Россия: Федерация кенгаши президент сайлови санасини 17 мартга белгилади
Россия парламентининг юқори палатаси президент сайлови санасини 2024 йилнинг 17 мартига белгилади. Россия ахборот агентликлари хабарига кўра, мазкур ҳужжат Федерация кенгаши томонидан 7 декабрь куни қабул қилинган.
Овоз бериш санаси аслида федерал қонун билан белгиланади, бироқ сенаторлар қабул қилган ҳужжат билан сайловолди кампаниясига расман старт берилади.
Аввалроқ Россия Коммунистик партияси лидери Геннадий Зюганов ва бошқа манбалар маҳаллий нашрларга мазкур ҳужжат 13 декабрь куни очиқланиши тахмин қилинаётганини айтган.
ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

👍10
Украина АҚШга зарур қурол-аслаҳа рўйхатини тақдим этди
Украина Россия ҳарбий тажовузини даф қилиш учун АҚШдан янги турдаги қурол-аслаҳалар, жумладан THAAD ракетага қарши мажмуалари, F/A-18 “Хорнет” қирувчилари, Apache ва Black Hawk вертолётларини сўради. Бу ҳақда Reuters агентлиги ўзи мазмуни билан танишган ҳужжатга таянган ҳолда хабар қилди.
Украина Мудофаа вазирлиги вакиллари қурол-аслаҳалар рўйхатини мудофаа саноати масалалари бўйича 6 декабрь куни Вашингтонда ёпиқ мажлис чоғида тақдим этишган. Бу йиғилишда америкалик мулозимлар ва АҚШ ҳарбий саноати етакчилари қатнашишган.
Агентлик манбалари маълумотига кўра, рўйхатга ҳозирда Украина Қуролли кучлари тасарруфида бўлган Abrams танклари, 155 миллиметрли тўплар, дронлар ва узоқ масофага учадиган ATACMS ракеталари ҳам киритилган. Сўралаётган ёрдам рўйхатида Boeing ширкати томонидан ишлаб чиқарилаётган C-17 Globemaster ва Lockheed Martin томонидан ишлаб чиқарилаётган C-130 Super Hercules учоқлари ҳам бор.

👍19👎3
“Долзарб 40 кунлик”: Тошкент вилоятида жиноий гуруҳга алоқадорликда гумонланган 34 киши қўлга олинди
Тошкент вилоятида “Долзарб 40 кунлик” махсус профилактик тадбирлари доирасида жиноий гуруҳларга аъзоликда гумонланган бир неча шахс қўлга олинган.
Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизматимаълумотига кўра, махсус хизмат ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган рейдлар давомида вилоят бўйлаб 34 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинган.
“Уларнинг 11 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, 23 нафари маъмурий тартибда қамоққа олинди”, дейилган хабарномада рейдлар чоғида мазкур шахслардан гиёҳвандлик ва психотроп воситалар ҳамда совуқ қуроллар процессуал тартибда олингани қўшимча қилинган.

👍8
Россияда 8-синф ўқувчиси синфдошларини ўққа тутди – ҳужумчи дохил икки қиз ҳалок бўлди
Россиянинг Брянск шаҳрида 8-синф ўқувчиси бўлган қиз синфдошларини ўққа тутди. Синфдош қизлардан бирини отиб ўлдирган ҳужумчи қиз ўз жонига ҳам қасд қилган.
Брянск вилояти ИИБ маълумотига кўра, отишма чоғида ҳужумчининг синфдошларидан тўрт нафари жароҳат олган, касалхонага олиб кетилган ўқувчилардан бири оғирлиги айтилмоқда.
Мазкур воқеа Брянскдаги 5-гимназияда содир бўлган. ТАСС агентлигининг ёзишича, 14 яшар қиз мактабга отасига тегишли милтиқни олиб келиб, ундан бир неча бор ўқ узган. Россия Давлат думаси депутати Александр Хинштейн ўқувчи қиз ов милтиғини ғилофда олиб келганини ёзиб, фотосуратини эълон қилди.

👍17👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўш шаҳрида Ўзбекистоннинг бош консуллиги очилди
Ўш шаҳрида Ўзбекистоннинг бош консуллиги ўз фаолиятини бошлади. Консулликнинг 7 декабрь куни ўтказилган очилиш тадбирида Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Хуршид Мирзоҳидов, Қирғизистон президентининг Ўш вилояти бўйича мухтор вакили Элчибек Жантаев қатнашди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews

👍12👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коллекционер: "Буюмларим учун жой етарли эмас"
Йиллар давомида ҳеч қандай моддий манфаатсиз, ҳеч кимнинг топшириғисиз ўз уйида музей ташкил этган инсон Бувайда туманида яшайди. Унинг уйида энг ноёб экспонатлар бор деб айта оламиз. Бу инсонга 500 дан ортиқ буюмни сақлаш қандай моддий манфаатдорлик олиб келади? У коллекциясини бировга ишонадими? Лавҳани томоша қилинг.

👍14
Audio
📌Озодлик дастури 07.12.23
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

👍2
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 07.12.23
✅Тошкентда 8 ёшли қизга уятсиз ҳаракатлар қилган эркак 5 йилга қамалди
✅ДХХ Самарқандда жиноий гуруҳнинг 47 аъзоси қўлга олинганини билдирди
✅Ўзбекистон Конституцияси куни муносабати билан амнистия эълон қилинди
✅Блогер Фозилхўжа Орифхўжаев муддатидан олдин қамоқдан бўшатилгани айтилмоқда. У 7,5 йилга қамалган эди
✅АҚШ Невада университетидаги отишмада камида уч киши қурбон бўлди
✅Путин Халқаро суд уни қўлга олиш тўғрисида ордер берганидан сўнг илк бор Яқин Шарққа борди
✅Малала Юсуфзай Толибон “қизликни номақбул” деб эълон қилганни айтди
https://t.me/ozodlikkanali/41354

👍11
КУН ФОТОСИ: Конституция ва кўча
Фото: 📍Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани. “Ўзбекистон Конституцияси”нинг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбири.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Фото: 📍Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани. “Ўзбекистон Конституцияси”нинг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбири.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍11👎10
Путин, Салим ва Ғафур. Тошкентдаги рейдлар ва рус жосусининг иддаоси
✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/on8a82jFSNU
"Бахти Ташкентский", "Саидазиз медгородок", Салимбой, Ғафурбой...
Одатда Тошкентдаги чойхоналарда кўпроқ эшитиладиган бу номлар охирги кунларда маҳаллий матбуотнинг тилига тушди.
Бунга сабаб, Тошкентда жиноят оламига қарши бошланган кенг кўламдаги рейдлар.
Ўзбек ҳуқуқ-тартибот идоралари бу амалиётни “криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар” деб атамоқда.
Матбуот эса “кўча"га қарши кураш демоқда

YouTube
Putin, Salim va G'afur. Toshkentdagi reydlar va rus josusining iddaosi
Ўқотар қурол, электрошокер, психотроп ва наркотиклар.
Булар сўнгги кунларда Ўзбекистон бўйлаб давом этаётган рейдларда мусодара қилинаётган ашёвий далиллар.
Ички ишлар кўчани криминалдан тозалашга қаратилган «Долзарб 40 кунлик» амалиётини давом эттирмоқда.…

👍22
Бошқа мамлакатларда туғилиб, яқин йилларда Россия фуқаролиги олган 350 дан зиёд киши армияга йўлланган. Бу ҳақда Baza телеграм-канали ўз манбаларидан олинган маълумотларга таянган ҳолда хабар қилди.
Сўнгги пайтларда полиция, ҳарбий комиссариат ва Тергов қўмитаси ходимлари Москва вилоятида жойлашган омборхоналар, қурилишлар ва фирмаларнинг офисларида яқинда фуқаролик олган, бироқ ҳарбий қайддан ўтмаган кишиларни излаб топиш учун рейдлар ўтказгани ҳақида мунтазам равишда хабарлар чиқиб турибди. Бундай рейдларда қўлга олинганлар полиция бўлимларига етказилиб, кейин ҳарбий комиссариатларга ўтказиб берилган.
Россия расмийлари мамлакат фуқаролигини олган мигрантларни Украина урушига жалб қилишга фаол ҳаракат қилмоқда. Россиянинг Санкт-Петербург ва Москва шаҳри дохил турли ҳудудларида уларни тутиш учун «облава»лар ўтказилган. Мигрантлар ҳатто масжидлардан ушлаб кетилиб, ҳарбий қайддан ўтказиляпти, уларга ҳарбий хизматга бориш учун шартномалар таклиф қилиниб, бундан бош тортилган тақдирда, жазоланишлари билан таҳдид қилинмоқда.
Ўз навбатида, Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин урушда иштирок этишни истамаганларни фуқароликдан маҳрум қилишни таклиф қилган. Бу каби чақириқлар бошқа қатор сиёсатчилар тилидан ҳам янграган.

👍16👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Путин, Салим ва Ғафур. Тошкентдаги рейдлар ва рус жосусининг иддаоси
"Бахти Ташкентский", "Саидазиз медгородок", Салимбой, Ғафурбой...
Одатда Тошкентдаги чойхоналарда кўпроқ эшитиладиган бу номлар охирги кунларда маҳаллий матбуотнинг тилига тушди.
Бунга сабаб, Тошкентда жиноят оламига қарши бошланган кенг кўламдаги рейдлар.
Ўзбек ҳуқуқ-тартибот идоралари бу амалиётни “криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар” деб атамоқда.
Матбуот эса “кўча"га қарши кураш демоқда
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
"Бахти Ташкентский", "Саидазиз медгородок", Салимбой, Ғафурбой...
Одатда Тошкентдаги чойхоналарда кўпроқ эшитиладиган бу номлар охирги кунларда маҳаллий матбуотнинг тилига тушди.
Бунга сабаб, Тошкентда жиноят оламига қарши бошланган кенг кўламдаги рейдлар.
Ўзбек ҳуқуқ-тартибот идоралари бу амалиётни “криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар” деб атамоқда.
Матбуот эса “кўча"га қарши кураш демоқда
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12
Ўзбекистондаги “Фотон” акциядорлик жамияти ва унинг раҳбари Маърифхўжа Сайдумаров Украинанинг санкция рўйхатига киритилди.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши тавсиясига кўра президент Владимир Зеленский томонидан 7 декабрь куни имзоланган фармон билан санкция рўйхатига турли мамлакатлардаги 185 та юридик шахс ва 181 нафар жисмоний шахс номи қўшилган.
Мазкур рўйхатга киритилганларнинг Украина ҳудудидаги активлари музлатилади, лицензиялари бекор қилинади, улар билан савдо операциялари, шунингдек, уларнинг мамлакат ҳудудидан ўтиши (транзит) 10 йилга чекланади ҳамда бошқа тақиқлар жорий этилади.
Саксон йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган “Фотон” электроника заводи акцияларининг 85 фоиздан кўпроғига давлат эгалик қилади. Айни пайтда Ўзбекистонда мазкур корхона хусусийлаштириш дастурига киритилган.
Заводда 30 дан зиёд яримўтказгичли маҳсулот ва микросхемалар, чангютгич, телевизор, назорат-касса аппаратлари ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Уч йил муқаддам “Ўзэлтехсаноат” завод акцияларининг давлатга тегишли қисмини россиялик сармоядорга таклиф қилгани маълум.
“Фотон” АЖ Украина санкциясига йўлиққан Ўзбекистондаги корхоналарининг биринчиси эмас. Ноябрь ойида Киев расмийлари Akkermann Cement CA ва “Оҳангаронцемент” АЖ, шунингдек, Ўзбекистон фуқароси бўлган икки жисмоний шахсни санкция рўйхатига киритишган.

👍21
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1 декабрь ҳолатига 32 миллиард 896 миллион 500 минг долларни ташкил этган. Марказий банк ҳисоб-китобига кўра, бу ноябрь ойидаги кўрсаткичдан 7 миллион 500 минг долларга камдир.
МБ қайдича, жорий ой бошида захирадаги олтин қиймати 23 миллиард 725 миллион 900 минг долларга тенг бўлган. Ўтган ой бу кўрсаткич 23 миллиард 95 миллион 500 минг доллар миқдорида эди. Аввалроқ Жаҳон олтин кенгаши (WGC) ҳисоботида Ўзбекистон октябрь ойида хорижга 11 тонна олтин сотгани ҳақида маълумот берилган.
Ноябрь ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираларида илк маротаба юксалиш кузатилган эди, унгача захиралар апрель ойидан бошлаб ярим йил давомида муттасил камайиб келган.
Олтин-валюта захираси ҳар бир мамлакатнинг “қора кун”га асралган мулки бўлиб ҳисобланади.

👍13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“100 дақиқада 55 та иш кўриб чиқилди”. Муҳожирлар Россиядан оммавий чиқариб юборилди
Россияда патентсиз ишлаган ўзбекистонлик ва тожикистонлик 55 нафар муҳожир беш йил Россияга кириш тақиқланиб, мамлакатдан чиқариб юборилди. Суд мигрантлар ишини фавқулодда қисқа муддатда, ҳар бир муҳожирга атиги икки дақиқа ажратиб кўриб чиққан. Бундан ташқари юристлар полиция участкасида ва суд жараёнида қатор қоидабузарликлар бўлганини айтади. Ҳозирда бу мигрантларнинг беш нафари юристлар ёрдамида суд қарорини бекор қилишга уринмоқдалар.
Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.
Чет элда қийин аҳволда қолган ёки муҳим воқеаларга гувоҳ бўлсангиз, биз билан Телеграм орқали боғланинг: @migrantmedia_rferl
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Россияда патентсиз ишлаган ўзбекистонлик ва тожикистонлик 55 нафар муҳожир беш йил Россияга кириш тақиқланиб, мамлакатдан чиқариб юборилди. Суд мигрантлар ишини фавқулодда қисқа муддатда, ҳар бир муҳожирга атиги икки дақиқа ажратиб кўриб чиққан. Бундан ташқари юристлар полиция участкасида ва суд жараёнида қатор қоидабузарликлар бўлганини айтади. Ҳозирда бу мигрантларнинг беш нафари юристлар ёрдамида суд қарорини бекор қилишга уринмоқдалар.
Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.
Чет элда қийин аҳволда қолган ёки муҳим воқеаларга гувоҳ бўлсангиз, биз билан Телеграм орқали боғланинг: @migrantmedia_rferl
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍19👎1
ZIMISTON-UZ. Ҳукумат ваъдасига қарамай, газ ва электр узилишлари бошланди
❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/H4fZvIoq24w
✅Таппи тайёрми? “Аномал совуқ” эшик қоқмоқда
✅Яна қиш, яна навбат. Ўзбекистонда метан заправкалар олдида турнақатор навбатлар пайдо бўлди
✅Газ-свет қани? Совуқ бошланмай туриб, подстанциялар ишдан чиқяпти
✅Деразаларни ғиштлаш. Президент топшриғи қандай бажарилди?
Озодлик ўзбекистонликларнинг энергетик бўҳронга оид вазият акс этган хабарларини ZIMISTON-UZ блогига жамламоқда.
Сиз яшаётган худудда вазият қандай? Қандай қишлаяпсиз? Газ ва свет борми?
Хабарларингизни Озодликка Телеграм орқали @ozodnews манзилига йўлланг. Вазиятни биргаликда кузатамиз!

ZIMISTON-UZ. Hukumat va’dasiga qaramay, gaz va elektr uzilishlari boshlandi
✅Таппи тайёрми? “Аномал совуқ” эшик қоқмоқда
✅Яна қиш, яна навбат. Ўзбекистонда метан заправкалар олдида турнақатор навбатлар пайдо бўлди
✅Газ-свет қани? Совуқ бошланмай туриб, подстанциялар ишдан чиқяпти
✅Деразаларни ғиштлаш. Президент топшриғи қандай…
✅Яна қиш, яна навбат. Ўзбекистонда метан заправкалар олдида турнақатор навбатлар пайдо бўлди
✅Газ-свет қани? Совуқ бошланмай туриб, подстанциялар ишдан чиқяпти
✅Деразаларни ғиштлаш. Президент топшриғи қандай…
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия, атом ва бомба: "Росатом" Ўзбекистон билан "шартнома имзолашга яқин"
Ўзбекистон мамлакатда илк атом электр станциясини қуриш ишларини давом эттирмоқда. Ҳар ҳолда, Ўзбекистонга АЭС қурилишини таклиф қилган Россия мулозимлари сўзларига кўра шундай… Россиянинг Атом энергияси бўйича давлат корпорацияси - “Росатом” раҳбари Алексей Лихачёв Ўзбекистон ва Россия АЭС қурилиши бўйича шартномани имзолаш арафасида турганини айтди.
Охирги янгилик фонида жамоатчилик вакиллари Ўзбекистон томони АЭС қурилиши масаласини ҳали ўрганишда давом этяптими ёки уни қуришни бошлаш якуний паллага етиб келгану, Росатом ва Ўзатом ўртасида фақат шартнома имзолаш қолганми, деган саволни беришмоқда. Ўзбекистоннинг Россия билан ҳамкорликда минтақадаги биринчи АЭСни қуриш режаси аввалдан баҳсли бўлган, жамоатчилик ва экофаолларнинг норозилигини уйғотганди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Ўзбекистон мамлакатда илк атом электр станциясини қуриш ишларини давом эттирмоқда. Ҳар ҳолда, Ўзбекистонга АЭС қурилишини таклиф қилган Россия мулозимлари сўзларига кўра шундай… Россиянинг Атом энергияси бўйича давлат корпорацияси - “Росатом” раҳбари Алексей Лихачёв Ўзбекистон ва Россия АЭС қурилиши бўйича шартномани имзолаш арафасида турганини айтди.
Охирги янгилик фонида жамоатчилик вакиллари Ўзбекистон томони АЭС қурилиши масаласини ҳали ўрганишда давом этяптими ёки уни қуришни бошлаш якуний паллага етиб келгану, Росатом ва Ўзатом ўртасида фақат шартнома имзолаш қолганми, деган саволни беришмоқда. Ўзбекистоннинг Россия билан ҳамкорликда минтақадаги биринчи АЭСни қуриш режаси аввалдан баҳсли бўлган, жамоатчилик ва экофаолларнинг норозилигини уйғотганди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13👎10
Audio
📌Озодлик дастури 08.12.23
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍4
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 08.12.23
✅Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна камая бошлади
✅Украина Ўзбекистоннинг «Фотон» компаниясига қарши санкциялар киритди
✅“Долзарб 40 кунлик”: Тошкент вилоятида жиноий гуруҳга алоқадорликда гумонланган 34 киши қўлга олинди
✅Туркия ва Греция ўзаро алоқаларни яхшилашга оид декларацияни имзолашди
✅Озарбайжон ва Арманистон тинчлик шартномасини имзолашларини тасдиқлашди
✅Россия паспортини олган юзлаб одам армияга йўлланди
https://t.me/ozodlikkanali/41367

👍13👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Умрбод ҳокимиятда қолдирган Конституция
8 декабрь куни - Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганига 31 йил тўлди.
Бу йил, одатда кенг нишонланадиган сана муносабати билан, президент Мирзиёев нутқ сўзламади, катта тадбирлар ҳам бўлмади.
Президентнинг табрик нутқи эълон қилинди, холос. Ҳар йилгидан фарқли, бу табрикда Бош қонун қабул қилинганига 31 йил тўлгани ҳам айтилмади.
Аксинча, асосий урғу, шу йил 30 апрелда Конституция 65 фоизга янгиланганига қаратилди.
Ваҳоланки, Конституция Мирзиёев ташаббуси билан янгиланди ва референдум жуда катта тантана ҳамда туб ислоҳотлар ваъдаси билан ўтганди.
8 декабрга келиб эса, референдумдаги ваъдалару “Конституция меники, сеники, бизники” деган ҳайқириқларни, гўёки ҳамма унутди…

👍38