@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Zimiston-UZ. Ҳукумат чиқиндидан чироқ ясамоқчи

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/N7y7by-rDn8

✅Газлидаги авария. 50 мингдан зиёд хонадон электрсиз қолди.
✅Метан йўқ. Ҳудудларда кўплаб газ заправкалари ёпилди.
✅Чиқиндидан чироқ. Ҳукумат маиший чиқиндилардан муқобил электр энергияси олишни режаламоқда.

Озодлик ўзбекистонликларнинг энергетик бўҳронга оид вазият акс этган хабарларини ZIMISTON-UZ блогига жамламоқда.
Сиз яшаётган ҳудудда вазият қандай? Қандай қишлаяпсиз? Газ ва свет борми?
Хабарларингизни Озодликка Телеграм орқали @ozodnews манзилига йўлланг. Вазиятни биргаликда кузатамиз!

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍11
Би-би-си ва "Медиазона" волонтёрлар кўмагида олиб бораётган ҳисоб-китоб натижасида Украина урушида ҳалок бўлган камида 45 123 нафар Россия ҳарбийсининг исми аниқланди.

Уларнинг учдан икки қисми Украина уруши бошлангунига қадар армияга алоқадор бўлмаган шахслар: кўнгиллилар, мобилизация қилинганлар, собиқ маҳкумлар ва хусусий ҳарбий ширкатлар томонидан ёлланганлар.

Ҳалок бўлганларнинг асосий қисми Краснодар ўлкаси, Свердлов вилояти, Бошқирдистон Республикаси ва Челябинск вилоятида яшаган.

Журналистлар қурбонларнинг шахсини маҳаллий ҳокимликлар, матбуот, ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва қабристонлардан олинган очиқ маълумотлар асосида аниқлаган. Тадқиқотчилар нуқтаи назарича, қурбонлар сони бу рақамдан камида икки баробар кўп бўлиши эҳтимол.

Москва ва Киев урушда ҳалок бўлган аскарлар сонини ошкор қилмай келмоқда. Урушаётган томонлар ўзларининг ютуқларини бўртириб кўрсатиш ва мағлубиятини яширишга мойил бўлади.
👍18👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каримова-Тиллаевларнинг Беверли Ҳиллздаги қимматбаҳо Le Palais қасри сотилди

Wall Street Journal нашрига кўра, уни Лола Каримова-Тиллаева - Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг қизи сотган. 2011 йилда қурилган қаср Беверли Ҳилздаги гавҳарлардан бири. Калифорния кўчмас мулк реестрига кўра, тахминан 4459 квадрат метрлик қаср 36 миллион долларга сотилган. Variety.com нашрига кўра, эр-хотин 4460 метр квадратлик бу виллани 33 миллион долларга сотиб олган эди.

Каримова-Тиллаев жуфтлигининг бу қимматбаҳо қасри, айтилишича¸ Лола Каримованинг Лос Анжелесдаги The Harmonist деб номланган атир дўконидан бир неча минутлик масофада жойлашган.

Собиқ президент қизи ва собиқ дипломат Каримова-Тиллаева ҳозир хайриячи. Harmonist Maison de Parfum парфюмерия компанияси асосчиси. Ҳар ҳолда компания сайтида шундай дейилган.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олмалиқда ҳиндистонлик уч ишчи том босиб ўлди

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида Enter Engineering ширкати ишчиларини том босиб қолди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган маълумотга кўра, кўп қор ёғиши ва қаттиқ шамол туфайли Олмалиқ кон-металлургия комбинатидаги 3-сонли мисни бойитиш фабрикаси қурилиш майдончасида вақтинчалик қурилма қулаган.

Бу цехда асосан, ҳиндистонлик ишчилар бўлган ва ҳодиса оқибатида улардан 29 нафари жароҳатланган. 3 нафари ҳодиса жойида вафот этган.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍14👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Zimiston-UZ. Ҳукумат чиқиндидан чироқ ясамоқчи

✅Газлидаги авария. 50 мингдан зиёд хонадон электрсиз қолди.
✅Метан йўқ. Ҳудудларда кўплаб газ заправкалари ёпилди.
✅Чиқиндидан чироқ. Ҳукумат маиший чиқиндилардан муқобил электр энергияси олишни режаламоқда.

Озодлик ўзбекистонликларнинг энергетик бўҳронга оид вазият акс этган хабарларини ZIMISTON-UZ блогига жамламоқда.
Сиз яшаётган ҳудудда вазият қандай? Қандай қишлаяпсиз? Газ ва свет борми?
Хабарларингизни Озодликка Телеграм орқали @ozodnews манзилига йўлланг. Вазиятни биргаликда кузатамиз!

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍3👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эркаклар саломатлиги учун энг хавфли 5 касаллик

Статистикага кўра, дунё бўйлаб ҳар йили 325 минг эркак юрак касалликлари туфайли вафот этади. Аёлларда эса бундай ҳолат 52 фоизга кам қайд қилинган.
Нима учун эркакларда юрак касалликлари кўп учрайди? Эркаклар жиддий эътибор қаратиши керак бўлган яна қандай касалликлар бор?
Биз сизга фойдали бўлади деган умидда эркаклар соғлиғи учун хавфли бўлган 5 касаллик ва сабаблари ҳақида айтиб бермоқчимиз. Демак бошладик.
Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди.
Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.
Агар сизнинг қизиқарли ҳаёт ҳикоянгиз, муаоммойингиз ёки муҳим фикрларингиз бўлса биз билан қуйидаги рақамлар орқали боғланинг.  
Тел : +996 755 99 64 99 @ferghana_media  (WhatsApp, Telegram, Signal)

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12
Audio
📌Озодлик дастури 21.02.24

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍2
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 21.02.24

✅Ўзбекистон Россиядан газ импортини ошириш учун 500 млн доллар ажратмоқчи

✅Олмалиқда уч ҳиндистонлик ўлимига сабаб бўлган ҳодиса юзасидан жиноят иши очилди

✅Зиддиятли блогер Аброр Мухтор Алий қамоқдан чиқди

✅Россия Адлия вазирлиги Озод Европа/Озодлик радиосини исталмаган ташкилотлар рўйхатига киритди

✅Хитой ширкати Қозоғистонда кибер-жосуслик билан шуғулланаётгани ошкор бўлди

✅БМТ тожик аёллари учун 150 та касбга қўйилган тақиқни олиб ташлашга чақирди

https://t.me/ozodlikkanali/42400
👍5👎2
OzodNazar: Сунъий жиноят ишлари; Чарчаган судялар; Док-1 Макс иши: ҳукм кутилмоқда

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/YldSJ2VwbaM

Сунъий жиноят ишлари; Чарчаган судялар; Док-1 Макс иши: ҳукм кутилмоқда.
2019-йили Ўзбекистонда жами 46 089 та жиноят қайд этилган. Бу кўрсаткич 5 йилда 2 баробардан кўпроққа ўсган: 2023- йилда 104 096 та жиноят қайд этилган. Бу ўсишнинг боиси нимада?
Бугунги суҳбатда шу савол жавобини ҳам изладик.
Ички ишлар бўлимига ёки прокуратурага олиб келинган фуқаро терговчилар билан ўзини қандай тутиши керак?
Бу адвокат Муҳсинжон Мадаминов билан суҳбатларимиздаги хос рукн - “Адвокат маслаҳати”нинг бугунги мавзуидир. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍6
Президент Шавкат Мирзиёев 2026 йилги “Келажак ўйинлари”ни Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилди. У бу таклифни 21 февралда Қозонда “Келажак ўйинлари”нинг очилиш маросимида билдирди.

“Келажак ўйинлари” мусобақасининг тантанали очилиш маросимида Россия президенти Владимир Путин, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон қатнашди.

Россияда илк бор ташкил этилаётган “Келажак ўйинлари" 21 февраль – 3 март кунлари бўлиб ўтади. Тадбирда 107 та мамлакатдан 227 та жамоа, жумладан, Ўзбекистон спортчилари иштирок этади.

Таҳлилчилар фикрича, Украина босқинидан сўнг халқаро санкциялар ва босим остида қолган Россия бу ўйинни Париж олимпиадасига муқобил тарзда ўтказмоқда. Бу ўйинларда МДҲ ва БРИКСга аъзо давлатлар, Жануби-Шарқий Осиё, Лотин Америкаси ва Африка мамлакатларидан келган спортчилар иштирок этади.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍29👎13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қудратой она матонати

Инсон матонати ҳақида яратилган фильмлар ҳам орамиздаги одамлар ҳаётидан олинади. Улар эришаётган ютуқлар ва кўрган-кечирган қийинчиликлари кимнидир ўйга солса, кимнидир ҳаракатга ундаса ижодкор кўзлаган мақсадига эришади.
Қудратой Тешабоеванинг ҳаёти ҳам катта сериал бўлади. Биз шу сериалга жой бўладиган ҳаёт ҳикоясини кичик лавҳасини тайёрладик.
Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди.
Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.
Агар сизнинг қизиқарли ҳаёт ҳикоянгиз, муаммоингиз ёки муҳим фикрларингиз бўлса биз билан қуйидаги рақамлар орқали боғланинг.
Тел : +996 755 99 64 99 (WhatsApp, Telegram, Signal)

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13
Тошкент икки кундан бери ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рўйхатида 1-ўринда қолмоқда

Тошкент 22 февраль куни маҳаллий вақт билан 11:30 ҳолатига кўра яна жаҳондаги ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рўйхатида биринчи ўринга чиқди. Эрталаб Ўзбекистон пойтахти бу рўйхатда учинчи ўринда эди.

IQAir порталидаги маълумотга қараганда Тошкент ҳавосида майда PM2.5 дисперс зарраларининг концентрацияси 99,5 мкг/м3 ни ташкил этган. Бу эса Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия қилган меёърдан 19,9 марта кўпдир.

Тошкентдан кейинги иккинчи ва учинчи ўринларда Ҳиндистоннинг Деҳли ҳамда Покистоннинг Лаҳор шаҳарлари қайд этилган.

Марказий Осиё давлатлари орасида Остона 9-ўринни, Бишкек 19-ўринни эгаллади.

21 февраль куни ҳам пойтахт ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда биринчи ўринга чиққанди.

Қиш бошланганидан бери Тошкент бир неча маротаба жаҳондаги ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рўйхатида биринчи ўнликда қайд этилди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👎12👍10
БМТнинг Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури Ғазодаги фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда дастур раҳбари Синди Маккейн маълум қилди. Бунга Ғазо бўлгаси аҳолисининг мародёрлик ва дастур ходимларига ҳужумлар қилаётгани сабаб бўлди.

Баёнотда айтилишича, 18 февраль куни Вади-Ғазо чегара назорат пункти орқали бўлгага фаластинлик қочқинлар учун олиб кирилган озиқ-овқат юкланган юк автомашиналари оч одамлардан иборат оламон томонидан қуршаб олинган. Улар қуроллардан ўқ отишган.

19 февралда Ғазо бўлгаси шимолига озиқ-овқат олиб кетаётган юк автомашиналари карвонига ҳужум қилинган. Ҳайдовчилардан бири калтакланган. Дастур ходимлари озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатаётганида одамлар ўзаро муштлашиб кетмоқда.

БМТнинг Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури ўз ходимлари ва ёрдамга муҳтожларнинг хавфсизлигини таъминлай олмаслиги муносабати билан ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган.

Дастур очларни озиқ-овқат билан хавфсиз таъминлаш чораларини излаётганини маълум қилди ва тез кунларда фаолиятини қайта тиклашига умид билдирди.
👎15👍9
АҚШ президенти Жо Байден 21 февраль куни ўтган тадбирда Россия президентини “телба итвачча” деб атади.

“Бизда Путин ва бошқа телба итваччалар бор, шунинг учун доимо ядровий конфликт таҳдидидан ташвишланишимиз зарур”,- деган Байден.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу каби баёнотга Путин “вақт сарфлаб эътибор қаратиб ўтирмаслиги”ни айтди. Айни пайтда Песков бу каби “ифодаларни қўллаганлар ўзларини ўзлари ҳақорат қилаётгани”ни таъкидлади. Песковга кўра, Байден бу баёноти билан ўзини “Ҳолливуд ковбойига ўхшатиш”га ҳаракат қилган.

Байден ўз чиқишида инсониятга хавф туғдираётган энг асосий таҳдидлардан бири иқлим ўзгариши эканини ҳам қайд этди.

Халқаро метеорология ташкилотининг билдиришича, сўнгги эллик йилда жаҳонда деярли 12 мингта табиий офат юз берди. Бунинг оқибатида камида икки миллион киши ҳалок бўлди. Табиий офатлар оқибатида жаҳон иқтисодиёти 4,3 триллион доллар зарар кўрди.
👍40👎7
Қозоқ ширкати: Кластер фермерларга сотган "аммофос" бизники эмас

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/SAPlYOzzikc

Қозоғистондаги минерал ўғит ишлаб чиқарадиган “КазФосфат” компанияси ҳузуридаги “MINERALS- TRADE-HOUSE” МЧЖ нинг Ўзбекистондаги вакили Ўзбекистонда Қозоғистон “аммофос”и деб фермерларга сотилаётган маҳсулот уларники эмаслигини, балки сохта товар эканлигини айтди.

Ўтган йилнинг октябрь ойида Қашқадарё вилоят “Косон Агросифат кластер” МЧЖ томонидан фермерларга тарқатилган аммофос минерал ўғити сохта бўлиб чиққани ҳақида аввал хабар берган эдик.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍23
Audio
📌Озодлик дастури 22.02.24

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍2
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 22.02.24

✅Мирзиёев “Ўзбекистон халқи Путиннинг сайловда ғалаба қилишига ишониши”ни айтди

✅Тошкент икки кундан бери ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рўйхатида биринчи ўринда

✅Ўзбекистон ва Афғонистон Ҳайратон — Мозори Шариф темирйўлини таъмирлашни бошлади

✅Мирзиёев Россия таъсис этган “Келажак ўйинлари”ни Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилди

✅Эркаклар саломатлиги учун энг хавфли 5 касаллик

✅Freedom House Тожикистонни энг репрессив давлатлар бешталигига киритди

✅Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг 13-пакети юзасидан келишувга эришди

✅Эрон Россияга йил бошидан бери 400 га яқин баллистик ракета етказиб берди

✅БМТ озиқ-овқат дастури Ғазодаги фаолиятини тўхтатди

https://t.me/ozodlikkanali/42418
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Сунъий жиноят ишлари; Чарчаган судялар; Док-1 Макс иши: ҳукм кутилмоқда

Сунъий жиноят ишлари; Чарчаган судялар; Док-1 Макс иши: ҳукм кутилмоқда.
2019-йили Ўзбекистонда жами 46 089 та жиноят қайд этилган. Бу кўрсаткич 5 йилда 2 баробардан кўпроққа ўсган: 2023- йилда 104 096 та жиноят қайд этилган. Бу ўсишнинг боиси нимада?
Бугунги суҳбатда шу савол жавобини ҳам изладик.
Ички ишлар бўлимига ёки прокуратурага олиб келинган фуқаро терговчилар билан ўзини қандай тутиши керак?
Бу адвокат Муҳсинжон Мадаминов билан суҳбатларимиздаги хос рукн - “Адвокат маслаҳати”нинг бугунги мавзуидир. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12
OzodNazar: Толибонга кўмак; Тил жанжали фонидаги сафар; Ўзбекнинг параллел дунёлари

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/dhBQcG3JylE

Ўзбек жамиятида параллель яшаётган “дунёлар” бор. Баъзи диний блогерларга нисбатан муносабатига қараб қутблашган гуруҳлар ҳам ана ўша параллель яшаётган дунёлардир.
21 февралда икки диний блогер қамоқхонадан чиқди. Бири Тошкентда, 15 суткалик қамоқдан; иккинчиси Истанбулда, депортация марказидан.
Жамоатчилик бу икки блогерга нисбатан муносабатига қараб, бир- бири билан муросасиз икки параллель чизиққа тизилиб олган. Бу параллель чизиқлар қачондир туташадими ёки туташиши шарт эмас, жамиятнинг ранг-баранглиги шундами?
Кун воқеалари пайдо қилган шу ва бошқа саволларни тарихчи Анвар Назирга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўрт ойлик маошини олмаган ишчилар куч билан тарқатилди - Enter Engineering

4 ойлик маошини талаб қилаётган ишчилар куч билан тарқатилмоқда. Сурхондарёдаги қурилиш майдончасида йиғилган норозилар Enter Engineering ишчилари. Тармоқда тарқалган видеоларда ишчиларга куч қўлланаётгани аниқ кўринади. Бу ширкат ишчиларининг биринчи ғалаёни эмас. Олдинроқ Бойсунда ҳам катта намойиш бўлган.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👎27👍15