@BUGUNUZ™ - Official channel
12K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Украина ва яқин Шарқдаги уруш: Ғазода ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланди

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/-lv2aP-ELlQ

Таслим бўлган икки украин аскарини Россиялик ҳарбийлар отиб ташлади.

Германия Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этди.

Ғазода ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланди, бўлганинг ҳар ёғида тутун ва чанг ҳавога ўрламоқда.

АҚШ мудофаа вазири Ғазода фуқаролар ҳимоясини кучайтиришга чақирди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украина ва яқин Шарқдаги уруш: Ғазода ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланди

Таслим бўлган икки украин аскарини Россиялик ҳарбийлар отиб ташлади.

Германия Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этди.

Ғазода ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланди, бўлганинг ҳар ёғида тутун ва чанг ҳавога ўрламоқда.

АҚШ мудофаа вазири Ғазода фуқаролар ҳимоясини кучайтиришга чақирди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍4
Мирзиёев топшириғини бажарган наманганлик тадбиркор ҳибсга олинди

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/CVcs7_9VJ7U

Наманган вилоят, Янги Наманган туманида президент топшириғи билан ўз ҳисобидан маҳалла фуқаролар йиғини биноси, министадион, болалар ўйингоҳи ва бошқа қурилишлар қилган Анасхон Дедабаев «фирибгарлик»да гумонланиб, ҳибсга олинди.

Наманган шаҳар прокурорининг Дедабаевни қамоққа олиш учун киритган илтимосномасида Анасхон Дедабаев ихтиёридаги бўш ер майдонини тўрт фуқарога сотиб, қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганликда гумон қилинмоқда.

Тадбиркорнинг яқинлари, у Янги Наманган тумани ҳокими ва прокурорининг шахсий хусумати сабабли қамоққа олинганини иддао қилмоқда.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍21👎12
Фарғона вилоятида охирги 10 кунда жиноят содир этгани учун қидирилаётган 37 киши топилган, 22 киши безорилик устида ушланган, 248 кишининг уйида тинтув ўтказилган. Бу ҳақда Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

«Шунингдек, жиноят содир этишга мойил бўлган шахсларнинг ҳуқуқбузарликларини аниқлаш бўйича 106 марта фаол тезкор қидирув тадбирлари ўтказилиб, 66 та жиноятлар аниқланди», деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Тадбирда, 4 кило 749 грамм гиёҳванд модда, 78 дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи модда, 41 та қурол, ўқ-дорилар ҳамда диний адабиётлар олинган.

Бошқарма қайд этишича, жорий йилнинг 22 ноябрь куни Олтиариқ туманида «гуруҳбозликка интилувчи» икки гуруҳ вакиллари А. Рустамов ва Т. Мирзараҳимов ўртасида жанжал келиб чиққан. Ўтказилган тезкор ишлар давомида 15 нафар гуруҳбоз ва уларнинг издошлари қўлга олинган.

Фарғона вилояти ИИБ, ушбу тадбирлар доирасида MMA жангичиси Ҳумоюн Тўхтамуродов ҳам қўлга олинганини маълум қилганди.
👍31
АҚШнинг USS Carney эсминеци ва бир нечта фуқаролик кемалари 3 декабрь куни Қизил денгизда ҳужумга учради. Бу ҳақда маълум қилган АҚШ Мудофаа вазирлиги қўшимча тафсилотларни очиқламади.

ABC News телекомпанияси Оқ уйдаги манбаларга таянган ҳолда USS Carney камида иккита дронни уриб туширгани ҳақида билдирди.

Британия Денгиз савдоси агентлиги 3 декабрда Британиянинг тижорат кемаси Қизил денгиз ва Ҳинд океани туташадиган Баб ал Мандаб бўғозида дронлар ҳужумига учрагани тўғрисида хабар берди.

Кейинроқ Яманнинг бир қисмини назорат қилаётган хусий шиаларнинг «Ансаруллоҳ» гуруҳи вакиллари Қизил денгизда Исроилнинг иккита кемасига ҳужум қилингани тўғрисида баёнот берди. Гуруҳнинг билдиришича, кемалардан бирига баллистик ракета отилган, иккинчи кемага эса дронлар билан зарба берилган.

Эрон томонидан дастакланадиган исёнчи хусий шиалар гуруҳлари бундан аввал Исроилга қарши ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириш доирасида Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарашли кемаларга ҳужум қилишда давом этишини билдирган эди.
👍15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Филиппин жанубида 6,9 балли зилзила юз берди

Филиппиннинг жанубий соҳиллларида 4 декабрь куни эрталаб 6,9 балл кучланишдаги зилзила юз берди, деб маълум қилди АҚШ Геология хизмати.

Филиппин Вулқоншунослик ва сейсмология институти 6/,7 балли зилзила бўлгани қайд этилганини ва цунами хавфи йўқлигини билдирди.
Орадан кўп ўтмай АҚШ Геология хизмати мазкур ҳудудда яна 5,4 магнитудали зилзила кузатилганини хабар қилди.

2 декабрда Филиппиннинг мазкур минтақасида 7,6 балли ер силикиниши юз берган эди. Ўшанда икки киши ҳалок бўлган ва аҳолига унча катта бўлмаган зарар етган эди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍10
ОАВ: Салим Абдувалиевга нисбатан терговга қадар текширув бошланди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари Миллий олипия қўмитаси раисининг ўринбосари Салим Абдувалиевга нисбатан терговга қадар текширув ўтказмоқда деб хабар берди Kun.uz.

73 ёшли Абдувалиев "Салимбой" ва "Салимбойвачча" лақаблари билан танилган.

Абдувалиев 2017 йил январидан МОҚ раиси ўринбосари ва спорт курашлари ассоциацияси раиси лавозимларида ишлаб келаётганди.

Kun.uz ўз манбаси Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси биринчи вице-президенти Ғофур Раҳимов қидирувда эканини тасдиқламагани ҳақида ҳам ёзди.

Аввалроқ Тошкент шаҳар ИИББ жиноий гуруҳ аъзоларини аниқлаш ва қўлга олиш бўйича кенг кўламли рейдлар ўтказилаётгани тўғрисида хабар берганди.

Тошкент ИИББ 2 декабр “Саидазиз медгородок” лақаби билан танилган шахс қамоққа олинганини маълум қилди.

3 декабрда Тошкент шахар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси “қонундаги ўғри” сифатида билинган “Бахти Ташкентский” лақабли Бахтиёр Қудратиллаев ва бошқа шахслар ҳибсга олинганини тасдиқлади.
👍50👎7
Audio
📌Озодлик дастури 04.12.23

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍5
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 04.12.23

✅Чирчиқ ИИБ дан 22 яшар йигитнинг ўлиги чиқди. Расмийлар гумондор ўзини осганини айтмоқда

✅“Бахти Ташкентский” лақабли Бахтиёр Қудратуллаев ҳибсга олингани расман тасдиқланди

✅Салим Абдувалиевга нисбатан терговга қадар текширув бошланди

✅Фарғонада жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олингани айтилмоқда

✅Парижда туристларни пичоқлаган ҳужумчи “Ислом давлати” аъзоси бўлган

✅Қизил денгизда АҚШ эсминецига ва фуқаролик кемаларига ҳужум қилинди

✅Филиппин жанубида 6,9 балли зилзила юз берди

https://t.me/ozodlikkanali/41288
👍11
«Президент совғаси»? Мирзиёев хотинининг туғилган кунида қисқа таътилга чиқди

Ўзбекистон президенти матбуот хизматига кўра, президент Шавкат Мирзиёев 2023 йил 4 декабрдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан.

Мирзиёевнинг меҳнат таътили унинг рафиқаси Зироат Мирзиёеванинг туғилган кунига тўғри келмоқда.

66 ёшни қаршилаётган Зироат Мирзиёева (қизлик фамилияси Ҳошимова) Шавкат Мирзиёев билан тенгдош ва у билан битта олий ўқув юрти – Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш институтини битирган (1996).

Мирзиёевнинг 13 йиллик бош вазирлиги даврида матбуот ва жамоатчилик кўзидан панада бўлган Мирзиёева хоним ҳозирда «Замин» фондига раҳбарлик қилади.

Шавкат Мирзиёев бундан роппа-роса 7 йил аввал,  2016 йилнинг 4 декабрида биринчи марта президентликка сайланган эди.  

Жорий йил 9 июлида у янги конституцияга биноан икки муддат президентлик ўрнига амалда учинчи муддат, бу сафар 7 йилга президент этиб сайланган.

Охирги марта Шавкат Мирзиёев 2022 йил 5 январида қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан эди.  

У биринчи марта 2019 йил августида меҳнат таътили олган. Бу Мирзиёевнинг 13 йиллик бош вазирлик ҳамда 3 йиллик президентлиги давридаги расман биринчи меҳнат таътили бўлган эди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига биноан, Президентга муддати 36 иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган таътил берилади.

Ўзбекистон Конституциясида президент таътилда бўлганида унинг вазифасини ким бажариши масаласига аниқлик киритилмаган.

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 112-моддасида «Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилиши» қайд этилган.

Президент Мирзиёевнинг қисқа меҳнат таътили унинг Дубайга сафари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари Тошкентда жиноий гуруҳларга қарши кенг кўламли амалиёт бошлаган паллага тўғри келмоқда.
👍60👎5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркор: Қўй боқиб, бой бўлдик

Жонзотларнинг ҳам бир нечта тури ва зоти бор эканлигини биласизми? Қўйларнинг водийда кўп тарқалган зотлариничи? Наманганда ҳам қўй боқиб, фойда олаётган аҳоли вакиллари кам эмас. Оддий жайдари қўйдан кўра, зотдор қўй боқиш фойдали эканлиги ҳақида лавҳамиз давомида билиб оласиз.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍18
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Президент совғаси»? - Short

Ўзбекистон президенти матбуот хизматига кўра, президент Шавкат Мирзиёев 2023 йил 4 декабрдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан. Мирзиёевнинг меҳнат таътили унинг рафиқаси Зироат Мирзиёеванинг туғилган кунига тўғри келмоқда.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #shavkatmirziyoyev #ziroatmirziyoyeva #short

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍21👎7
Ўзбек ҳуқуқ-тартибот идоралари “криминоген вазият”ни яхшилашга киришди

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/ZSnWZ6Bze-U

"Бахти Ташкентский", "Саидазиз медгородок", Салимбой, Ғафурбой...

Одатда Тошкентдаги чойхоналарда кўпроқ эшитиладиган бу номлар охирги кунларда маҳаллий матбуотнинг тилига тушди.

Бунга сабаб, Тошкентда жиноят оламига қарши бошланган кенг кўламдаги рейдлар.

Ўзбек ҳуқуқ-тартибот идоралари бу амалиётни “криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар” деб атамоқда.

Матбуот эса “кўча” ёки мафияга қарши кураш демоқда.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍14👎1
АҚШ Исроилни Ғазонинг тинч аҳолисини ҳимоя қилишга чақирди

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/FLMyaVe-QUY

Исроил армияси Ғазо секторидаги амалиётлар акс этган тасвирларни эълон қилди.
Жума куни маҳаллий вақт билан соат 07:00 да етти кунлик сулҳ муддати тугаганидан сўнг, Исроил кучлари Ғазо секторига оммавий ҳаво ҳужумларини давом эттириб, ҲАМАСни аввалига Исроилга ракеталарни уриб, сулҳни бузганликда ва, ваъда қилинганидек, барча гаровга олинган аёлларни қўйиб юбормаганликда айблади.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху ҳарбий жиноятчи сифатида суд қилиниши мумкинлигини айтди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ Исроилни Ғазонинг тинч аҳолисини ҳимоя қилишга чақирди

Исроил армияси Ғазо секторидаги амалиётлар акс этган тасвирларни эълон қилди.
Жума куни маҳаллий вақт билан соат 07:00 да етти кунлик сулҳ муддати тугаганидан сўнг, Исроил кучлари Ғазо секторига оммавий ҳаво ҳужумларини давом эттириб, ҲАМАСни аввалига Исроилга ракеталарни уриб, сулҳни бузганликда ва, ваъда қилинганидек, барча гаровга олинган аёлларни қўйиб юбормаганликда айблади.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху ҳарбий жиноятчи сифатида суд қилиниши мумкинлигини айтди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍11👎1
Фарғона вилояти Ички ишлар бошыармаси ДХХ билан ҳамкорликда ўтказган амалиёт пайтида “Бахти Ташкентский” лақабли «Бахтиёр Қудратуллаевга яқин бўлган Достон Халилов” қўлга олинди.

Расман билдирилишича, Фарғона шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 109-моддаси билан судланган, Достон Халилов қўшни Қирғизистонга қочиб ўтмоқчи бўлганида "Дўстлик" чегара постида қўлга олинди.

Унга нисбатан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми (безорлик) билан жиноят иши қўзғатилди. Мазкур айблов асосида у 3 йилдан беш йилгача озодликдан чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум этишга ҳукм этилиши мумкин.

3 декабрда Тошкент шахар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси “қонундаги ўғри” сифатида билинган “Бахти Ташкентский” лақабли Бахтиёр Қудратуллаев ва бошқа шахслар ҳибсга олингани ҳақида билдирган эди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍17
Андижон вилоятида 4 декабрдан автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари фаолияти чекланди. Шохобчалар ҳар куни соат 06:00 дан - соат 15:00 га қадар ишлайди.

Расман билдирилишича, бунга “ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши туфайли табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа обектларига етказиб бериш чоралари кўрилаётгани” сабаб бўлди.

Президент Мирзиёев 22 ноябрда “Ўзбекнефтгаз” ширкатида энергетика соҳаси раҳбарлари билан қишга тайёргарликни муҳокама қилган эди. Ўшанда “Ўзтрансгаз”, “Ҳудудгазтаъминот”, “Ҳудудий электр тармоқлари”, “Ўзэнергоинспекция” раҳбарлари қиш мавсумидаги “ҳар қандай аномал совуққа тайёрлиги”ни билдирганди.

Озодликнинг мустақил манбалари ҳали куз-қиш мавсуми бошланмай турибоқ энергетикада узилишлар бошлангани тўғрисида ўз хавотирларини билдирган эдилар. Бу маълумотлар Озодликнинг ZIMISTON-UZ лойиҳасига жамланган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍15👎3
Иш ташлашлар ортидан Қирғизистон бозорларига олти ойлик солиқ таътили берилди

Қирғизистон давлат ва назорат органларига 2024 йилнинг биринчи ярмида бозорларда савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлар фаолиятини текшириш ва уларга жарима солиш тақиқланади.

Бу ҳақда Озодлик радиоси қирғиз хизматига давлат солиқ хизмати раисининг ўринбосари Исломбек Қидирғичов маълум қилди.

Унинг айтишича, бозордаги савдогарлар янги солиқ қоидаларига қарши уюштирган қатор намойишлар ва иш ташлашлардан сўнг президент Садир Жапаров топшириғи билан тузилган ишчи комиссия шундай қарорга келган.

Савдогарларнинг иш ташлашлари 29 ноябрда Қорасув бозоридан бошланди. Шундан сўнг 30 ноябрда Бишкекдаги “Дўрдўй”, “Ўртасой” ва “Мадина” бозорлари савдогарлари митингга чиқди.

1 декабрда эса уларга Бишкекдаги “Аламедин”, уч вилоят марказлари бўлган Ўш, Талас ва Қорақўл шаҳарларидаги қатор бозорларнинг савдогарлари қўшилди.

Улар Қирғизистонда жорий этилган янги солиқ тартибига норозилик билдирган.
👍22
Венесуэлада ўтган референдумда сайловчиларнинг 95 фоизи ҳукуматнинг қўшни Гайанага қарашли нефтга бой Эссекибо вилоятини мамлакат таркибига қўшиб олиш режасини маъқуллади, деб хабар берди CNN.

Гайана президенти Ирфаан Али референдум арафасида Венесуэла ҳукуматининг бу ҳаракатни агрессия кўриниши сифатида қабул қилишини билдирди.

Гайана расмийлари кучли ҳарбий потенциалга эга бўлган Венесуэла ҳукумати референдум натижаларини рўкач қилган ҳолда мамлакатга бостириб киришидан ташвиш билдирмоқда.

Венесуэла президенти Николас Мадуро Гайанага бостириб кириш нияти йўқлигини ва референдум натижалари музокаралар бошланиши учун омил яратишини айтди.

Венесуэлада ўтказилган референдум БМТ Халқаро судининг қарорига зиддир. Халқаро суд Венесуэла Гайанага нисбатан ҳар қандай ҳудудий эътирозлардан тийилиши лозимлиги тўғрисида ажрим чиқарган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍19👎1

👍19