@BUGUNUZ™ - Official channel
12K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олтинсой икки ойдан буён сувсиз қолди – халқнинг экини қуриди

Сурхондарё вилоят, Олтинсой туманига Ҳазорбоғ каналидан келадиган сув тўхтаб қолганига қарийб икки ой бўлди.

Такрорий экин эккан фермерлар ва аҳолининг экини қовжираб қолди. Ичимлик суви билан тўла таъминланмаган аҳоли чорвасига ва кундалик юмушларига сув тополмай қилналмоқда.

Расмийлар бунинг сабабини каналда таъмирлаш ишлари олиб борилаётани билан изоҳламоқда.

Лекин нега канал айни такрорий экинлар экилган, кузги буғдой сепиладиган пайтда таъмир учун ёпилгани сабабини аҳоли ҳануз тушуна олмаяпти.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍9👎1
Audio
📌Озодлик дастури 17.10.23

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍3
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 17.10.23

✅Ўзбекистон олтин-валюта захираси олти ойда деярли 5 миллиард долларга камайди

✅Фарғонанинг Водилида ўзбек чегарачилари отган ўқдан икки киши ҳалок бўлди

✅Элчихона Исроилда келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган беш киши ҳалок бўлганини тасдиқлади

✅Брюсселдаги терактда икки киши ҳалок бўлди. Жиноятчи қўлга олиш вақтида отиб ўлдирилди

✅Қирғизистон президенти Қамчи Колбаевга нисбатан махсус амалиёт ўтказилганини интернетдан билганини айтди

✅Ғазода ҲАМАС разведкаси бошлиғи ўлдирилди. Блинкен яна Исроилга борди

✅Байден 18 октябрда Исроилга боради

https://t.me/ozodlikkanali/40553
👍7👎1
Яқин Шарқ ва Украинадаги уруш: Байден Исроилга боряпти, Путин - Хитойга

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/Yms7hG3s0zQ

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Исроил-Фаластин можароси бўйича Россия резолюция лойиҳасини қабул қилмади.
АҚШ президенти Жо Байден 18 октябр куни Исроилга боради.
Миср назорати остидаги Рафаҳ чегара пункти ғазоликларга қачон очилади?
Путин “Бир камар, бир йўл” саммитида иштирок этиш.
учун Пекинга борди. Саммитда Президент Мирзиёев ҳам қатнашади.
Россия қўшинлари Авдеевкани олишга катта куч сарфламоқда.
Ғазо секторида Исроил ҳаво ҳужумлари давом этди.
Украина Давлат тергов бюроси Россия гвардияси қўмондони Виктор Золотов ва ФСБнинг 19 нафар зобитини қидирувга берди.
Украина кучлари Луганск ва Бердянск шаҳарларидаги Россия аэродромлари ва техникасига зарба берди.
Украина Қуролли кучларида 43 мингга яқин аёл хизмат қилмоқда.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍12👎1

👍8👎1
OzodNazar: Фаоллар Каримовга мухолиф ҳаракатнинг 35 йиллигини нишонламоқчи

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/btGZgrp2o-E

Ўзбекистондаги илк демократик ҳаракат – “Бирлик”ка асос солинганига келаси ойда 35 йил тўлади. Шу муносабат билан бир гуруҳ фаоллар келаси ойда илмий-амалий тадбир ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.

Ислом Каримов даврини ўзининг “Бу кунлар” китобида чуқур таҳлил қилган ёзувчи Нурилло Отахонов билан суҳбатда “Бирлик” халқ ҳаракати тузилишига сабаб бўлган омиллар, ҳаракат тузилган давр руҳи, “Бирлик” ва “Эрк” партиялари лидерларининг тақдири ҳақида гаплашдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍15👎3
ҲАМАС Исроилни Ғазодаги касалхонага ҳужум қилганликда айблади

ҲАМАС Ғазодаги “Ал Ахли” касалхонасига Исроил армияси ҳаводан зарба бергани оқибатида 600 киши ўлгани ва 900 киши яраланганини билдирди.

Исроил эса касалхонага ҳужумда “Ислом жиҳоди” гуруҳини айблади. Исроил разведкасига таяниб тарқатилган хабарда айтилишича, жиҳодчилар мўлжални нотўғри олгани оқибатида, ракета касалхонага келиб тушган. Бу вақтда Исроил ҳудудига касалхонага яқин жойдан туриб зарбалар берилаётган эди.

Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди. Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу эса Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида : “Бизнинг болаларимизни аёвсиз ўлдирганлар ўз болаларини ҳам ўлдирмоқда”, деб ёзди.

Нетаняҳунинг маслаҳатчиси Марк Регев Би-би-сига берган интервьюсида ҲАМАС отаётган ракеталарнинг учдан бир қисми Исроил ҳудудига етиб келмай, Ғазода портлаётгани кузатилаётганини айтди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👎11👍10
Ғазодаги касалхонага ҳужум ортидан норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда

Уммонда норозилар касалхонага зарба берилгани тўғрисидаги хабарлардан сўнг Исроил элчихонасига бостириб киришга ҳаракат қилди.

Исроилга қарши намойишлар Теҳрон, Бейрут ва Бағдодда ҳам бўлиб ўтмоқда. Истанбулда норозилар Исроил консулхонасига бостириб кирмоқчи бўлгани ортидан полиция билан тўқнашувлар содир бўлди.

Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида касалхонага ракета отилгани ортидан тартибсизликлар бошланиб кетди. Reuters агентлигининг билдиришича, Фаластин мухторияти полицияси ва норозилар ўртасида тўқнашувлар бўлган.

Касалхонага ракета отилганини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус, Канада бош вазири Жастин Трюдо, Туркия президенти Эрдўғон, Иордания қироли Абдулла II, Саудия Арабистони қоралади.

Россия ва БАА 18 октябрь куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини ўтказишни таклиф қилди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍16
Украина президенти Владимир Зеленский 17 октябрь куни кечқурун украин армияси ATACMS ракеталарини қўллаганини билдирди.

“Қўшма Штатларга алоҳида ташаккур. Байден билан эришган келишувларимиз амал қилмоқда. ATACMS ракеталари ўзини кўрсатди”, – деб ёзди Зеленский телеграмда.

The Wall Street Journal 17 октябрь куни Украина армияси илк марта узоқ масофага отилувчи ATACMS ракеталари билан Россия позицияларига зарба бергани ҳақида ёзган эди.

Нашр манбаларининг айтишларича, АҚШ Украинага махфий равишда 160 километр масофага отилувчи мазкур ракеталарни етказиб берган. Вашингтон Украинага ATACMS ракеталарини бергани ҳақида расман билдирмаган.

Киев ўтган йилдан бери Вашингтондан 300 километргача масофага отилувчи ATACMS ракеталарини етказиб беришни сўраб келаётган эди. Бу ракеталар воситасида Украина Россия босиб олган барча ҳудудлар, жумладан, аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий объектларга ҳам ҳужум қилиши мумкин.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍18👎4
Иордания Ғазодаги касалхонага ҳужумдан сўнг 18 октябрда АҚШ президенти Жо Байден иштирокида ўтадиган тўрт томонлама саммитни бекор қилди. Бу ҳақда Иордания ташқи ишлар вазири Айман ас Сафадийга таянган ҳолда “Ал Жазира” хабар берди.

Аввалроқ Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос ҳам саммитга боришдан бош тортган эди.

Байден ва Аббосдан ташқари саммитда Миср президенти Абдулфаттоҳ ас Сиси ва Иордания қироли Абдуллоҳ II иштирок этиши кутилаётган эди. Хабарда айтилишича, саммит Фаластин, АҚШ ва Миср билан маслаҳатлашувлардан сўнг бекор қилинган. Оқ Уй ҳам бу маълумотни тасдиқлади.

Аввалроқ Жо Байден Вашингтондан Яқин Шарққа жўнаб кетгани хабар қилинди. 18 октябрда у Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан учрашади.

17 октябрда Ғазодаги «Ал Ахли» касалхонасига ракета тушган ва 600 киши ўлгани, 900 киши яраланган. ҲАМАС ҳужумда Исроилни, Исроил эса “Ислом жиҳоди”ни айблади.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍14👎1
Афғонистонда қурилаётган “Қўштепа” канали юзасидан музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистонда ҳукумат делегацияси тузилмоқда ва у йил охиригача Толибон ҳукумати расмийлари билан учрашади. Бу ҳақда «Газета.uz» Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовга таянган ҳолда хабар берди.

Қосимов мазкур каналнинг қурилиши Амударёдаги сув ҳажмининг озайишига сабаб бўлишини таъкидлаган ва «Борсак, бу масалани [сув тақсимотини], албатта, кўтарамиз. Ҳозир қачон бориш масаласи кўриб чиқилмоқда, уларга хатлар юборилган, [ташриф] бир-бир ярим ой ичида бўлиб қолади», — деб айтган.

Tolo news Афғонистонда 11 октябрь куни “Қўштепа” канали қурилишининг иккинчи босқичига тантанали равишда старт берилгани ҳақида ёзган эди.

Озодлик март ойида “Толибоннинг "ҳалокатли канали". Ўзбекистон нега жим?” сарлавҳали мақола ва видеоматериални эълон қилган эди. Унда мутахассислар мазкур канал учун Амударёдан сув олиниши оқибатида Ўзбекистон сув заҳираси янада озайиши ва бу қурғоқчиликка сабаб бўлиши мумкинлигидан хавотир билдиришган.
👍16
Медиазона: Россияда Украинага мойиллик билдирган 14 ёшли ўсмир террорчиликда айбланмоқда

Хабаровск ўлкасида Украинага мойиллик билдиргани учун 14 ёшли ўсмир террорчиликда айбланиб қўлга олинди, деб хабар берди “Медиазона”.

“Солнечний” посёлкасида яшовчи Валерий Зайцев 18 ёшли таниши Никита Турлаев билан биргаликда ҳибсга олинган. Турлаев Комсомольск-Амур шаҳрида истиқомат қилган.

Бу икки ўсмир “Молтов коктейллари” ва бошқа портловчи мосламаларни ясашни ўрганганликда айбланмоқда. Зайцевнинг синфдошлари бу айбловларга ишонмасликларини ва у Украина урушига қарши фикр билдириб, бу мамлакатни қўллаб-қувватлаб келганини айтмоқдалар.

Қатор телеграм-каналларнинг ёзишича, Зайцев сил касаллигининг ёпиқ тури билан оғриган. Уни болалар касалхонасида муолажа олаётган пайтда ушлашган.

Ҳозирча Тергов қўмитаси ва суд органлари қўлга олинган ўсмирларга қандай эҳтиёт чораси қўлланилгани тўғрисида расмий маълумот бермади. Зайцевнинг синфдошлари у тергов изоляторида сақланаётганини айтишмоқда.
👍10
Ўзбекистон Ғазодаги касалхонага қилинган ҳужумни “халқаро ҳуқуқнинг қўпол бузилиши” деб баҳолади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ғазодаги “Ал Аҳли” касалхонасига қилинган ҳужум юзасидан расмий баёнот берди.

“Ғазо секторидаги “Ал Аҳли” касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.

Бу даҳшатли зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз ва буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг бузилиши деб ҳисоблаймиз.

Вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган ҳолда, можаро томонларини зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ҳамда ўт очишдан тийилишга чақирамиз”, дейилади баёнотда.

17 октябрда Ғазодаги «Ал Аҳли» касалхонасига ракета тушган ва 600 киши ўлгани, 900 киши яраланган. ҲАМАС ҳужумда Исроилни, Исроил эса “Ислом жиҳоди”ни айблади.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍15
Ошпаз, шаурмачи, қурувчи, бозорчи - уруш ичидаги Украинада минглаб ўзбек ракета ҳужуми хавфи остида тирикчилигини давом эттирмоқда.

Зотан, минглаб муҳожирнинг ортида минглаб оила бор, уларни боққан ягона даромад манбаи эса - хорижда топилган қора меҳнат.

Озодлик мухбири ҳозирлаган навбатдаги ЭКСКЛЮЗИВ ФИЛЬМ!

Ўтказиб юборманг, дўстларингизга улашинг!

✅ Озодликнинг ЭКСКЛЮЗИВ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/uLt7FOQ9pHs
👍9
This media is not supported in your browser

👍13
Вашингтон ЕИдан Ўзбекистон фуқаролари учун транзит визалар жорий этишни сўрамоқда

Жо Байден маъмурияти Европа Иттифоқидан Ўзбекистон ва Тожикистондан Америкага бораётган йўловчиларга транзит визасини жорий этишни сўрамоқда.

Bloomberg агентлигининг хабар беришича, бу икки давлат фуқароларига нисбатан виза режимининг қатъийлаштирилишидан мақсад эҳтимолий террорчиларнинг АҚШга киришини олдини олишга қаратилган.

Хабарда айтилишича, қатор ўзбекистонли клар «ИШИД»га алоқадор контрабандачи воситасида АҚШга Мексика чегарасидан кириб келгани аниқланганидан сўнг, Вашингтон Европа Иттифоқига мана шундлай илтимос билан мурожаат қилган.

Марказий Осиёлик мигрантларнинг кўпчилиги Европа Иттифоқи орқали Лотин Америкасига ўтиб, кейин Мексика чегарасидан АҚШга ўтишга уриниши айтилади.

Озодлик августнинг охирларида “Ўзбекларнинг Америкага хатарли йўли” деб номланган суриштирувни эълон қилган эди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Беш мамлакат отларининг "дизайнери"

Ўз ишини махсидўзликдан бошлаган ҳунарманд бугун бешта республиканинг отларини "кийинтиряпти". У ясаган эгар, жабдуқ, тиккан этиклар, юган ва узангининг сифати харидорларни қониқтирмоқда. Мен ҳам эртаю кеч мижозларга хизмат кўрсатишдан эринмайман деб ният қилган устанинг иши ҳақиқатдан ҳам кўпайган. Бу "дизайнер" ким экан деб қизиқаётган бўлсангиз, лавҳани кўринг.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍11
Тўрт йил олдин Қибрайда 13 ёшли қизни зўрлаган шахс 15 йилга кесилди

Қибрайда 2019 йилда 13 ёшли қизни зўрлаган шахс 15 йилга озодликдан маҳрум этилди. Олий суд матбуот хизмати 18 октябрда хабар беришича, жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман суди Ш. Ш.,ни Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми (14 ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш) билан айбдор деб топган.

Қибрайда 2019 йилда 13 ёшли қизни 27 ёшли қўшниси зўрлагани тўғрисида биринчи бўлиб шу йил апрелида Nemolchi.uz лойиҳаси хабар берган эди. Ўшанда қиз зўрлаган кишининг таҳдидларидан қўрқиб, бу ишни сир сақлаб келгани айтилган.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда болаларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари кўпайгани ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилган эди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари Шахноза Мирзиёева 2023 йилнинг тўққиз ойида вояга етмаганларга нисбатан 417 жинсий зўравонлик қилингани қайд этилгани ҳақида билдирган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғазодаги касалхона: "Юзлаб" қурбон

Ғазодаги “Ал Ахли” шифохонасида юзлаб инсоннинг ўлимига сабаб бўлган портлаш фонида АҚШ президенти Жо Байден Исроилга етиб борди. Ҳамас ва Исроил шифохонадаги портлашда бир-бирини айбламоқда.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👎7👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир йилдан бери депортация марказида ўтирган ўзбеклар

Ўзбекистонлик саккиз нафар муҳожир бир йилдан бери Ростов-Дондаги депортация марказида сақланиб турибди. Мигрантлар у ерга иш берувчиси уларга қалбаки ҳужжат қилиб бергани учун юборилгани, аммо уларнинг бундан хабари бўлмаганини айтади. Ҳозирда уларнинг иш берувчиси тергов ҳибсхонасида суд қарорини кутмоқда, муҳожирлар эса гувоҳ сифатида Ҳорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида ушланиб турибди.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍5