@BUGUNUZ™ - Official channel
12.2K subscribers
20.8K photos
10.9K videos
40 files
34.9K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Хитой қирувчилари: Ўзбекистон Россия қуролларидан узоқлашмоқдами?

📹 ВИДЕО

Ўзбекистон илк бор Хитойда ишлаб чиқарилган J-10CE қирувчи самолётларини оммага намойиш этди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон Хитойдан бу турдаги қирувчи учоқни сотиб олган дунёдаги иккинчи мамлакатга айланди. 2022 йилдан бошлаб Покистон бу учоқлардан 20 тасига эга бўлди. Бангладеш ҳам J-10CEларни харид қилиш бўйича Хитой билан музокараларга тайёргарлик кўрмоқда, аммо ҳозирча самолётларни қабул қилиб олгани йўқ.

Шу ўринда асосий савол туғилади: бу алоҳида харидми ёки кенгроқ модернизация жараёнининг бир қисмими? Агар шундай бўлса, бу тарихан Россия технологияларига таяниб келган Ўзбекистон ҳарбий авиацияни модернизация қилишда энди асосий ҳамкор сифатида Хитойни танлаётганини англатадими?

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек спорти янги молиявий тизимга ўтмоқда: ким ютувчи, ким ютқазувчи?

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Ўзбекистон спорти янги молиявий тизимга ўтмоқда. Давлат компанияларининг ҳомийлиги ўрнини бюджет жамғармаси, хусусий сармоя ва клубларнинг ўз даромади эгаллаши керак. Бироқ ислоҳотнинг дастлабки ойларида "Бунёдкор"да электр ўчирилди, "Ҳумо" хоккей клуби музсиз қолди, Наманган бассейни эса сотувга чиқарилиши мумкин. Профессионал бокс федерацияси 5 миллиард сўм қарз борлигини тан олди. Янги тизимнинг дастлабки синовлари, муаммолар ва келажак саволлари.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video
👎2
Новороссийскда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

📹 ВИДЕО

Россия дрони Киевдаги кўп қаватли уйга урилди, Николаевда эса 70 ёшли аёл ҳалок бўлди. Германия Украинага Patriot ракеталарини ўз ҳарбий захираларидан етказиб беришини эълон қилди.

Венгрия 10 нафар россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди. Бу Виктор Орбан ҳокимиятдан кетганидан кейин Будапештнинг Москвага нисбатан сиёсат ўзгараётганининг яна бир белгиси бўлди.

Дональд Трамп ва Владимир Путин Украинадаги урушни тугатиш бўйича телефон орқали гаплашди. Германия эса чақирув ёшидаги украиналик эркакларни ватанига қайтаришга ёрдам бериш имконини муҳокама қилмоқда.

АҚШ ва Эрон ўртасидаги денгиз қарама-қаршилиги кескинлашди: АҚШ Эроннинг бешта нефть танкерини йўқ қилганини билдирди, Теҳрон эса АҚШ кемалари ва базаларига зарбалар берилганини айтди.

Озодликда халқаро хабарлар тафсилоти билан танишинг.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video
OZODNEWS: Эронни халқаро молия тизимидан “яккалаш”. Ўзбекистонга таъсири қандай? | Украинага босқин

📹 ВИДЕО

Болалари қизамиқ асоратидан азият чеккан ўнлаб оила Соғлиқни сақлаш вазирлиги олдида намойиш ўтказди. Муаммо тизимдами ёки эмлашда?

Қарийб 35 йиллик тақиқдан сўнг мухолифат лидери, шоир Муҳаммад Солиҳ шеърлари “Адабиёт” газетасида босилди. Тақиқ бекор бўлдими?

Вашингтон Эронни халқаро молия тизимидан яккалаш ҳаракатини бошлади. Бу Эрон билан савдо-транспорт алоқасини кенгайтирган Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?

Ўзбекистон президенти илк бор Сербияга расмий ташриф билан борди, президент Вучич бирга баллистик ракета ишлаб чиқаришни таклиф қилди. Ўзбекистон бунга нима дейди?

Дунëни ўзгартирган 11 сентябр воқеаларига 25 йил тўлди. Толиблар ва "Ал-Қоида" яна Афғонистонда. Қандай хатарлар бор?
 
Украина “Сиртлонлар” лақаби берилган механик роботларни жангга тайëрлади. Уларнинг 20 килограммгача портловчи моддани таший олиши айтилмоқда.

OZODNEWS дастурининг навбатдаги сони билан танишинг!

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бердимуҳамедовнинг Нидерландиядаги қимматбаҳо совғалари

Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси ва собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Нидерландияга ахалтекин зотли отлар гўзаллик танловида иштирок этиш учун ташриф буюрди.

Тадбир давомида у ўғли, Туркменистон президенти Сердар Бердимуҳамедов номидан танлов ғолиби бўлган от эгасига BMW 7-серияли автомобил совға қилди. Шунингдек, танлов иштирокчиларига жами 50 минг евродан ортиқ пул мукофотлари топширилди.

Бердимуҳамедовнинг Нидерландияга сафари Туркманистонда озиқ-овқат нархлари ошиб бораётгани ҳақидаги хабарлар фонида амалга оширилди.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video
👎8👍1
Саудия нефт экспортини қисқартириши мумкин | Украинага босқин

📹 ВИДЕО

Ўзбекистон президентининг Жанубий Корея республикасига 3 кунлик давлат ташрифи давом этмоқда.

Дональд Трамп Владимир Зеленский «Россияда дизель танқислигини келтириб чиқаришни» тўхтатиши кераклигини айтди.

Дрон ҳужумлари Саудия Арабистонини ўзининг улкан «Шарқ-Ғарб» нефть қувурини ёпишга мажбур қилди.

Озодликда халқаро хабарлар тафсилоти билан танишинг.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video
АҚШ вице-президенти ўзбекистонлик жиҳодчини тилга олди | Украинага босқин

📹 ВИДЕО

15 сентябрга ўтар кечаси Беларус томонидан Литвага кирган дрон НАТО миссиясидаги Италия қирувчилари томонидан уриб туширилди.

Украина дронлари Россиянинг Таганрог ва Сызрань шаҳарларига ҳужум қилди. Сызранда йирик нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди.

Киев Россия билан энергетик сулҳга тайёрлигини билдирди.

Яқин Шарқда АҚШ ва Эрон музокаралари эҳтимоли муҳокама қилинмоқда. Саудия Арабистони энергетика объектларига ҳужумлар ортидан нефть нархи 108 доллардан ошди.

Озодликда халқаро хабарлар тафсилоти билан танишинг.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дронлар ҳужумида оғир жароҳат олган ватандош Ўзбекистонга олиб келинди

Россиянинг Татаристон республикасидаги Нижнекамск шаҳрига дронлар ҳужумида оғир жароҳат олган Ўзбекистон фуқароси Ватанга олиб келинди. Парвоз давомида унга тиббиёт ходимлари ҳамроҳлик қилди ва доимий кислород ёрдами кўрсатиб турди. Транспортировка ишларини Ўзбекистон Миграция агентлиги ташкил этган.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Саида Мирзиёева менинг охирги матним учун мендан ўч олмоқда" - Галия Ибрагимова

Ўзбекистонлик мустақил журналист ва сиёсатшунос Галия Ибрагимованинг Facebook саҳифасида унинг ўлими ҳақида ёлғон хабар пайдо бўлди. Бундан бир неча кун аввал у обуначиларини саҳифасини бузиб киришга уринишлар бўлаётганидан огоҳлантирган ва ўзига нисбатан провокациядан хавотир билдирган эди.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video
👍5
Макка яқинида дрон тўхтатиб қолинди | Украинага босқин

📹 ВИДЕО

Германияда Вунсторф ҳарбий авиабазаси яқинида номаълум дрон қулади. Полиция унинг кимга тегишли эканини аниқламоқда.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва Украина бўйича янги музокараларга тайёрлигини билдирди. Айни пайтда Украина дронлари зарбалари ортидан Россиядаги йирик нефтни қайта ишлаш заводларининг бир қисми ишлаб чиқаришни кескин қисқартирган ёки тўхтатган.

Яқин Шарқда эса Саудия Арабистони Макка томон учган ҳусийлар дронини уриб туширганини билдирди. Ҳусийлар Маккани нишонга олганини рад этмоқда.

Озодликда халқаро хабарлар тафсилоти билан танишинг.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Икки болали аёлнинг уйи бузиб ташланди. У ёрдам сўрамоқда

Самарқанд туманида яшовчи Бахшанда Зоирова икки фарзанди билан уй-жойсиз қолганини айтмоқда. Унинг сўзларига кўра, яшаб турган уйи эри ва унинг қариндошлари томонидан бузиб ташланган. Аёл муаммоси билан қатор давлат идораларига мурожаат қилганини, аммо ҳануз ечим топилмаганини айтади.

Туман ҳокимлиги эса низоли уй тегишли ҳужжатларсиз қурилганини билдириб, Бахшандага судга мурожаат қилишни тавсия қилган.

Икки фарзандли аёлнинг муаммосини ким ҳал қилади?

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video
👎6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Маҳаллани ривожлантириш йили”: асфальт қани?

2026 йил Ўзбекистонда “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилинган. Аммо Қашқадарё ва Сурхондарёдан Сиздан Телеграмга келган мурожаатларда аҳоли асфальтланмаган йўллар, чанг-тўзон ва битмай қолган ишлардан шикоят қилмоқда.

Транспорт вазири Илҳом Махкамов 2030 йилгача маҳаллаларда асфальтланмаган ички йўллар қолмаслигини билдирган эди.

Сизнинг маҳаллангизда йўллар аҳволи қандай?

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video
👎8👍1
Россияда бензин ишлаб чиқариш 20% қисқарди: нефт заводлари тўхтамоқда | Украинага босқин

Украина дронлари ҳужумидан кейин Россиянинг Сызрань ва Саратовдаги нефтни қайта ишлаш заводлари фаолиятини тўхтатди. Reuters маълумотига кўра, Россияда бензин ишлаб чиқариш қарийб 20 фоизга қисқарган.

Россиянинг Ozon маркетплейси эса Тошкентда Ўзбекистондаги биринчи фулфилмент-марказини очди. Айни пайтда Украина Россиядаги Ozon ва Wildberries омборларини ҳарбий логистикада ишлатилаётган объектлар сифатида нишонга олаётганини билдирмоқда.

АҚШ Конгресси Россия ва Эронга қарши «жаҳаннам санкциялари» деб аталаётган қонун лойиҳасини маъқуллади. Ҳужжат Дональд Трампга имзолаш учун юборилди.

Ямандаги уруш яна кучаймоқда. Ҳусийлар Саудиянинг Aramco объектлари ва ҳарбий базасига ҳужум қилганини билдирди. Қатар Боб ал-Мандаб ёпилиши «бутун дунё учун ҳалокатли» оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Озодликда халқаро хабарлар тафсилоти билан танишинг.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video
OZODNEWS: “Корея схемаси” — тўрт собиқ ДХХ ходими 15–16 йилга қамалди | Украинага босқин

📹 ВИДЕО

90 миллион долларлик "Корея схемаси": тўрт собиқ ДХХ ходими 15–16 йилга қамалди.
Россиядан 96 минг ўзбекистонлик қайтди: мигрантлар энди қаерда ишлайди?
Мирзиёев Кореяда: 10 дан ортиқ келишув ва “Сеул декларацияси”.
Асфальт кўрмаган қишлоқ. Чироқчи тумани Оби-Сахий маҳалла аҳлининг азалий орзуси амалга ошадими?

❤️OZODNEWS дастурининг навбатдаги сони билан танишинг.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Москвага юзлаб дронлар ҳужуми: нефт заводига янги зарба

📹 ВИДЕО

Украина Москва ва Москва вилоятига уруш бошланганидан бери энг йирик дрон ҳужумларидан бирини амалга оширди. Капотнядаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳам зарба берилди.

Россия эса Краматорскдаги эвакуация марказига зарба берди. Владимир Путин айрим Европа давлатлари Россия билан урушга тайёрланаётганини айтди.

Яқин Шарқда ҳусийлар Риёд ва Саудиянинг нефть объектларига ҳужум қилганини билдирди. Эрон эса шартлари бажарилмагунча Ҳормуз бўғозини қайта очмаслигини айтмоқда.

Озодликда халқаро хабарлар тафсилоти билан танишинг.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда автомобиль нархлари тушмоқда: бозорда нима ўзгарди?

📹 ВИДЕО

Ўзбекистон автомобиль бозорида узоқ йиллар давом этган танқислик ва доимий нарх ўсиши даври якунланаётган кўринади. Расмий маълумотлар янги импорт автомобилларининг ўртача нархи пасайганини кўрсатмоқда, ижтимоий тармоқларда эса ишлатилган машиналарни сотиш қийинлашгани ҳақида хабарлар кўпайган.

Аввал автомобилни олиб, бир неча йил ҳайдагандан кейин ҳам қимматроққа сотиш мумкин эди. Энди эса импортнинг кўпайиши, Хитой брендларининг кириб келиши, электромобилларга талаб ва ёқилғи харажатларининг ошиши машинани инвестиция воситасидан оддий истеъмол товарига айлантирмоқда.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video #uzauto

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
ST: Асфалт кўрмаган кўча ва кўчада қолган болалар

📹 ВИДЕО

• Чироқчи туманидаги йўл охирига етказилмай қолди;

• Самарқанд туманида яшовчи Бахшанда Зоированинг бир қиз ва бир ўғли билан яшаб турган уйи бузиб ташланди. Кўчада қолган болаларнинг хавфсизлиги учун энди ким жавоб беради?

• Ангренлик фуқарони шаҳар коммунал хўжалиги раҳбарияти уй ва унинг атрофидаги ачинарли вайронагарчиликка ҳанузгача мутлақо бефарқ қараб келаётгани ҳайратда қолдирмоқда.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video #uzauto

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳокимият вакиллари фуқаро обод қилган жойни бузиб кетди: ангренлик ногирон шикояти

📹 ВИДЕО

Ангренлик Аброр Маматалиев кўп қаватли уй олдини ўз маблағи ҳисобидан ободонлаштирганини, аммо коммунал хизмат ходимлари бу жойни экскаватор билан бузиб кетганини айтмоқда.

II гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқаронинг иддаосича, у бузиш ишларига эътироз билдирганида куч ишлатилган ва электрошокер билан таҳдид қилинган.

Нега аҳоли ўз кучи билан обод қилган ҳудуд бузилди?

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video #uzauto

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎8
ЕИ Алишер Усмоновга нисбатан санкцияларни бекор қилди

📹 ВИДЕО

Европа Иттифоқи россиялик-ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновни санкциялар рўйхатидан чиқарди.

Reuters хабарига кўра, бу қарор Россия билан боғлиқ яна қарийб 3 минг жисмоний ва юридик шахсга нисбатан чекловларни уч йилга узайтириш бўйича муроса келишувининг бир қисми бўлди.

Франция Словакия билан биргаликда миллий хавфсизлик билан боғлиқ сабабларни келтириб, Усмоновга нисбатан санкцияларни бекор қилишни талаб қилган. Латвия дастлаб келишувга қарши чиққан, аммо якунда овоз беришда бетараф қолган. Бу қарорнинг қабул қилинишига имкон берган.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video #uzauto

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👎3
Эрон АҚШга Ҳормуз бўғозини қайта очиш бўйича ўз шартларини етказди

📹 ВИДЕО

Россиялик миллиардерлар Алишер Усмонов ва Михаил Фридман Европа Иттифоқи санкциялар рўйхатидан чиқарилди. Усмонов бўйича қарорни Франция ва Словакия қўллаб-қувватлаган.

Литва Марказий Осиё фуқароларидан иш ва кириш учун аризалар қабул қилишни вақтинча тўхтатди.

Дональд Трамп Владимир Зеленский билан Украинадаги урушни тугатиш йўлларини муҳокама қилди. Айни пайтда Россия Киев, Запорожье ва Одессага янги зарбалар берди.

Трамп Эрон билан келишув бўлмаса, кескин чоралар кўрилиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Теҳрон эса Ҳормуз бўғозини очиш учун АҚШга ўз шартларини етказди.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video #uzauto

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2