@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
2023: Озодлик суриштирувларидан туғилган йил манзараси

✅ Озодликнинг ЭКСКЛЮЗИВ СУРИШТИРУВИни ҳозироқ YouTube каналида томоша қилинг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/7feVmQoXjrM

2023 йил давомида нафақат Ўзбекистондаги кундалик янгиликлар¸ балки улар ортидаги ҳаракатлар¸ бу ҳаракатларни бошқараëтган кучлар¸ уларнинг парда ортидаги юришлари Озодликнинг қатор журналистик суриштирувларига асос бўлди.

Бу суриштирувлар 2023 йил - Шавкат Мирзиëев ҳокимиятининг 7-йилида Ўзбекистон 2-президенти¸ уни ҳокимиятга келтирган яширин кучлар ва бевосита 1-оила мамлакат бойликлари ва сиëсий ҳокимият устидан ўз монополиясини ўрнатишга муваффақ бўлганини юзага чиқарди.

Бугунги жамланмада Озодлик журналистик суриштирувларидан ўртага чиққан 2023 йил манзарасини яна бир бор ëдингизга соламиз.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2023 йил суриштирувлари: Озодлик «оливье»си

📌 To'liq videoni Ozodlikning YouTube sahifasida ko'ring!
📌 Bizni YouTube'da "ozodlik-radiosi" deb qidiring.
👍11
Пахта-2023: Кластер пулни бермаяпти

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/55idw1ICsOE

Бу аёллар кузда юзлаб одамни пахта теримига олиб чиқиб, уларнинг хавфсизлиги ва саломатлиги учун жавобгар бўлган зарбдор отряд бошлиқлари.

Пахта терими тугаганига бир ойдан кўп вақт ўтди. Йил ҳам тугади.

Аммо Қашқадарё вилоят Косон туманида аҳолини пахта теримига уюштирган отряд раҳбарларининг иш ҳақи ҳануз «Косон Бахт Текстил» кластер корхонаси тўлаб бермади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍6
Forwarded from OZODLIK KANALI™
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Озодлик Оливьеси"ни "таътиб" кўрдингизми?

Янги видеони ҳали кўрмаган бўлсангиз ҳозироқ кўришингиз мумкин!

✅ Озодликнинг ЭКСКЛЮЗИВ СУРИШТИРУВИни ҳозироқ YouTube каналида томоша қилинг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/7feVmQoXjrM
👍11👎10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пахта-2023: Кластер пулни бермаяпти

Бу аёллар кузда юзлаб одамни пахта теримига олиб чиқиб, уларнинг хавфсизлиги ва саломатлиги учун жавобгар бўлган зарбдор отряд бошлиқлари.

Пахта терими тугаганига бир ойдан кўп вақт ўтди. Йил ҳам тугади.

Аммо Қашқадарё вилоят Косон туманида аҳолини пахта теримига уюштирган отряд раҳбарларининг иш ҳақи ҳануз «Косон Бахт Текстил» кластер корхонаси тўлаб бермади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍11👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украина қуролли кучлари Россиянинг “Калибр” ва “Кинжал” ракеталарини уриб туширган

Киев ва Харьковда Россия ракета ҳужумларидан жабрланганлар сони юзга яқинлашди.

Украина Қуролли Кучлари Бош Қўмондони Валерий Залужний душман 99 та дрон ва ракета билан ҳужум қилгани, шулардан 72 таси йўқ қилинганини айтди.

Россия Украинага отган ракеталардан бири Воронеждаги қишлоққа тушган.

Украина президенти Владимир Зеленский The Economist журналига берган интервьюсида Путинда тинчликка интилиш аломатларини кўрмаётганини айтди.

Норвегия ҳукумати 1 январдан бошлаб Украинага тўғридан-тўғри қурол ва ҳарбий маҳсулотлар сотишга рухсат берди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍16👎1
2023 якуни: Блогерларни қамаш йили

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://www.youtube.com/watch?v=tBXUaNDokD8

2023 йил Ўзбекистонда журналист ва блогерларни қамашдан бошланди ва қамаш билан тугади.

Бу йил Ўзбекистонда, Каримов ўлимидан буён, журналистлар энг узоқ муддатга қамалган йил бўлди.

Репрессиялар оддий ўзбекистонликларни ҳам четлаб ўтмади - президентни тармоқда танқид қилган йигит 2 ярим йилга қамалди.

Халқаро матбуот ташкилотларига кўра, якунига етган йилда сўз эркинлиги доираси кескин торайган.

Шу пайтгача, президентга ишонган ва гўёки у ўз ҳимоясига олган тармоқ фаолларининг овози тамоман бўғилди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍17
Forwarded from OZODLIK KANALI™
Ўттиз йилдан кўпроқ вақт олдин Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғ мухтор вилояти ҳудудида этник арманлар томонидан мустақил деб эълон қилинган ва дунёнинг бирор-бир мамлакати томонидан тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси 2024 йилнинг 1 январидан расман тугатилди. Бунга оид фармонни тан олинмаган республиканинг сўнгги президенти Самвел Шахраманян ўтган йилнинг сентябрь ойида Озарбайжон томонидан ўтказилган ҳарбий амалиёт чоғида минтақа устидан тўлиқ назорат ўрнатилганидан кейин имзолаган эди.
Фармонда “2024 йилнинг 1 январигача барча давлат муассасалари ва ташкилотларини тарқатиб юборилиши”, Тоғли Қорабоғ республикаси (Арцах) эса тугатилиши қайд этилган.
Халқаро ҳамжамият томонидан Озарбайжон ҳудуди деб тан олиниб келган Тоғли Қорабоғнинг катта қисми 30 йилдан кўпроқ вақт мобайнида тан олинмаган республика расмийларининг назорати остида бўлиб келган. Боку бу ҳудуднинг бир қисми устидан назоратни 2020 йил кузидаги уруш натижасида қайтариб олишга муваффақ бўлган эди.
Ўтган йилнинг 19 сентябрида Озарбайжон янги ҳужумни бошлаган ва эртасигаёқ арман бўлинмалари феълан мағлуб бўлганларини тан олишган. Минтақада яшовчи арман миллатига мансуб аҳолининг аксарияти – 100 мингдан зиёд киши Озарбайжон расмийларининг муҳтамал қатағонидан қўрқиб, Арманистонга кетишган, охир-оқибат Тоғли Қорабоғнинг бутун ҳудуди Озарбайжон назорати остига ўтган.
Айни пайтда минтақада ҳалигача россиялик ҳарбийлар юрибди. “Тинчликпарвар кучлар” деб номланган бу ҳарбий контингентнинг Тоғли Қорабоғ ҳудудида жойлаштирилишига оид келишувга Арманистон, Озарбайжон ва Россия лидерлари 2020 йил кузида эришишган. 2023 йил сентябрида Озарбайжон томонидан ҳужум бошланганидан кейин россиялик ҳарбийлар жанговар ҳаракатларга аралашишмаган, бироқ, иддаоларга кўра, минтақа аҳолиси ичидан хоҳловчиларнинг Арманистонга чиқиб кетишига кўмаклашишган. Москва Арманистоннинг ўзи Қорабоғни Озарбайжон ҳудуди деб тан олганини, шунинг учун Россия ҳарбийларининг пассивлигига оид иддаолар ўринсизлигини билдирган.
👍19
БААда жиноий тўда томонидан гаровда тутиб турилган ўзбекистонлик қутқарилди

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида номаълум жиноий тўда томонидан тутиб турилган ўзбекистонлик шахс гаровдан озод қилинган. “Дунё” ахборот агентлиги хабарига кўра, гаровдаги киши Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консуллиги дипломатлари кўмагида қутқарилган.

Агентлик хабарида Бош консулликка жабрланувчининг яқин қариндошлари орқали йўлланган мурожаатга мувофиқ ўзбекистонлик киши Дубайдаги номаълум манзилда мажбурий тарзда ушлаб турилгани, ундан 200 минг АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилингани айтилган. Қайд этилишича, мазкур маблағ айтилган пайтда манзилга келтирилмаган тақдирда гаровдаги Ж.Т.нинг жонига қасд қилиш билан қўрқитилган. Гаровда ушлаб турилган ўзбекистонликнинг ким экани ва унинг Дубайга қандай бориб қолганига оид тафсилотлар очиқланган эмас.

БАА ҳуқуқ-тартиботчиларининг Бош консулхона ходимлари кўмагида амалга оширган тадбири натижасида Ж.Т. тутиб турилган манзил аниқланган ва у озод этилган.

“Ҳозирги кунда ушбу жиноий гуруҳ аъзоларининг аксарияти БАА ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан ушланган ва уларга нисбатан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилган хабарда тўда аъзоларининг қайси мамлакат фуқаролари эканига аниқлик киритилган эмас.
👍14
Германия полицияси 1 январь куни Кёлн соборида террор хуружи содир этишга уринганлардан яна бирини ҳибсга олди.

Полиция хабарида айтилишича, гумондор Германия ва Туркия фуқаролигига эга 41 ёшли эркак бўлган. Ҳозирда терроризмга алоқадорликда гумон қилинган жами беш нафар шахс қўлга олинган.

Даставвал Рождество байрами арафасида 30 ёшли тожикистонлик эркак “профилактик рейд” чоғида ҳибсга олинган бўлса, 31 декабрь куни Германия ғарбида уч киши қўлга олинган эди.

Полиция гумонланувчиларнинг 25, 30 ва 38 яшар “тожик ва ўзбек миллатига мансуб” эркаклар эканини қайд этган.
👍8👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 676-кун | Белгородга зарба. 24 киши ҳалок бўлди.

Украина Россия ёғдирган ракеталардан сўнг, Белгородга жавоб зарбаси берди. 24 киши ҳалок бўлди

Зеленский сўнгги икки кунда Россия ракеталаридан ҳалок бўлган тинч аҳоли сони қарийб 40 кишига етганини айтди.

Британия разведкаси Россия армияси бу кетишда 2025 йилга бориб ярим миллион аскаридан айрилишини прогноз қилди.

Беш мингдан ортиқ россиялик аскар ҳарбий хизматдан қочган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9
Токио аэропортида йўловчи учоғи ёниб кетди

Токиодаги Ханэда аэропортининг учиш-қўниш йўлагида 2 январь куни Japan Airlines авиаширкатига тегишли йўловчи учоғи ёниб кетган. Учоқ бортида 400 яқин йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган. Япониянинг NHK телеканали хабарига кўра, учоқдагиларнинг барчаси эвакуация қилинган.

Телеканал қайдича, Токиодан Хоккайдога парвоз қилаётган учоқ ҳавога кўтарилган пайтда Соҳил қўриқчилиги учоғи билан тўқнашиб кетган. Соҳил қўриқчилиги учоғида олти киши бўлган. Улардан бири учоқдан чиқишга муваффақ бўлган, қолган беш кишининг тақдири ҳозирча маълум эмас.

Соҳил қўриқчилиги экипажи зилзиладан жабр кўрган ҳудудларга учиб кетишга ҳозирланаётган бўлган. 1 январь куни Японияда 150 дан зиёд ер силкиниши кузатилган. Зилзилалардан энг кучлиси 7,6 магнитудали бўлган. Бунинг натижасида, сўнгги маълумотларга кўра, элликка яқин одам қурбон бўлган, яна шунча киши тан жароҳати олган.

Зилзилалар ортидан Япониянинг ғарбий соҳили бўйлаб цунами хавфи эълон қилинган эди, орадан бир кун ўтиб бу хатар кечгани айтилган
👍18
Туркиядан бахтини топган ва топмаган ўзбекистонлик келинлар

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://www.youtube.com/watch?v=-We6kH9jv34

Туркияда хорижликлар билан турмуш қуриш бўйича ўзбекистонликлар иккинчи ўринга чиққан. 2023 йилдаги статистик рақамларга қаралса, ўзбек келинларидан олдинда фақат сурияликлар турибди. Ўтган йилларда туркияликларга турмушга чиқиш бўйича россиялик ва озарбайжонлик аёллар етакчилик қилиб келишган. Ўзгараётган тренд ортидаги тақдирлар турлича, аммо “миграция никоҳлари”да, мутахассисларга кўра, кўпинча иқтисодий омиллар етакчилик қилади.
Бироқ Озодлик суҳбатлашган Истанбулдаги ўзбек келинлари фақат Ўзбекистондаги ишсизлик ёки бошқа муаммолар, жумладан, маиший зўравонликдан қочиб келаётганларгина эмас.
Улар орасида шунчаки Туркияда бахтини топган уй бекалари ва турмуш юкини эрлари билан бирга кўтараётган тадбиркор аёллар ҳам, ҳатто Туркиядаги ўзбек аёлларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга отланган фаоллар ҳам бор.
Демак, Истанбулдаги ўзбек келинларининг ҳикоясига қулоқ тутинг.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9
2024 йилнинг 1 январидан “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти тасарруфидаги ёнилғи қуйиш шохобчаларида АИ-80 бензини нархи бирданига 750 сўмга қимматлади. Айни пайтда 6050 сўмлик харидоргир бензин 6800 сўмдан сотилмоқда.

Хусусий АЁҚШларда эса бу русумдаги бензин баҳоси 8000 сўмдан ҳам ошиб кетган. “Kun.uz” нашри хабарига кўра, Энергетика вазирлиги хусусий шохобчалардаги нархни 8000 сўмдан оширмаслик бўйича ҳуқуқий механизм жорий этиш юзасидан ҳукуматга таклиф киритган.

“Ўзбекнефтгаз” ширкати АИ-80 бензини нархи ошганини 2023 йил 31 декабрига қадар амалда бўлган акциз солиғи имтиёзи якунига етгани билан изоҳлаган.

Гап шундаки, 2022 йил қишидаги аномал совуқ натижасида газ тўлдириш шохобчалари фаолиятига чеклов ўрнатилгач, Ўзбекистон ҳукумати АИ-80 русумли бензин учун акциз солиғига “ноль” қиймат жорий этган эди. Шу тариқа 2022 йил 13 декабридан эътиборан аввалига 2023 йил 1 мартигача, сўнгра 2023 йил 31 декабригача импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 бензини учун истисно тариқасида “ноль” қийматда акциз солиғи қўлланган.

Иқтисодий таҳлилчиларга кўра, йил бошида бошқа юқори октанли бензин нархларида ҳам ўсиш кузатилмоқда.
👍11👎10
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри марказидан янги йил кечаси уч мингга яқин мигрант тутилиб, полиция бўлимига олиб кетилган. Бу ҳақда "Фонтанка" нашри хабар қилди. Иддаоларга кўра, ҳужжат текшируви ортидан уларнинг қарийб 600 нафари миграция қонунчилигини бузгани аниқланган. Қўлга олинганларнинг 100 дан зиёди Россиядан бадарға қилиниши мумкинлиги айтилмоқда.
Петербург маркази янги йилга ўтар кечаси оммавий сайр учун ёпиб қўйилган. Шаҳардаги байрам тадбирлари 30 декабрь куни Белгород шаҳри ўққа тутилиб, 25 киши қурбон бўлгани ортидан бекор қилинган эди.
SOTA нашри мигрантларга қарши "облава" Москва шаҳрида ҳам ўтказилгани ҳақида хабар қилди. У ерда қўлга олинган одам сонига аниқлик киритилган эмас. Пойтахтдаги Қизил майдон 1 январга ўтар кечаси ташрифчилар учун ёпиқ бўлган.
Челябинскда эса, Тергов қўмитаси иддаосига кўра, "махсус ҳарбий амалиёт" (Россиядаги ҳужжатларда Украинадаги уруш расман шундай номланади) иштирокчиларига ҳужум қилган мигрантлар гуруҳига қарши жиноят иши қўзғатилган. Ҳуқуқ-тартиботчилар маълумотига кўра, сони айтилмаган хорижлик фуқаролар янги йил кечаси демобилизация қилинган икки ҳарбий билан муштлашиб кетишган. Телеграм-каналларда 10 га яқин одам иштирокида кейинроқ муштлашувга айланиб кетган даҳанаки жанг видеоси тарқалган. Пировардида вояга етмаган шахс дохил уч киши қўлга олингани ҳақида хабарлар пайдо бўлган. Бу хабарларда гап хорижлик фуқаролар ёки россияликлар ҳақида кетаётганига аниқлик киритилмаган.
Сўнгги ойларда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан мигрантларга қарши рейдлар ўтказилгани, рейдлар ортидан яқинда Россия паспортини олганлар ҳарбий хизматга чақирилиш учун ҳарбий комиссариатларга йўллангани ҳақида бир неча бор хабар қилинган. Россияда кузги чақириқ 30 декабрь куни ниҳоясига етган, янги йил кечаси қўлга олинганлардан бирор-бир киши военкоматга йўлланиб-йўлланмагани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
👍9👎6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2023: Озодлик суриштирувларидан туғилган йил манзараси

2023 йил давомида нафақат Ўзбекистондаги кундалик янгиликлар¸ балки улар ортидаги ҳаракатлар¸ бу ҳаракатларни бошқараëтган кучлар¸ уларнинг парда ортидаги юришлари Озодликнинг қатор журналистик суриштирувларига асос бўлди.

Бу суриштирувлар 2023 йил - Шавкат Мирзиëев ҳокимиятининг 7-йилида Ўзбекистон 2-президенти¸ уни ҳокимиятга келтирган яширин кучлар ва бевосита 1-оила мамлакат бойликлари ва сиëсий ҳокимият устидан ўз монополиясини ўрнатишга муваффақ бўлганини юзага чиқарди.

Бугунги жамланмада Озодлик журналистик суриштирувларидан ўртага чиққан 2023 йил манзарасини яна бир бор ëдингизга соламиз.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9
Audio
📌Озодлик дастури 02.01.24

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍3
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 02.01.24

✅Кёлнда террорчиликда гумонланган ўзбекистонлик ва тожикистонликлар ҳибсга олинди

✅БААда жиноий тўда томонидан гаровда тутиб турилган ўзбекистонлик қутқарилди

✅Тошкент шаҳрининг 8 триллионлик бюджети ими-жимида маъқулланди

✅Солиқ имтиёзи бекор бўлиши ортидан харидоргир АИ-80 бензини қимматлади

✅Петербургда янги йил кечаси уч минг чоғли мигрант қўлга олинди

✅Японияда рўй берган зилзила оқибатида камида 30 киши нобуд бўлди

✅Киевда ракета зарбасидан ўлганлар сони 28 кишига етди

✅Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси расман тугатилди

✅Дания қироличаси тахтни тарк этишини эълон қилди

https://t.me/ozodlikkanali/41695
👍13
Дания қироличаси Маргрете II янги йилдаги телемурожаатида январь ойи ўрталарига бориб тахтни тарк этишини маълум қилди. Унинг тахтини валиаҳд шаҳзода Фредерик эгаллайди.
83 ёшли Маргрете 1972 йили тахтга чиққан. Британия қироличаси Елизавета ўлимидан кейин Дания қироличаси Европада энг узоқ вақтдан бери тахтни эгаллаб келаётган монархга айланган.
“Мен ҳозир айни вақти, деган қарорга келдим. 2024 йилнинг 14 январида – севимли отамнинг ўрнига тахтга келганимдан 52 йил тўлганидан кейин мен тахтдан кетаман”, деган Маргрете. У данияликларга дастак учун миннатдорлик билдирган ва улар унинг ўғлини ҳам шу йўсинда дастаклашига умид билдирган.
Маргретенинг 55 ёшли вориси тахтга Фредерик Х (ўнинчи – таҳр.) номи билан чиқади. У ҳам онаси каби расман тахтда немисларнинг Глюксбург сулоласини тамсил этади.
👍10👎1
2024 йилнинг илк кунида Японияда рўй берган кучли зилзила оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди. Reuters агентлиги хабарига кўра, расмийлар қурбонлар сони кўпроқ бўлиши мумкинлигини айтган.

7,6 магнитудали зилзила мамлакатнинг марказий ва ғарбий соҳил бўйи вилоятларидаги биноларни вайрон қилган. Зилзила таъсири пойтахт Токиода ҳам сезилган. Табиий офат ҳудудида ўн минглаб хонадон электр таъминотисиз қолган. Ер силкиниши ёнғинларни ҳам келтириб чиқарган. Айрим шаҳарларда темир йўл қатнови тўхтаган, зилзила эпицентри – Ното яриморолида аэропорт ҳам ёпилган.

Умуман, душанба тонгидан буён Япония бўйлаб турли кучланишдаги 155 та зилзила қайд этилган.

Қирғоқ бўйлаб кучли ер силкинишлари цунамига сабаб бўлган.

Табиий офат кузатилган ҳудудларда жабрланганларни қутқариш амалиёти давом этмоқда. Мамлакат бош вазири Фумио Кисида зилзила қурбонларини қутқариш жараёнини “вақт билан пойга”, деб атаган.

Метеорологлар ҳафта давомида яна кучли зилзилалар юз бериши эҳтимолидан огоҳлантирган.

Сейсмик фаол минтақада жойлашган Японияда 2011 йилда ҳам кучли зилзила рўй бериб, тўфон ёпирилган эди. Ўшанда 20 минг киши ҳалок бўлган. Табиий офат оқибатида Фукусима АЭСида авария кузатилган.

Япония ядро объектлари бошқармаси бу гал зилзила ва цунами атом электр станцияларига зарар етказмаганини маълум қилган.
👍6