@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Audio
📌Озодлик дастури 04.01.24

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍6
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 04.01.24

✅Мирзиёевни танқид қилган яна бир тармоқ фойдаланувчиси 5 йилга қамалди

✅Сурхондарёда олтин тангани 100 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

✅Метан "заправка"ларга киритилган чекловлар олиб ташланди

✅Тожикистонда фермер мухолифат сайтига ариза ёзгани учун 5 йилга қамалди

✅Москвадаги қозоқ жамоати раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

✅Москва ва Киев сўнгги ярим йилда илк бор асирлар билан алмашди

✅АҚШ ва бошқа давлатлар хусийлардан Қизил денгиздаги ҳужумларни тўхтатишни талаб қилди

https://t.me/ozodlikkanali/41738
👍8👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қишдан ким қандай омон чиқмоқчи?

Қиш фасли ўзбек халқи учун ҳақиқий синов вақти. Совуқ кунларда аҳолининг деярли саксон-тўқсон фоизи уйини қандай ва нима билан иситиш ҳақида ўйлайди. Бу ўй баҳор фаслиданоқ бошланади. Кимдир таппи ғамлашни бошлайди, кимдир ёғоч қириндиси олиб, уни қуритиб олади. Яна кимдир кўмирга умид боғлайди. Лавҳани кўринг! Аҳоли қишдан эсон-омон чиқиш учун қандай йўл тутмоқда.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9
Украинага босқин: 680-кун | Украина Миллий қаршилик маркази: Россия Ўзбекистон орқали ҳарбий дронлар учун компонентлар сотиб олмоқчи

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/zTswI7gHpp0

Россия ва Украина сўнгги олти ойда илк марта асирлар билан алишди.
Россия Бахмут ва Авдеевский йўналишларида ҳужумларини давом эттирмоқда.
Украина Миллий қаршилик маркази: Россияликлар Ўзбекистонда сохта ширкатлар ташкил қилиб, ҳарбий дронлар учун электроника қурилмаларини сотиб олишни режалаштирмоқда.
Россиянинг 29 декабр куни Киевга ракета зарбаси бериши натижасида ҳалок бўлганлар сони 32 кишига етди.
Белгород шаҳри ўққа тутилганини телефонда тасвирга олган эркак узр сўраб, видеоролик чиқарди.
Украина Хавфсизлик хизмати Россиянинг Украинага қарши амалга оширган энг йирик киберҳужум тафсилотларини ошкор қилди.
Москвадаги қозоқ жамоати раҳбари Пўлат Жамаловга "Россия армияси тўғрисида фейк маълумотлар тарқатиш" айблови билан жиноят иши қўзғатилди.
Самарқандда Полша шахматчиси россиялик рақиби билан қўл бериб кўришишдан бош тортди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍16
Асилбек Худаяров Амрилло Иноятовнинг ўрнига соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Собиқ вазир нега ишдан бўшатилганлиги сабаблари ҳозирча очиқланмади.
👎14👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 680-кун | Украина Миллий қаршилик маркази: Россия Ўзбекистон орқали ҳарбий дронлар учун компонентлар сотиб олмоқчи

Россия ва Украина сўнгги олти ойда илк марта асирлар билан алишди.
Россия Бахмут ва Авдеевский йўналишларида ҳужумларини давом эттирмоқда.
Украина Миллий қаршилик маркази: Россияликлар Ўзбекистонда сохта ширкатлар ташкил қилиб, ҳарбий дронлар учун электроника қурилмаларини сотиб олишни режалаштирмоқда.
Россиянинг 29 декабр куни Киевга ракета зарбаси бериши натижасида ҳалок бўлганлар сони 32 кишига етди.
Белгород шаҳри ўққа тутилганини телефонда тасвирга олган эркак узр сўраб, видеоролик чиқарди.
Украина Хавфсизлик хизмати Россиянинг Украинага қарши амалга оширган энг йирик киберҳужум тафсилотларини ошкор қилди.
Самарқандда Полша шахматчиси россиялик рақиби билан қўл бериб кўришишдан бош тортди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍14👎1
Ўзбекистон Кремл чангалидан қутулиши мумкинми? Анвармирзо Ҳусаинов билан суҳбат

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/MGBcVDPDi6g

11 декабрдан бошланиб, қарийб бир ҳафта давом этган совуқ - гарчи аномал бўлмаса ҳам, Ўзбекистон ҳануз жиддий энергетик инқироз ичида эканини юзага чиқарди.

Ундан сал аввалроқ, Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, бу қишда Ўзбекистондаги газ танқислигига қарши жиддий тайёргарлик кўрилганини билдирганди.

Вазир, ўтказиш қуввати 18−20 миллион куб метрдан 35−40 миллион куб метргача кўтарилган газ омборларини тўлдириш ҳамда Uzbekistan GTL заводига газ етказишни кунига 5 млн куб метрга қисқартириш эвазига танқислик қопланишини айтган.

Шунингдек, “Ўзтрансгаз” ва “Худудгазтаъминот” ташкилотлари ҳам “аномал совуққа тайёрмиз” деб баёнот берганди.

Ваҳоланки, шу йил 7 октябрдан Ўзбекистон Россия газининг ипортини бошлаган. Айни пайтда, яна 15 йил рус газини сотиб олиш учун келишувга ҳам эришилган.

Аммо шу кунгача ўзида қарийб 2 триллион метр куб захираси бўлган ва ҳозир газ қазиб олаётган Ўзбекистон, “Газпром” газини неча пулдан олаётгани ва нега айнан “Газпром”дан газ олаётганини очиқламай келаётир.

Рус гази импорти ва логистикасига оид вазиятни “Ўзбекнефтгаз” компанияси раисининг собиқ ўринбосари Анвармирзо Ҳусаинов билан суҳбатлашамиз.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍23👎4
Кўплаб давлатларда террорчи ташкилот сифатида тан олинган “Ислом давлати” Эроннинг Кирмон шаҳрида 3 январдаги портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олди. Ташкилот баёнотида айтилишича, портлашни икки ҳудкуш амалга оширган.

Эрон “Ислом давлати” баёнот бергунига қадар портлашларда Исроил ва АҚШни айблаб келаётган эди. АҚШ Давлат департаменти бу воқега алоқаси йўқлигини ва Исроилни ҳам гумонлаш асоссиз эканини билдирганди.

Портлаш 3 январда Эрон жануби-шарқидаги Кирмон шаҳри қабристонидаги 2020 йилда ҳалок бўлган Ислом инқилоб посбонлари корпуси генерали Қосим Сулаймоний мақбараси яқинида содир этилган эди. Шу куни Сулаймоний хотирасини ёд этишга бағишланган тадбир ўтказилаётганди.

Расмий Теҳрон портлашда 84 киши ҳалок бўлганини ва 284 киши яраланганини маълум қилди. Ахборот агентликлари эса камида юз киши ўлганини ва 200 нафардан ортиқ киши яраланганини ёзмоқда.

Сулаймоний 2020 йил 3 январида Бағдод шаҳрида президент Дональд Трамп кўрсатмаси билан АҚШ кучлари томонидан берилган зарбадан ҳалолк бўлганди.
👍7👎5
Қирғизистон суди “Вагнер” хусусий ҳарбий ширкатига ёлланиб, Украина урушида қатнашган 27 ёшли Бекназар Бўригул уулуни 5 йил озодликдан маҳрум этди.

Суд уни “чет эл давлати ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этганликда айбдор” деб топди.

Бекназар Бўригул уулу 2023 йилнинг августида -урушдан уйига қайтганидан уч ҳафта ўтгач қамоққа олинган эди. У Россиядаги қамоқхоналардан бирида жазо муддатини ўтаётган пайтда “Вагнер”га ёлланган.

У Украина урушида қатнашгани учун қамалган иккинчи қирғизистонлик бўлди. Бундан аввал ўтган йилнинг майида 31 ёшли Асқар Кубаничбек уулу 10 йилга кесилган эди. Бироқ кейинроқ Олий суд бу қарорни ўзгартирган ва ишни қайта кўриб чиқишга жўнатган эди.

4 январда Россия президенти Владимир Путин Украина урушида Москва томонида туриб жанг қилганларга фуқаролик берилиши тўғрисидаги фармонни имзолганди.

Фармонга асосан Украинадаги ҳарбий амалиёт пайтида Россия армияси ёки бошқа ҳарбий бўлинмалар билан шартнома имзолаган чет элликларга ва уларнинг оила аъзоларига фуқаролик берилади.
👍23
Президент администрацияси Ижтимоий ривожлантириш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Асилбек Худоёров президент Шавкат Мирзиёев фармонига асосан соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Айрим хабарларда айтилишича, Худоёровнинг вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани тўғрисида бош вазир Абдулла Арипов иштирокида «танқидий руҳда» ўтган йиғилишда маълум қилинган. Шунингдек, Худоёров президент администрациясидаги лавозимини ҳам сақлаб қолган.

2022 йил декабридан то шу кунгача соғлиқни сақлаш вазири бўлган Амрилло Иноятов ҳақида ҳозирча маълумот берилмади. Унинг ҳозирда меҳнат таътилида экани айтилганди.
👍12👎3
Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори реконструкция учун ёпилиши ҳақида пойтахт ҳокимлиги 5 январь куни маълум қилди. Маҳаллий матбуот гап “Қўйлиқ” бозори ҳақида кетаётганини билдирди.

Тошкент ҳокимлиги билдирувида “Қўйлиқ” бозори “Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори” сифатида тилга олинади.

Ҳокимлик “Қўйлиқ” бозори савдогарларига реконструкция даврида ўз фаолиятини “Food city”, “Tashkent Index” ва бошқа савдо мажмуаларида давом эттиришни таклиф қилган.

Озодлик радиоси “Қўйлиқ” Ўртачирчиққа қўчирилиши режалаштирилаётгани, аммо бу иш қачон амалга оширилиши номаълум экани тўғрисида 2018 йил 27 апрелида хабар берган эди.

2021 йилнинг 9 декабрида “Қўйлиқ” бозорининг бошқа жойга кўчирилишидан норози бўлган юздан ортиқ одам автомобил йўлини тўсиб қўйганди. Ўшанда Қўйлиқ бозоридаги савдо фаолияти 2021 йилнинг 31 декабригача бутунлай тугатилиши, 1 январдан “Food city” савдо мажмуасига тўла кўчиш режалангани билдирилганди. Йўл тўсган савдогарлардан 5 нафари маъмурий қамоққа олинганди.
👍10👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Кремл чангалидан қутулиши мумкинми? Анвармирзо Ҳусаинов билан суҳбат

11 декабрдан бошланиб, қарийб бир ҳафта давом этган совуқ - гарчи аномал бўлмаса ҳам, Ўзбекистон ҳануз жиддий энергетик инқироз ичида эканини юзага чиқарди.

Ундан сал аввалроқ, Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, бу қишда Ўзбекистондаги газ танқислигига қарши жиддий тайёргарлик кўрилганини билдирганди.

Вазир, ўтказиш қуввати 18−20 миллион куб метрдан 35−40 миллион куб метргача кўтарилган газ омборларини тўлдириш ҳамда Uzbekistan GTL заводига газ етказишни кунига 5 млн куб метрга қисқартириш эвазига танқислик қопланишини айтган.

Шунингдек, “Ўзтрансгаз” ва “Худудгазтаъминот” ташкилотлари ҳам “аномал совуққа тайёрмиз” деб баёнот берганди.

Ваҳоланки, шу йил 7 октябрдан Ўзбекистон Россия газининг ипортини бошлаган. Айни пайтда, яна 15 йил рус газини сотиб олиш учун келишувга ҳам эришилган.

Аммо шу кунгача ўзида қарийб 2 триллион метр куб захираси бўлган ва ҳозир газ қазиб олаётган Ўзбекистон, “Газпром” газини неча пулдан олаётгани ва нега айнан “Газпром”дан газ олаётганини очиқламай келаётир.

Рус гази импорти ва логистикасига оид вазиятни “Ўзбекнефтгаз” компанияси раисининг собиқ ўринбосари Анвармирзо Ҳусаинов билан суҳбатлашамиз.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍14
Audio
📌Озодлик дастури 05.01.24

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍5
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 05.01.24

✅Ўзбекистонда поездлар чипталари 20 январдан яна қимматлайди

✅2018 да бошқа жойга кўчирилиши режалаштирилган “Қўйлиқ” бозори “реконструкция учун ёпилади”

✅Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири ўзгарди

✅“Зима не будет” баёноти билан танилган Арстан Алай қамоқда вафот этди. У ўзини “Янги Худо” деб эълон қилганди

✅Қирғизистон ҳукумати "кўча"га қарши рейдлардан кейин қамоқхоналарда ҳам тартиб ўрнатмоқчи

✅Қирғизистонда Украина урушида қатнашган “Вагнер” ёлланма жангчиси қамалди

✅Эрондаги портлаш учун масъулиятни “Ислом давлати” ўз зиммасига олди

https://t.me/ozodlikkanali/41752
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Муҳожирлар қаерда? Ҳеч ким кўча тозаламаяпти”

Қиш бошланиши биланоқ Москва қор остида қолди. Муҳожирлар кўчаларни тозалашга улгурмагани сабаб маҳаллий аҳоли ёрдамга келди. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, Москвадаги коммунал инқирозга сабаб кўча тозаловчиларнинг етишмаётганидир. Маҳаллий аҳоли кўчаларнинг қор остида қолганидан норози. Нима учун Москвага кўча тозаловчилар етишмаяпти? Батафсил бизнинг материалимизда кўринг.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз https://t.me/migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍16👎3
Украинага босқин: 681-кун | Россиянинг Севастополдаги қўмондонлик маркази портлатилган

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 hhttps://youtu.be/tHgTmd7knEM

Украина Қрим яриморолида Россиянинг Севастопол яқинидаги ҳарбий қўмондонлик пункти ва Евпатория шаҳри яқинидаги ҳарбий қисмга зарба берган.

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Жон Кирби Оқ уйда ўтказилган матбуот анжуманида Шимолий Корея Россияга баллистик ракеталар етказиб бергани ҳақидаги маълумотни очиқлади.

Украина ва Россия қарийб беш ой давомида илк бор ҳарбий асирларни алмашишганини эълон қилди, ҳар икки томон 200 дан ортиқ асирларни озод қилди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍16👎1

👍13👎1
OzodNazar-24/1: Пақилдоқ бизнеси; “Сомсапаз” вазир; Америка тарозиси

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/vsPB4SLozk8

Сарлавҳага чиқарилган мавзулардан ташқари янги “Жадид” газетаси ҳақида ҳам гаплашдик ёзувчи Жаҳонгир Муҳаммад билан. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍16
Уруш қачон тугайди? Тахминлар ва амалдаги вазият

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/rqIAxDN4peA

Украина ва Россия ўртасидаги уруш 1 йилу 10 ойдан бери давом этмоқда.
Иккинчи Жаҳон урушидан буён Европада энг қонли саналган бу уруш аллақачон ўн минглаб, балки юз минглаб одамларниг умрига зомин бўлди, миллионлаб украинлар уйларини ташлаб чиқди. Уруш жаҳон иқтисодиётини издан чиқди, дунё хавфсизлик тизимини вайрон қилди, дунёни учинчи жаҳон уруши ёқасига олиб келди, ядровий уруш хавфи ҳануз сақланиб қолмоқда.

Аввал урушда ким ғалаба қозонади, деган савол кўпроқ сўралган бўлса, ҳозирда кўпчиликни битта савол қизиқтирмоқда: УРУШ ҚАЧОН ТУГАЙДИ?

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍19👎1

👍22👎1