@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Давлат сирига айланган табиий газ импорти.

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/O6WjW46Sb04

Газ. Табиий газ.

Шу кунда 36 ярим миллион ўзбекистонлик учун, ис гази қўрқуви чўмган қиш кунларидаги ҳаёт-мамот масаласи.

Ўтган йил ноябрда совуқ тушиб, бутун мамлакат яна зимистонда қолганида Мирзиёев энергетика муаммосини ҳал қилишни яна ваъда қилганди.

Орадан бир йил ўтди… Ўзбекистон экспортчидан импортчига айланди - табиий газга бой захираси билан мақталган давлат газ импортини бошлади. Рус гази импортини.

Аммо, рус гази импортига оид ҳамма маълумотлар ёпиқ. Аслида Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиниши, захираси, экспорти ва импортига оид маълумотларнинг асосий қисми ҳануз жамоатчиликдан беркитилмоқда.

Озодлик жамоатчиликни газ борасида қизиқтираётган асосий саволлар ва бу саволларга турли контекстларда берилган расмий жавобларни бир жойга тўплашга уринди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍17
Audio
📌Озодлик дастури 22.01.24

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍1
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 22.01.24

✅Ўзбекистонда 2024 йилда ойига жон бошига 621 минг сўмдан кам даромад топадиган оила қашшоқ ҳисобланади

✅Қозоғистондаги автоаварияда уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

✅Афғонистонда қулаган Россия самолётидаги олти кишидан тўрт нафари тирик топилди

✅Ҳусийлар кемаларга Эрон ва “Ҳизбуллоҳ” кўрсатмаси билан ҳужум қилмоқда

✅Ўнлаб давлатда Алексей Навальнийни қўллаш акциялари ўтказилди

✅Республикачи Десантис АҚШ президентлигига сайлов пойгасидан чиқишини билдирди

https://t.me/ozodlikkanali/41976
👍1
Forwarded from OZODLIK KANALI™
КУН ИҚТИБОСИ.

Расул Кушербаев: Мигрантларни таҳқирлаш давом этмоқда

"Видеода Россиянинг Екатеринбург прокуратураси, ФСБ ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари қурилиш майдончасида рейд ўтказгани тасвирланган. Текширилган 150 нафар муҳожирдан саккиз нафари иммиграция қонунчилигини бузгани учун депортация қилиниб, тўрт нафарига ҳарбий рўйхатга олиш ва ҳарбий хизматга чақирув қоғози берилган. Шу билан бирга, рейд ташкилотчилари мигрант қурувчиларни саф тортиб ғоз бўлиб юришга мажбурлаган.

Россия расмий идоралари вакилларининг Ўрта Осиёлик мигрантларга нисбатан таҳқирловчи муносабати Кремлнинг шовинистик рухдаги сиёсатига мос кучайиб бормоқда. Ўз ўрнида Ўрта Осиёдаги бирорта мамлакат Россия фуқароларига нисбатан бундай таҳқирловчи муносабат қилмаган ва қилмаяпти".

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍22
OzodNazar: Хамелеон вазирлик ва парламент сайлови

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/W5Jw0iaNLA4

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири маслаҳатчиси Расул Кушербоев OzodNazar саволларига жавоб берди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг экс-депутатидан бу йил бўлиб ўтадиган парламент сайловига ўз номзодини қўйиш-қўймаслигини ҳам сўрадик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍10👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат сирига айланган табиий газ импорти.

Газ. Табиий газ.

Шу кунда 36 ярим миллион ўзбекистонлик учун, ис гази қўрқуви чўмган қиш кунларидаги ҳаёт-мамот масаласи.

Ўтган йил ноябрда совуқ тушиб, бутун мамлакат яна зимистонда қолганида Мирзиёев энергетика муаммосини ҳал қилишни яна ваъда қилганди.

Орадан бир йил ўтди… Ўзбекистон экспортчидан импортчига айланди - табиий газга бой захираси билан мақталган давлат газ импортини бошлади. Рус гази импортини.

Аммо, рус гази импортига оид ҳамма маълумотлар ёпиқ. Аслида Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиниши, захираси, экспорти ва импортига оид маълумотларнинг асосий қисми ҳануз жамоатчиликдан беркитилмоқда.

Озодлик жамоатчиликни газ борасида қизиқтираётган асосий саволлар ва бу саволларга турли контекстларда берилган расмий жавобларни бир жойга тўплашга уринди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍14
Audio
📌Озодлик дастури 23.01.24

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍5
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 23.01.24

✅Марказий Осиёнинг қатор ҳудудларида зилзила юз берди

✅Ўзбекистонда ҳаво сифати бўйича миллий стандартлар ишлаб чиқилади

✅Омбудсман мигрантларга нисбатан зўравонлик ҳолатларидан сўнг россиялик ҳамкасбига мурожаат юборди

✅Давлат сирига айланган табиий газ импорти

✅Сингапур компанияси Тошкент вилоятида 100 млн долларлик завод қуради

✅Қирғизистон жанубида 14 ёшли қизни зўрлаган эркак ҳибсга олинди

✅Эркинликларни жиловловчи “ОАВ тўғрисида”ги қонун лойиҳасини Жўқорғу Кенешнинг уч қўмитаси рад этди

✅Путин Шимолий Кореяга расмий ташриф билан бориши мумкин

https://t.me/ozodlikkanali/41994
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Хамелеон вазирлик ва парламент сайлови

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири маслаҳатчиси Расул Кушербоев OzodNazar саволларига жавоб берди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг экс-депутатидан бу йил бўлиб ўтадиган парламент сайловига ўз номзодини қўйиш-қўймаслигини ҳам сўрадик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍5👎1
Арзон ва зарарли: Ўзбекистон 80 бензиндан воз кеча оладими?

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/7w9Mst9_N5w

Экологик жиҳатдан зарарли деб топилган АИ-80 кўплаб мамлакатлар, жумладан, қўшни Қирғизистон ва Тожикистонда тақиқланган. 2017 йилда 80 октанли бензин Қозоғистонда ҳам йўқолган - у фақат махсус буюртма асосида ишлаб чиқарилади.

Ўзбекистон ҳам 2026 йилгача АИ-80 бензинини ишлаб чиқаришдан воз кечишни режалаштирмоқда. АИ-80 қанақа бензин ва у нима учун Ўзбекистонда бунчалик оммабоп? Репортажимиз давомида биз шу саволларга жавоб излаймиз.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13
OzodNazar: Чўккалатилган мигрантларнинг одобли Омбудсмани ва одобсиз персона (нон грата)

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/wjyaPj4I3js

Ўрдаксимон юриш. Битта воқеа, икки хил муносабат.

Эшиклар ёпилди. Қозоғистон россиялик телебошловчини персона нон грата деб эълон қилди.

Минимал истеъмол харажати. Ўзбекистонда бу кўрсаткич янгиланди.

Шарқий қўшни. Ўзбекистон президентининг Хитойга уч кунлик сафари бошланди.

Бу мавзуларни икки иқтисодчи: Сапарбой Жубаев ва Шуҳрат Расул билан муҳокама қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍14👎1
Озодлик Доҳада: Ўзбекистон Осиё кубогининг плей-оффига чиқди

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/yYRykR06RYo

Қатарда ўтаётган футбол бўйича Осиё кубоги гуруҳ босқичининг 3-турида Ўзбекистон миллий жамоаси Австралияга қарши дуранг натижа қайд этиб нимчорак финалга йўлланма олди.
Сешанба кунги ўйинда Азиз Турғунбоевнинг 1:1 нисбатида ҳисобни тезлаштирган голи Ўзбекистон миллий жамоаси тарихида Австралия даравозасига йўлланган биринчи голдир.
Шу тариқа ўзбекистонлик футболчилар гуруҳ босқичини мағлубиятсиз якунлашган. Бундан аввал миллий жамоа Ҳиндистон устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган, Сурия билан эса дуранг натижа кўрсатганди.
Озодлик мухбири Уланбек Асаналиев Доҳадаги ўйинни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари билан бирга кузатди, уларнинг ҳаяжонларига шерик бўлди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик Доҳада: Ўзбекистон Осиё кубогининг плей-оффига чиқди

Қатарда ўтаётган футбол бўйича Осиё кубоги гуруҳ босқичининг 3-турида Ўзбекистон миллий жамоаси Австралияга қарши дуранг натижа қайд этиб нимчорак финалга йўлланма олди.
Сешанба кунги ўйинда Азиз Турғунбоевнинг 1:1 нисбатида ҳисобни тенглаштирган голи Ўзбекистон миллий жамоаси тарихида Австралия даравозасига йўлланган биринчи голдир.
Шу тариқа ўзбекистонлик футболчилар гуруҳ босқичини мағлубиятсиз якунлашган. Бундан аввал миллий жамоа Ҳиндистон устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган, Сурия билан эса дуранг натижа кўрсатганди.
Озодлик мухбири Уланбек Асаналиев Доҳадаги ўйинни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари билан бирга кузатди, уларнинг ҳаяжонларига шерик бўлди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍18👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда бахтини топган ўзбек актрисаси

2000-йилларда Ўзбекистонда машҳур бўлган “Анора” фильми эсингиздами? “Мигрант Медиа” лойиҳаси бу фильмда Анора ролини ўйнаган Фотима Воҳидова билан суҳбатлашди. Ҳозирда у оиласи билан Истанбулда яшамоқда. Собиқ актриса нима учун ижодни ташлаб Туркияга кетди? Ҳозирда унинг ҳаёти қандай кечмоқда? Батафсил бизнинг материалимизда кўринг.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

“Озодлик” радиосининг “Мигрант Медиа” лойиҳаси хорижда юрган аёлларга бағишлаб икки ойлик эълон қилади. Муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍19👎3
"Уларга фермер устидан ҳукмронлик керак" - кластерлар пахта пулини бермаяпти

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/YsVmjwz7s4E

Ўзбекистонлик фермерлар 2023 йил пахта ҳосилини кластерга топшириб бўлганига қарийб уч ой бўлди.

Кластер билан тузилган шартномага кўра, фермер 31 декабргача пахта пулини тўлиқ олиши шарт.

Агар бу кундан кечикса кластер шартномага кўра, ҳар кеч қолган кун учун жарима тўлайди.

Аммо, 31 декабрдан сўнг орадан қарийб бир ой ўтаётган бўлса-да, Ўзбекистондаги кластерларнинг аксарияти фермерларга пахта пулини тўлай олмаяпти.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7👎1
Audio
📌Озодлик дастури 24.01.24

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍3👎1
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 24.01.24

✅Тошкентда ҳаво ифлосланиши ЖССТ тавсия қилган меъёрдан 11 баравар ошиб кетди

✅Тошкентдаги боғчада тарбияланувчиларга тегажоғлик қилган ўсмир 6 йилга кесилди

✅"Кун санамоқда". Ҳуқуқ фаоли қамоқдаги Сатторий ва Тажимуратов билан учрашди

✅Собиқ сиёсий маҳкум ва инсон ҳуқуқлари фаоли Бобомурод Раззоқов вафот этди

✅USAID вакиллари Ўзбекистонга қиймати 425 минг долларга тенг озиқ-овқат маҳсулотларини топширишди

✅Мирзиёев Хитой Давлат кенгаши бош вазири билан учрашди

✅Яшил энергия ва "сариқ аждар". Мирзиёев Хитойга нима учун борди?

✅Ҳамбург суди Алишер Усмоновни «Путиннинг одами» деб аташни тақиқлади

✅inDrive соҳиби Арсен Томский Россия фуқаролигидан воз кечди

✅Туркия парламенти Швециянинг НАТОга қўшилишига оид баённомани ратификация қилди

✅"Биз руслар эмасмиз, ўз тилимиз ва тарихимиз бор". Бошқирдлар нега бош кўтарди?

https://t.me/ozodlikkanali/42013
👍12👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ногиронлиги борлар иш топа оладими?

Ўзбекистонда ногиронлиги бор шахсларга бўлган муносабат ўзгаряпти. Жамият уларни таълим олиши, касб-ҳунар ўрганиши учун бағрикенг бўлиб бормоқда. Имконияти чекланганлар ҳам ўз устида ишлаб, ютуқларга эришмоқда. Жамиятнинг катта қисми ногиронлик фақат жисмда эканлигини, аммо ақл ва заковатда улар ҳам соғлом одамлар каби барча ишни уддасидан чиқа олишини тушуниб етмоқда. Нодира Усмонова каби аёллар эса жамиятдаги айрим стреотипларни парчалашга улгурди. Қандай стереотиплар ва Нодира ким дейсизми? Лавҳани томоша қилинг.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8