@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 26.01.24

✅Фарғонада 25 сотих ерни ҳеч қанақа ҳужжатсиз 160 минг долларга пулламоқчи бўлган шахс ушланди

✅"Ўзавтосаноат" Ўзбекистон дунёда Chevroletningнинг АҚШдан кейинги иккинчи йирик бозорига айлангани ҳақида хабар тарқатти

✅Андижон вилоятидаги буюм бозорида чиққан ёнғин қарийб 2,5 соатда сўндирилди

✅Тожикистон Эрон билан виза тартибини бекор қилишга оид англашув меморандумини тасдиқлади

✅Россиялик Z-блогер ўлимида айбдор кўрилган Дарья Трепова 27 йилга қамалди

✅Эрдўғон Швецияинг НАТОга аъзолиги ратификациясини расман тасдиқлади

https://t.me/ozodlikkanali/42056
👍5👎1
OzodNazar: Ҳоким беодоблиги учун қамалди

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/K2JkQTSX-k4

OzodNazarнинг бугунги сонида баъзи муҳим воқеаларининг юридик жиҳатлари муҳокама қилинди.

Ҳуқуқшунос Муҳсинжон Мадаминов билан ўтказиладиган суҳбатлар таркибига “Адвокат маслаҳати” деган махсус саҳифа киритишга қарор қилдик.

Саҳифанинг илк сонида ички ишлар, прокуратура ёки суддан чақирув олган фуқаро нималарга эътибор қаратиши лозимлигига доир масалаҳатлар берилди. Сарвар Усмон суҳбатлашди

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍17
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Арзон ва зарарли: Ўзбекистон 80 бензиндан воз кеча оладими?

Экологик жиҳатдан зарарли деб топилган АИ-80 кўплаб мамлакатлар, жумладан, қўшни Қирғизистон ва Тожикистонда тақиқланган. 2017 йилда 80 октанли бензин Қозоғистонда ҳам йўқолган - у фақат махсус буюртма асосида ишлаб чиқарилади.

Ўзбекистон ҳам 2026 йилгача АИ-80 бензинини ишлаб чиқаришдан воз кечишни режалаштирмоқда. АИ-80 қанақа бензин ва у нима учун Ўзбекистонда бунчалик оммабоп? Репортажимиз давомида биз шу саволларга жавоб излаймиз.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7👎1
СНОС - Мирусмоновларнинг 7 йиллик кураши

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/Hom88NG-U1U

Тошкентнинг Яккасарой туманида яшовчи Дилмурод Мирусмонов ва унинг каттагина оиласини мажбуран кўчиришмоқчи. 7 йилдан бери.

Ҳозирги Тошкент-сити ҳудудида бўлган қадимий Ўқчи маҳалласидан қувилган Абдураҳмон Шукуров оиласида эса кўчирилган уйи учун ҳануз ордер йўқ.

Мирусмоновлар хонадони - сўнгги йилларда Тошкентда кетма-кет қурилган ва ҳануз қурилаётган хусусий “сити”лар ютиб юбораётган юзлаб уйдан бири, холос.

Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келган 2016 йилдан 2018 йилгача пойтахтда ўнга яқин “сити” - замонавий кўринишдаги кўпқаватли турар-жой ҳамда бизнес марказлари қурилди.

Бу ситиларни эса Golden House, Discover Invest, Premium Village, Hyper Partners GmbH, Hyper Finance Group каби ўнлаб янги пайдо бўлган хусусий ширкатлар қурди.

Бундай ситилар қуриларкан, уй-жойидан ҳақсиз-ҳуқуқсиз қувилган минглаб оила орасида ҳануз уйсиз ёки яшаш учун берилган уйига ордерсиз юрганлар кўпчилик.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
СНОС - Мирусмоновларнинг 7 йиллик кураши

Тошкентнинг Яккасарой туманида яшовчи Дилмурод Мирусмонов ва унинг каттагина оиласини мажбуран кўчиришмоқчи. 7 йилдан бери.

Ҳозирги Тошкент-сити ҳудудида бўлган қадимий Ўқчи маҳалласидан қувилган Абдураҳмон Шукуров оиласида эса кўчирилган уйи учун ҳануз ордер йўқ.

Мирусмоновлар хонадони - сўнгги йилларда Тошкентда кетма-кет қурилган ва ҳануз қурилаётган хусусий “сити”лар ютиб юбораётган юзлаб уйдан бири, холос.

Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келган 2016 йилдан 2018 йилгача пойтахтда ўнга яқин “сити” - замонавий кўринишдаги кўпқаватли турар-жой ҳамда бизнес марказлари қурилди.

Бундай ситилар қуриларкан, уй-жойидан ҳақсиз-ҳуқуқсиз қувилган минглаб оила орасида ҳануз уйсиз ёки яшаш учун берилган уйига ордерсиз юрганлар кўпчилик.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 704-кун | Ил-76 учоғи қулаган жойдан янги видеолар эълон қилинди

Россия Тегров қўмитаси Ил-76 учоғи қулаган жойдан янги видеоларни эълон қилди.

Москва Белгород яқинида Ил-76 учоғи Харков вилояти ҳудудидан учирилган ракета билан уриб туширилганини даъво қилмоқда.

Украина президенти Владимир Зеленский Белгород вилоятида Ил-76 ҳалокатига изоҳ берар экан, Киев халқаро тергов ўтказилишини талаб қилишини айтди.

Украина Қуролли кучлари бош штаби маълумотига кўра, Россия бир неча йўналишда ҳужумга ўтган, энг қақшатгич жанглар яна Авдеевка, Мариинка ва Купянск яқинида кечмоқда.

Украинага урушнинг 703-куни хроникаси билан танишинг.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7
Forwarded from OZODLIK KANALI™
“Ўзбек амалдорлари фантазиясига тасанно”. Тошкент ҳокимлиги баҳсли “осма такси” режасини эълон қилди

Тошкент шаҳрида Хитой ширкати билан ҳамкорликда канатли жамоат транспорти йўлга қўйилиши мумкин.

Пойтахт ҳокимлигига кўра, Тошкент ҳокими в.б. Шавкат Умрзоқов бошчилигидаги делегация Хитойда шу масалада музокара ўтказган. Якунда Тошкент инвест компанияси ва Beijing North Bartholet Ropeway Technology ўртасида шартнома имзоланган.

Расмий хабарда лойиҳа жамоатчиликка олдиндан тақдим этилиши, уларнинг тавсия ва таклифлари компания офисига юборилиши айтилгани ҳолда, шартнома миқдори очиқланмаган.

“Осма такси” режаси жамоат фаолларининг танқидига учради.

“Ўзбек амалдорлари тўлови солиқ тўловчилар гарданига тушадиган, бюджет ва давлат ресурсларини ўзлаштириш учун қанақа лойиҳаларни ўйлаб топишмайди. Лойиҳа ясаб пул ўзлаштиришда уларнинг фантазиялари умуман чекланмаган”, деб ёзди иқтисодчи Отабек Бакиров.

Экспертга кўра, Тошкентда тобора оғирлашиб бораётган инфратузилма, транспорт, логистика муаммоларининг ечимлари учун рационал таклифлар бериш ўрнига канат йўли лойиҳаси тиқиштирилаётгани ортида маблағ ўзлаштириш мақсади турган бўлиши мумкин.

“Эндиги вазифа – канат йўли қуриб маблағ ўзлаштиришни бошлаб олиш. Қайта-қайта ваъда қилинган трамвай кутиб туради. Қурувчи ва автомобилчи “террорист”лар эгаллаб олган тротуарлар кутиб туради. 3 сменалик мактаблар кутиб туради. Навбат босган поликлиникалар кутиб туради. Издан чиққан иситиш тизими кутиб туради. 5-қаватдан тепага кўтарилмай қўйган сув таъминоти кутиб туради”, дейди О.Бакиров.

“Канатли йўллар одатда боғларда, тоғларда бўларди. Очиғи, олдин бунақасини эшитмаганмиз. Бу бизнинг иқлим шароитимизга қанчалик мос келади? Айниқса, иссиқда кабинкада юришни тасаввур қилиб кўринг. Канатли транспорт ўрнига осма метролар қуриш яхши эмасми? Замонавий, Хитойда ҳам ривожланяпти бу соҳа...” деб ёзди Телеграмдаги “Platforma.uz” канали.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍33👎13
Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Санта Мария католик черковига 28 январда ҳужум қилган икки киши қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Ички ишлар вазири Али Йерликаянинг билдиришича, Истанбулнинг Сариер туманида жойлашган мазкур черковга қилинган ҳужумда Туркиянинг бир фуқароси ҳалок бўлган. Ҳужум черковда ибодат ўтказилаётган пайтда содир этилган. Ҳужум учун масъулиятни “Ислом давлати” террорчи гуруҳи ўз зиммасига олди.

Хабарларда ҳужумчилар қандай қуроллардан фойдалангани, ҳалок бўлган кишининг кимлиги тўғрисида маълумот берилмаган. Маҳаллий матбуотнинг билдиришича, Санта Мария черковида асосан италияликлар ибодат қилади.

Ўтган йилнинг декабрида Туркияда насроний ибодатхоналари, синагогалари ва Эрон элчихонаси олдида террор ҳужумларини режалаштирганлик айблови билан камида ўттиз киши қўлга олшинган эди. Улар “Ислом давлати” террор гуруҳи аъзолари экани билдирилган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍8
Иордания шимоли шарқида, Сурия чегараси яқинига жойлаштирилган АҚШ ҳарбий кучлари позициясига дрон билан ҳужум қилингани оқибатида уч нафар америкалик аскар ҳалок бўлди.

Бу ҳақда 28 январь куни маълум қилган АҚШ президенти Жо Байден ҳужум учун масъулиятни Эрон дастаклаётган жангарилар гуруҳига юклади.

“Ҳозирда мазкур ҳужум юзасидан маълумотлар тўплаётганимизга қарамай, биламизки, у Эрон томонидан дастакланаётган, Сурия ва Ироқда фаолият юритаётган радикал гуруҳлар томонидан амалга оширилган”, – деди Байден.

АҚШ президенти ҳужум қилганлар Вашингтон “қачон ва қандай усул билан жазолашни маъқул кўрса, ўша пайтда” жавобгарликка тортилишини таъкидлади.

АҚШ Марказий қўмондонлигининг билдиришича, Иорданиядаги ҳарбий базага ҳужум оқибатида уч аскар ўлган ва 15 аскар яраланган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍28👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 704-кун | Россия Украинага дрон ва ракеталар билан ҳужум қилди

Россия Украинага дронлар ва ракеталар билан ҳужум қилди.

BBC ва Медиазона Украинадаги урушда ўлган 43 минг рус аскари шахсини тасдиқлади.

Бошқирдистонда бир эркак полиция ўғирлаб кетганидан сўнг ўлди.

Зеленский Америка ҳарбий ёрдамининг кечикаётгани ҳақида.

Путин Иккинчи Жаҳон урушига аталган ёдгорлик мажмуасини очди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9👎1
Audio
📌Озодлик дастури 29.01.24

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍3
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 29.01.24

✅Мирзиёев ҳаво ифлосланиши муаммосига тўхталди

✅Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркиядан депортация қилинди

✅Истанбулда католик черковига ҳужум қилганлар ушланди

✅Иорданияда дрон ҳужуми оқибатида АҚШнинг уч аскари ҳалок бўлди

✅Луврда экофаоллар «Мона Лиза»га шўрва сепишди

✅Россия МСК Путинни президентликка номзод ўлароқ рўйхатга олди

https://t.me/ozodlikkanali/42080
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Хаттотлик санъатини ёшларга ўргатгим келади”

Тўланбой Мўйдинов Қирғизистондаги ягона хаттот. У ёзган хаттотлик намуналари Ўзбекистоннинг турли музейларидан ўрин олган.

У ҳикматли сўзларни, Қуръон оятларини ва мумтоз шеър мисраларини ҳуснихат билан қоғозга туширади.

“Шу йўл билан ҳикматларни бошқаларга ҳам етказгим келади. Ундан ташқари, хаттотлик санъати бўйича ўрганганларимни ёшларга қолдирсам, дейман”, дейди 71 ёшли ўзганлик хаттот.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍20
OzodNazar: Мамлакат ҳаётини карикатураларига кўчирган рассом

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/JtHC7lTdlcQ

Кўрсатувимизнинг доимий томошабинлари таниқли карикатурачи рассом Маҳмуджон Эшонқулов билн ўтказилган биринчи суҳбатни эсласалар керак (Биринчи суҳбатнинг линки изоҳларда).

2022 йилнинг 11 апрелида ўтказилган ўша суҳбат кун воқеаларидан кўра, кўпроқ рассомнинг ўзи ҳақда, унинг ижоди тўғрисида бўлган эди.

Маҳмуджон Эшонқулов билан ўтказилган бугунги суҳбатда кун воқеалари унинг карикатураларида қандай акс этаётганига қизиқдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍5
Audio
📌Озодлик дастури 30.01.24

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍3
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 30.01.24

✅Ўзбекистонда ўртача ойлик миқдори 4,5 миллион сўмни ташкил қилди

✅Сурхондарёдаги мактаб-интернатда 33 ўқувчи овқатдан заҳарланди, ҳолат юзасидан жиноят иши очилди

✅Ўзбекистонда яна бир блогер 5 йилга қамалди

✅Қорақалпоқ ёшлари махсус хизматлар босимидан шикоят қилмоқда

✅"Кўча"га қарши рейдлар: "Долзарб 40 кунлик"дан икки ой ўтиб кўплаб саволлар жавобсиз қолмоқда

✅Ўзбекистонда 16 та туман ҳокимининг ўз лавозимига муносиблиги кўриб чиқилади

✅Хитой-Қирғизистон чегарасида кузатилган зилзила таъсири Ўзбекистоннинг уч вилояти ҳудудида ҳам сезилди

✅Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида икки қаватли уйда содир бўлган портлаш оқибатида икки киши нобуд бўлди

✅Садир Жапаров иккинчи муддатга президентликка ўз номзодини қўйиши маълум қилинди

https://t.me/ozodlikkanali/42095
👍7👎2
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экология вазири Азиз Абдухакимов парламент аъзоларига ахборот беришда дарахтларни кесиш ва кўчириб ўтказиш амалиёти ҳақида тўхталиб ўтди.

Афсуски ҳалигача бош режаси тасдиқланмаган Тошкент шаҳридаги қурилиш объектларида айни вақтда 20609 та дарахтлар мавжуд. Ушбу дарахтларнинг барчаси хатловдан ўтказилган ва назоратга олинган.

👉 @r_kusherbayev
👍13👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Мамлакат ҳаётини карикатураларига кўчирган рассом

Кўрсатувимизнинг доимий томошабинлари таниқли карикатурачи рассом Маҳмуджон Эшонқулов билн ўтказилган биринчи суҳбатни эсласалар керак (Биринчи суҳбатнинг линки изоҳларда).

2022 йилнинг 11 апрелида ўтказилган ўша суҳбат кун воқеаларидан кўра, кўпроқ рассомнинг ўзи ҳақда, унинг ижоди тўғрисида бўлган эди.

Маҳмуджон Эшонқулов билан ўтказилган бугунги суҳбатда кун воқеалари унинг карикатураларида қандай акс этаётганига қизиқдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8
“Шарқ”: Маданий ёдгорликлар яширинча вайрон қилинмоқда - фаоллар

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/P5kF7HUhSso

Бир учида улкан соат минораси бўлган бу 16 қаватли бино Тошкентнинг ташриф қоғозига айланган.

Эллик йил аввал меъмор Рихард Блезэ томонидан совет модернизми услубида яратилган бинонинг махфий ҳукумат қарори билан моддий маданий мерос рўйхатидан чиқарилгани унинг бузилиши ҳақидаги хавотирларни кучайтирди.

Ўтган йил сентябрь ойида Давлат активларини бошқариш агентлиги “Шарқ” нашриёт-матбаа корхонаси бинолари ва 16 қаватли курантли бинони ҳам ягона мулкий мажмуа сифатида савдога, яъни хусусийлаштиришга қўйган эди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13