрдам беради.
Ироқ 2000 га яқин суриялик аскарни ўз ватанига қайтарди.
Чехия Сенати 1944 йилдаги қрим-татарларнинг депортациясини геноцид акти сифатида расман тан олди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Кимёвий генерални" ўлдиришда гумонланувчи ўзбекистонлик тергов ҳибсхонасига жўнатилди

Москванинг Басманний туман суди 19-декабр, пайшанба куни россиялик бош генерал Игор Кирилловни ўлдиришда гумонланувчи ўзбекистонлик Аҳмад Қурбоновни икки ой муддатга тергов ҳибсхонасига жўнатишга қарор қилди.

Суд сайтидаги хабарда айтилишича, ўзбекистонлик гумонланувчи одам ўлимига сабаб бўлган террорчилик актида айбланган. Россия чоршанба куни Украина СБУ хавфсизлик хизмати кўрсатмаси билан Россия ядровий, биологик ва кимёвий ҳимоя қўшинлари бошлиғи бўлган генерал Игор Кирилловнинг ўлимига сабаб бўлган бомбани Москвада қўйиш ва портлатишга иқрор бўлган гумондорни қўлга олганини маълум қилди.

Кириллов сешанба куни Москва жануби-шарқидаги квартирасидан чиқиб кетаётиб, уйи ташқарисида яширинган электр скутер портлаши оқибатида ҳалок бўлди. Унинг ёрдамчиси Иля Поликарпов ҳам ўлдирилган.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/q6fPrMX0yKM
👍11👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россиянинг ҳарбий йўқотишлар бўйича янги рекорди

Украина Россия ҳарбий йўқотишлари бўйича янги рекордни эълон қилди

Россия армияси ўтган бир кечаю кундузда 2200 аскарини йўқотган, бу кунлик янги рекорддир, дейилади Украина Қуролли Кучлари Бош штабининг жума кунги ҳисоботида.

Талофотлар бўйича аввалги рекорд 28 ноябр куни ўрнатилганди, ўшанда Украина Россия 2030 аскарини йўқотганини айтган эди. Кузатувчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Россиянинг бу куздаги талафотлари урушнинг энг юқори кўрсаткичларида қолмоқда ва Россия армияси ҳозирда Украинада фақат катта қурбонлар эвазига олдинга силжиши мумкин.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/q6fPrMX0yKM
👍19👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рус генералининг ўлими. Ҳибсдаги ўзбек ҳақида нима маълум?

Москвада рус генерали ўлимига сабаб бўлган терактни уюштиришда айбланаётган тошкентлик 29 яшар Аҳмаджон Қурбоновнинг оиласи Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари назорати остида қолмоқда.

Аҳмаджон Қурбонов, яқинларининг сўзларига кўра, 2021 йилда Туркияга пул топиш учун кетган. Сўнгги бор онасига Россиядаги портлашдан 2 кун аввал қўнғироқ қилиб, ўзининг соғ-саломатлиги, Россияда ошпазлик қилаётганини айтган.

Радиация, кимёвий ва биологик қуроллардан мудофаа қўшинлари бошлиғи Игорь Кириллов ва унинг ёрдамчиси Илья Поликарпов 17 декабр куни эрталаб Москванинг Рязань проспектида ўлдирилганди.

19 декабрь куни Москва шаҳар суди бу терактни уюштиришда айбланган ўзбекистонлик Қурбонов Аҳмаджон Алижон ўғли 2 ойга ҳибсга олинганини маълум қилди.

Москвада рус генерали ўлдирилиши муносабати билан Ўзбекистон фуқаросининг қўлга олиниши Россиядаги Марказий осиёлик мигрантлар орасида яна тазйиқлар ва депортациялар бошланади, деган қўрқувни кучайтирмоқда.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КУН ВИДЕОСИ: Норин туманидаги МЕГА тирбандлик

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1032-кун | Қозон камикадзе дронлар ҳужуми остида

Қозон шаҳрида дронлар турар-жой биноларига ҳужум қилди.
Зеленский Путинни шимолий кореяликларга ҳурматсизлик қилаётганликда айблади.
Россиянинг кечаги Киевга ракета ҳужуми оқибатида бир қанча элчихона биносига зара етди.
Германиянинг Магдебург шаҳрида автомобил Рождество бозоридаги оломонга бориб урилди.
Россия қамоғида қолаётган ҳуқуқ фаоли Баҳром Ҳамроев жазо изоляторига юборилди.
Урушда ҳалок бўлган 503 нафар ҳарбий хизматчининг жасади Украинага қайтарилди.
Грузияда 23 кундирки намойишлар давом этмоқда.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1033-кун | Дронлар Россиянинг беш вилоятига ҳужум қилди

Россиянинг беш вилоятига Украина дронлар ҳужуми уюштирди.

Россия бир кечада Украинага 100 дан ортиқ дрон учирди.

Покровск атрофида вазият таранглашгани сари эвакуация сўраб мурожаат қилаётган украиналиклар сони ортмоқда.

Чехия Сенати қрим-татарларнинг 1944 йилда оммавий депортация қилинишини геноцид деб топди.

Wеlт: Европа Иттифоқи Россиянинг Украинага босқини уч йиллиги муносабати билан янги санкциялар пакетини тайёрламоқда.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Тарновдан сув ичишга мажбурмиз”

Янги Бўстонободликлар ёғин сочинли кунларни яхши кўради. Қишлоқ одамларининг нима учун ёғингарчиликни яхши кўришини билишни истасангиз бу лавҳани томоша қилинг.

Қишлоқ одамлари тарновлардан тушадиган томчилар учун махсус сув идишлари қўйиб қўйишади. Сув тақчил бўлгани учун қор, ёмғир, ҳатто қиров сувларидан ҳам унумли фойдаланишга ҳаракат қилишади.

Тарновдан тушган сувларни улар қандай мақсадларда ишлатишларини билиш учун бу лавҳани кўрмасангиз бўлмайди.

👍12