@BUGUNUZ™ - Official channel
12K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отабек Сатторий қамоқдан озод этилди

Блогер Отабек Сатторий қамоқдан муддатидан аввал озод этилди. Президент Мирзиёевга ишониб, майдонга чиққан Сатторий, ҳокимиятдаги коррупцияни танқид қилган. Матбуот ташкилотлари унинг уч йил аввал “туҳмат” ва “ҳақорат”да айбланиб, 6,5 йилга қамалишига ана шу чиқишлари сабаб бўлган деб ишонади. Сатторийнинг қамалиши, фаолларга кўра, Мирзиёев берган сўз эркинлигининг чегараларини кўрсатиб берган. Сатторий қамоқда ўтказган 3 йил ичида бу чегара янада торайди. Қамоқдаги блогерлар рўйхати узайди.

Сатторий эса энди блогерлик қилмоқчи эмас. Сизнингча, нега?

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍20
OzodNazar: МТРК ва МММ га янги раҳбарлар тайинланди. Нима ўзгаради?

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://www.youtube.com/watch?v=Ip-Y4UK2o80

2 февралда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (МТРК) раиси Алишер Хўжаев ишдан кетди. Унинг ўрнига бош вазир котибияти раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Абдурашид Жўрабоев тайинланди.
Шу куни Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари ҳам алмашди. Марказни бошқариб келган Минҳожиддин Ҳожиматовнинг ўрнига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов тайинланди.
Бу икки ташкилот раҳбарияти Президентнинг миллий контент яратиш лозимлиги тўғрисидаги баёноти янграганидан 15 кун ўтиб алмаштирилиши тасодифми ёки ўша баёнот ортидан кўрилган чорами?
Бу ҳақда журналист Бахтиёр Олломурод билан гаплашдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12👎1
Британия қироли Карл III да саратон касаллиги аниқланди. Букингем саройининг билдиришича, қирол даволанишга ётқизилади.

Баёнотда қирол турли миш-мишларнинг олдини олиш мақсадида ўз соғлиғи тўғрисидаги маълумотни ошкор этгани таъкидланган. Қиролда саратоннинг қайси тури аниқлангани айтилмаган.

Даволаниш чоғида у ўз мажбуриятларининг бир қисмини, жумладан, жамоатчилик олдида чиқишлар қилишни тўхтатади.

Британия бош вазири Риши Сунак, лейбористлар партияси лидери Кейр Стармер, Шотландия биринчи вазири Ҳамза Юсаф, Шимолий Ирландия биринчи вазирининг ўринбосари Эмма Литтл-Пенгелли ва бошқа сиёсатчилар қиролнинг тезроқ соғайиб кетишига тилакдош эканликларини билдирдилар.

75 ёшли Карл III онаси қиролича Елизавета II вафотидан сўнг 2023 йил 5 майда тахтга ўтирган эди. Елизавета Буюк Британия бирлашган қироллиги ва Шимолий Ирландия қироличаси сифатида 1952 йилдан 2022 йилгача тахтда ўтирди. Елизавета жаҳон тарихида энг узоқ вақт ҳукмронлик қилган қиролича сифатида тарихда қолди.
👍13👎1
Оҳангарон шаҳри ҳокими Акром Эшонқулов 6 февралда истеъфога чиққанини билдирди. У 2020 йил 4 июнда Оҳангарон ҳокими лавозимига тайинланган эди.

Эшонқулов шаҳар ҳокимлиги телеграм каналида эълон қилган билдирувида нега истеъфога чиққанини очиқламади.

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Эшонқуловни лавозимдан озод этиш ҳақидаги қарорни имзолаган. Қарорда Эшонқулов 5 февралда ўз аризасига биноан ишдан олингани айтилади.

“Шаҳар равнақи йўлида нимага эришган бўлсам, барчасида Сизларнинг меҳнатингиз беқиёс. Иш жараёнларида биронтангизни ранжитган бўлсам, барчаларингиздан узр сўрайман. Хайр Оҳангарон шаҳрим. Хайр жонажон шаҳрим”, деб ёзди Эшонқулов.

1976 йилда Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида туғилган Акром Эшонқулов Оҳангарон ҳокими лавозимига тайинлангунига қадар Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича, Республика бўйсунувчи шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси бўлган.
👍26👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Отамсиз ҳаёт тубдан ўзгарди". Россияда йўқолган ўзбекни оиласи изламоқда

Самарқандлик Толиб Сафаров 2014 йили Россияда йўқолган. Унинг Ўзбекистонда турмуш ўртоғи ва уч нафар фарзанди қолган. Улар отасини 10 йилдан бери изламоқдалар. 

Толиб Сафаров Самарқанд касб-ҳунар мактабларининг бирида ўқитувчи бўлиб ишлаган. Аммо етарли маош ололмагани учун 2012 йилда Россияга ишлагани кетган. У икки йил давомида оиласига пул ўтказиб турган. Кейинчалик бедарак йўқолган. 

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади 

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ! 

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Кўча"да нима гап? "Саидазиз медгородок"

“Кўча”га қарши рейдлар тугадими? “Салимбой”га нима бўлди?

“Бахти Тошкентский”ни “тож кийдириш учун қамашди”ми?

Қирғизистон президентининг ўғли “Саидазиз медгородок” билан учрашганмиди?

“Долзарб 40 кунлик” бошланганидан қарийб икки ой ўтди - “кўча”га нима бўлди?

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марказий Осиёда АЭС қуриш истаги. Мутахассислар нимадан хавотирда?

Сиз Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятига ва Қозоғистоннинг Олмата вилоятига атом электр станциялари - АЭС қурилиши мумкинлиги ҳақида эшитганмидингиз?

Бу давлатлар шу орқали энергетика инқирозини енгиллатишни исташади.

Марказий Осиёда АЭСлар қайси ҳудудларга қурилади? Экспертлар нима учун атом энергиясидан хавотирланади? Ҳозир шу ҳақда қисқача айтиб берамиз.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍16
Audio
📌Озодлик дастури 06.02.24

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍2
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 06.02.24

✅Ўзбекистон 2023 йилда жаҳонда энг кўп олтин сотган иккинчи давлат бўлди

✅Исроил фаластинликлар ўрнига Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Шри-Ланкадан муҳожирларни жалб қилмоқчи

✅Оҳангарон ҳокими истеъфо берди ва жамоатчиликдан узр сўради

✅Блогер Отабек Сатторий муддатидан аввал озодликка чиқарилди

✅Туркманистон бош прокурори ва пойтахт прокурори ҳибсга олинди

✅Лукашенко ҳарбийларга фуқароларга қарши қурол ишлатишга рухсат берди

✅Британия қироли Карл III саратонга чалинди

https://t.me/ozodlikkanali/42183
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: МТРК ва МММ га янги раҳбарлар тайинланди. Нима ўзгаради?

2 февралда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (МТРК) раиси Алишер Хўжаев ишдан кетди. Унинг ўрнига бош вазир котибияти раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Абдурашид Жўрабоев тайинланди.
Шу куни Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари ҳам алмашди. Марказни бошқариб келган Минҳожиддин Ҳожиматовнинг ўрнига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов тайинланди.
Бу икки ташкилот раҳбарияти Президентнинг миллий контент яратиш лозимлиги тўғрисидаги баёноти янграганидан 15 кун ўтиб алмаштирилиши тасодифми ёки ўша баёнот ортидан кўрилган чорами?
Бу ҳақда журналист Бахтиёр Олломурод билан гаплашдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Супургичилик сердаромад соҳа эмас

Супургичилик сердаромад соҳа эмас. У ўқитувчи ва шифокорга, давлат хизматчисига қўшимча маблағ топиш манбаи. Буғдойдан бўшаган ерга экиладиган супургини парваришлаш учун алоҳида эътибор керак эмас. Чангютгичлар азалдан ишлатилиб келинаётган супургини ўрнини эгалладими? "Йўқ", - дейди қаҳрамонимиз, супургини экспорт қилиш ва янги турларини тайёрлаш ривожланди. Лавҳани кўринг ва яна бир нечта маълумотларни билиб олинг.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍15
OzodNazar: Ортиқхўжаевнинг таъзири; Толибоннинг таъсири; “Сатторийлар” тақдири

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/3IcxXVQD5BI

Тарихчи Анвар Назир OzodNazarнинг эски суҳбатдошларидан. У билан 2015 йилнинг 4 октябрида ўтказилган суҳбат “Фитрат, Чўлпон, Қодирийлар отилган кун Ўзбекистонда эсланмади”, деган сарлавҳа остида эълон қилинган эди.

2018 нинг 29 декабрида ўтказган суҳбатимиз давомида Анвар Назир қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган тадбир Миллий матбуот марказидан қувиб чиқарилгани тўғрисида айтиб берган эди.

Бугунга келиб жадидчилик давлат мафкураси даражасига кўтарилди. Жадидлар суратлари ҳатто идиш-товоқларга туширила бошлади.

Нима ўзгардики, бир неча йил олдин исмини тилга олиш хавфли бўлганлар бугун давлат мафкурасининг ўзаги бўлиб қолди?

Бу саволни, куннинг бошқа саволлари қаторида, Анвар Назирнинг ўзига бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍20👎2
Audio
📌Озодлик дастури 07.02.24

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍4
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 07.02.24

✅“Янги Ангрен” ИЭС ҳавони ифлослантираётган ташкилотлардан бири ўлароқ жаримага тортилди

✅Зиёратчиларни Умрадан олиб келмаган авиакомпания мансабдори қамоққа олинди

✅Ўзбек сўми сўнгги ўн йилликда постсовет ҳудудида энг кўп қадрсизланган валютага айланди

✅Арипов Бектеновни Қозоғистон бош вазири лавозимига тайинлангани билан қутлади

✅Бишкек Ботаника боғида ИИБ раҳбарининг жасади топилди

✅Чилининг собиқ президенти вертолёт қулаши натижасида ҳалок бўлди

✅Режимнинг узоқ муддатли режалари. Жапаров ва Ташиев иккинчи муддатга елкама - елка бормоқда

https://t.me/ozodlikkanali/42199
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Ортиқхўжаевнинг таъзири; Толибоннинг таъсири; “Сатторийлар” тақдири

Тарихчи Анвар Назир OzodNazarнинг эски суҳбатдошларидан. У билан 2015 йилнинг 4 октябрида ўтказилган суҳбат “Фитрат, Чўлпон, Қодирийлар отилган кун Ўзбекистонда эсланмади”, деган сарлавҳа остида эълон қилинган эди.

2018 нинг 29 декабрида ўтказган суҳбатимиз давомида Анвар Назир қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган тадбир Миллий матбуот марказидан қувиб чиқарилгани тўғрисида айтиб берган эди.

Бугунга келиб жадидчилик давлат мафкураси даражасига кўтарилди. Жадидлар суратлари ҳатто идиш-товоқларга туширила бошлади.

Нима ўзгардики, бир неча йил олдин исмини тилга олиш хавфли бўлганлар бугун давлат мафкурасининг ўзаги бўлиб қолди?

Бу саволни, куннинг бошқа саволлари қаторида, Анвар Назирнинг ўзига бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12
Бешбулоқни заҳарлаётган калий заводи. Аҳоли нима дейди?

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/ynDCiNxr_Co

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги Бешбулоқ қишлоғи аҳолисининг фиғони фалакка ўрлайди.

Тумани марказидан 9-10 км узоқликда жойлашган Бешбулоққа қишлоғи ҳудудига яқин жойда қурилган калий заводи бало бўлмоқда.

Калий заводидаги заҳарли оқова сувлар йиғиладиган каттакон ҳовуздан сизиб чиқаётган заҳарли сув аҳоли томорқа ерларини яроқсиз ҳолатга келтирган.

Қишлоқда бирорта дов-дарахт қолмаган. Ариқдан оқадиган сувни нафақат хўжаликда ишлатиб бўлмайди, балки уни чорва ҳам ичмайди.

Қишлоқ одамлари бузилиб бораётгана экомуҳитни сақлаб қолиш, заҳарли чиқиндиларни қишлоқ ҳудудига ёйилишини олдини олишни талаб қилмоқда.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍18
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонликлар Қирғизистонга кириш учун виза оладими?

Ўзбекистонликлар Қирғизистонга виза билан ўтадими? Визани қандай олса бўлади?
Ўзбекистоннинг Қирғизистонга келган фуқаролари Қирғизистон ҳудудида икки ой визасиз юриб, муддати тугагандан кейин қайта чегарадан кириб-чиқиб, рўйхат муддатини узайтириб туришар эди.
2023 йилнинг октябрида бу қоида бекор қилиниб, кирди-чиқди қилмай, узоқ муддатга виза билан юриш қоидаси амалга кирди.
Виза бўйича янги тартиб биргина Ўзбекистонга эмас, Ўзбекистон каби 2012 йилда қабул қилинган қарор асносида “визаран” ҳуқуқини олган 60 дан ортиқ мамлакатларга тегишли.
Визани кимлар олиши керак ва уни олишнинг йўл-йўриғи қандай, нархи қанча? Ушбу лавҳада шу саволларга изладик.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Онам тадбирли аёл, деб фахрлансин!"

Қизлархон икки хил йўналишда тадбиркорлик фаолиятини олиб боради. Бири иккинчисига ҳалақит бермайди, дейди у. Сабаби совундан гулни ҳамма ухлаганда, кечқурун тайёрлайди, тўр тўқиш эса отамерос ҳунар. Ҳаёт синовларидан мардонавор ўтган қаҳрамон яна нималар ҳақида фикр билдирган? Лавҳани томоша қилинг.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍21👎1
Audio
📌Озодлик дастури 08.02.24

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍2
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 08.02.24

✅Тошкент ИИББда "шафқатсиз қийноққа тутилган" россиялик тадбиркор 15 йилга қамалди

✅Тошкентда ҳамкасбига тегажоғлик қилган бош муҳаррир ўринбосари маъмурий қамоқ жазосига тортилди

✅«Толибон» электр энергияси бўйича Ўзбекистон олдидаги қарзини узди

✅Ўзбекистонга келган Лукашенко Мирзиёев томонидан муз саройида қаршиланди

✅Европа суди Алишер Усмоновнинг санкциялардан чиқариш ҳақидаги даъво аризасини рад этди

✅Туркманистондаги тўйларда одамлар Гурбангули Бердимуҳамедов қўшиқларини қўйишга мажбурланмоқда

✅Нетаняҳу ҲАМАСнинг оташкесим таклифини рад этди

https://t.me/ozodlikkanali/42217
👍3👎1