@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 13.12.23

✅Мирзиёевнинг ўзбек “мафия”сига қарши уруш очгани ростми?

✅Тошкент шаҳар ИИББ мулозими Ғафур Раҳимовга нисбатан жиноят иши қўзғатилмаганини билдирди

✅Ўзбекистон яна Ғазо секторида ўт очиш тўхтатилишини ёқлаб чиқди

✅Исроиль армияси ҲАМАС туннелларини сув билан тўлдиришни бошлади

✅Байден Ғазонинг палапартиш ўққа тутилиши туфайли Исроилга дастак камайиб бораётганини билдирди

✅Россия қўшинлари Киевга берган ракета зарбаси оқибатида 53 киши жабрланди

✅Тожикистонда 16 ёшли Нозиа Исмонзоданинг ўлими юзасидан тергов бошланди

✅Ҳукумат Қозоғистонда йирик коммунал авариялар бўлмаслигига ишонтирмоқда

https://t.me/ozodlikkanali/41419
👍15
Франция суди Аҳмедовнинг депортация қарорини бекор қилди

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/6JgmJTfU4PY

Франция ҳукумати ўтган ой Ўзбекистонга депортация қилинган Муҳсинжон Аҳмедовни Францияга қайтариши керак бўлади.
Франция Конституциявий суди фарғоналик Аҳмедовнинг Ўзбекистонга қайтарилишини ноқонуний деб топган.
Франциядаги Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ассоциациясига кўра, шу йилнинг 14 ноябрида ватанига юборилган Муҳсинжон Аҳмедов Фарғонадаги ҳибсда қолаётир.
Аҳмедов, диний мотивлардаги жиноятларда айблангач, Ўзбекистондан қочиб чиққан ва 2019 йилдан буён Францияда бошпана олишга уринаётган эди.
Президентлар Макрон ва Мирзиёевнинг Тошкентда ўтган учрашувидан ҳеч қанча ўтмай, унинг ҳануз қийноқ қўлланадиган Ўзбекистонга бериб юборилишини ҳуқуқ ҳимоячилари кескин танқид қилаётганди.
Озодлик Аҳмедов ишига биринчи бўлиб эътибор қаратган ва ҳозирда асосий савол - Аҳмедовни ўзбек қамоғидан Францияга қандай қайтариш мумкин, деган саволга жавоб топишга уринди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍28👎2
Zimiston-UZ. Газ заправкаларнинг ярмидан кўпи ёпилди

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/ALYYDr0i0NA

✅“Бошланди!” Пойтахтликлар электр узилишларидан норози

✅Газ йўқ. Мамлакатдаги газ заправкаларининг ярмидан кўпи ёпилди

✅Қишдан қандай чиқамиз? Шаҳарликлар уй совуқлигидан кўчада ўтин ёқиб исинмоқда

✅Президент ташрифи. Мирзиёев совуқ бошланган биринчи тунда пойтахтнинг газ ва электри бор маҳаллаларига борди

Озодлик ўзбекистонликларнинг энергетик бўҳронга оид вазият акс этган хабарларини ZIMISTON-UZ блогига жамламоқда.

Сиз яшаётган ҳудудда вазият қандай? Қандай қишлаяпсиз? Газ ва свет борми?

Хабарларингизни Озодликка Телеграм орқали @ozodnews манзилига йўлланг. Вазиятни биргаликда кузатамиз!

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍22👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Толибоннинг канали ёрилдими?

Экологлар Толибон қураётган Қўштепа каналида жиддий авария юз берганини айтмоқда. Халқаро экологик коалиция экспертлари сунъий йўлдош тасвирларини ўрганиш натижасида шундай хулосага келишган. Тасвирлардан каналнинг ёнида янги сунъий сув омбори пайдо бўлганини кўриш мумкин. Экологлар ноябр ойи бошларида канал ўпирилгани ва оқибатлари бартараф этилмаганини айтишмоқда. Толибон расмий муносабат билдиргани йўқ. Кобулдаги журналистлардан бирининг Озодликка айтишича, Толибон вакили "канал сатҳи кўприк қуриш учун пасайтирилгани, сув режага кўра чиқазилганини айтган. Баҳсли канал қурилиши юзасидан Толибон билан музокаралар олиб борилаётган ўзбек расмийлари ҳам ҳозиргача бу хабарларга муносабат билдиргани йўқ. Ўзбек томонига кўра, канал қуриб битказилганидан сўнг Афғонистон Амударё сувининг камида 15 фоизини олишни бошлайди ва бу Ўзбекистон учун жиддий муаммо яратади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍31👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Zimiston-UZ. Газ заправкаларнинг ярмидан кўпи ёпилди

✅“Бошланди!” Пойтахтликлар электр узилишларидан норози

✅Газ йўқ. Мамлакатдаги газ заправкаларининг ярмидан кўпи ёпилди

✅Қишдан қандай чиқамиз? Шаҳарликлар уй совуқлигидан кўчада ўтин ёқиб исинмоқда

✅Президент ташрифи. Мирзиёев совуқ бошланган биринчи тунда пойтахтнинг газ ва электри бор маҳаллаларига борди

Озодлик ўзбекистонликларнинг энергетик бўҳронга оид вазият акс этган хабарларини ZIMISTON-UZ блогига жамламоқда.

Сиз яшаётган ҳудудда вазият қандай? Қандай қишлаяпсиз? Газ ва свет борми?

Хабарларингизни Озодликка Телеграм орқали @ozodnews манзилига йўлланг. Вазиятни биргаликда кузатамиз!

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Франция суди Аҳмедовнинг депортация қарорини бекор қилди

Франция ҳукумати ўтган ой Ўзбекистонга депортация қилинган Муҳсинжон Аҳмедовни Францияга қайтариши керак бўлади.
Франция Конституциявий суди фарғоналик Аҳмедовнинг Ўзбекистонга қайтарилишини ноқонуний деб топган.
Франциядаги Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ассоциациясига кўра, шу йилнинг 14 ноябрида ватанига юборилган Муҳсинжон Аҳмедов Фарғонадаги ҳибсда қолаётир.
Аҳмедов, диний мотивлардаги жиноятларда айблангач, Ўзбекистондан қочиб чиққан ва 2019 йилдан буён Францияда бошпана олишга уринаётган эди.
Президентлар Макрон ва Мирзиёевнинг Тошкентда ўтган учрашувидан ҳеч қанча ўтмай, унинг ҳануз қийноқ қўлланадиган Ўзбекистонга бериб юборилишини ҳуқуқ ҳимоячилари кескин танқид қилаётганди.
Озодлик Аҳмедов ишига биринчи бўлиб эътибор қаратган ва ҳозирда асосий савол - Аҳмедовни ўзбек қамоғидан Францияга қандай қайтариш мумкин, деган саволга жавоб топишга уринди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍19👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Киев ракета ҳужумлари остида, 53 киши жароҳатланди

Украина президент Владимир Зеленский Вашингтонда АҚШ раҳбарияти билан ҳарбий ёрдам масаласини мухокама қилди.

Киев бу ҳафтадаги иккинчи ракета ҳужумига тутилди.

Россиянинг ракета ҳужумида, Киев расмийларига кўра, элликдан ортиқ киши жароҳатланган.

Россияда RFE/RL журналисти Алсу Курмашевага қарши янги жиноят иши очилди

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍11👎3
Audio
📌Озодлик дастури 14.12.23

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍2
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 14.12.23

✅Ўзбекистонда Гонконг вируси аниқланди

✅Тошкент дунёдаги энг ифлос шаҳарлар учлигига кирди

✅Экологлар: Толибон қураётган Қўштепа каналида йирик авария юз берган

✅Хитой ва Россия Ўзбекистонга энг кўп инвестиция ётқизаётган мамлакатлар ўлароқ саналди

✅Ўзбекистонда фуқароларни Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлганлар ушланди

✅“Чегара билмас мухбирлар” (RSF) ташкилоти 2023 йилда жаҳон бўйлаб 45 нафар журналист ўлдирилгани ҳақида ҳисобот эълон қилди

✅АҚШ Қирғизистон ва Тожикистон компанияларига қарши санкциялар киритди

https://t.me/ozodlikkanali/41439
👍14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
От спорти қизлар учун фойдали(ми)?

Ўзбек қизлари ўртасида от спорти билан шуғулланувчилар кўп эмас. Фарғонада фаолият юритаётган чавандозлар мактабида ҳам бу фарқни яққол сезиш мумкин. Чавандозлик билан шуғулланаётган қизлар балоғатга етгач бу спорт турини тарк этишади. Баъзилари эса турмушга чиққач шуғулланмай қўяди. От спортининг қизлар учун фойдали жиҳатлари борми, ўзбек қизлари ўртасида бу спорт билан оммавий шуғулланишни ривожлантириш учун Фарғонада қандай ишлар қилинмоқда? Лавҳа давомида яна кўп маълумотлар билан танишасиз.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍15👎5
Enter Engineering ишчилари иш ташлаш билан таҳдид қилмоқда

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/2AJHP5TrMAk

Enter Engineering ширкатининг Бойсундаги юзлаб ишчиси тўрт ойдан бери маошлари берилмаганидан норози бўлиб, раҳбариятидан ойликларини талаб қилмоқда.

Фаолиятини 2012 йилда бошлаган ва ўзини нафақат Ўзбекистондаги, балки минтақадаги еткачи саноат қурилиш ширкати сифатида тақдим этиб келаëтган Enter Engineering ширкатида ойликлар кечикиши биринчи марта бўлаётгани йўқ.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7
Zimiston-UZ. Тошкентнинг тўрт туманида норозилик

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/QIikt4hu7LE

✅ Яна норозилик. Пойтахтнинг тўртта туманида чироқ ўчганидан норози аҳоли электр идорасига бориб, жанжал қилди

✅ Ҳайдовчилар доди. Бензин ва газ тақчиллиги кун сайин кучаймоқда

✅ Сукунат. Ҳукумат расмийлари энергетик муаммолар борасида сукут сақламоқда

Озодлик ўзбекистонликларнинг энергетик бўҳронга оид вазият акс этган хабарларини ZIMISTON-UZ блогига жамламоқда.

Сиз яшаётган ҳудудда вазият қандай? Қандай қишлаяпсиз? Газ ва свет борми?

Хабарларингизни Озодликка Телеграм орқали @ozodnews манзилига йўлланг. Вазиятни биргаликда кузатамиз!

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13

👍9
Муаммо газга бой Ўзбекистоннинг ичида - эксперт

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/4pMAu5Aab3M

Ўзбекистон энергетика вазирлиги “Газпром”дан газ сотиб олиш бўйича яна 15 йилга келишувга эришди ва бунинг учун янги қувур қурилишини маълум қилди. Бу келишув Қозоғистонни ҳам ўз ичига олади.
Зотан шу йилнинг октябридан томонлар ўртасида эришилган 6 ойлик келишув асосида рус гази импорти бошланган ва бу келишув тафсилотлари сирлигича қолмоқда.
Ҳозирда қарийб 2 триллион куб метр заҳираси борлиги айтилган ва ўзи ҳам газ қазиб олаётган Ўзбекистон ҳукумати, Россиядан “тижорий асосда” сотиб олинаётгани урғуланган газнинг нархини очиқламаяпти.
Шу тахлит ёпиқ келишувлар асосида, тизгини Кремлда бўлган “Газпром” Ўзбекистон ва Қозоғистонни янги газ келишуви билан 15 йилга ўзига боғлади.
Марказий Осиёда энергетик хавфсизлик бўйича эксперт, БМТнинг Европа иқтисодиёти бўйича комиссияси маслаҳатлашув кенгаши аъзоси Жон Робертс билан ушбу вазият ҳақида гаплашдик.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍16👎5
АҚШ ва ЕИ ортидан Япония ҳам Ўзбекистоннинг икки ширкатига нисбатан санкция жорий қилди

Япония Иқтисодиёт вазирлиги бешта мамлакатда фаолият юритаётган 80 дан зиёд компанияга қарши санкциялар пакетини киритган.

Вазирлик сайтида қайд этилишича, санкция рўйхатига Россиядаги 57 та, Беларусдаги 27 та, Бирлашган Араб Амирликларидаги иккита, Ўзбекистондаги иккита ва Суриядаги битта ширкат киритилган.

Япония томонидан жорий қилинган экспорт чекловлари Ўзбекистоннинг Alfa Beta Creative ва GFK Logistic Asia ширкатларига дахлдор бўлиб, бу компаниялар аввалроқ АҚШ ва Европа Иттифоқи санкцияларига ҳам дучор бўлган эди.

Еврокомиссия сайтида эълон қилинган ҳисоботда мазкур ширкатлар Россия мудофаа саноати учун Ғарбдан товар сотиб олишга урингани баён қилинган.

Маълумотларга кўра, Alfa Beta Creative ширкати офис техникаси ва бошқа жиҳозлар савдоси билан, GFK Logistic Asia эса қуруқликдаги транспорт соҳасида хизмат кўрсатиш билан шуғулланиб келади.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15👎2
Эронда полиция участкасига уюштирилган қуролли ҳужумда 11 нафар полициячи ҳалок бўлди

Эроннинг Раск шаҳридаги полиция участкасига 15 декабрь тонгида уюштирилган қуролли ҳужум чоғида 11 нафар полиция зобити ҳалок бўлган, яна бир қанчаси яраланган.

Систон-Белужистон вилоят полицияси маълумотига кўра, Покистон чегарасига яқин бўлган бу шаҳар полиция участкасига ҳужум қилганларнинг ҳаммаси “ўлдирилган ёки яраланган”.

Вилоят губернатори ўринбосари Алиризо Марҳаматий ҳужумни “террор хуружи” дея таърифлаган.

Давлатга қарашли IRNA ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳужум учун масъулиятни суннийларнинг “Жайшул-Адл” (“Адолат армияси”) жиҳодий гуруҳи ўз зиммасига олган. Мазкур гуруҳ аввалроқ бир неча бор эронлик чегарачилар ва Ислом инқилоби посбонлари корпуси вакиллари билан тўқнашгани айтилган.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12
Самарқандда калтаклангани айтилаётган болакай воқеаси болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди

Самарқандда боғча тарбияланувчисининг отаси томонидан калтакланганига оид ҳодиса Бола ҳуқуқлари бўйича вакил назоратига олинган. Бу ҳақда Болалар омбудсмани матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда боғчага юз-кўзлари жароҳатлангани ҳолда келган болакай отаси томонидан калтакланганини айтгани акс этган видео тарқалган эди.

Қайд этилишича, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида рўй берган мазкур ҳодиса юзасидан туман ИИБ тергов ҳаракатларини бошлаган.

“Болага нисбатан бундай ҳаракатга йўл қўйган шахслар ким бўлишидан қатъи назар қонунан жавоб бериши таъминланади”, дейилган Болалар омбудсмани хабарномасида ҳолат бўйича яна маълумот берилиши қўшимча қилинган.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Enter Engineering ишчилари иш ташлаш билан таҳдид қилмоқда

Enter Engineering ширкатининг Бойсундаги юзлаб ишчиси тўрт ойдан бери маошлари берилмаганидан норози бўлиб, раҳбариятидан ойликларини талаб қилмоқда.

Фаолиятини 2012 йилда бошлаган ва ўзини нафақат Ўзбекистондаги, балки минтақадаги еткачи саноат қурилиш ширкати сифатида тақдим этиб келаëтган Enter Engineering ширкатида ойликлар кечикиши биринчи марта бўлаётгани йўқ.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12
Европада ҲАМАСга алоқадорликда гумонланган етти киши ҳибсга олинди

Европа мамлакатларида АҚШ ва ЕИда террористик деб тан олинган ҲАМАС ташкилотига алоқадорликда гумонланган шахслар ҳибсга олинган. Би-би-си қайдича, улардан уч нафари Данияда, уч нафари Германияда ва бири Ҳолландияда қўлга олинган. Полиция уларни яҳудий муассасаларига ҳужумга ҳозирликда гумонламоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига кўра, қўлга олинганлар орасида Европа мамлакатлари фуқаролари ҳам. Ливан ва Миср фуқаролари ҳам бор.

Германия федерал прокуратурасининг тергов маълумотларига таянган ҳолда билдиришича, Германия ва Ҳолландияда ушланганлар Берлинда яширин қурол-аслаҳа омбори ташкил этиб, у ердан Европанинг турли мамлакатларидаги шерикларига қурол етказиб туришни режалаганлар.

Иддаога кўра, улар ҲАМАСнинг жанговар қаноти – «Ал-Қассам бригадаси»га алоқадор бўлишган, йўл-йўриқни эса Ливандан олиб туришган. Улар хавфсизлик кучлари назарига ўтган йил ёзида, яъни ҲАМАС гуруҳи шу йил 7 октябрида Исроил жанубида ҳужум уюштирганидан анча олдин тушгани айтилмоқда.

Дания бош вазири Метте Фредериксен Европада ҲАМАС иштирокидаги террорчилик хатарини “анча жиддий” дея баҳолаган. Дания Адлия вазири Петер Хуммельгаард ҳам бу фикрга қўшилиши айтган.

“Муҳтамал фитна Даниядаги яҳудийлар хавф остида эканининг фожиавий тасдиғидир”, деган вазир айни пайтда террор хавфининг расмий даражасини ошириш учун ҳозирча асос йўқлигини қўшимча қилган.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9👎2
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова билан музокаралар бошлашга қарор қилди

Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель ЕИ саммити ҳамжамиятга кириш бўйича Украина ва Молдова билан музокаралар бошлашга қарор қилганини эълон қилди.

Европа Иттифоқи саммитнинг илк куни якунларига кўра Грузияга номзод мамлакат мақомини берди ҳамда Босния ва Герцеговина томонидан ЕИ олға сурган шартлар бажарилганидан кейин бу мамлакат билан музокара бошлашга тайёрлигини билдирди.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13👎2