@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Путин флоти яна бир йирик кемасидан айрилди

Россия ўзининг ҳарбий кемаларидан бири Қора денгизда Украина ҳужумига учраши оқибатида шикастланганини тасдиқлади.

Сешанбага ўтар кечаси Россия ишғоли остидаги Қримнинг Феодосия портида кучли портлашлар рўй берди. Қримнинг босқинчи ҳукумати ҳужумда Украинани айблаб чиқди.

Ҳужум ортидан Феодосияда янги йил байрами таътили муддатидан аввал эълон қилинди баъзи билим юртлари масофавий таълимга ўтказилди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍29
Эрон бойитилган уран ишлаб чиқаришни кўпайтирди

Эрон яна бойитилган уран ишлаб чиқаришни кўпайтирди, деб хабар берди Атом энергияси бўйича халқаро агентлик. Маълумотда қайд этилишича, ҳозирда Эрон ойига 9 кило бойитилган уран ишлаб чиқармоқда.

Reuters агентлигининг билдиришича, Эрон шу кунларда 60 фоизгача бойитилган ураннинг учта атом бомбаси яратиш учун етарли бўлган заҳирасига ва келажакда уранни 90 фоизгача бойитиш имкониятига эга.

Теҳрон уранни бойитишдан мақсад атом бомбаси яратиш экани тўғрисидаги Ғарб билдирувларини инкор этиб келмоқда.

2015 йилда ЭронАҚШ, Россия, Хитой, Британия, Германия ва Франция билан ядровий дастурни тўхтатиш эвазига иқтисодий санкцияларни бекор қилиш тўғрисидаги шартномани имзолаган эди.

Шартномага асосан Теҳрон уранни тинч мақсадларда фойдаланиш учун 3,67% бойитиш ҳуқуқига эга бўлган. 2018 йилда АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон шартномадан чиқишини билдирган эди. Шундан сўнг Эрон уранни бойитиш кўламини оширишини маълум қилган.
👍29👎5
ОАВ: Тошкентда эркак 48 ёшли аёлга ўт қўйди

Тошкентнинг Яшнабод туманида эркак "маиший чиқиндиларни қабул қилиш пунктида яшовчи» аёлнинг устига бензин сепиб, ёқиб юборди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар Бош прокуратурага таянган ҳолда хабар берди. Бош прокуратура расмий сайтида бу борда маълумот берилмаган.

Нашрларнинг ёзишича, аёл танасининг 18 фоизи куиб кетган, бошинг ўнг тепа қисми лат еган. Аёл касалхонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Яшнобод тумани прокуратураси томонидан 1966 йилда туғилган эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 25- ва 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) асосида жиноят иши қўзғатилди.

Гумонланувчи процессуал тартибда ушлаган. Тергов ҳаракатлари бошланган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍19👎1
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.

Норасмий саммитда Россия президенти Владимир Путин, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян қатнашди.

"Учрашувда 2023 йилги кўп томонлама ҳамкорликнинг асосий якунлари сарҳисоб қилинди ва келгуси йилга мўлжалланган устувор вазифалар кўриб чиқилди. МДҲ доирасида кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди", дейилади расмий хабарда.

Ўзбекистон МДҲнинг 20 дан ортиқ тармоқ бўйича ҳамкорлик органларига ҳамда устувор соҳа ва тармоқлар бўйича 24 та муҳим битимга қўшилган.

Президент матбуот хизмати Ўзбекистонда МДҲ мамлакатлари компаниялари билан саноат кооперацияси бўйича лойиҳалар портфели 30 миллиард доллардан ошганини таъкидлаган.

Мирзиёев норасмий саммитда сўзлаган нутқида "МДҲ доирасидаги амалий ҳамкорликни тубдан кенгайтириш ва ҳамкорликнинг амалдаги институционал механизмлари самарадорлигини ошириш зарурлигини алоҳида қайд этди".
👍27👎15
2023 якуни: Чегарадаги ҳаёт

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/aiTd2iH2kyY

2023 йил Фарғона водийсининг аҳолиси учун аввалги йилларга нисбатан тинч, барқарор ва жонланган алоқалар йили бўлди. Чегарадош ҳудудларда яшаган аҳолининг ҳаётидаги қувончли ва қадимдан аралаш яшаган қўшнилар дуч келган тўсиқлар ҳақида ҳикоя қиламиз.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍3
2023 якуни: Тармоқни титратган трендлар

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/6k8mmR_6J6U

Шу кунларда жаҳоннинг етакчи телеканали бўлган СNN томошабинларини Самарқандга таклиф қилмоқда.

2023 йилда ҳам Ўзбекистон ҳукумати хориж матбуотида, обидалару осори атиқалар тасвиридан иборат ПР кампанияга кўп эътибор қаратди.

Аммо ўтиб бораётган йилда жаҳон матбуоти сарлавҳаларига чиққан хабарлар булар эмасди.

Хориж матбуотида Ўзбекистон, ўнлаб норасида бола ўлган “Док-1 Макс” сиропи, Сергелидаги омборхона портлаши, Мексика-АҚШ чегарасидаги ИШИДчи ўзбеклар воқеаси билан тилга олинди.

Мамлакат ичида эса бу сана ҳам кенг жамоатчиликни ҳайратга солган, ғазаблантирган ва хавотирга солган воқеалар кўп бўлди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍14
Audio
📌Озодлик дастури 27.12.23

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍5
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 27.12.23

✅Ҳиндистонда даволангани борган Ўзбекистон фуқаросининг 16 минг доллари ўғирлаб кетилди

✅Тошкентда эркак 48 ёшли аёлга ўт қўйди

✅Ислом Каримовнинг набираси Москвадаги “Ялонғоч парти”га борганини тан олди

✅Собиқ ходим Адлия вазирлигини тармоқда сохта аккаунтлар юритишда айблади

✅Россия Ўзбекистон сўровига асосан газ етказиб беришни икки баравар оширди

✅Президент Мирзиёев Санкт-Петербургда ўтган МДҲ норасмий саммитида иштирок этди

✅Зеленский Россия Херсон вокзалидаги тинч аҳолига ҳужум қилганини билдирди

✅Эрон бойитилган уран ишлаб чиқаришни кўпайтирди

https://t.me/ozodlikkanali/41630
👍15👎4
OzodNazar: Бодринг азиз бўлган йил

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/PWRp69QZq6Y

Профессор Хидирназар Аллақулов билан ортда қолаётган йилнинг иқтисодий якунларига назар солинди, келаси йил учун прогнозлар қилинди. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍5
Наманганда ер қимирлади

Наманганда 28 декабрь куни соат 8:11 да ер қимирлади, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.

Зилзила эпимаркази Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида бўлган. Зилзила координаталари: 41,19 градус шимолий кенглик; 71,74 градус шарқий узунлик.

Магнитуда М=3,2. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 211 км жануби-шарқда.

Зилзила Янгиқўрғон туманида 2 балл ва Чортоқда 2 балл кучланишда сезилган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍6
Сурхондарё вилояти ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари Рустам Пардаев 8,5 йилга қамалди. Олий суд матбуот котиби Азиз Обидовнинг 27 декабрда маълум қилишича, Пардаевга нисбатан суд ҳукми 7 декабрда эълон қилинган.

1979 йилда туғилган Пардаев ЖКнинг 167-модда 3-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдордаги ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-модда 4-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдордаги фирибгарлик), 205-модда 2-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 209-модда 2-қисми «а» бандида (Такроран мансаб сохтакорлиги) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.

Рустам Пардаев 2020 йилдан 2022 йил январигача Денов тумани ҳокими, 2022 йил январидан 2023 йилнинг январигача Қизириқ тумани ҳокими ҳокими лавозимларида ишлаган. Бунга қадар эса у Сурхондарё вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлган эди.
👍19
Европа комиссияси собиқ раиси ва Европа ягона валютаси - евро асосчиларидан бири бўлган сиёсатчи Жак Делор 99 ёшида Париждаги уйида вафот этди.

Социалист Жак Делор 1981-1984 йилларда президент Француа Миттеран маъмуриятида молия вазири бўлган. У 1985-1995 йилларда Европа комиссияси раиси лавозимида ишлаган. Мана шу ўн йилликда Европа Иттифоқининг ички интеграцияси мустаҳкамланди, ягона бозор маконини шакллантириш якунланди, Шенген шартномаси имзоланди ва ЕИнинг ягона валютаси-евро таъсис этилди.

Европадаги барча лидерлар ҳам Делорнинг Европа инеграциясига доир ташаббуслари ва сиёсатини қўллаб-қувватлаган эмас. Жумладан, бу жараёнга Британия бош вазири Маргарет Тэтчер қарши чиққан.

Делор Европа комиссияси раиси лавозимидан кетгач, Европа федерализмини ривожлантиришга кўмаклашувчи аналитик марказларга асос солди. Сўнгги йилларда у Европада “популизм” хавфи мавжудлигидан бир неча маротаба огоҳлантирган ва Брекзит оқибатларини “матонат” билан қабул қилишга чақирган эди.
👍17
Исроил Ғазо марказига зарба берди, ўнлаб фаластинлик ҳалок бўлди

Исроил 27 декабрда Ғазо марказига денгиздан, ҳаводан ва ердан туриб яна зарбалар берди. Фаластин расмийлари ҳужум оқибатида ўнлаб тинч аҳоли ўлганини билдирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Исроил армияси бош штаби раҳбари Герц Халев 26 декабрь куни берган баёнотида, халқаро ҳамжамиятнинг Ғазода ўт отишни тўхтатиш чақирувларига қарамай, уруш АҚШ ва ЕИ томонидан террорчи сифатида тан олинган ҲАМАС тўлиқ йўқ қилинмагунига қадар давом этишини билдирди. Халев уруш яна бир неча ойга чўзилишини айтди.

ҲАМАС назорати остидаги Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил зарбалари оқибатида Хон Юнусдаги касалхонада 20 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Исроил армияси бу хабарга муносабат билдирмади.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍10👎5
Оқ Уй Сигрид Каагнинг БМТ томонидан Ғазога гуманитар ёрдам кўрсатиш ва қайта тиклаш бўйича мувофиқлаштирувчиси лавозимига тайинланишини “муҳим қадам” сифатида олқишлади. АҚШ Фаластинга гуманитар кўмак кўрсатувчи йирик донор давлатдир.

Вашингтон Сигрид Кааг билан "Ғазога тинч аҳоли эҳтиёж сезаётган гуманитар ёрдам кўламини кўпайтириш йўналишида самарали ҳамкорлик қилишдан умидвор" эканини билдирган.

БМТнинг Ғазо бўйича мувофиқлаштирувчиси лавозими Хавфсизлик кенгашининг ўтган ҳафтада бўлиб ўтган йиғинида жорий этилган эди.

Кааг бу лавозимга тайинлангунига қадар Нидерландия молия вазири ва бош вазир ўринбосари бўлиб ишлаган.

Сигрид Кааг Фаластин озодлик ҳаракатига мансуб сиёсатчи Анис ал Каагнинг хотинидир. Анис ал Кааг 1990 йилларда Фалстинни бошқарган Ясир Арофат маъмуриятида вазир ўринбосари, кейинроқ эса Фаластин миллий маъмуриятининг Швейцариядаги элчиси лавозимларида ишлаган. Сигрид Кааг тўрт фарзанднинг онаси.
👍15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Бодринг азиз бўлган йил

Профессор Хидирназар Аллақулов билан ортда қолаётган йилнинг иқтисодий якунларига назар солинди, келаси йил учун прогнозлар қилинди. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2023 якуни: Чегарадаги ҳаёт

2023 йил Фарғона водийсининг аҳолиси учун аввалги йилларга нисбатан тинч, барқарор ва жонланган алоқалар йили бўлди. Чегарадош ҳудудларда яшаган аҳолининг ҳаётидаги қувончли ва қадимдан аралаш яшаган қўшнилар дуч келган тўсиқлар ҳақида ҳикоя қиламиз.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оқсоқол ва “street workout”

“Спорт - соғлиқ гарови”, деган иборани шунчалик кўп эшитган, шунчалик кўп ишлатганмизки, баъзан бу гап кимгадир қуруқ, маъносиз бир шиорга ўхшаб туюлиши мумкин. Аммо 60 ёшга киргандан кейин спорт билан шуғуллана бошлаган Алижон аканинг ҳикоясидан кейин, унинг қуруқ бир гап эмаслигига ишонч ҳосил қиласиз. 

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍15
Audio
📌Озодлик дастури 28.12.23

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍2
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 28.12.23

✅Сурхондарёда икки нафар собиқ ҳоким судланди

✅Ўзбекистон ва Толибон трансафғон темирйўли қурилишини жадаллаштиришни муҳокама қилди

✅Исроил Ғазо марказига зарба берди, ўнлаб фаластинлик ҳалок бўлди

✅Сигрид Кааг БМТнинг Ғазо бўйича мувофиқлаштирувчиси лавозимига тайинланди

✅АҚШ Украинага 250 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ажратди

✅Украина зарбасидан сўнг “Новочеркасск” кемасининг 33 денгизчиси бедарак экани айтилмоқда

✅Евро асосчиларидан бири бўлган сиёсатчи Жак Делор вафот этди

https://t.me/ozodlikkanali/41645
👍7👎3
Эркаклик гормони: Ўзбекистон дунёда биринчи

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://www.youtube.com/watch?v=pWg2Dh6OT_s

2023 йилда Ўзбекистон жаҳон рейтингида биринчи ўринга чиқди. Демократия ёки қонун устуворлиги рейтингида деб ўйласангиз, адашасиз. Ўзбекистонни биринчиликеа олиб чиққан нарса ўзбек эркакларидаги тестостерон даражаси бўлди.

Тестостерон ўзи нима? Қандай қилиб экологик, молиявий, аҳолининг турмуш-тарзи жиҳатдан бошқа мамлакатлардан олдинламаган Ўзбекистонда эркаклар тестостерони дунёда энг кўп миқдорни ташкил этди? Бу ва бошқа саволларга Озодлик экспертлари жавоб бериб кўради.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍16