@BUGUNUZ™ - Official channel
12K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муҳаммад Солиҳ шеър, сиёсат ва алифбодаги ислоҳот ҳақида

Туркияда таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг 13 жилддан иборат "Куллиёт"и нашрдан чиқди. "Куллиёт" лотин алифбосининг шоир ўзи таклиф қилаётган вариантида чоп этилган. Бу билан Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистонда бир пайтлар ўзи ва сафдошлари бошлаб берган ва ҳануз давом этаётган лотин алифбоси ҳақидаги муҳокамаларга янги импулс бераётгандай. Аммо "Куллиёт" фақат шу билангина аҳамиятли эмас. У шоирнинг ярим асрдан кўпроқ давом этаётган ижоди маҳсулидир.

Видеоесседа Муҳаммад Солиҳнинг жамоатчилик учун у қадар маълум бўлмаган ҳайкалтарошлик ва рассомлик фаолияти ҳақида ҳам ҳикоя қилинади.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍17
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яқин Шарқ ва Украинадаги уруш: Исроил ракетаси Ғазодаги масжидни, Россия ракетаси Харковдаги почтани нишонга олди

Исроил ракетаси Ғазодаги масжидни нишонга олди. Исроил масжид остида ҲАМАСчилар борлигини иддао қилмоқда.

Ғазодаги гуманитар вазият тобора ёмонлашмоқда. Бир миллион бола шошилинч ёрдамга муҳтож.

Исроил танклари Ғазо чегараси яқинига жойлашди.

Россиянинг Харковдаги почта марказига ракета ҳужуми оқибатида олти киши ҳалок бўлди.

Россия Украина ҳарбий учоғларини уриб туширганини, Украина эса Россия техникасига зарба берганини даъво қилмоқда.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍13
Исроил расмийлари чегарадаги мисрликлар позицияси танкдан "тасодифан нишонга олинган"ини билдирди

Ғазо сектори аҳолиси учун гуманитар ёрдам юки юкланган машиналарнинг иккинчи карвони 22 октябрь куни Рафаҳ чегара пунктининг Миср томонига ўтган. Бу ҳақда маҳаллий хавфсизлик хизматлари ва гуманитар тузилмалардаги манбалар маълум қилишган.

Колонна чегара пунктида пайдо бўлганидан кўп ўтмай, гувоҳларга кўра, у ерга яқин жойда портлаш содир бўлган. Миср томонидан “тез ёрдам” машиналари етиб келгани ҳақида эшитилиб турарди, дея қайд этган Reuters агентлиги. Қатор маълумотларга кўра, ҳодиса чоғида етти киши яраланиб, касалхонага етказилган.

Исроил ҳарбийлари танклардан бири тасодифан ўқ отиб юборгани ва снаряд чегара яқинидаги мисрликлар объектига бориб текканини маълум қилишган. Исроил содир бўлган воқеа юзасидан таассуф билдирган ва ҳодиса юзасидан текширув ўтказилишини қўшимча қилган.

Рафаҳ чегара пункти Миср чегарасидаги Ғазо секторига асосий кириш-чиқиш пункти бўлиб, у ер ҳозирда Исроилнинг тўлиқ қамали шароитида Фаластин ҳудуди аҳолисига юк етказиш бўйича уринишлар марказига айланган.

Исроил бу қамални ҲАМАС радикал гуруҳи жангарилари мамлакатга 7 октябрь куни кенг кўламли ҳужум бошлаганидан кейин эълон қилган. Исроил раҳбарияти секторда 2007 йилдан буён ҳокимиятни ўз қўлида тутиб келаётган ҲАМАСни бутунлай йўқ қилиш ниятини билдирган. Гуманитар ташкилотлар ва дунё лидерлари Исроилни фуқаровий объектлар зарба беришдан сақланишга чақириб келишмоқда.


🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍20👎3
Қирғизистонга Суриядан 83 киши қайтарилди

Жорий йил 22 октябрида Суриядан Қирғизистонга махсус учоқда 21 нафар аёл ва 62 нафар бола қайтарилган. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати Қирғизистон ТИВ матбуот хизмати маълумотига таянган ҳолда хабар қилди.

Қайд этилишича, Сурия шимолий-шарқидаги лагерларда бўлган қирғизистонликларнинг ватанига қайтарилиши “Айкол-3” гуманитар миссияси доирасида амалга оширилган.

Қирғизистон ТИВ маълумотига кўра, қирғизистонликларнинг қайтарилишида АҚШ, БМТ Болалар фонди (UNICEF) ва Халқаро Қизил хоч қўмитаси кўмак кўрсатган.

“Айкол” гуманитар миссияси доирасидаги репатриациянинг биринчи босқичи шу йил февраль ойида амалга оширилган. Ўшанда Қирғизистонга Суриядаги жанговар ҳаракатлар ҳудудидан 18 нафар аёл ва 41 нафар бола олиб келинган эди. Август ойида эса “Айкол-2” миссияси доирасида Қирғизистонга 31 нафар аёл ва 64 нафар бола қайтарилган.

ХАБАРНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ УЧУН БОСИНГ

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍8👎1
ЦАХАЛ Ғазо секторида 212 киши гаровда ушлаб турилганини айтмоқда

Қатор мамлакатларда террорчи ташкилот деб топилган ҲАМАС гуруҳи жангарилари Ғазо секторида 7 октябрь кунги ҳужум чоғида қўлга олинган камида 212 кишини гаровда ушлаб туришибди. Бу ҳақда Исроил армияси расмий вакили Даниэль Хагари маълум қилди. Бу рўйхатга аввалроқ озод қилган асли исроиллик икки америкалик аёл Жудит Раана ва унинг қизи Натали кирмайди.

Хагарига кўра, 212 киши деган хулоса якуний эмас. Ҳарбийлар бедарак йўқолганлар ҳақида янги маълумотларни олишда давом этишмоқда.

Аввалроқ ЦАХАЛ Ғазода 210 нафар асир ушлаб турилганини маълум қилган эди.

Гаровдагилар сони доимий равишда ортиб боряпти. ЦАХАЛ 14 октябрь куни ҲАМАС гаровда тутиб турганлар сони 120 дан зиёд, 16 октябрда 199 нафар, 19 октябрь куни эса 203 нафар эканини очиқлаган.

ХАБАРНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ УЧУН БОСИНГ

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍12👎2
Жорий йил бошидан буён 4,4 минг киши Россия фуқаролигидан воз кечди

2023 йилнинг 9 ойи мобайнида 4 минг 400 киши Россия фуқаролигидан воз кечган. Бу ҳақда Россия ТИВ консуллик департаменти директори Алексей Климов маълум қилди.

Мулозимга кўра, 2022 йил якунлари бўйича 4 минг 306 киши, 2021 йилда 4 минг 55 киши, 2020 йили 3 минг 877 киши, 2019 йили эса 4 минг 356 киши Россия фуқаролигидан бош тортган.

Шу йилнинг ўтган 9 ойи ичида Россия фуқаролиги хорижда 15,1 минг киши томонидан қабул қилинган, уларнинг катта қисмини аралаш никоҳда туғилган болалар ташкил этади. Климовнинг айтишича, 2022 йили хорижда 23,5 минг киши Россия фуқаролигини қабул қилган.

Умумий ҳисобга кўра эса, ўтган йили 691 минг киши Россия фуқаролигини қабул қилган, бу эса, РБКнинг ёзишича, 2021 йилдагига нисбатан 6,4 фоизга камдир.

ХАБАРНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ УЧУН БОСИНГ

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍18
Деновда “Жигули”нинг газ баллони портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида “ВАЗ-2106” автомобилига ўрнатилган газ баллони портлагани оқибатида икки киши ҳалок бўлган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати Kun.uz сўровига жавобан ҳодиса 2023 йил 19 октябрь куни “Денов-Мобил” МЧЖга қарашли метан газ қуйиш шохобчасида содир бўлганини билдирган.

Хабарга мувофиқ, Денов туманида яшовчи фуқаро газ қуйиш шохобчасига пропан баллони ўрнатилган “Жигули” машинасини бошқа бир фуқаронинг машинаси ёрдамида олиб келган. Машинага метан газ қуйиш пайтида унга ўрнатилган баллон портлаб кетган. Натижада автомобилларга газ қуйиш шохобчаси ишчиси ва “Жигули”ни шохобчага олиб келишга ёрдам берган машина ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган, тан жароҳати олган “ВАЗ-2106” ҳайдовчиси эса касалхонага мурожаат қилган.

Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб бориляпти.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍10👎2
Audio
📌Озодлик дастури 23.10.23

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍4
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 23.10.23

✅Деновда “Жигули”нинг газ баллони портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

✅Citibank Нозима Ҳусаиновани антисемитик пости учун ишдан ҳайдади

✅Қирғизистонга Суриядан 83 киши қайтарилди, уларнинг 60 дан зиёди болалардир

✅2023 йил бошидан буён 4,4 минг киши Россия фуқаролигидан воз кечди

✅ЦАХАЛ Ғазо секторида 212 киши гаровда ушлаб турилганини айтмоқда

✅Исроил расмийлари чегарадаги мисрликлар позицияси танкдан "тасодифан нишонга олинган"ини билдирди

https://t.me/ozodlikkanali/40656
👍6
Украинага босқин: 607-кун | Котелники масжидида ушланган мусулмонлар военкоматга олиб кетилди

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/kRsZEIxue1c

Душанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Одесса, Днепропетровск, Киев, Запороже ва Хмелницкий вилоятларига ракета ва дрон ҳужумларини уюштирди.
Тунда аннексия қилинган Қримнинг Севастопол шаҳрида портлашлар овози эшитилди.
Москва яқинидаги Котелники шаҳрида хавфсизлик кучлари масжидга келган диндорларни ҳарбий комиссариатга олиб кетди.
Украинанинг Бердянск ва Луганск аэродромларига берган зарбаси натижасида камида тўққизта рус армияси вертолёти йўқ қилинган.
2023 йилнинг тўққиз ойи мобайнида 4 минг 400 киши Россия фуқаролигидан воз кечган. Ўтган йилда эса 27 минг ўзбекистонлик рус ватандошлигини олган.
Қозон суди “Озодлик” радиоси татар-бошқирд хизмати журналисти Алсу Курмашевани тергов ҳибсхонасига жўнатди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍14👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 607-кун | Котелники масжидида ушланган мусулмонлар военкоматга олиб кетилди

Душанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Одесса, Днепропетровск, Киев, Запороже ва Хмелницкий вилоятларига ракета ва дрон ҳужумларини уюштирди.
Тунда аннексия қилинган Қримнинг Севастопол шаҳрида портлашлар овози эшитилди.
Москва яқинидаги Котелники шаҳрида хавфсизлик кучлари масжидга келган диндорларни ҳарбий комиссариатга олиб кетди.
Украинанинг Бердянск ва Луганск аэродромларига берган зарбаси натижасида камида тўққизта рус армияси вертолёти йўқ қилинган.
2023 йилнинг тўққиз ойи мобайнида 4 минг 400 киши Россия фуқаролигидан воз кечган. Ўтган йилда эса 27 минг ўзбекистонлик рус ватандошлигини олган.
Қозон суди “Озодлик” радиоси татар-бошқирд хизмати журналисти Алсу Курмашевани тергов ҳибсхонасига жўнатди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍13👎2
Эрдўғон Швециянинг НАТОга киришига оид протоколни имзолади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Швециянинг НАТОга кириши тўғрисидаги протоколга қўл қўйди. Бу ҳақда унинг маъмурияти маълумот тарқатди. Ҳужжат ратификация қилиниши учун мамлакат парламентига топширилган. Бу масала бўйича депутатлар мажлиси қайси санада ўтказилиши очиқланган эмас.

Аввалги йилларда нейтралитетини сақлаб келган Швеция ва Финляндия 2022 йили Россия қўшинлари Украинага ҳужум қилганидан кўп ўтмай НАТОга кириш учун ариза топширишган. Финляндия 2023 йилнинг апрель ойида Шимолий альянс аъзосига айланган. Швециянинг НАТОга қўшилишига эса Туркия ва Венгрия тўсқинлик қилган.

Анқара Стокҳолмдан Швеция сиёсий бошпана берган Курдистон ишчи партияси фаолларини топширишни талаб қилиб келаётганди. Бундан ташқари, Эрдўғон швед фаолларининг Қуръон ёқиш ва бошқа аксилисломий чиқишлари билан боғлиқ ҳолатларни кескин қоралаб келган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍15👎7
Жон Кирби: “Ғазода АҚШ фуқароси бўлган бир неча юз нафар киши бор”

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти тинч аҳоли вакиллари, айниқса АҚШ фуқароларининг Ғазодан хавфсиз чиқиб кетишини таъминлашга уринмоқда.

“Биз ҳали-ҳамон тинч аҳоли вакиллари, айниқса, бизга маълум бўлишича, Ғазода юрган ва уни тарк этмоқчи бўлган америкалик бир неча юз фуқаронинг сектордан хавфсиз чиқиб кетишини таъминлашни истаймиз”, деган Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик коммуникациялар бўйича мувофиқлаштирувчиси Жон Кирби. Бу ҳақда “Америка овози” хабар қилди.

Кирби йўлланишда давом этаётган гуманитар ёрдам ва унинг минтақага етказилишини “ўта муҳим” эканини таъкидлаган. Мулозимга кўра, ёрдам юки Ғазога “имкон қадар тезроқ, максимал ҳажмда ва Исроил қуруқликдаги амалиётини ўтказиш-ўтказмаслигига қарамай” етиб бориши лозим.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍7
Озарбайжон ва Туркия Арманистон чегараси яқинида ҳарбий машқлар ўтказмоқда

Озарбайжон армияси 23 октябрь куни иттифоқдош Туркия қўшинлари билан биргаликда ҳарбий машқларни бошлаган.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги 25 октябргача давом этадиган машқларда ўзининг 3000 чоғли ҳарбийси қатнашаётганини билдирган.

Машқлар 2020 йилгача этник арманлар назорати остида бўлган ҳудудларда ҳамда Озарбайжоннинг Нахичеван эксклавида ўтказилмоқда, дея хабар қилишган ғарб агентликлари.

Қорабоғдан 100 мингдан зиёд этник арман қочишга мажбур бўлгани ортидан Ереван Бокуни “этник тозалашлар”да айблаган. Боку эса Тоғли Қорабоғ аҳолиси яшаган жойида қолиб, Озарбайжонга “интеграция бўлиши” мумкинлигини билдириб, бу айбловларни рад этган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍20
Ўзбекистон Қирғизистонга ҳарбий вертолёт ҳадя қилди, яна бир вертолётни таъмирлаб берди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Қирғизистон ҳарбий-ҳаво кучларининг МИ-8МТВ вертолётини таъмирлаб, қайтариб топширган.

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Фейсбукдаги ўз саҳифаси орқали маълум қилишича, Қирғизистон ҳарбий самолётлари парки иккита жанговар вертолёт билан тўлдирилган.

У 2021 йилда Ўзбекистон Қирғизистонга бепул ёрдам сифатида МИ-8МТВ ҳарбий вертолётини берганини таъкидлаган. Бундан ташқари, Жапаров Ўзбекистон Қирғизистоннинг яна бир вертолётини таъмирлаб берганини билдирган.

Қирғизистон Мудофаа вазирлиги мутахассислари вертолётни қабул қилиб олиб, уни Чирчиқ – Ўш, Ўш – Бишкек йўналиши бўйича етказиб беришган ҳамда унинг тўлиқ ишга тайёрлигини маълум қилишган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍20👎8
Водийлик пахтакорлар нимадан норози?

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/_z0XzxKJAdg

Бу йили пахта етиштириш ва териш мавсуми Фарғона водийсида қандай ўтяпти? Саволнинг жавобини қидириб, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги фермер ва теримчилар билан суҳбатлашдик.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тўқсон фоизи ўзбекистонлик. Қирғиз ОТМлари ўзбек талабаларни нимаси билан ўзига тортяпти?

Қирғизистон олийгоҳларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар орасида сон жиҳатдан ўзбекистонлик талабалар биринчи ўринда туради. Қирғизистон таълим вазирлиги расмийларига кўра, бугунги кунда 30 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ёшлар Қирғизистон олийгоҳларида таълим оляпти.
2022 йилда Қирғизистонда МДҲ давлатларидан келган 59 минг талаба ўқиган бўлса, уларнинг 90 фоизини ўзбекистонлик талабалар ташкил қилган.
Қирғизистонда 63 олийгоҳ бор. Улардан 28таси давлатга қарашли, 35 таси нодавлат олийгоҳ. Шундан 10га яқини мамлакат жанубида жойлашган ва ўзбекистонлик талабалар асосан шу олийгоҳларда ўқийди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍9👎2
Хитойда мудофаа вазири ишдан олинди

Хитой мудофаа вазири Ли Шанфу лавозимидан озод этилиб, Давлат кенгаши таркибидан чиқарилган. Бу ҳақда 24 октябрь куни Хитой нашрлари хабар қилди. Вазирни ишдан олиш қарорини Умумхитой халқ вакиллари йиғинининг доимий қўмитаси қабул қилган.

Истеъфо сабаблари очиқланмаган. Янги мудофаа вазири ким бўлиши ҳам айтилган эмас.

Ли Шанфу август ойи охиридан буён омма олдида кўриниш бермаган. Ундан аввалроқ у Россия ва Беларусга сафар қилган эди. Ғарб матбуоти ўз манбаларига таянган ҳолда, вазир мамлакат раҳбарияти кўзига ёмон кўриниб қолгани ва ишдан олингани ҳақида ёзишган. Хабарларга кўра, мулозим коррупция гумонланиб, унга қарши текширув ўтказилмоқда. Расмий Пекин бу маълумотни тасдиқламаган, рад этган ҳам эмас.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍9
Audio
📌Озодлик дастури 24.10.23

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍4
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 24.10.23

✅Японияда автобусда ўқувчи қизга тегажоғлик қилган ўзбекистонлик ҳибсга олинди

✅Ўзбекистон Қирғизистонга ҳарбий вертолёт совға қилди, яна бир вертолётни таъмирлаб берди

✅“Дендропарк”да ноёб дарахтлар кесилгани юзасидан жиноят иши очилди

✅Шуҳрат Ғаниев кластерларга фермерлар пахтасини сўрамай териб олишга “изн” берди

✅ҲАМАС исроиллик икки аёлни гаровдан озод қилди

✅Жон Кирби “Ғазода АҚШ фуқароси бўлган бир неча юз нафар киши бор”лигини айтди

✅Озарбайжон ва Туркия Арманистон чегараси яқинида ҳарбий машқлар ўтказмоқда

✅Эрдўғон Швециянинг НАТОга киришига оид протоколни имзолади

https://t.me/ozodlikkanali/40673
👍10