@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
10.9K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Истанбулда қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилган ўзбекистонлик 6 фуқаро вафот этди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида қалбаки спиртли ичимликлар истеъмол қилиш оқибатида ўзбекистонлик олти киши вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси маълумот тарқатди.

Дипломатик ваколатхона қайдича, қўлбола ароқ ичиш натижасида ҳаётдан кўз юмган ўзбекистонликларнинг беш нафари эркак, бири эса аёл кишидир. 35–40 ёшдаги қурбонлар “заҳри қотил”ни Истанбулнинг Ақсарай туманидан сотиб олгани айтилган.

14 январь оқшоми ҳолатига Истанбул шаҳрида жами 38 киши сохта спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида заҳарлангани очиқланган. Улардан 26 нафари чет элликлардир. Касалхонага мурожаат қилганларнинг 11 нафари вафот этган.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/Um7y9zUJ-6c
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1058-кун | Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги сулҳ 19 январдан кучга киради

Исроил ва ҲАМАС вақтинча оташкесим бўйича келишувга эришди.
Украинада Покровск учун шиддатли жанглар давом этмоқда.
Байден Трамп туфайли AҚШ Конституциясини ўзгартиришга чақирди.
Россия ва Украина жорий йилда биринчи бор асирларни алмашди.
15 январга ўтар кечаси Россия ва Украина бир-бирининг ҳудудига ракета ва дрон зарбалари берди.
Буюк Британия бош вазири Кей Стармер президент Владимир Зеленскийни қўллаб-қувватлаш учун Киевга келди.
АҚШ ҳукумати урушни тугатиш учун иккала томон ҳам босиши кераклигини гапирмоқда.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7
Сирдарё ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев ишдан олинди

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 16 январь куни ўтказилган инвестиция ва экспорт масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинишича, Сирдарё ҳокими инвестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Байден Қуролли кучлар билан хайрлашув маросимида чиқиш қилди

АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин билан Ҳарбий-ҳаво кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси генерал К. Браун 16 январь куни Виржиния штатидаги Майер-Хендерсон-холл базасида президент Жо Байден шарафига хайрлашув маросимини ўтказишди. Маросимда вице-президент Камала Ҳаррис ҳам иштирок этган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👎1
Камчиликлар туфайли Қаршидаги ҳибсхона фаолияти тўхтатилди

Мониторинг жараёнида аниқланган бир қатор камчиликлар сабаб Қашқадарё вилояти Қарши тумани ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) матбуот хизмати маълумот тарқатди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10
Британия парламентида россиялик дипломатлар қўлга олинди

Россиялик дипломатлардан бир неча нафари Британия парламенти биносида қўлга олинган. Улар экскурсия чоғида умумий гуруҳдан ажралиб, Лордлар палатаси мажлислар залига кириб қолгани айтилмоқда. Британиянинг Guardian газетаси мамлакатда 25 декабрь куни нишонланадиган Рождество байрами арафасида содир бўлган бу нохуш ҳодиса ҳақида махсус материал тайёрлаган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
Мирзиёев: Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 115 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2024 йилда 6,5 фоизга ошиб, 115 миллиард долларга етган.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 16 январь куни инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспортни ошириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида билдиришича, ўтган йили хорижий инвестиция 1,6 баробар ўсган ҳолда 34,9 миллиард долларни ташкил қилган. Қиймати 10 миллиард долларлик 242 та йирик ва ўрта лойиҳалар ишга тушган, экспорт илк бор 27 миллиард долларга чиққан.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9👎2
Трамп “Ҳолливуд бўйича махсус элчилар” тайинламоқчи

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп актерлар Сильвестр Сталлоне, Мэл Гибсон ва Жон Войт номзодини “Ҳолливуд бўйича махсус элчилар” вазифасига кўрсатди.

Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида бу “уч жуда талантли одам” Қўшма Штатлардаги кино саноати Жо Байден бошқаруви чоғида бой берган мавқеини “қайтариб олиш” учун унинг “кўзи ва қулоғи” бўлишини ёзган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Урушга борган яна бир ўзбекистонликнинг жазоси енгиллатилди

Россия томонида Украинага қарши курашган Ўзбекистон фуқаросининг жазоси енгиллаштирилди.

Gazeta.uz нашрининг суд ҳужжатларини ўрганган ҳолда ёзишича, жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани суди 2024 йил 31 октябрида ушбу шахсни Жиноят кодексининг 154- (ёлланиш) ва 223-моддалари (Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини ёриб ўтиш йўли билан, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) билан айбдор деб топган. Унга 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👎2
Исроил ва ҲАМАС Ғазо бўйича сулҳ шартномасини имзолашди

Қатар пойтахти Дохада Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи (АҚШ ва ЕИда террор ташкилоти деб тан олинган) ўртасида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровдагиларни алмаштириш тўғрисидаги шартноманинг якуний версияси имзоланди. Бу ҳақда 17 январга ўтар кечаси Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу офиси вакиллари маълум қилишган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
Ўзбекистон ҳозирча фазогир учирмоқчи эмас

Ҳозирда Ўзбекистонда космонавт тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилмаяпти ва коинотга фазогир учириш ғояси актуал эмас. Бу масалага “Ўзбеккосмос” агентлиги бўлим бошлиғи Муҳиддин Ибрагимов 16 январь куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида тўхталган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда тожик оиласига уй берилгани маҳаллий аҳолига ёқмади

Москва вилоятининг Митишчи шаҳрида тожикистонликларга уй олиш учун ҳукумат маблағ ажратилгани бўйича миллатчи Телеграм каналлар норозилигини билдиришмоқда. Расмий маълумотга кўра, тожикистонлик Тахмина Самадова ҳамда Рамазон Раҳимовлар 14 йилдан бери Митишчида яшаб келишмоқда ва улар Россия фуқаролигини олишган. Аммо норози бўлаётганларнинг фикрича, давлат биринчи навбатда русларга уй бериши керак.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia
👍6👎1
Ўзбек амалдорлари Янги йилда қандай дам олди?

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/X_MUW6RSCBY
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Ўзбекистонликлар янги йилни кутишга тайёрланаётган декабрь ойининг сўнгги кунлари Бош вазир Абдулла Арипов "давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи раҳбарлари" дам олишини ташкил этиш ҳақидаги фармойишга имзо чеккан. Ҳужжатда Бош вазир ҳукумат амалдорлари ва ҳокимларнинг 2-12 кунлари Бўстонлиқдаги “Севарсой” сиҳатгоҳида мароқли дам олиши борасида астойдил ғамхўрлик кўрсатганини кўриш мумкин.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12👎3
Audio
📌Озодлик дастури 17.01.25

✅Урушга борган яна бир ўзбекистонликнинг жазоси енгиллатилди

✅Камчиликлар туфайли Қаршидаги ҳибсхона фаолияти тўхтатилди

✅Сирдарё ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев ишдан олинди

✅Мирзиёев Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 115 млрд долларга етганини билдирди

✅Ўзбекистон ҳозирча фазогир учирмоқчи эмас

✅Британия парламентида россиялик дипломатлар қўлга олинди

✅Исроил ва ҲАМАС Ғазо бўйича сулҳ шартномасини имзолашди

✅Трамп “Ҳолливуд бўйича махсус элчилар” тайинламоқчи

✅Байден Қуролли кучлар билан хайрлашув маросимида чиқиш қилди

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
@ozodnews
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек амалдорлари Янги йилда қандай дам олди?

Ўзбекистонликлар янги йилни кутишга тайёрланаётган декабрь ойининг сўнгги кунлари Бош вазир Абдулла Арипов "давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи раҳбарлари" дам олишини ташкил этиш ҳақидаги фармойишга имзо чеккан. Ҳужжатда Бош вазир ҳукумат амалдорлари ва ҳокимларнинг 2-12 кунлари Бўстонлиқдаги “Севарсой” сиҳатгоҳида мароқли дам олиши борасида астойдил ғамхўрлик кўрсатганини кўриш мумкин.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/X_MUW6RSCBY
👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1059-кун | Россия томонида урушган ўзбекистонликнинг жазоси енгиллаштирилди

Россия томонида Украинага қарши курашган Ўзбекистон фуқаросининг жазоси енгиллаштирилди.
Россия қўшинлари Украинанинг Кривой Рог шаҳрига ҳужум уюштирди, ўлганлар ва жароҳатланганлар бор.
DeepState: Россия қўшинлари Песчаное, Славянка ва Ясеневони эгаллади.
Эрон президенти Масуд Пезешкиён Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар олиб бориш учун Москвага келди.
АҚШ Молия вазири лавозимига номзод Россия нефть ишлаб чиқарувчиларига қарши санкцияларни “100%” қўллаб-қувватлашини айтди.
Россия НАТО ва Ғарб сувости кабеллари узилишида Москвани асоссиз айблаётганидан нолиди.
Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчиси Сергей Копиркинга норозилик нотасини топширди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍6👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек амалдорлари Янги йилда қандай дам олди?

Ўзбекистонликлар янги йилни кутишга тайёрланаётган декабрь ойининг сўнгги кунлари Бош вазир Абдулла Арипов "давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи раҳбарлари" дам олишини ташкил этиш ҳақидаги фармойишга имзо чеккан. Ҳужжатда Бош вазир ҳукумат амалдорлари ва ҳокимларнинг 2-12 кунлари Бўстонлиқдаги “Севарсой” сиҳатгоҳида мароқли дам олиши борасида астойдил ғамхўрлик кўрсатганини кўриш мумкин.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍6👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1060-кун | Тула ва Калуга вилоятидаги нефт базаларида ёнғин

Россия ҳудудларида Украина дрон ҳужуми оқибатида ёнғинлар рўй берди. Тула ва Калуга вилоятида Украина дронининг зарбаси натижасида саноат корхоналарида ёнғин содир бўлди. Айни пайтда Киевда Россия ракета ҳужумидан тўрт киши ҳалок бўлди. Запороже ҳам ракета ҳужумига тутилди, россияликларнинг зарбаси оқибатида бу ерда олти киши жабрланди, тураржой бинолари ва маъмурий бинога зарар етди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Кўмирми бу ё тупроқми?” – Боғотликлар кўмир сифатидан норози

Озодликка Хоразм вилояти Боғот туманидан мурожаат йўллаган аҳоли вакиллари хонадонларга тарқатилаётган кўмир сифатсизлигидан арз қилди.

“Кўмирга тупроқ аралаштириб сотишяпти. Мана, кўринг, кўмирми бу ё тупроқми?! Ушласангиз қўлингиз қораймайдиям”, дейди Боғот турғуни.

Ижтимоий тармоқларда аҳоли ҳамда ижтимоий объектларга тарқатилаётган кўмирнинг катта қисми кукундан иборат экани ҳақидаги кўплаб мурожаатларни топиш мумкин.

“Аҳолига мўлжалланган маҳаллий кўмир фракцияси, унинг сифат гувоҳномасига кўра 0-500 мм.ни ташкил этади. Яъни улар майда-йирик таркибдан иборат бўлади. Таклиф этилаётган бундай фракцияли кўмир ёқмаса, харидор уни сотиб олишни рад этиши ва кейинги партияни кутиши мумкин”, дея аввалроқ муносабат билдирган эди “Ўзбеккўмир” АЖ матбуот хизмати шундай мурожаатлардан бирига.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оқдарё сув омборида ёриқ ҳосил бўлгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳокимлик уни рад этди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Иштихон туманида жойлашган Оқдарё сув омборида ёриқлар пайдо бўлгани ва сув сатҳи меъёрдан ошгани ҳақида хабар тарқалди.

Озодликка йўлланган видеолавҳада ҳам “сув омборидан сув тошиб кетишига бир бахя қолгани” айтилади. Видеода омбор қирғоғи қоп билан мустаҳкамланаётганини кўриш мумкин.

Ҳолат юзасидан муносабат билдирган Иштихон тумани ҳокимлиги сув омборида ҳеч қандай носозлик ёки хавфли ҳолат юзага келмаганини маълум қилган.

Ҳокимликка кўра, сув сатҳи меъёрий даражада бўлиб, дамба ва унга тегишли инфратузилмалар барқарор ҳолатда ишламоқда.

“Оқдарё сув омбори стратегик аҳамиятга эга иншоот сифатида қонунчиликка мувофиқ равишда техник кўрикдан ўтказилиб, унинг хавфсизлиги тўлиқ таъминланган”, дейилади расмий баёнотда.

Маҳаллий матбуот хабар қилишича, тармоқларда тарқалган видеолавҳани тасвирга олган икки фуқаро суд қарори билан МЖтКнинг 202-2-моддаси (ёлғон ахборот тарқатиш) 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган ва уларнинг ҳар бирига БҲМнинг 20 баравари миқдорида (7,5 млн сўмдан) жарима тайинланган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍14👎5