@BUGUNUZ™ - Official channel
12K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 09.11.23

✅Тошкентда ИҲТ саммити бошланди. Арипов Эрдўғон шарофати билан Тошкентга ёмғир ёққанини иддао қилди

✅Мирзиёев ИҲТ саммитида ҲАМАС ва Исроилни оташкесимга чақирди

✅АҚШ Ўзбекистон ҳудудий яҳлитлигини қўллаб-қуввватлашда собит эканини билдирди

✅Бойсунда автомагистрални ва хонадонларни сел босди

✅Nemolchi.uz Самарқандда ўқувчи қизга тегажоғлик қилган ўқитувчи жазосиз қолаётгани ҳақида хабар берди

✅АҚШ Эрон дастаклаётган Суриядаги жангари гуруҳлар объектига зарба берди

✅Исроил 8 ноябрда Ғазо шимолини 50 минг киши тарк этганини билдирди

https://t.me/ozodlikkanali/40942
👍10
Forwarded from OZODLIK KANALI™
⚡️“Бессмертний барак” асосчиси Россияни тарк этди

Сиёсий қатағонлар қурбонларига бағишланган “Бессмертний барак” лойиҳаси асосчиси Андрей Шалаев кучишлатар идоралари таъқиби туфайли Россияни тарк этди. Бу ҳақда “7х7” нашри хабар бермоқда.

Шалаевга кўра, мамлакатдан чиқиб кетишига 19 октябрь куни Тверда унинг полиция томонидан ушлангани сабаб бўлган. Ўша куни у француз журналистларига Твердаги Сталин бюсти ўрнатилган оммавий отув полигонларини кўрсатган эди.

Икки кун ўтиб полиция маҳкамасидан чиқарилган ва Москвага қайтганида ортидан кимдир кузатиб юрганини сезади. Фаол “лойиҳани ва ўзини сақлаб қолиш учун” чет элга чиқиб кетишга қарор қилганини айтган.


🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16
OzodNazar: Россия паспортини олган ўзбеклар урушга жўнатилиш таҳдиди остида

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/RgZgnkehmL4

Россияда меҳнат мигрантлари йиғиладиган жойларда рейдлар кучайди. Россия фуқаролигини қабул қилган меҳнат муҳожирлари Украинадаги урушга жўнатилмоқда.
Россиянинг Свердловск вилоятидаги товуқ фермасида қул сифатида ишлатилган 100 дан ортиқ ўзбекистонлик қутқарилди.
Қозоғистоннинг Ўзбекистонга чегарадош Сариоғоч туман маъмурий суди биноси олдида қарийб ўн кундан бери юзлаб ўзбекистонлик суд ҳукмини кутмоқда.
Куннинг шу ва бошқа воқеалари пайдо қилган саволларни таниқли юрист, Мигрант. уз портали раҳбари Ботиржон Шермуҳаммадга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғазо - 34-кун. Украина - 624-кун. Мирзиёев ҲАМАС ва Исроилни оташкесимга чақирди

Президент Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида ҲАМАС ва Исроилни оташкесимга чақирди.

Исроил Ғазони бомбалашни давом эттирмоқда. Ҳужумларда 10 мингдан зиёд фаластинлик ҳалок бўлган, уларнинг 40 фоизи болалардир.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳисоб-китобича, Украинадаги урушда ҳам 10 мингга яқин тинч аҳоли ҳалок бўлган.

БМТ: Ғазодаги можарода Исроил ва ҲАМАС томонидан бирдай ҳарбий жиноятлар содир этилган.

Исроил 8 ноябрда Ғазо шимолини 50 минг киши тарк этганини билдирди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍83👎4
Вашингтон Исроилнинг Ғазода кунига тўрт соатдан танаффус эълон қилиш қарорини олқишлади

Исроил 9 ноябрдан бошлаб Ғазо шаҳри аҳолиси хавфсиз жойларга чиқиб кетиши учун кунига тўрт соатдан танаффус эълон қилади. Вашингтон Исроилнинг бу қарорини олқишлади. Оқ Уй Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Жон Кирбининг маълум қилишича, бу масала АҚШ ва Исроил расмийлари, жумладан, президент Жо Байден ва бош вазир Бинямин Нетаняҳу ўртасидаги сўзлашувларда кўтарилган эди.

Кирбига кўра, ўт отишнинг тўрт соатга тўхтатилиши Ғазо аҳолисига хавфсиз жойларга чиқиб кетиш ва гуманитар ёрдам етказиб беришга, шунингдек, гаровдагиларнинг озод қилинишига имконият яратади.

Оқ Уй расмийси ўт отишни тўлиқ тўхтатиш ҳозирда мақсадга мувофиқ эмаслигини, бу ҳолат фақат ҲАМАСга қўл келиши мумкинлигини айтди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍7👎4
Нетаняҳу: Исроил Ғазони эгаллаб олиш ниятида эмас

Исроил ҲАМАСни мағлуб қилганидан сўнг Ғазони эгаллаб ёки босиб олиш ва бошқариш ниятида эмас. Бу ҳақда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу маълум қилди.

Унга кўра, Ғазо бўлгасида янги жангари гуруҳлар хавфи пайдо бўлса, минтақага “ишончли кучлар” киритилиши мумкин.

“Биз Ғазони эгаллаб олишга, окуппация қилишга интилмаймиз, Ғазони бошқариш ниятимиз йўқ. Ғазонинг келажаги ҳаммага тушунарли: бу курашда ҲАМАС йўқ бўлади, биз ҲАМАСни йўқ қиламиз. Бу нафақат бизга, барчага, тамаддун учун, фаластинликларга ва исроилликларга керак. Биз Ғазони демилитаризация, дерадикализациясини амалга ошириб, уни қайта тиклаш чораларини кўришимиз лозим, бу ишларнинг барчаси қўлимиздан келади”, - деди Нетаняҳу Fox News телеканалига берган интервьюсида.

Исроилнинг асосий ҳамкори АҚШ ҲАМАС билан урушдан сўнг Ғазо бўлгасини Фаластин бошқариши шарт, деган нуқтаи назарни билдирган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍13👎7
Италия президенти Тошкентга келди. У Самарқанд ва Хивага саёҳат қилади

9 ноябрь куни Тошкентга етиб келган Италия президенти Сержо Маттарелланинг Ўзбекистонга расмий ташрифи 11 ноябргача давом этади. Президент матбуот хизматининг билдиришича, Маттарелла Ўзбекистонга Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан келган.

Икки президент учрашувида Ўзбекистон билан Италия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва устувор йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Ўзбекистон президентининг жорий йил июнь ойидаги Италияга ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади.

Халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилади.

Музокаралар якунида қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Шунингдек, Сержо Маттарелла Самарқанд ва Хива шаҳарларига саёҳат қилади.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍16👎3
Расман: 122 кластер фермерлардан қарздор. Энди кредитлар тўғридан-тўғри фермерларга берилади

Ўзбекистондаги 122 та кластер Қишлоқ хўжалиги жамғармаси ва фермерлар олдида қарздор. Олти кластернинг ишлаб чиқариш қуввати йўқ бўлса-да, уларга имтиёзли кредит берилган. Президент Шавкат Мирзиёев 9 ноябрда ўтган қишлоқ хўжалиги масалаларига оид видеоселекторда мана шундай рақамларни келтирди.

Йиғилишда мутасаддиларга кластер ва фермер хўжаликларини молиялаштиришнинг янги тартибини йўлга қўйиш, улар ўртасидаги дебитор-кредитор қарздорликни ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.

Президент кластерларни ташкил этиш, улар билан фермерлар ўртасидаги муносабатлар бўйича янги тизим жорий этилишини эълон қилди.

Мирзиёевга кўра, бундан буён янги кластерларга молиявий кўрсаткичлари, ишлаб чиқариш қувватлари ва техника таъминоти бўйича талаблар қўйилади ва очиқ танлов орқали танланади. Уларда камида икки босқичли қайта ишлаш бўлиши шарт.

Фермерлар бир вилоят ичидаги хоҳлаган кластери билан фьючерс шартномаси тузиши мумкин бўлади. Улар фьючерс шартномасидан ортган ҳосилни биржа орқали сотишига ҳам имконият яратилади.

Шунингдек, келгуси йил ҳосили учун пахта етиштиришга 60 фоиз аванс кўринишидаги имтиёзли кредитлар тўғридан-тўғри фермерларга ажратилади.

Кластерлар эса етиштирилган пахтани сотиб олиш ва терим учун маблағ бериш орқали молиялаштирилади.

Йиғилишда қайд этилишича, бу йилги пахта ҳосилини тўлиқ қайта ишлаш натижасида 2024 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 9,6 миллиард долларга, экспортни эса 4,5 миллиард долларга етказиш ҳисоб-китоб қилинган.

Озодлик радиоси бир неча йиллардан бери фермерларнинг кластерлардан норозилиги, жумладан, кластерлар фермерлардан катта миқдорда қарз бўлиб қолаётгани тўғрисидаги мақолаларни бериб келади.

Ўзбекистондаги иқтисодий судлар пахта-тўқимачилик кластер корхоналарини бирин-кетин банкрот деб эълон қилмоқда. Ўзбекистонда кластерлар рақобатли тендер ўтказилмасдан, шаффофлик таъминланмасдан ҳукумат томонидан ташкил этилади.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
👍21👎1
Spot: Валюта операциялари қоидаларининг ўзгартирилиши Ўзбекистондан инвесторларни қочиради
Ўзбекистон Марказий банкининг валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларини ўзгартиришга оид қарори тадбиркорлар томонидан танқид қилинмоқда, деб ёзди Spot.

Марказий банк бу борадаги идоралараро қарор лойиҳасини 4 ноябрда муҳокамага қўйганди. Тадбиркорлар фикрича, қарор кучга кирган тақдирда тадбиркорлик субъектлари томонидан чет эл валютасини харид қилиш устидан назорат кучайтирилади.

“Тошкент” республика фонд биржаси бошқаруви раиси Георгий Паресишвили мазкур қарорни шарҳлар экан: “Қарор қабул қилинадиган бўлса, валюта сотиб олиш ва уни хорижга олиб чиқиш жуда қийнлашади, бу жараён ҳозир ҳам енгил эмас. Бу бизнинг фонд бозоримизга кирмоқчи бўлган жиддий инвесторлар учун эшикларни ёпади. Чунки валюта сотиб олиш ва хорижга олиб чиқишда ундан кўплаб жуда мураккаб ҳужжатлар талаб қилинади”,- деб айтди.

Молиявий таҳлилчи Карен Срапионов эса Марказий банк томонидан амалга оширилиши кутилаётган чекловлар валютага бўлган талабни оширишини таъкидлади. Унга кўра, бу ҳолатда инвесторлар Ўзбекистонга сармоя киритишдан тийиладилар.

Portfolio Investments ширкати бош директори Мунир Якубов ҳам МБ жорий этмоқчи бўлган янги қоидалар инвесторларни Ўзбекистон бозоридан бездиришини қайд этган.

Марказий банк тадбиркорларнинг бу баёнотларига муносабат билдирар экан, конвертация қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар “валюта операцияларини чеклашни эмас, амалдаги нормаларни аниқлаштириш ва операцияларни амалга ошириш жараёнини соддалаштириш”га қаратилганини таъкидламоқда.

Марказий банк таклиф қилаётган янги тартибга асосан хорижий инвесторларнинг фойдалари, дивидендлари ва бошқа даромадлари репатриация қилинганда — фойда тақсимоти, дивидендлар тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат, аудиторлик ташкилоти ёки солиқ органининг хулосаси, солиқ органининг даромад солиғи тўлангани тўғрисидаги тасдиқномаси талаб қилинади.

Бундан ташқари банк миллий валютадаги маблағларнинг келиб чиқиши қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам талаб қилиши мумкин.
👍22👎2
Мирзиёевни "ҳақоратловчи" изоҳ ёзган тармоқ фойдаланувчиси 2,5 йилга қамалди

Инстаграмда президент Шавкат Мирзиёев ҳақида танқидий пост ёзган 19 ёшли йигит икки ярим йилга қамалди.

26 октябрь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани суди Дилшод Искандаровни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 158-моддаси, 3-қисми - "Ўзбекистон президентини омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш"да айбдор деб топди.

Озодликда нусхаси мавжуд суд ҳукмидан маълум бўлишича, Искандаров шу йил ўрталарида Россияда бўлган пайтда Инстаграм ижтимоий тармоғида “President family” номли видеолавҳа остида “avlodinggiga …Sh.M.Mirziyoyev” (имло ўзгаришсиз берилмоқда - таҳр.) деган изоҳ қолдирган.

“Шу йил ёз ойлари бошида Дилшод Искандаров ўзининг “Xiaomi 11N” телефони ёрдамида Инстаграмдаги “President family” номли видеолавҳа остига avlodinggiga … Sh.M.Mirziyoyev” деб изоҳ қолдирган. Кейинчалик, унинг профилини кузатиб борувчи танишлари “...ака профилингизга нима учун бундай ҳақоратли сўзларни ёздингиз?, ўчириб ташланг яхши бўлмайди” деб огоҳлантирганидан сўнг изоҳини ўчириб ташлаган”, дейилади суд ҳукмида.

Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд экспертиза маркази мазкур постда “президентни ҳақоратлаш, обрўсизлантириш билан боғлиқ ҳаракатлар мавжуд”, дея хулоса берган.

Суд ҳукмида айтилишича, Дилшод Искандаров 2022 йил ноябрь ойида Россиянинг Владивосток шаҳрига ишлаш мақсадида борган, интернетдаги пости учун ўзига нисбатан Ўзбекистонда жиноят иши очилганидан гўёки хабар топган ва 2023 йил август ойида Ўзбекистонга қайтган.

Судда ўзига қўйилган айбга иқрор бўлган, бундай пост ёзишга уни ҳеч ким мажбурламагани, қилмишидан пушаймонлигини айтган ва суддан енгиллик сўраган.

БАТАФСИЛ 
👎24👍21
Audio
📌Озодлик дастури 10.11.23

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍6
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 10.11.23

✅Акмал Саидов БМТда Қийноқлар, одил судлов ва Қорақалпоғистон воқеалари ҳақидаги саволларга жавоб берди

✅Spot Валюта операциялари қоидаларининг ўзгартирилиши Ўзбекистондан инвесторларни қочириши ҳақида ёзди

✅122 кластер фермерлардан қарздор. Энди кредитлар тўғридан-тўғри фермерларга берилади

✅Италия президенти Тошкентга келди. У Самарқанд ва Хивага саёҳат қилади

✅Италия Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлайди

✅Нетаняҳу Исроил Ғазони эгаллаб олиш ниятида эмаслигини айтди

✅Вашингтон Исроилнинг Ғазода кунига тўрт соатдан танаффус эълон қилиш қарорини олқишлади

https://t.me/ozodlikkanali/40967
👍13
Мирзиёевни "ҳақоратловчи" изоҳ ёзган тармоқ фойдаланувчиси 2,5 йилга қамалди

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/INGkIv78dH8

Инстаграмда президент Шавкат Мирзиёев ҳақида танқидий пост ёзган 19 ёшли йигит икки ярим йилга қамалди.

26 октябрь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани суди Дилшод Искандаровни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 158-моддаси, 3-қисми - "Ўзбекистон президентини омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш"да айбдор деб топди.

Озодликда нусхаси мавжуд суд ҳукмидан маълум бўлишича, Искандаров шу йил ўрталарида Россияда бўлган пайтда Инстаграм ижтимоий тармоғида “President family” номли видеолавҳа остида “avlodinggiga …Sh.M.Mirziyoyev” (имло ўзгаришсиз берилмоқда - таҳр.) деган изоҳ қолдирган.

Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд экспертиза маркази мазкур постда “президентни ҳақоратлаш, обрўсизлантириш билан боғлиқ ҳаракатлар мавжуд”, дея хулоса берган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👎11👍7
Ғазо 35-кун, Украина 625-кун. Украина Қримда иккита рус катерини йўқ қилган

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/INGkIv78dH8

Исроил 9 ноябрдан бошлаб Ғазо шаҳри аҳолиси хавфсиз жойларга чиқиб кетиши учун кунига тўрт соатдан танаффус эълон қилади. Вашингтон Исроилнинг бу қарорини олқишлади. Оқ Уй Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Жон Кирбининг маълум қилишича, бу масала АҚШ ва Исроил расмийлари, жумладан, президент Жо Байден ва бош вазир Бинямин Нетаняҳу ўртасидаги сўзлашувларда кўтарилган эди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Россия паспортини олган ўзбеклар урушга жўнатилиш таҳдиди остида

Россияда меҳнат мигрантлари йиғиладиган жойларда рейдлар кучайди. Россия фуқаролигини қабул қилган меҳнат муҳожирлари Украинадаги урушга жўнатилмоқда.
Россиянинг Свердловск вилоятидаги товуқ фермасида қул сифатида ишлатилган 100 дан ортиқ ўзбекистонлик қутқарилди.
Қозоғистоннинг Ўзбекистонга чегарадош Сариоғоч туман маъмурий суди биноси олдида қарийб ўн кундан бери юзлаб ўзбекистонлик суд ҳукмини кутмоқда.
Куннинг шу ва бошқа воқеалари пайдо қилган саволларни таниқли юрист, Мигрант. уз портали раҳбари Ботиржон Шермуҳаммадга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғазо 35-кун, Украина 625-кун. Украина Қримда иккита рус катерини йўқ қилган

Исроил 9 ноябрдан бошлаб Ғазо шаҳри аҳолиси хавфсиз жойларга чиқиб кетиши учун кунига тўрт соатдан танаффус эълон қилади. Вашингтон Исроилнинг бу қарорини олқишлади. Оқ Уй Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Жон Кирбининг маълум қилишича, бу масала АҚШ ва Исроил расмийлари, жумладан, президент Жо Байден ва бош вазир Бинямин Нетаняҳу ўртасидаги сўзлашувларда кўтарилган эди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍8
OzodNazar: Ëмғир ёғдирган, юлдуз ёндирган президентлар

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/axGWdQxfyRg

Ёзувчи Жаҳонгир Муҳаммад билан маданият ва санъат ходимларига уй сотиб олиш учун берилиши кутилаётган субсидиялар, Коррупцияга қарши кураш агентлиги 84 млн. сўм сарфлаб ўтказаётган банкет, президентларнинг бир-бирларига қиладиган манзиратлари, халқаро анжуманлар пойтахтига айланиб қолган Ўзбекистон, президент Мирзиёевнинг Ғазо бўйича позицияси ҳамда “Бирлик” халқ ҳаракатининг 35 йиллиги ҳақида суҳбатлашдик. Кўрсатув муаллифи Сарвар Усмон.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёевни "ҳақоратловчи" изоҳ ёзган тармоқ фойдаланувчиси 2,5 йилга қамалди

Инстаграмда президент Шавкат Мирзиёев ҳақида танқидий пост ёзган 19 ёшли йигит икки ярим йилга қамалди.

26 октябрь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани суди Дилшод Искандаровни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 158-моддаси, 3-қисми - "Ўзбекистон президентини омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш"да айбдор деб топди.

Озодликда нусхаси мавжуд суд ҳукмидан маълум бўлишича, Искандаров шу йил ўрталарида Россияда бўлган пайтда Инстаграм ижтимоий тармоғида “President family” номли видеолавҳа остида “avlodinggiga …Sh.M.Mirziyoyev” (имло ўзгаришсиз берилмоқда - таҳр.) деган изоҳ қолдирган.

Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд экспертиза маркази мазкур постда “президентни ҳақоратлаш, обрўсизлантириш билан боғлиқ ҳаракатлар мавжуд”, дея хулоса берган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍17👎11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Ëмғир ёғдирган, юлдуз ёндирган президентлар

Ёзувчи Жаҳонгир Муҳаммад билан маданият ва санъат ходимларига уй сотиб олиш учун берилиши кутилаётган субсидиялар, Коррупцияга қарши кураш агентлиги 84 млн. сўм сарфлаб ўтказаётган банкет, президентларнинг бир-бирларига қиладиган манзиратлари, халқаро анжуманлар пойтахтига айланиб қолган Ўзбекистон, президент Мирзиёевнинг Ғазо бўйича позицияси ҳамда “Бирлик” халқ ҳаракатининг 35 йиллиги ҳақида суҳбатлашдик. Кўрсатув муаллифи Сарвар Усмон.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍12👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистонда асал арзонми?

Наманган шаҳрида асал фестивали бўлиб ўтди. Асосан қирғизистонлик ва ўзбекистонлик асаларичилар иштирок этган фестивалда хилма хил асаллар савдоси авж олди. Қирғизистонлик асаларичиларнинг айтишича, Ўзбекистонда бу шифобахш неъмат қимматроқ экан.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍16