АҚШ ва ЕИ томонидан террорчи ташкилот сифатида тан олинган ҲАМАС оташкесимнинг бешинчи куни – 28 ноябрда Қизил Хочга гаровдаги 12 кишини топширди. Улардан 10 нафари исроиллик аёллар ва икки нафари Таиланд фуқароси.
Ўз навбатида Исроил қамоқхоналардан 30 фаластинликни – 15 аёл ва 15 ўсмирни озод қилди.
Ғазода ҲАМАС қўлида яна саккиз нафар бола гаровда қолмоқда.
Ғазода вақтинчалик оташкесим келишуви 24 ноябрда кучга кирган эди. Дастлаб оташкесим тўрт кун давом этиши белгиланганди. Бу вақт ичида ҲАМАС гаровдан 50 исроилликни ва 20 чет элликни озод қилди.
27 ноябрда оташкесим муддати яна икки кунга узайтирилди. Икки кун давомида кунига гаровдагилардан 10 нафарининг бўшатилиши эвазига Исроил 30 нафардан фаластинликни қамоқдан чиқаради.
Исроил ҲАМАС билан бевосита музокаралар олиб бормаяпти. Музокараларда Қатар, Миср ва айрим ҳолатларда АҚШ воситачи бўлмоқда.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

👍6
Россиядаги Fancy Bear хакерлик гуруҳи Европа Иттифоқига аъзо камида етти давлат ҳукуматининг юқори лавозимли мансабдорлари комьютерларига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Politico журнали ўз ихтиёрига келиб утшган Европа Иттифоқи копьютерлар хавфсизлиги бўйича гуруҳи мутахасисларнинг огоҳлантириш хатига таянган ҳолда хабар берди.
Махфийлик муҳри бор мазкур хат ЕИ давлатлари ҳукуматларига ноябрь ойининг бошларида жўнатилган. Унда ҳукуматлар Россия хакерлари юқори мартабали амалдорлар компьютерларидаги маълумотларни олиш учун персонал ҳужумлар уюштиришни режалаштирилаётгани ҳақида айтилади.
Politico мақоласида хакерлар бу режани амалга оширгани ёки ошира олмагани тўғрисида маълумот берилмаган. Расмийлар журналга бу борада изоҳ бермадилар.
Fancy Bear бундан аввал ҳам Европа Иттифоқи компьютерлар тармоғига ҳужум уюштирганликда гумонланган эди. Мазкур гуруҳ Россия ҳарбий разведкасига алоқадор экани айтилади.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Махфийлик муҳри бор мазкур хат ЕИ давлатлари ҳукуматларига ноябрь ойининг бошларида жўнатилган. Унда ҳукуматлар Россия хакерлари юқори мартабали амалдорлар компьютерларидаги маълумотларни олиш учун персонал ҳужумлар уюштиришни режалаштирилаётгани ҳақида айтилади.
Politico мақоласида хакерлар бу режани амалга оширгани ёки ошира олмагани тўғрисида маълумот берилмаган. Расмийлар журналга бу борада изоҳ бермадилар.
Fancy Bear бундан аввал ҳам Европа Иттифоқи компьютерлар тармоғига ҳужум уюштирганликда гумонланган эди. Мазкур гуруҳ Россия ҳарбий разведкасига алоқадор экани айтилади.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍8👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик Бучада: Бедарак кетган ўзбеклар изидан
Бучада бедарак кетган 9 ўзбекдан дарак борми?
Уларнинг изи қаерда йўқолди?
9 муҳожирни қидираётган Буча полицияси нималарни аниқлади?
Яқинлари нимадан умидвор?
Озодликнинг сентябрь ойи бошида Украинада бўлган мухбири Барно Анвар шу ва бошқа саволларга жавоб топишга уринди.
Қуйида Озодликнинг МАХСУС СУРИШТИРУВини томоша қилинг!

👍9
Audio
📌Озодлик дастури 29.11.23

👍2
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 29.11.23
✅Ўзбекистон ва Россия АЭС қурилиши бўйича шартномани имзолашга тайёрланмоқда
✅Ўзбекистон дори ва электротехника ишлаб чиқаришга 700 миллион доллар йўналтирмоқчи
✅"Тумов плюс коронавирус инфекцияси"?Тошкентда болалар орасида ЎРВИ, Наманганда қизамиқ авж олди
✅Жиззахда ОИТСни тарқатишда айбланган эркак 5 йилга қамалди
✅35 ёшли аёл ноқонуний пиротехника савдосида айбланиб учинчи марта маҳкамага тортилди
✅Европарламент Украинанинг номзодлик мақомини маъқуллади
✅Россия хакерлари Европанинг юқори лавозимли мансабдорлари компьютерларига ҳужум қилди
✅ҲАМАС яна 12 кишини гаровдан озод қилди
https://t.me/ozodlikkanali/41218

👍4👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Меҳрибонлик уйидан чиқиб хор бўлдим”
Олеся Темирова 18 ёшида меҳрибонлик уйини тамомлаб, мустақил ҳаёт бошлаганидан сўнг оғир кунларни бошидан кечирганини айтади. Сирдарёлик Олеся Ўзбекистонда уйи ва доимий иши йўқ бўлгани учун Россияга ишлагани келган. Ҳозирда у Москвадаги супермаркетлардан бирида фаррошлик қилади.
Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Олеся Темирова 18 ёшида меҳрибонлик уйини тамомлаб, мустақил ҳаёт бошлаганидан сўнг оғир кунларни бошидан кечирганини айтади. Сирдарёлик Олеся Ўзбекистонда уйи ва доимий иши йўқ бўлгани учун Россияга ишлагани келган. Ҳозирда у Москвадаги супермаркетлардан бирида фаррошлик қилади.
Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍23
"Биродарлик ҳалқаси" ва президентнинг кенжа куёвини нима бирлаштиради?
✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/9RSybyFMqM0
Ўзбекистон президентининг хавфсизлик хизмати раҳбари Отабек Умаров ва АҚШ молия вазирлиги уюшган жиноий гуруҳ раҳбари сифатида санкция қўллаган зиддиятли тадбиркор Ғафур Раҳимовни нималар бирлаштиради? Тошкентнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли Artel компаниясининг Халқаро бокс ассоциацияси (IBA)га нима алоқаси бор?
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон бокс иттифоқининг (WBC)нинг йиллик 61-Конвенцияси очилиш маросимида Ўзбекистон ҳукумати вакиллари, марҳум ва амалдаги президент оиласи аъзолари ҳамда "мафия босс" деб таърифланган шахслар бир орага келди. Номдор боксчилар таклиф қилинган Тошкентдаги тадбирга қанча маблағ сарфлангани очиқланмади.

👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек википедиячиси: Ҳозир Марказий Осиёда биринчи ўриндамиз
Википедиянинг ўзбекча бўлими Ўзбекистонда 2011 йилдан бошлаб бир неча бор қисқа муддатларга тўсилган. Бугунги кунда эса Ўзбекистон ҳукумати википедияда ўзбек тилидаги мақолаларнинг сони кўпайишини истамоқда.
12 йиллик тажрибага эга википедиячи Мирзо Улуғбек Каримов ҳам ўзбекча википедияни ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Қирғизистонлик Улуғбек шу кунга қадар ўзбек ва қирғиз тилидаги 70 мингдан ортиқ саҳифани таҳрир қилган.
Ёзган мақолалари эса шу кунгача 13,5 миллион марта кўрилган.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Википедиянинг ўзбекча бўлими Ўзбекистонда 2011 йилдан бошлаб бир неча бор қисқа муддатларга тўсилган. Бугунги кунда эса Ўзбекистон ҳукумати википедияда ўзбек тилидаги мақолаларнинг сони кўпайишини истамоқда.
12 йиллик тажрибага эга википедиячи Мирзо Улуғбек Каримов ҳам ўзбекча википедияни ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Қирғизистонлик Улуғбек шу кунга қадар ўзбек ва қирғиз тилидаги 70 мингдан ортиқ саҳифани таҳрир қилган.
Ёзган мақолалари эса шу кунгача 13,5 миллион марта кўрилган.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: 3 миллион уйни 1 йил ёритадиган станция қурилди
Маълумотларга қараганда, сўнгги 5-6 йил ичида Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 61 млрд кВт/соатдан 72 млрд кВт/соатга етган.
Сирдарёдаги янги буғ-газ электр станцияси тўла қувват билан ишга тушганда ишлаб чиқарадиган 12 млрд кВт/соат қўшилса, йиллик ҳажм 84 млрд кВт/соатга етиши мумкин.
Ўзбекистондаги хонадонларда чироқ қишин-ёзин ўчмаслиги, завод- фабрикалар, иссиқхоналар узлуксиз ишлаши учун ишлаб чиқариладиган электр қувватининг йиллик ҳажми қанча бўлиши керак?
OzodNazarнинг бугунги саволларини иқтисодий таҳлилчилар: Сапарбой Жубаев ҳамда Шуҳрат Расулга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

OzodNazar: Мелисани видеога олган 17 млн сўм жаримага тортилиши мумкин – янги қонун
✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/asIvB7ot3HM
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари 28 ноябрда қабул қилган янги қонунга биноан, ички ишлар ходимларини сурат ва видеога олиб, уларни “обрўсизлантириш мақсадида” интернетда жойлаштирганлар базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида жаримага тортилиши ёки 15 суткагача қамалиши мумкин.
Бу янгилик муҳокамасидан олдин жадидчилик тарихига оид янги ҳужжатли фильм ҳақида сўз бўлди. Муҳокамада неожадидчилик ҳаракати вакиллари: Жамшид Муслимов ва Сардор Салим иштирок этди. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/asIvB7ot3HM
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари 28 ноябрда қабул қилган янги қонунга биноан, ички ишлар ходимларини сурат ва видеога олиб, уларни “обрўсизлантириш мақсадида” интернетда жойлаштирганлар базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида жаримага тортилиши ёки 15 суткагача қамалиши мумкин.
Бу янгилик муҳокамасидан олдин жадидчилик тарихига оид янги ҳужжатли фильм ҳақида сўз бўлди. Муҳокамада неожадидчилик ҳаракати вакиллари: Жамшид Муслимов ва Сардор Салим иштирок этди. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
YouTube
OzodNazar: Melisani videoga olgan 17 mln so’m jarimaga tortilishi mumkin – yangi qonun
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари 28 ноябрда қабул қилган янги қонунга биноан, ички ишлар ходимларини сурат ва видеога олиб, уларни “обрўсизлантириш мақсадида” интернетда жойлаштирганлар базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида жаримага…
👍13
Олмаотадаги хостелде юз берган ёнғинда 13 киши ҳалок бўлди
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 30 ноябрь куни эрталаб юз берган ёнғинда 13 киши ҳалок бўлди.
Озодликнинг қозоқ хизмати хабарида айтилишича, хостел уч қаватли уйнинг биринчи қаватида жойлашган эди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Олмаота бошқармаси ёнғин чиққан пайтда хостелда 72 киши бўлганини билдирди. Улардан 59 нафари ёнаётган бинодан чиқишга улгурган. Уч киши тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Қолганлар эса ис газидан заҳарланиб, ташқарига чиқишга улгурмаган.
Хостелдаги ёнғинни бартараф этишга 13 та ўт ўчириш техникаси ва 46 нафар ўт ўчирувчи жалб қилинди. Ҳозирда ёнғин сабабалри ўрганилмоқда.
Августда Олмаотадаги 16 қаватли бинода юз берган ёнғин оқибатида бир аёл ҳалок бўлган ва қирқ нафардан кўпроқ одам жароҳат олган эди. Бу воқеадан сўнг Олмаотада ёнғин хавфсизлиги юзасидан текширувлар кучайтирилганди.

👍8👎1
АҚШ собиқ давлат котиби Генри Киссинжер 29 ноябрда вафот этди. У юз ёшда эди.
Киссинжер Иккинчи жаҳон урушидан сўнг энг катта таъсир кучига эга бўлган АҚШ давлат котиби сифатида тилга олинади. У 1969 йилда президент Ричард Никсоннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган. 1973 йилда эса давлат котиби бўлган.
Никсон истеъфосидан сўнг у президент Форд маъмуриятида давлат котиби лавозимида ишлашда давом этган.
У Нобель Тинчлик мукофоти лауреати эди.
Давлат котиби лавозимини тарк этганидан сўнг ҳам Киссинжер АҚШдаги энг нуфузли ва таъсири кучли сиёсатчи сифатида қолаверди. У АҚШнинг деярли барча президентлари, жумладан, Дональд Трампнинг ҳам норасмий маслаҳатчиси сифатида тилга олинган.
Генри Киссинжер германияда туғилган. У 1938 йилда – 15 ёшлигида оиласи билан АҚШга кўчиб ўтган. АҚШ армиясида хизмат ўтаганидан сўнг Ҳарвард университетида ўқиган.

👍11👎1
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь – 2 декабрь кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши масалалари бўйича конференциясида иштирок этиш учун Дубай шаҳрида бўлади. Бу ҳақда президент матбуот химзати маълум қилди.
БМтнинг иқлим бўйича глобал саммитда дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатлари, нуфузли халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар раҳбарлари қатнашади.
Тадбир кун тартибидан БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси асосий қоидаларини амалга ошириш, бугунги экологик таҳдид ва хатарларга қарши курашиш, “яшил” тараққиёт мақсад ва вазифаларини илгари суришда кенг ҳамкорлик масалалари ўрин олган.
Мирзиёев саммитнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлаши ҳамда қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиши кутилмоқда.
Ўзбекистон иқлим ўзгариши бўйича БМТнинг Ҳадли конвенциясига 1993 йилда қўшилган, 2018 йилда эса Париж битими иштирокчиси бўлди.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
БМтнинг иқлим бўйича глобал саммитда дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатлари, нуфузли халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар раҳбарлари қатнашади.
Тадбир кун тартибидан БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси асосий қоидаларини амалга ошириш, бугунги экологик таҳдид ва хатарларга қарши курашиш, “яшил” тараққиёт мақсад ва вазифаларини илгари суришда кенг ҳамкорлик масалалари ўрин олган.
Мирзиёев саммитнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлаши ҳамда қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиши кутилмоқда.
Ўзбекистон иқлим ўзгариши бўйича БМТнинг Ҳадли конвенциясига 1993 йилда қўшилган, 2018 йилда эса Париж битими иштирокчиси бўлди.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍8👎6
Ғазо бўлгасида 29 ноябрь куни кечқурун 10 нафар Исроил фуқароси ва Таиланд паспортига эга тўрт киши гаровдан бўшатилди. Аввалроқ Россия ва Исроил қўшфуқаролигига эга бўлган икки аёл озод қилингани айтилганди.
29 ноябрда АҚШ ва ЕИ томонидан террорчи ташкилот сифатида тан олинган ҲАМАС ва Исроил ўртасида эришилган оташкесимнинг олтинчи куни якунланди. Би-би-сининг хабар беришича, Ғазода оташкесим муддатини узайтириш масаласида музокаралар олиб борилмоқда.
Исроил ҲАМАС билан бевосита музокаралар олиб бормаяпти. Музокараларда Қатар, Миср ва айрим ҳолатларда АҚШ воситачи бўлмоқда.
Ғазода вақтинчалик оташкесим келишуви 24 ноябрда кучга кирган эди. Дастлаб оташкесим тўрт кун давом этиши белгиланганди. Бу вақт ичида ҲАМАС гаровдан 50 исроилликни ва 20 чет элликни озод қилди.
27 ноябрда оташкесим муддати яна икки кунга узайтирилди. Икки кун давомида кунига гаровдагилардан 10 нафарининг бўшатилиши эвазига Исроил 30 нафардан фаластинликни қамоқдан чиқарди.

Исроил ҳукумати Ғазода оташкесим муддати узайтирилганини маълум қилди. Бундай қарор АҚШ ва ЕИ томонидан террорчи ташкилот сифатида тан олинган ҲАМАС 30 ноябрда гаровдан озод этиладиган 10 нафар тирик шахс рўйхатини тақдим этгани ортидан қабул қилинди.
30 ноябрда ҲАМАС гаровдаги етти аёл ва уч болани ҳамда уч нафар жасадни Исроилга топширишга тайёрлгини билдирган эди. ҲАМАС Исроилга 7 октябрда уюштирилган ҳужумда гаровга олинган қолган шахсларни топа олмаётганини маълум қилган. Ўшанда ҲАМАСдан ташқари бошқа радикал гуруҳлар ҳам исроилликларни ва чет элликлани гаровга олган эди.
Исроил ҲАМАСнинг бу таклифини рад этган ва радикал гуруҳ кунига камида гаровдагилардан 10 нафарини тирик қайтарган тақдирда оташкесим муддатини узайтиришини билдирган.
Ғазода оташкесим 24 ноябрда эълон қилинган эди. Шу кунгача ҲАМАС гаровдан 70 исроилликни ва камида 20 нафар чет элликни озод қилди.
Исроил бунга жавобан қамоқларда сақланаётган 200 нафар фаластинлик аёл ва ўсмирни бўшатди.

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам борлиги айтилмоқда
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги хостеллардан бирида юз берган ёнғинда ҳалок бўлган 13 киши орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор. Бу ҳақда “Газета.uz” Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар берди. Айни пайтда ТИВ расмий сайтида бу борада ҳозирча маълумот берилмади.
Хабарда айтилишича, ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар 23 ёшда бўлган йигитлардир. “Ҳозирда мамлакатнинг Олмаотадаги бош консуллиги шаҳар ҳокимлиги ва тегишли идоралари билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда. ТИВ ҳалок бўлганларнинг яқинларига уларнинг жасадларини ватанга етказишда ҳар томонлама ёрдам беришини маълум қилди”, дейилади хабарда.
Аввалроқ Озодлик радиоси Олмаотада 30 ноябрь куни эрталаб юз берган ёнғинда 13 киши ҳалок бўлгани ҳақида ёзган эди.
Хостел уч қаватли уйнинг биринчи қаватида жойлашган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Олмаота бошқармаси ёнғин чиққан пайтда хостелда 72 киши бўлганини билдирди.

Қуддусда 30 ноябрь куни М-16 милтиғи ва тўппонча билан қуролланган икки ҳужумчи автобус бекатида уч кишини отиб ўлдирди ва бир неча кишини яралади.
Қуддус ғарбида содир этилган ҳужумда дастлаб икки киши ўлгани хабар қилинган эди. Хабарларда айтилишича, 24 ёшли аёл, 73 ёшли эркак, раввин ва ҳозирча ёши аниқланмаган бир аёл ҳалок бўлган. Уч киши оғир яраланган, яна уч киши енгил жароҳатланган.
Ҳарбийлар ва қуролланган фуқаролардан бири ҳужумчиларга қарши ўқ отган. Оқибатда ҳужум қилганлардан бири воқеа жойда ўлган, унинг шериги эса яраланган.
Исроил полицияси ҳодисани теракт сифатида баҳолади. Мазкур ҳужум АҚШ ва ЕИ томонидан террорчи деб тан олинган ҲАМАС радикал гуруҳига қарши уруш олиб борилаётган бир пайтда содир этилди. Ғазо бўлгасида вақтинча оташкесим эълон қилинган.
Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ҳужум учун маъулиятни ўз зиммасига олмади. Полициянинг билдиришича, ҳужумчилар ака-ука бўлган. Улар бундан аввал террорчиликка алоқадорликда гумонланиб бир муддат қамоқда ўтирган.

👍14
Жанубий Корея пойтахти Сеулда 30 ноябрда икки юзга яқин фермер овқат учун ит етиштириш тақиқланишига қарши митинг ўтказди.
Reuters агентлигининг хабар беришича, бир неча фермер юк машиналарига ўрнатилган қафасларда ўз итларини олиб келишган. Улар итларни президент маъмурияти биноси олдида қафаслардан чиқармоқчи бўлган. Аммо полиция бунга тўсқинлик қилган.
Ҳозирда Жанубий Корея парламенти 2007 йилга бориб ит гўшти савдосини тўхтатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда. Қонунни бузганлар беш йилгача озодликдан маҳрум этилади ёки 38 минг долларлик жаримага тортилади.
2022 йилда Gallup Korea ўтказган сўровда иштирок этганларнинг 64 фоизи ит гўшти истеъмолига қарши эканликларини, 8 фоизи эса бир йил давомида ит гўшти еганларини айтганлар. 2015 йилдаги сўровда респондентларнинг 27 фоизи ит гўшти ейишини тан олган эди.
Жанубий Корея қишлоқ хўжалик вазирлигининг билдиришича, мамлакатда ҳар йили 388 минг ит, бир миллиарддан ортиқ товуқ, 18 миллион чўчқа ва 965 минг мол гўшти истеъмол қилинади.

👍24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Биродарлик ҳалқаси" ва президентнинг кенжа куёвини нима бирлаштиради?
Ўзбекистон президентининг хавфсизлик хизмати раҳбари Отабек Умаров ва АҚШ молия вазирлиги уюшган жиноий гуруҳ раҳбари сифатида санкция қўллаган зиддиятли тадбиркор Ғафур Раҳимовни нималар бирлаштиради? Тошкентнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли Artel компаниясининг Халқаро бокс ассоциацияси (IBA)га нима алоқаси бор?
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон бокс иттифоқининг (WBC)нинг йиллик 61-Конвенцияси очилиш маросимида Ўзбекистон ҳукумати вакиллари, марҳум ва амалдаги президент оиласи аъзолари ҳамда "мафия босс" деб таърифланган шахслар бир орага келди. Номдор боксчилар таклиф қилинган Тошкентдаги тадбирга қанча маблағ сарфлангани очиқланмади.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Ўзбекистон президентининг хавфсизлик хизмати раҳбари Отабек Умаров ва АҚШ молия вазирлиги уюшган жиноий гуруҳ раҳбари сифатида санкция қўллаган зиддиятли тадбиркор Ғафур Раҳимовни нималар бирлаштиради? Тошкентнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли Artel компаниясининг Халқаро бокс ассоциацияси (IBA)га нима алоқаси бор?
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон бокс иттифоқининг (WBC)нинг йиллик 61-Конвенцияси очилиш маросимида Ўзбекистон ҳукумати вакиллари, марҳум ва амалдаги президент оиласи аъзолари ҳамда "мафия босс" деб таърифланган шахслар бир орага келди. Номдор боксчилар таклиф қилинган Тошкентдаги тадбирга қанча маблағ сарфлангани очиқланмади.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍15
Audio
📌Озодлик дастури 30.11.23

👍3