Туркияда норозилар АҚШ авиабазсига бостириб киришга ҳаракат қилди
Адана шаҳрида Ғазодаги ҳарбий амалиётга норозилик билдирганлар АҚШнинг Инжирлик авиабазасига бостириб киришга ҳаракат қилди. Туркиянинг NTV телеканали хабарича, улар авиабазанинг ёпилишини талаб этишган.
Телеканалнинг билдиришича, норозлик намойиши иштирокчиларининг айримлари Аданага Истанбулдан ва бошқа шаҳарлардан келган. Полиция авиабазага элтувчи шаҳар кўчаларини ёпиб қўйди. Норозилар авибазага далалар орқали ўтмоқчи бўлишганида, полиция уларни тарқатиш учун сув пуркагичлар ва кўздан ёш сидирувчи газ қўллади.
ҲАМАС-Исроил уруши бошланганидан бери Исроилда 1400 киши ҳалок бўлгани ва 250 киши гаровга олинган. Ғазода 10 минг киши ўлгани, уларнинг 4800 нафари бола экани айтилмоқда.
Фаластин Исроилни Ғазода тинч аҳолини ва фуқаролик инфраструктурасини ўққа тутаётганликда айблади. Исроил ҲАМАС манзилларига зарба бераётганини таъкидламоқда.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

👍28
АҚШ давлат котиби ёрдамчисининг Тошкентга келиши кутилмоқда
АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Дональд Лу 4 ноябрдан 11 ноябргача давом этадиган сафари доирасида Ўзбекистонга келади. Лу 5 ноябрда Қозоғистонда бўлган. У Ўзбекистондан сўнг Ҳиндистонга сафар қилиши режалаштирилган.
АҚШ Давлат департаментининг билдиришича, Лу ўз сафари доирасида Нью-Йоркда ўтган C5+1 саммитида эришилган келишувларни мустаҳкамлаш мақсадида келмоқда. АҚШ президенти Жо Байден 19 сентябрь куни илк маротаба Марказий Осиё давлатлари лидерлари билан ўтказилган мазкур қўшма саммитни “тарихий воқеа” деб баҳолаганди.
АҚШ Давлат департаменти сайтида қайд этилишича, Дональд Лу Тошкентда ҳам Остонада бўлгани каби юқори лавозимли мансабдорлар ҳамда инсон ҳуқуқи ҳимоячилари билан учрашади. Учрашувларда АҚШ билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, савдо ва инвестициялар масаласини муҳокама қилади.

👍18👎7
Исроил армияси Ғазо тўлиқ қамал қилинганини билдирди
Исроил армияси якшанба куни кечқурун Ғазо шаҳри тўлиқ қамал қилинганини билдирди. Армия расмий вакили Даниэль Хагари Ғазонинг қамал қилинишини ҲАМАСга ҳужумларни кучайтириш учун зарур бўлган “жуда муҳим қадам” деб атади. Унга кўра, қамал ортидан Ғазо бўлгаси шимолий ва жанубий ҳудудларга ажралиб қолди.
Якшанба куни Исроил тинч аҳоли Ғазонинг жанубидан шимолига ўтиши учун бир неча соатга йўлак очиб берган эди.
The New York Times газетасининг ёзишича, Исроил қатор давлатлар билан уруш пайтида Ғазодан бир неча юз минг фаластинликни Мисрга олиб чиқиб кетиш бўйича ҳозирча сир сақланаётган музокараларни олиб бормоқда. Нашр манбаларига кўра, кўп давлатлар, жумладан, АҚШ ва Британия урушдан сўнг фаластинликлар Ғазога қайтмаслиги ва Мисрдаги вазиятни беқарорлаштириши мумкинлигини назарда тутган ҳолда, бу таклифни рад этган.

👍14👎9
Еврокомиссия Европада антисемитизм кучайганини билдирди
Европада сўнгги кунларда антисемитизм билан боғлиқ инцидентлар мисли кўрилмаган даражада кўпайди. Бу ҳолат “тарихнинг энг мудҳиш давридаги” айрим воқеаларни эсга солмоқда. Бу ҳақда Европа комиссияси баёнотида билдирилди.
“Енилғи қуйилган бутилкалар Германияда синагога ирғитилди, Франциядаги турар жой биноларига Довуд юлдузлари чизиб кетилди, Австрияда яҳудий қабристони таҳқир қилинди, Испанияда яҳудий дўконлари ва синагогаларига ҳужумлар бўлди, намойишчилар яҳудийларга нисбатан нафрат билдирилган шиорларни айтмоқда”, дейилади баёнотда.
Еврокомиссиянинг билдиришича, бугунги кунда Европада яҳудийлар яна қўрқув остида яшамоқда. Еврокомиссия антисемитизм ҳаракатларини қоралади ва ЕИдаги яҳудийлар жамоатларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Баёнотда миллати ёки динидан келиб чиққан ҳолда ҳеч ким қўрқувда ва нафрат остида яшамаслиги лозимлиги қайд этилади.

👍19👎2
Ўзбекистонда ҳар куни аҳоли сони ҳар куни ўртача 2,1 минг кишига ошмоқда ва 2023 йилнинг 1 октябрь ҳолатига доимий аҳоли сони 36 599 764 кишига етди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Аҳоли сони 2023 йил бошидан буён 574,8 минг кишига кўпайган.
Аҳолининг 18 176 873 нафари аёл, 18 422 891 нафари эркак. Эркаклар сони аёллардан 246 018 нафарга кўп.
Агентлик маълумотида қайд этилишича, Ўзбекистонда умр кўриш ўртача 74,3 ойни ташкил қилмоқда.
2023 йил 1 январь ҳолатига кўра, аҳолининг 5,4 фоизни 65 ва ундан юқори ёшдагилар ташкил қилган

👍20👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғазода тез ёрдам машинаси ҳужумга учради, Исроил ҳукумати уни жангарилар ишлатганини айтди
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроил ҳаво кучларининг Ғазо шимолида тез ёрдам машинасига ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 15 кишига етди, 60 дан ортиқ киши жароҳат олди.
Хамас томонидан бошқариладиган анклавдаги соғлиқни сақлаш расмийларининг айтишича, тез ёрдам машинаси яраланган фаластинликларни Ғазо шаҳридаги ал-Шифа касалхонасига олиб кетаётган карвоннинг бир қисми бўлган.
Исроил ҳарбийлари ХАМАС жангариларини нишонга олганликлари ва тез ёрдам машинаси “террорчилар” томонидан қурол ва жангчиларни ташиш учун фойдаланилганини айтишмоқда.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроил ҳаво кучларининг Ғазо шимолида тез ёрдам машинасига ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 15 кишига етди, 60 дан ортиқ киши жароҳат олди.
Хамас томонидан бошқариладиган анклавдаги соғлиқни сақлаш расмийларининг айтишича, тез ёрдам машинаси яраланган фаластинликларни Ғазо шаҳридаги ал-Шифа касалхонасига олиб кетаётган карвоннинг бир қисми бўлган.
Исроил ҳарбийлари ХАМАС жангариларини нишонга олганликлари ва тез ёрдам машинаси “террорчилар” томонидан қурол ва жангчиларни ташиш учун фойдаланилганини айтишмоқда.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👎15👍13
Reuters: Путин 2024 йилдаги президентлик сайловида қатнашади
Владимир Путин Россия президенти лавозимида қолишга қарор қилди ва 2024 йилда ўтадиган сайловда қатнашади. Бу сайловдаги ғалаба унга 20230 йилгача ҳокимиятда қолиш имкониятини беради. Бу ҳақда Reuters исми айтилмаган олти манбасига таяниб хабар берди.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков бу хабарга муносабат билдирар экан, Путин сайловда номзодини кўрсатиш ҳақида расмий баёнот бермаганини ва сайлов куни ҳам ҳозирча белгиланмаганини айтди. Сайлов 17 мартга ўтказилиши тахмин қилинмоқда. Путин аввалроқ сайлов куни расман белгиланганидан сўнг ўз қарорини эълон қилишини билдирган эди.
Агентлик манбаларининг айтишларича, Путиннинг президентлик сайловида иштирок этиш қарори Украинадаги уруш билан боғлиқ. Путин бу урушни Россия ва Ғарб уруши сифатида қабул қилади ҳамда “Россияни бир неча ўн йилликдаги энг қийин даврдан олиб чиқиш” зурурлигини ҳис қилмоқда.
Путин илк бор 2000 йилда президентликка сайланган эди.

👍26👎13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ZIMISTON-UZ. Президентдан мастер-класс: Ойналарни ғиштлаш
Тўрт йилда 424 қурбон. Сенат ис газидан ўлимлар олдини олмоқчи
Президентдан мастер-класс. Мирзиёев мактабни иситиш учун деразаларни ғишт билан уриб ташлашни буюрди
“Ҳасса”га суянган симёғочлар. Ходадан тикланган симёғочлар болалар ҳаётига ҳавф солмоқда
Ўзбекистонда тўрт фасл давом этаётган энергетик бўҳрон манзарасини Озодлик билан бирга кузатинг.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Тўрт йилда 424 қурбон. Сенат ис газидан ўлимлар олдини олмоқчи
Президентдан мастер-класс. Мирзиёев мактабни иситиш учун деразаларни ғишт билан уриб ташлашни буюрди
“Ҳасса”га суянган симёғочлар. Ходадан тикланган симёғочлар болалар ҳаётига ҳавф солмоқда
Ўзбекистонда тўрт фасл давом этаётган энергетик бўҳрон манзарасини Озодлик билан бирга кузатинг.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍15
Audio
📌Озодлик дастури 06.11.23

👍5
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 06.11.23
✅Ғазода тез ёрдам машинаси ҳужумга учради, Исроил ҳукумати уни жангарилар ишлатганини айтди (Видео)
✅ZIMISTON-UZ. Президентдан мастер-класс. Мирзиёев мактабни иситиш учун деразаларни ғишт билан уриб ташлашни буюрди (Видео)
✅Ўзбекистонда аҳоли сони кунига 2,1 минг кишига ошмоқда. Ўртача умр кўриш 74 ёшни ташкил этди
✅Франция ширкати Ўзбекистонда уран қазиб олишга 500 миллион долларгача сармоя киритади
✅АҚШ давлат котиби ёрдамчисининг Тошкентга келиши кутилмоқда
✅Еврокомиссия Европада антисемитизм кучайганини билдирди
✅Исроил армияси Ғазо тўлиқ қамал қилинганини билдирди
✅Туркияда норозилар АҚШ авиабазасига бостириб киришга ҳаракат қилди
https://t.me/ozodlikkanali/40884

Telegram
OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 06.11.23
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍11
Ўзбекистондаги яҳудий ибодатхоналарида хавфсизлик чоралари кучайтирилди
✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/A0h9WklXKHg
Яқин Шарқда бошланиб кетган янги уруш фонида Ўзбекистондаги Исроил элчихонаси, синагог ва яҳудийларга тегишли бошқа муассасалар атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
Яҳудий ибодатхоналари атрофини Ўзбекистон Миллий гвардияси ходимлари туну-кун қўриқламоқда.
Олдинроқ ўзбек ҳуқуқ-тартибот идоралари Тошкентда Фаластинни қўллаб-қувватлаш мақсадида чиққан намойишчиларни тарқатиб юборган,улардан айримлари жамоат тартибини бузгани учун жаримага тортилган эди.
Ўзбекистон ўтмишда дунёдаги йирик яҳудий жамоаларидан ҳисобланган Бухоро яҳудийларининг катта сондаги нуфусига эга бўлган.
СССР парчаланиши ортидан уларнинг аксари Исроил ва АҚШга кўчган бўлса-да, Ўзбекистон, хусусан ўзлари яшаган Самарқанд ва Бухоро каби тарихий шаҳарлар билан ришталарни сақлаб қолишган.

YouTube
O'zbekistondagi yahudiy ibodatxonalarida xavfsizlik choralari kuchaytirildi
Яқин Шарқда бошланиб кетган янги уруш фонида Ўзбекистондаги Исроил элчихонаси, синагог ва яҳудийларга тегишли бошқа муассасалар атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
Яҳудий ибодатхоналари атрофини Ўзбекистон Миллий гвардияси ходимлари туну-кун қўриқламоқда.…

👍13👎4
Ғазо - 31-кун. Украина - 621-кун: АҚШ атом сувости кемаси Яқин Шарққа етиб борди
✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/AqNab2VKqVw
Владимир Путин Россия президенти лавозимида қолишга қарор қилди
Туркияда АҚШнинг Инжирлик ҳарбий базасини ёпилиши талаб қилган намойишчилар полиция томонидан тарқатилди.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Анқарада Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан билан учрашди.
Исроил армияси Ғазо шимолидаги тинч аҳоли жанубга кетиши учун "гуманитар йўлак" очилганини эълон қилди.
Владимир Зеленский “Уруш боши берк кўчага кирди”, деган Залужний фикрига қўшилмаслигини билдирди.
Рамзан Қодиров 15 яшар ўғли Адамни Чеченистон раҳбарининг хавфсизлигини таъминлаш хизмати таъминот шуъбаси бошлиғи этиб тайинлади.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/AqNab2VKqVw
Владимир Путин Россия президенти лавозимида қолишга қарор қилди
Туркияда АҚШнинг Инжирлик ҳарбий базасини ёпилиши талаб қилган намойишчилар полиция томонидан тарқатилди.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Анқарада Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан билан учрашди.
Исроил армияси Ғазо шимолидаги тинч аҳоли жанубга кетиши учун "гуманитар йўлак" очилганини эълон қилди.
Владимир Зеленский “Уруш боши берк кўчага кирди”, деган Залужний фикрига қўшилмаслигини билдирди.
Рамзан Қодиров 15 яшар ўғли Адамни Чеченистон раҳбарининг хавфсизлигини таъминлаш хизмати таъминот шуъбаси бошлиғи этиб тайинлади.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍17👎6

👍7👎2
OzodNazar: Вояга етмаганлар билан жинсий алоқа қилган амалдорлар устидан сўнгги ҳукм ўқилди
✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/2gM78U7CVPQ
Ўтган жума, 3 ноябрь куни Тошкентда Урганчдаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлган икки собиқ амалдор устидан апелляция суди ҳукми чиқди.
Суд ҳукми чиққан куни Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова ҳамда Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимовлар маҳаллий журналистлар учун матбуот брифинги ўтказди.
Ҳукм ва брифингда қилинган баёнотлардан пайдо бўлган саволларни “Марказий Осиё Уюшмаси” жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори, фалсафа доктори Гулноз Мамарасулова ва Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/2gM78U7CVPQ
Ўтган жума, 3 ноябрь куни Тошкентда Урганчдаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлган икки собиқ амалдор устидан апелляция суди ҳукми чиқди.
Суд ҳукми чиққан куни Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова ҳамда Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимовлар маҳаллий журналистлар учун матбуот брифинги ўтказди.
Ҳукм ва брифингда қилинган баёнотлардан пайдо бўлган саволларни “Марказий Осиё Уюшмаси” жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори, фалсафа доктори Гулноз Мамарасулова ва Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
YouTube
OzodNazar: Voyaga yetmaganlar bilan jinsiy aloqa qilgan amaldorlar ustidan so’nggi hukm o’qildi
Ўтган жума, 3 ноябрь куни Тошкентда Урганчдаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлган икки собиқ амалдор устидан апелляция суди ҳукми чиқди.
Суд ҳукми чиққан куни Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова ҳамда Олий суд раиси ўринбосари…

👍18
Зеленский: “Ҳозир сайлов ўтказадиган вақт эмас”
Украина президенти Владимир Зеленский 6 ноябрь оқшомидаги кундалик мурожаатида “ҳозир сайлов ўтказадиган вақт эмас”лигини билдирди. Унга кўра, айни пайтда бу масалани муҳокама қилишнинг ўзи “масъулиятсизлик” ва “енгилтаклик” бўлар эди.
“Ҳаммамиз ҳозир кўплаб хавфлар бўлган уруш вақти эканини ва сайлов мавзусини жамиятга ташлаш мутлақо масъулиятсизлик эканини тушунамиз”, деди Зеленский. Унинг фикрича, мамлакат бирдамлик билан ишлаши лозим. “Давлатда Украинага қарши четдан ўйин қилиш ва зиддият чиқариш учун майдон қолмаслиги учун нуқта қўйишга ва жамиятнинг барча зарур жавобларни беришга қодир тузилмалар мавжуд”, дея билдирди у.
2024 йили президент ва парламент сайловлари бўлиб ўтиши мумкинлиги мавзуси сўнгги пайтларда Украина ва Ғарб матбуотида фаол муҳокама қилинмоқда.
ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

👍18👎1
Америкалик медиаменежер Стивен Капус RFE/RL медиакорпорацияси раҳбари этиб тайинланди
Озод Европа/Озодлик радиоси (RFE/RL) директорлар кенгаши медиаменежер Стивен Капусни корпорация президенти вазифасини бажарувчи этиб тайинлади. У аввал CBS News ва NBC News каналларида энг муҳим лавозимларни эгаллаб келган.
Журналистика, продюсер ва менежмент соҳасида 40 йилдан кўпроқ фаолият юритиб келаётган Капус 25 йил раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Фаолиятини кичикроқ радиостанцияда дижейликдан бошлаган Капус 2001 йилдан NBC’да оқшом янгиликларига ижрочи продюсерлик қила бошлаган. 2014 йилдан эса у CBS News’да ижрочи муҳаррир бўлиб ишлаган.
“Стив компания тарихидаги бу каби муҳим паллада RFE/RL’га бошчилик қилишга рози бўлгани учун жуда хурсандмиз", деди корпорация директорлар кенгаши вакили Карен Корнблу.

👍10
ДХХ: Андижон ва Самарқанд вилоятларида прокуратура масъуллари пора билан қўлга олинди
Ўзбекистоннинг икки вилоятида прокуратура ходимлари пора олаётганларида қўлга тушганлар. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизматига қарашли деб ишониладиган ХAVFSIZLIK Телеграм-канали маълумот тарқатди.
Хабарномага мувофиқ, Андижон вилоятининг Хўжаобод туман прокуратураси терговчиси гумонланувчидан 5 минг доллар, Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани прокурори ёрдамчиси эса гумонланувчининг қариндошларидан 2,5 минг доллар олаётган пайтда ушланган.
Ҳар иккала ҳолатда ҳам коррупцияда гумонланаётган прокуратура ходимларига нисбатан мамлакат Жиноят кодексининг 168- ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган, гумонланувчилар ҳибсга олинган.

Миср Ғазо сектори билан чегарадаги “Рафаҳ” пунктини қайта очди
Миср Чегара хизмати Ғазо сектори билан чегарадаги “Рафаҳ” назорат-ўтказиш пунктини қайта очишини эълон қилди. Бу ердан Миср, аввалда бўлгани каби, мамлакатга фақат бошқа давлатлар фуқаролигига эга бўлган фаластинликларни ҳамда олдин тузилган рўйхатга киритилганларнигина ўтказмоқчи. Шунингдек, Миср расмийлари оғир ярадор бўлганларни ҳам қабул қилишга тайёр эканларини билдиришган.
Исроил армияси якшанба оқшомида Ғазо шаҳри тўлалигича ўраб олинганини маълум қилган. ЦАХАЛ бу ерда блокпост ўрнатган, у орқали шаҳардаги тинч аҳоли вакиллари сектор жанубига чиқиб кетишлари мумкинлиги айтилган. Интернет тармоғида Ғазода яшовчилар бу йўлак орқали жанубга йўл олганлари акс этган видеолар тарқалмоқда.

👍9
Қирғизистон Мусулмонлар идораси Фаластинга жиҳодга бориш чақириқлари шариатга мувофиқ эмаслигини билдирди
Қирғизистон Мусулмонлар идораси уламолар кенгаши Ғазо секторидаги воқеалар муносабати билан ижтимоий тармоқларда ёйинланаётган турли чақириқлар юзасидан баёнот тарқатди, дея хабар қилди Озодликнинг қирғиз хизмати.
Қайд этилишича, мазкур чақириқлар олимлар томонидан ўрганиб чиқилган.
“Натижада биз диндош биродарларимиз ва опа-сингилларимизга берадиган ёрдамимиз маънавий ва моддий бўлиши керак, деган хулосага келдик. Шунинг учун биз руҳий туғёнга берилиб, якка тартибда ёки уюшган гуруҳлар билан жиҳод мақсадида Фаластинга бориш шариатга мувофиқ эмас, деб ҳисоблаймиз”, дейилган ҚМИ баёнотида Исроилнинг Ғазодаги хатти-ҳаракати ҳам қораланган.
ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Қирғизистон Мусулмонлар идораси уламолар кенгаши Ғазо секторидаги воқеалар муносабати билан ижтимоий тармоқларда ёйинланаётган турли чақириқлар юзасидан баёнот тарқатди, дея хабар қилди Озодликнинг қирғиз хизмати.
Қайд этилишича, мазкур чақириқлар олимлар томонидан ўрганиб чиқилган.
“Натижада биз диндош биродарларимиз ва опа-сингилларимизга берадиган ёрдамимиз маънавий ва моддий бўлиши керак, деган хулосага келдик. Шунинг учун биз руҳий туғёнга берилиб, якка тартибда ёки уюшган гуруҳлар билан жиҳод мақсадида Фаластинга бориш шариатга мувофиқ эмас, деб ҳисоблаймиз”, дейилган ҚМИ баёнотида Исроилнинг Ғазодаги хатти-ҳаракати ҳам қораланган.
ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍18👎9
Россия расмийлари аэропортлардаёқ мигрантлардан бармоқ изларини ола бошлайди
Россия Ички ишлар вазирлиги тез орада Москва аэропортларига учиб келаётган мигрантлардан бармоқ изларини олиб, уларни суратга туширишни бошлайди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги ИИВ бош бошқармасининг миграция масалалари бўйича бошлиғи Валентина Казаковадан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилган.
“Ва шундан сўнг биз “риёкорлар” деб атайдиган кишилар, яъни ўз маълумотларини ўзгартириб олаётган шахслар Россия Федерацияси ҳудудига кира олмай қолишади”, деган мулозима.
Казакова Россияга кириб келаётган хорижликлар 2021 йил охиридан бошлаб дактилоскопия, суратга тушиш ва тиббий кўрик каби мажбурий процедуралардан ўтаётганини эслатган.

👍15👎3