Доғистон пойтахти Махачқалада 29 октябрь кечқурун антисемит акцияси ўтказган мингга яқин киши Тель-Авивдан учиб келган самолётда “яҳудийларни топиш ва шаҳарга киритмаслик” мақсадида аэропортини босиб олган. 30 октябрь тонгга яқин кучишлатар тузилмалар тартибсизликлар иштирокчиларини тарқатиб юборишга муваффақ бўлгани хабар қилинди.
Махачқалада "Смарт Вингс" авиаширкатининг Тель-Авивдан учиб келадиган самолётини “кутиб олиш”га чақириқлар якшанба куни эрталабдан маҳаллий телеграм каналларда пайдо бўла бошлади. Бунинг ортидан аэропорт ОМОН томонидан қуршаб олинди. Бироқ улар аэропортга “юриш қилган” юзлаб одамларни ушлаб қололмади.
Кечки соат 9 ларда оломон аэропортнинг учиш-қўниш майдончасига бостириб кирган ва Тель-Авивдан келган самолёт бортига чиқишга ҳаракат қилган.
Тартибсизликлар пайтида камида 20 киши жароҳатланган, улардан икки нафарининг аҳволи оғир. Россия Тергов қўмитасининг Доғистон бошқармаси Жиноят кодексининг 212-моддаси (оммавий тартибсизликлар) бўйича жиноят иши қўзғатди.

👍28
Махачқалада оломон Ўзбекистон фуқаросини “яҳудий сифатида қабул қилиб, ушлаб олди
Маҳачқалада аэропортдан чиқиш жойларида акция иштирокчилари «яҳудийларни аниқлаш мақсадида” йўловчиларнинг ҳужжатларини текширганлар. Оломон ҳатто ОМОН автобусини ҳам текширган. Озодликнинг “Кавказ.реалии” лойиҳаси мана шундай “текширув”га Ўзбекистон фуқароси ҳам тушиб қолгани тўғрисида хабар берди.
“Агрессив оломон Москвадан Доғистонга учиб келган эркакни Исроил фуқароси деб таҳмин қилиб, ушлаб олди. У оломонга яҳудий эмаслигини, Исроилдан келмаганини тушунтиришга ҳаракат қилди. Уни фуқаролик кийимидаги полициячилар оломон ичидан олиб чиқиб кетди.
Маълум бўлишича, у -Дилшод Мамадалиев, миллати ўзбек ва Москвада врач бўлиб ишлайди”, -деб ёзди “Кавказ.реалии”.

👍42👎2
Мирзиёев Эрдўғонни Туркия Республикасининг юз йиллиги билан табриклади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республика деб эълон қилинган куннинг 100 йиллиги муносабати билан президент Ражаб Тоййиб Эрдўғонга табрик йўллади. Бу ҳақда 29 октябрь куни президент матбуот хизмати маълум қилди.
"Насиб этса, Сиз билан биргаликда халқларимизнинг умумий равнақини таъминлаш йўлида келишиб олган барча йирик лойиҳа ва аниқ дастурларни тўлиқ амалга оширамиз ҳамда кўзлаган улкан марраларимизга албатта эришамиз", - дейилади жумладан қутловда.
1923 йил 29 октябрда Туркия Республика сифатида эълон қилинган эди. Мустафо Камол Отатурк Туркиянинг биринчи президенти бўлган. У 1938 йилда вафот этган.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

👍261👎3
Қозоғистондаги кўмир конида ҳалок бўлганлар сони 45 кишига етди
Қарағанда вилоятида Костенко номидаги кўмир конида 28 октябрга ўтар кечаси содир бўлган портлаш ортидан ҳалок бўлган шахтёрлар сони 45 кишига етди.
Портлаш тўғрисидаги дастлабки маълумотларда, конда 252 шахтёр бўлгани, улардан 206 нафари кондан мустақил чиқиб кетишга муваффақ бўлгани билдирилган эди. Расмийлар камида 40 киши ўлганини айтган.
Кўмир конидаги ҳалокат ортидан Қозоғистонда 29 октябрь умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди.
Мазкур кон “АрселорМиттал Темиртау” ширкатига қарашли бўлган. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кондаги фожиадан сўнг “АрселорМиттал Темиртау” билан инвестициявий ҳамкорлик шартномаси тўхтатилишини билдирди.
Расмий маълумотларга кўра, саккизта кон ва Қарағанда вилоятидаги металлургия комбинатига эгалик қилувчи “АрселорМиттал Темиртау” ширкати объектларида сўнгги 15 йил ичида 100 дан зиёд одам ўлган.

👍5👎1
Эронда 16 яшар теҳронлик Армита Гераванд дафн этилди. Маросим хавфсизлик чоралари кучайтирилган тарзда ўтказилди. Ҳозирча тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, Гераванднинг икки қариндоши ва яна бир неча киши Теҳрон жанубидаги Беҳиште Захра қабристонида ўтаётган маросим пайтида полиция томонидан ушлаб кетилган.
CNN 25 октябрда ҳижоби йўқлиги учун ахлоқ полицияси томонидан қўлга олинган Армита Гераванд кома ҳолатига тушиб қолгани тўғрисида хабар тарқатганди.
2022 йилнинг сентябрида 22 ёшли Махси Аминий “ҳижобни нотўғри ўрагани учун” аҳлоқ полицияси томонидан қўлга олинганидан сўнг вафот этган эди. Бу эса Эронда бир неча ойга чўзилган норозилик намойшлари бошланиб кетишига сабаб бўлганди.
Эрон суди камида 11 нафар намойишчига нисбатан ўлим ҳукми чиқарган. Намойишлар чоғида қарийб 15 минг киши куч ишлатар тузилмалар ходимлари томонидан тутиб кетилган.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
CNN 25 октябрда ҳижоби йўқлиги учун ахлоқ полицияси томонидан қўлга олинган Армита Гераванд кома ҳолатига тушиб қолгани тўғрисида хабар тарқатганди.
2022 йилнинг сентябрида 22 ёшли Махси Аминий “ҳижобни нотўғри ўрагани учун” аҳлоқ полицияси томонидан қўлга олинганидан сўнг вафот этган эди. Бу эса Эронда бир неча ойга чўзилган норозилик намойшлари бошланиб кетишига сабаб бўлганди.
Эрон суди камида 11 нафар намойишчига нисбатан ўлим ҳукми чиқарган. Намойишлар чоғида қарийб 15 минг киши куч ишлатар тузилмалар ходимлари томонидан тутиб кетилган.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👎13👍12
Тошкентда 1 ноябрдан йўлкира қимматлайди
«Тошшаҳартрансхизмат» 1 ноябрдан бошлаб пойтахтда жамоат транспортида йўлкира қимматлаши ҳақида огоҳлантирди.
Расман билдирилишича, ҳозирда 1400 сўм бўлган йўлкира АТТО транспорт карталари билан тўланганда 1700 сўм бўлади.
Йўлкирани нақд пул ёки банк картаси билан тўлайдиган йўловчилар учун жамоат транспорти чиптаси 2000 сўм қилиб белгиланди.
Расмий хабарда билдирилишича, транспорт картасига эга бўлган йўловчи бир соат ичида бир транспортдан бошқасига минадиган бўлса, иккинчи сафар учун фақат 700 сўм йўлкира тўлайди. Айни пайтда жамоат транспортида бир соат ичида қилинадиган учинчи ва тўртинчи сафарлар бепул бўлади.

👍18
Ўзбекистондан 9 ойда 181 минг киши кўчиб кетди
Жорий йил январидан сентябригача Ўзбекистондан бошқа давлатларга 181, 1 минг киши кўчиб кетди. Бу ҳақда Статистика агентлиги эълон қилган янги ҳисоботда қайд этилди.
Кўчиб кетганларнинг 76 минг нафари (42 фоизи) эркак, 105,1 минг нафари (58 фоизи) аёл. Кўчиб кетганлардан 124,4 минг киши шаҳарларда, 56,7 минг киши қишлоқларда яшаган.
Уларнинг 81,3 фоизи Қозоғистонга, 15,3 фоизи Россияга, 0,5 фоизи Қирғизистонга, 0,5 фоизи Жанубий Кореяга, 0,2 фоизи Туркманистонга, 2,2 фоизи бошқа мамлакатларга бориб жойлашган.
Кўчиб кетганларнинг 10,4 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 81,4 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 8,2 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан катталардир.
Кўчувчилар сони ўтган йилнинг мос даврига солиштирганда Қорақалпоғистондада 168,4 фоизга, Навоийда 143,7 фоизга, Бухорода 121,4 фоизга, Хоразмда 115,9 фоизга ва Тошкент шаҳрида 115,4 фоизга кўпайган.

👍28👎2
Тўққиз ойда Ўзбекистонга 169 мингга яқин киши кўчиб келди
Статистика агентлиги 2023 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга бошқа давлатлардан 168,7 минг киши кўчиб келган. Улардан 70,1 минги эркак, 98,6 минги аёл. Улардан 131, 3 минг киши шаҳарларга, 37,4 минг киши қишлоқларга жойлашган.
Ўзбекистонга кўчиб келганларнинг 38,9 фоизи Россиядан, 24,5 фоизи Қозоғистондан, 10,5 фоизи Тожикистондан, 5,1 фоизи Қирғизистондан, 1,6 фоизи Туркманистондан ва 19,4 фоизи бошқа мамлакатлардан.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Статистика агентлиги 2023 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга бошқа давлатлардан 168,7 минг киши кўчиб келган. Улардан 70,1 минги эркак, 98,6 минги аёл. Улардан 131, 3 минг киши шаҳарларга, 37,4 минг киши қишлоқларга жойлашган.
Ўзбекистонга кўчиб келганларнинг 38,9 фоизи Россиядан, 24,5 фоизи Қозоғистондан, 10,5 фоизи Тожикистондан, 5,1 фоизи Қирғизистондан, 1,6 фоизи Туркманистондан ва 19,4 фоизи бошқа мамлакатлардан.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍14👎2
Forwarded from OZODLIK KANALI™
Тошкентда Фаластинни қўллаш мақсадида митинг ўтказмоқчи бўлган юздан кўпроқ киши ушланди
Тошкентда 29 октябрь куни Амир Темур хиёбонига Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун митинг ўтказиш ниятида йиғилган юздан кўпроқ киши ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати Расул Кушербаев ўз телеграм каналида маълум қилди.
“Билдирилишича, 100 дан ортиқ одам йиғилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари режалаштирилган йиғилишдан хабардор бўлган. 100 дан ортиқ одам ички ишлар бўлимларига олиб бориб, суҳбат ўтказилган ва уларнинг аксариятини қўйиб юборилган”, -деб ёзди Расул Кушербаев.
«Газета.uz»нинг хабар беришича, бу хабарни ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбалар ҳам тасдиқлаган. Нашрнинг ёзишича, 29 октябрь куни “акцияда иштирок этиш учун нафақат шаҳар аҳолиси, балки қўшни вилоятлардан ҳам пойтахт марказига одамлар келган. Улар майдонда гуруҳ бўлиб йиғилиб, жами 100 дан ортиқ одам иштирок этган”.
Хабарда айтилишича, ижтимоий тармоқларнинг Ўзбекистон сегментида мазкур акцияни ўтказиш чақириқлари бир неча кун аввал пайдо бўлган. Намойиш фаоллари “Истанбулда Фаластинни қўллаб-қувватлаш митинги учун қилинган баннердан кўчирилган баннер тайёрлаган”.
“Баннерда Амир Темур ҳайкали ва унинг атрофида йиғилган, қўлларига Ўзбекистон ва Фаластин байроқларини кўтариб олган кўплаб одамлар тасвирланган. Унда вақт ва жой ҳам кўрсатилган эди: 14:00, Амир Темур хиёбони. Баннернинг пастки қисмида «Фаластин билан елкама-елка», «15 сутка мени қўрқитмайди» ва «Кўпчилик бўлсак, бизни эшитишади» деган ёзувлар бор эди”, деб ёзди «Газета.uz».
ХАБАРНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ УЧУН БОСИНГ

Озодлик радиоси
Тошкентда Фаластинни қўллаш мақсадида митинг ўтказмоқчи бўлган юздан кўпроқ киши ушланди
Тошкентда 29 октябрь куни Амир Темур хиёбонига Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун митинг ўтказиш ниятида йиғилган юздан кўпроқ киши ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати Расул Кушербаев ўз телеграм каналида…
👍26👎8
Россияда қамоқдаги сиёсатчилар бир кунлик очлик эълон қилди
Россияда сиёсий фаолияти учун судланган бир неча шахс 30 октябрда бир кунлик очлик эълон қилди. Улар бу ҳақда 30 октябрда нишонланадиган Сиёсий маҳбуслар куни арафасида расмийларни огоҳлантирган эди.
Мазкур акцияни ўтказиш октябрь бошида Алексей Навальний томонидан таклиф қилинган. Бу тадбирни Россиядаги сиёсий маҳбуслар Илья Яшин, Владимир Кара-Мурза, Лилия Чанишева, Даниэль Холодний, Вадим Останин ва Михаил Кригер қўллаган. Уларнинг барчаси ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан сиёсий маҳбус сифатида тан олинган.
“Мемориал” ҳуқуқ ҳимояси ташкилотининг билдиришича, Россияда камида 600 киши сиёсий ёки диний эътиқоди ортидан таъқиб қилинмоқда. Россия Қримни аннекция қилган 2014 йилдан бери уларнинг сони 14 баробарга кўпайган.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Россияда сиёсий фаолияти учун судланган бир неча шахс 30 октябрда бир кунлик очлик эълон қилди. Улар бу ҳақда 30 октябрда нишонланадиган Сиёсий маҳбуслар куни арафасида расмийларни огоҳлантирган эди.
Мазкур акцияни ўтказиш октябрь бошида Алексей Навальний томонидан таклиф қилинган. Бу тадбирни Россиядаги сиёсий маҳбуслар Илья Яшин, Владимир Кара-Мурза, Лилия Чанишева, Даниэль Холодний, Вадим Останин ва Михаил Кригер қўллаган. Уларнинг барчаси ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан сиёсий маҳбус сифатида тан олинган.
“Мемориал” ҳуқуқ ҳимояси ташкилотининг билдиришича, Россияда камида 600 киши сиёсий ёки диний эътиқоди ортидан таъқиб қилинмоқда. Россия Қримни аннекция қилган 2014 йилдан бери уларнинг сони 14 баробарга кўпайган.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍9
Бир сурат тарихи ёхуд 38 яшар ўзбекистонлик Украинадаги урушда қатнашганми?
✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/5mUkAxruyg4
Тошкент вилоятида Украинанинг бўлгинчи “Донецк халқ республикаси” армияси сафларида жанг қилганликда айбланган 38 яшар Ўзбекистон фуқароси 5 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Ўзбекистон маҳкамаси Юқоричирчиқ туманида туғилган Илдар Хайрулинни мамлакат жиноят кодексининг 154-моддасида кўзда тутилган (“Ёлланиш”) жиноятни содир этишда айбдор деб топган.
Озодлик кўрган тергов ҳужжатларига кўра, юқоричирчиқлик шахс 2014-2015 йилларда Украинада “давлат қуролли кучларига қарши жанговар ҳаракатларда қатнашган”.
Аммо, яқинлари Хайрулиннинг Украинадаги урушда қатнашмагани, у ерга бормагани ва айбловда айтилган пайтда Россияда бўлганини даъво қилмоқда.
Бу Ўзбекистон фуқаросининг Украина ҳудудида жанг ҳаракатларида қатнашгани учун қамалганига доир Озодликка маълум илк ҳолатдир. Ўзбекистон Украинадаги бўлгинчи "Донецк халқ республикаси" ва "Луганск халқ республикаси"ни тан олмаслигини айтган.

YouTube
Bir surat tarixi yoxud 38 yashar o‘zbekistonlik Ukrainadagi urushda qatnashganmi?
Тошкент вилоятида Украинанинг бўлгинчи “Донецк халқ республикаси” армияси сафларида жанг қилганликда айбланган 38 яшар Ўзбекистон фуқароси 5 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Ўзбекистон маҳкамаси Юқоричирчиқ туманида туғилган Илдар Хайрулинни мамлакат жиноят…

👍10
Audio
📌Озодлик дастури 30.10.23
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍2
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 30.10.23
✅Ўзбекистонда Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун митинг ўтказмоқчи бўлганлар жавобгарликка тортилди
✅Доғистонда антисемит акцияси ўтказилди. Аеропорт босиб олинди. Ўзбек врач “яҳудий” эмаслигини исботлашга мажбур бўлди
✅Ўзбекистондан тўққиз ойда 181 минг киши кўчиб кетди, 169 мингга яқин киши кўчиб келди
✅Тошкентда 1 ноябрдан йўлкира қимматлайди
✅Мирзиёев Эрдўғонни Туркия Республикасининг юз йиллиги билан табриклади
✅Қозоғистондаги кўмир конида ҳалок бўлганлар сони 45 кишига етди
✅Эронда полицияга олиб кетилганидан сўнг ўлган 16 ёшли Армита Гераванд дафн этилди
https://t.me/ozodlikkanali/40762

Telegram
OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 30.10.23
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расул Кушербаев: “Масхарабозлик яна қанча давом этади: пулинг бор, лекин ўзинг истаган автомобилни ололмайсан?!”
UzAuto Motors машиналари учун шартнома берила бошлагани ҳақидаги хабарга ишониб салонларга борган одамлар қуруқ қўл билан қайтди. Ижтимоий тармоқларда салонлардаги навбат акс этган видеолар тарқалмоқда.
“Автомобилга шартнома бериларкан деган гапга ишониб, автосалонларга борган халқ яна алданганини билиб, қўл силтаяпти. Шартнома берилмас экан. Энди келаси сафар боришади. Бунақа масхарабозлик яна қанча давом этаркан: пулинг бор, лекин ўзинг истаган автомобилни ололмайсан?!” деб ёзди Олий Мажлиснинг собиқ депутати, жамоат фаоли Расул Кушербаев.
“Ёлғон хабар ва ҳали йўқ машинага шунча ҳаракат. Навбатга туриш ҳам йўқ. Оёқ кийимиям қолиб кетди. Мактаб, кутубхонага шунақа чопмаган инсон, моддиятга шунақа интилса керак. Шарманда”, деб ёзди блогер Зафарбек Солижонов.

👍15👎9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Исроил-Фаластин – ечим борми? Аёл кийимни ким учун танлайди?
Британия Колумбияси (Канада) университети профессори, социолог, фалсафа доктори Дилсора Фозилова - кўрсатувимизнинг бугунги сони меҳмони.
Доктор Фозилова куни кеча ижтимоий тармоқларда Исроил-Фаластин можароси тарихига оид бир неча мақола эълон қилди. Улардан бири “Исроил-Фаластин конфликтида “Бир давлат”ва ”Икки давлат” ечимлари“, деб аталади.
Суҳбатдошимиз билан шу ҳақда ҳамда гендер тенглиги масалалари атрофида гаплашдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Британия Колумбияси (Канада) университети профессори, социолог, фалсафа доктори Дилсора Фозилова - кўрсатувимизнинг бугунги сони меҳмони.
Доктор Фозилова куни кеча ижтимоий тармоқларда Исроил-Фаластин можароси тарихига оид бир неча мақола эълон қилди. Улардан бири “Исроил-Фаластин конфликтида “Бир давлат”ва ”Икки давлат” ечимлари“, деб аталади.
Суҳбатдошимиз билан шу ҳақда ҳамда гендер тенглиги масалалари атрофида гаплашдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍9
Яқин Шарқ ва Украинадаги уруш. Кавказда антисемит намойишлар; Россия Украина билан музокараларга тайёр
✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/M5iHpnxoj1o
Шимолий Кавказда ўтган антисемит акциялари оммавий тартибсизликларга айланиб кетди.
Волновахада бир оиладан бўлган 9 кишининг отиб ўлдирилишида рус ҳарбийлари айбланмоқда.
Россия мудофаа вазири: Россия Украина бўйича музокараларга тайёр.
Донбасснинг Авдеевский ва Маринский йўналишларида шиддатли жанглар давом этмоқда.
Ўтган 24 соат ичида Чернигов, Суми, Харков, Луганск, Донецк, Запорожье ва Херсон вилоятлари Россия томонидан ўққа тутилди.
Малтада 65 мамлакат вакили Украина-Россия урушини тугатиш бўйича маҳкамага йиғилди.
Россия оккупация қилган Волновахада 9 киши, жумладан икки боланинг ўлдирилишида рус аскарлари айбланмоқда.
Қамоқдаги россиялик сиёсатчилар 30 октябр “Сиёсий маҳбуслар куни”да бир кунлик очлик эълон қилишди.

Yaqin Sharq va Ukrainadagi urush: Kavkazda antisemit namoyishlar; Rossiya muzokaralarga tayyor
Шимолий Кавказда ўтган антисемит акциялари оммавий тартибсизликларга айланиб кетди.
Волновахада бир оиладан бўлган 9 кишининг отиб ўлдирилишида рус ҳарбийлари айбланмоқда.
Россия мудофаа вазири: Россия Украина бўйича музокараларга тайёр.
Донбасснинг Авдеевский…

👍12