АҚШ тан олинмаган Приднестровье минтақаси Россияга кўмак сўраб мурожаат қилганидан сўнг вазиятни диққат билан кузатмоқда, деб билдирди давлат департаменти расмий вакили Мэтью Миллер.
“Қўшма Штатлар Молдованинг халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган чегаралари доирасида унинг ҳудудий яҳлитлиги ва суверенитетини дастаклайди”,- деди Миллер.
28 февралда Приднестровьенинг россияпараст депутатлари ўзларининг еттинчи съездида Мосвадан минтақани Молдова “босимидан ҳимоя қилиш”ни илтимоси билан мурожаат қабул қилди.
Тан олинмаган Приднестровье СССР тарқалиб кетганидан бери россияпараст кучлар томонидан назорат қилиб келинади, бироқ халқаро ҳамжамият уни Молдова ҳудуди сифатида тан олади.
Москва украинага бостириб кирганидан бери Кишинёв Кремл Приднестровьени Одесса йўналишига ҳужум қилиш мақсадида янги фронт қатори қўллашидан ташвиш билдириб келади.
Приднестровьеда Россиянинг бир ярим мингта аскари жойлаштирилган/
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

👍18👎1
Иллинойс суди 28 февралда штатда ўтадиган партиялар праймеризда Дональд Трамп исмини сайлов бюллетенидан ўчириб ташлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Суд қарорида собиқ президент исёнга ва тартибсизликларга алоқадорлиги ортидан давлат лавозимини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум бўлгани таъкидаланади.
2021 йил 6 январда Трамп тарафдорлари президентлик сайловида Жо Байден ғалаба қилгани тасдиқланишига йўл қўймаслик мақсадида Конгрессни босиб олишга уринганди.
Трамп суд ҳукми устидан бир неча кун ичида юқори инстанцияга шикоят қилиши мумкин. Иллинойсда праймериз 19 март куни ўтказилади.
Иллинойс Дональд Трамп исмини овоз бериш бюллетенига киритишни тақиқлаган учинчи штат бўлди. Бундан олдин Колорадо Олий суди ва Мэн штати давлат котиби ҳам мана шундай қарор қабул қилган.
Дональд Трамп бу қарорлар устидан АҚШ Олий судига ариза киритган. Яқин кунларда Олий суд бу масалани кўриб чиқиши кутилмоқда.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
2021 йил 6 январда Трамп тарафдорлари президентлик сайловида Жо Байден ғалаба қилгани тасдиқланишига йўл қўймаслик мақсадида Конгрессни босиб олишга уринганди.
Трамп суд ҳукми устидан бир неча кун ичида юқори инстанцияга шикоят қилиши мумкин. Иллинойсда праймериз 19 март куни ўтказилади.
Иллинойс Дональд Трамп исмини овоз бериш бюллетенига киритишни тақиқлаган учинчи штат бўлди. Бундан олдин Колорадо Олий суди ва Мэн штати давлат котиби ҳам мана шундай қарор қабул қилган.
Дональд Трамп бу қарорлар устидан АҚШ Олий судига ариза киритган. Яқин кунларда Олий суд бу масалани кўриб чиқиши кутилмоқда.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍5
Ўзбекистонда 2023 йилда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 2282 киши ҳалок бўлди, улардан 263 нафари бола. Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида ўтган йиғилишда таъкидланишича, бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 74 кишига камдир.
Расман қайд этилишича, автомобиль йўлларида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш сустлиги ва самарали назоратнинг мавжуд эмаслиги оқибатида жами 16 миллиондан ортиқ қоидабузарлик ҳолатлари қайд этилган. Автомобилни маст аҳволда бошқарган 42 минг ҳайдовчи ва йўл қоидасини бузган 300 минг йўловчи аниқланган.
2023 йилда мамлакат ҳудудларида жами 9839 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Бу ЙТҲларда 9209 киши жароҳатланган, 2282 киши ҳалок бўлган. Жароҳатланганлардан 1568 нафари, ҳалок бўлганлардан 263 нафар бола.
2022 йилда республика ҳудудида содир бўлган 9902 ЙТҲда 2356 киши ўлгани хабар қилинган эди.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Расман қайд этилишича, автомобиль йўлларида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш сустлиги ва самарали назоратнинг мавжуд эмаслиги оқибатида жами 16 миллиондан ортиқ қоидабузарлик ҳолатлари қайд этилган. Автомобилни маст аҳволда бошқарган 42 минг ҳайдовчи ва йўл қоидасини бузган 300 минг йўловчи аниқланган.
2023 йилда мамлакат ҳудудларида жами 9839 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Бу ЙТҲларда 9209 киши жароҳатланган, 2282 киши ҳалок бўлган. Жароҳатланганлардан 1568 нафари, ҳалок бўлганлардан 263 нафар бола.
2022 йилда республика ҳудудида содир бўлган 9902 ЙТҲда 2356 киши ўлгани хабар қилинган эди.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍6
Ғазода 29 февраль куни гуманитар ёрдам олиш учун навбатда турган ўнлаб киши Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлгани тўғрисида Associated Press хабар берди.
Хабарда айтилишича, Аш Шифа касалхонасига камида 50 киши ўлик ҳолатда олиб келинган, 250 киши яраланган.
Камол Адвон касалхонасига ҳалок бўлган 10 киши ва яраланган 160 киши олиб келинган. Ал Ауда касалхонасига етказилганлардан уч киши ўлган, 90 киши жароҳатланган.
Исроил бу хабарга ҳозирча муносабат билдирмади.
АҚШ ва ЕИ томонидан террорчи ташкилот сифатида тан олинган ҲАМАС 2023 йилнинг 7 октябрида Исроил ҳудудига ҳужум қилиб 1200 кишини ўлдиргани ва 250 кишини гаровга олгани ортидан Исроил Ғазода ҳарбий амалиёт бошлаган эди.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлгада 30 мингга яқин тинч аҳоли ҳалок бўлганини билдирган.
Қатор давлатлар Исроил Ғазода тинч аҳоли ўлимига йўл қўйганини кескин қораламоқда ва бу ҳолатни геноцид сифатида талқин қилмоқда. Исроил эса бу айбловларни рад этиб, ҲАМАС тинч аҳолини тирик қалқон сифатида қўллаётганини айтмоқда.

👎14👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шоввозсойни фош қилган фаол АҚШда бошпана изламоқда
Президент Мирзиёев учун қурилган махфий “Шоввозсой” қароргоҳини фош қилиш билан жамоатчиликка танилган ўзбекистонлик фаол Алексей Гаршин суд қарори билан АҚШда қолишга рухсат олди.
Бундан олдин у 4 ой бу мамлакатнинг миграция изоляторида сақланган.
Қўшма Штатларда оиласи билан бошпана олишга уринаётган жамоат фаоли Ўзбекистонни тарк этгани сабаблари ҳақида Озодликка сўзлаб берди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews

👍8
Audio
📌Озодлик дастури 29.02.24
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 29.02.24
✅Ўзбекистонда ўтган йили ЙТҲларда 2300 га яқин киши ҳалок бўлди
✅Бухорода адвокат 100 минг доллар олаётган вақтида ушланди
✅BBC Ўзбек хизмати журналисти Ибрат Сафо Тошкентдаги ИИБга чақирилди
✅Бухорода ҳиндистонлик талаба вафот этди
✅Европа Кенгаши Украинага 50 миллиард евро ажратиш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади
✅АҚШ Давлат департаменти Молдова суверенитетини дастаклашини билдирди
✅Юлия Навальная Европа парламентида нутқ сўзлади
✅Иллинойс суди Трамп исмини сайлов бюллетенига киритишни тақиқлади
https://t.me/ozodlikkanali/42537

"Ўзбеклар 1917 йилгача мавжуд бўлмаган". Россия телеканаллари ва миллий контент
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/2EwtdWLxhL8
Владимир Путиннинг босқинчилик сиёсатининг асосий тарғиботчиси ва ташвиқотчисига айланган Россия давлат телеканаллари “ўзбеклар миллат сифатида 1917 йилгача мавжуд бўлмаганини” исботлашга уринмоқда ва “Ўзбекистонни босиб олиш ва ичкарида туриб мигрантларни тарбиялаш” таклифини илгари сурмоқда.
Россияликлар учун империячилик, шовинистик ва миллатчилик руҳида қилинаётган бу каби баёнотлар, чиқишлар одатий ҳолга айланган. Аммо сўнгги пайтларда Россиянинг империячилик оҳанги қаршисида сукут сақлаб келган Ўзбекистон ҳам Москва билан дипломатик можарони четлаб ўтолмади. Тошкентлик журналист ва ректор Шерзодхон Қудратўжанинг чиқиши яна бир бор рус телеканалларининг ахборот тажовузига жамоатчилик эътиборини қаратди.
Бу чиқишлар ўзбек жамиятида нафақат Россия ОАВни, балки рус тилидаги таълимни ҳам чеклаш ҳақидаги муҳокамаларга сабаб бўлди.

YouTube
"O‘zbeklar 1917-yilgacha mavjud bo‘lmagan". Rossiya telekanallari va milliy kontent
Владимир Путиннинг босқинчилик сиёсатининг асосий тарғиботчиси ва ташвиқотчисига айланган Россия давлат телеканаллари “ўзбеклар миллат сифатида 1917 йилгача мавжуд бўлмаганини” исботлашга уринмоқда ва “Ўзбекистонни босиб олиш ва ичкарида туриб мигрантларни…
👍21👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳаётимиз китобдан иборат"
Китоб билан бирга улғайган инсонлар уни энг яқин дўст, энг зарур ҳамроҳ эканлигини яхши билади. Буни бошқаларга ҳам билдиргиси келади.
Андижонлик Лолахон она Турсунова ўз қишлоқдошларига зиё улашиб келмоқда.
Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.
Агар сизнинг қизиқарли ҳаёт ҳикоянгиз, муаммоингиз ёки муҳим фикрларингиз бўлса биз билан қуйидаги рақамлар орқали боғланинг.
Тел : +996 755 99 64 99 (WhatsApp, Telegram, Signal)
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Китоб билан бирга улғайган инсонлар уни энг яқин дўст, энг зарур ҳамроҳ эканлигини яхши билади. Буни бошқаларга ҳам билдиргиси келади.
Андижонлик Лолахон она Турсунова ўз қишлоқдошларига зиё улашиб келмоқда.
Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.
Агар сизнинг қизиқарли ҳаёт ҳикоянгиз, муаммоингиз ёки муҳим фикрларингиз бўлса биз билан қуйидаги рақамлар орқали боғланинг.
Тел : +996 755 99 64 99 (WhatsApp, Telegram, Signal)
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍11
OzodNazar: Ўзбек мактаби: агрессия, чарчоқ ва лоқайдлик
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/tTWx_dFvQOg
Сўнгги кунларда мактаблар билан боғлиқ бирин-кетин бир неча воқеа содир бўлди:
Навоий шаҳридаги 2-умумтаълим мактабида ўқувчи болаларнинг сочи олдирилди.
Пойтахтдаги мактаблардан бирида ўқувчи билан ўқитувчи бир-бирига қўл кўтарди.
Тармоқда тарқаган, қаерда олингани номаълум яна бир видеода ўқувчилар партаю ўтирғичларни тепиб синдираётгани акс этган.
Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев “телефонсиз мактаб” ташаббусини илгари сурди...
Мактабларда юзага келган вазиятни она тили ва адабиёти ўқитувчиси Диёра Абдужабборова ҳамда таълим масалалари бўйича эксперт Комил Жалилов билан муҳокама қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

OzodNazar: O’zbek maktabi: agressiya, charchoq va loqaydlik
Сўнгги кунларда мактаблар билан боғлиқ бирин-кетин бир неча воқеа содир бўлди: Навоий шаҳридаги 2-умумтаълим мактабида ўқувчи болаларнинг сочи олдирилди. Пойтахтдаги мактаблардан бирида ўқувчи билан ўқитувчи бир-бирига қўл кўтарди. Тармоқда тарқаган, қаерда…
👍11
Фарғона ва Андижон вилоятларида ер қимирлади
Фарғона ва Андижон вилоятларида 1 март куни соат 05:22 да зилзила юз берди деб хабар қилди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Марказнинг қайд этишича, зилзила эпицентр Фарғона вилояти Қува туманида бўлган. Зилзила координаталари: 40,45 градус шимолий кенглик; 72,08 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,5. Чуқурлик 11 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 257 километр жанубий-шарқда.
Зизлила Қува туманида 3 балл, Қувасой ва Фарғона шаҳарларида, Марҳамат, Қува, Тошлоқ, Асака, Шаҳрихон туманларида 2 балл кучланишда сезилган.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Фарғона ва Андижон вилоятларида 1 март куни соат 05:22 да зилзила юз берди деб хабар қилди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Марказнинг қайд этишича, зилзила эпицентр Фарғона вилояти Қува туманида бўлган. Зилзила координаталари: 40,45 градус шимолий кенглик; 72,08 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,5. Чуқурлик 11 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 257 километр жанубий-шарқда.
Зизлила Қува туманида 3 балл, Қувасой ва Фарғона шаҳарларида, Марҳамат, Қува, Тошлоқ, Асака, Шаҳрихон туманларида 2 балл кучланишда сезилган.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍12
“Ўзгидромет” олти вилоятда қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди
“Ўзгидромет” 1 мартдан 7 мартгача олти вилоятида қор кўчиш хавфи борлиги тўғрисида шошилинч хабар тарқатди.
Расман билдирилишича, қор кўчкиси хавфи кутилаётган ёғингарчиликлар ва ҳаво ҳарорати ўзгариши сабабли юз бериши мумкин.
“Ўзгидромет”нинг қайд этишича, қор кўчиш хавфи мавжуд бўлган ҳудудлар қуйидагича:
Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманлари;
Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманлари;
Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманлари;
Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманлари;
Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон, туманлари;
Наманган вилояти: Поп тумани.
“Ўзгидромет” тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолини, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришлари ҳақида огоҳлантиради.

Қашқадарёда президент Мирзиёев ва оиласини танқид қилган блогер ҳибсга олинди
Шу йилнинг 24 февраль куни фарғоналик блогер Гули (Гулноз) Мирзаева Қашқадарё вилояти Муборак тумани ИИБ томонидан ҳибсга олинган.
Расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, у товламачиликда гумон қилинмоқда.
Озодлик суҳбатлашган Муборак тумани ҳокимлигининг исми сир қолишини сўраган мулозими иддаосига кўра, Мирзаева "Муборак газни қайта ишлаш заводи раҳбарларини танқид қилмаслик эвазига пул талаб қилган".
Аммо “Озодлик”да мазкур инцидентни тасдиқловчи маълумотлар мавжудмас. Айни пайтда мазкур ҳодиса юзасидан расмий изоҳ берилмади, жиноят иши тафсилотлари маълум эмас.
Гули Мирзаева ўзининг тармоқлардаги чиқишларида президент Шавкат Мирзиёев ва унинг оиласи аъзолари, хусусан, тўнғич қизи Саида Мирзиёевани танқид қилиб келган.
Блогер "Президент оиласини ҳашаматли уйлар қуриб, коррупция ва непотизмга берилганлик"да айблаган.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Шу йилнинг 24 февраль куни фарғоналик блогер Гули (Гулноз) Мирзаева Қашқадарё вилояти Муборак тумани ИИБ томонидан ҳибсга олинган.
Расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, у товламачиликда гумон қилинмоқда.
Озодлик суҳбатлашган Муборак тумани ҳокимлигининг исми сир қолишини сўраган мулозими иддаосига кўра, Мирзаева "Муборак газни қайта ишлаш заводи раҳбарларини танқид қилмаслик эвазига пул талаб қилган".
Аммо “Озодлик”да мазкур инцидентни тасдиқловчи маълумотлар мавжудмас. Айни пайтда мазкур ҳодиса юзасидан расмий изоҳ берилмади, жиноят иши тафсилотлари маълум эмас.
Гули Мирзаева ўзининг тармоқлардаги чиқишларида президент Шавкат Мирзиёев ва унинг оиласи аъзолари, хусусан, тўнғич қизи Саида Мирзиёевани танқид қилиб келган.
Блогер "Президент оиласини ҳашаматли уйлар қуриб, коррупция ва непотизмга берилганлик"да айблаган.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍23👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қиз болаларнинг таълим олишига ҳамон тўсиқлар бор
Хотин-қизларнинг таълим олиш истаги доим ҳам ота-оналар томонидан илиқ қаршиланмайди.
Ўш шаҳридаги хусусий мактаблардан бирининг таъсисчиси ва директори бўлган Муртазо Умаровнинг айтишича, бу муаммонинг сабалари ва илдизи чуқур.
“Бизнинг жамиятда кўпчилик, қизим катта бўлиб қолди деб, 6-синф, 7-синф ҳаттоки кимлардир 5-синфдан бўлди энди етади деб, ўқитмай қўяётганини, шу соҳани ичида бўлганимиз учун, кўриб юрибмиз. Айниқса, тўққизинчи синфни битиргандан кейин, деярли кўп қизлар ўқитилмаяпти”, дейди.
Қизларни ўқишига қаршиликнинг сабаблари нимада? Муаммони қандай ҳал қилса бўлади?
Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.
Агар сизнинг қизиқарли ҳаёт ҳикоянгиз, муаоммойингиз ёки муҳим фикрларингиз бўлса биз билан қуйидаги рақам орқали боғланинг.
Тел : +996 755 99 64 99 (Telegram) @ferghana_media

👍15👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбеклар 1917 йилгача мавжуд бўлмаган". Россия телеканаллари ва миллий контент
Владимир Путиннинг босқинчилик сиёсатининг асосий тарғиботчиси ва ташвиқотчисига айланган Россия давлат телеканаллари “ўзбеклар миллат сифатида 1917 йилгача мавжуд бўлмаганини” исботлашга уринмоқда ва “Ўзбекистонни босиб олиш ва ичкарида туриб мигрантларни тарбиялаш” таклифини илгари сурмоқда.
Россияликлар учун империячилик, шовинистик ва миллатчилик руҳида қилинаётган бу каби баёнотлар, чиқишлар одатий ҳолга айланган.
Аммо сўнгги пайтларда Россиянинг империячилик оҳанги қаршисида сукут сақлаб келган Ўзбекистон ҳам Москва билан дипломатик можарони четлаб ўтолмади. Тошкентлик журналист ва ректор Шерзодхон Қудратўжанинг чиқиши яна бир бор рус телеканалларининг ахборот тажовузига жамоатчилик эътиборини қаратди.
Бу чиқишлар ўзбек жамиятида нафақат Россия ОАВни, балки рус тилидаги таълимни ҳам чеклаш ҳақидаги муҳокамаларга сабаб бўлди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Владимир Путиннинг босқинчилик сиёсатининг асосий тарғиботчиси ва ташвиқотчисига айланган Россия давлат телеканаллари “ўзбеклар миллат сифатида 1917 йилгача мавжуд бўлмаганини” исботлашга уринмоқда ва “Ўзбекистонни босиб олиш ва ичкарида туриб мигрантларни тарбиялаш” таклифини илгари сурмоқда.
Россияликлар учун империячилик, шовинистик ва миллатчилик руҳида қилинаётган бу каби баёнотлар, чиқишлар одатий ҳолга айланган.
Аммо сўнгги пайтларда Россиянинг империячилик оҳанги қаршисида сукут сақлаб келган Ўзбекистон ҳам Москва билан дипломатик можарони четлаб ўтолмади. Тошкентлик журналист ва ректор Шерзодхон Қудратўжанинг чиқиши яна бир бор рус телеканалларининг ахборот тажовузига жамоатчилик эътиборини қаратди.
Бу чиқишлар ўзбек жамиятида нафақат Россия ОАВни, балки рус тилидаги таълимни ҳам чеклаш ҳақидаги муҳокамаларга сабаб бўлди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍26👎4
Audio
📌Озодлик дастури 01.03.24
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍2
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 01.03.24
✅Бухородаги дўкон ертўласида газ портлади: бир киши вафот этди
✅ББС журналисти Фейсбукдаги пости учун ИИБга чақиртирилди
✅Австриядан бошпана сўраган қорақалпоқ фаоли Қўшқорбай Тўремуратов Варшавага депортация қилинди
✅Хоразмда қиймати 10 млрд доллардан зиёд газ-кимё мажмуаси қурилади
✅“Ўзгидромет” олти вилоятда қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди
✅Туркманистонда тиланчилар кўпаймоқда
✅Европарламент Навальний ўлими учун масъулиятни Путин зиммасига юклади
✅Путин Федерал йиғинга қилган мурожаатида яна “Ғарбни огоҳлантирди”
https://t.me/ozodlikkanali/42555

👍11👎1
Путиннинг мухолифи Алексей Навальний Москвада дафн этилди
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/LAPj7o04lEA
1 март куни Москвада мухолифатчи, президент Владимир Путиннинг асосий рақибларидан Алексей Навальнийни дафн этиш маросими бўлиб ўтди. Қаттиқ хавфсизлик чораларига қарамасдан Навальний билан видолашиш учун минглаб одамлар келишди.
Навальнийнинг Россия шимолидаги қамоқхонада вафот этгани ҳақида расмийлар 16 февраль куни хабар қилишган. Навальний сафдошлари унинг ўлдирилганини айтишади. Навальний оиласига аввалига жасадни беришмаган, кейин эса у билан хайрлашишга рухсат берилмаган.
Алексей Навальний қарийб 10 йил – Борис Немцов ўлимидан буён – Россиянинг бош мухолифатчиси эди. Унга қарши таъқиблар, заҳарлаш, мамлакатдан чиқариб юборишга уринишларга қарамасдан Навальний Владимир Путин режими коррупциясини фош қилишда давом этди.
Алексей Навальний сўнгги уч йил қамоқда эканига қарамай, Россиядаги бош мухолиф сиёсатчи бўлиб қолди.
Ғарб раҳбарлари Навальнийнинг ўлими учун Путин масъул эканини айтишган.

Putinning muxolifi Aleksey Navalniy Moskvada dafn etildi
1 март куни Москвада мухолифатчи, президент Владимир Путиннинг асосий рақибларидан Алексей Навальнийни дафн этиш маросими бўлиб ўтди. Қаттиқ хавфсизлик чораларига қарамасдан Навальний билан видолашиш учун минглаб одамлар келишди.
Навальнийнинг Россия шимолидаги…
Навальнийнинг Россия шимолидаги…
👍16👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Ўзбек мактаби: агрессия, чарчоқ ва лоқайдлик
Сўнгги кунларда мактаблар билан боғлиқ бирин-кетин бир неча воқеа содир бўлди:
Навоий шаҳридаги 2-умумтаълим мактабида ўқувчи болаларнинг сочи олдирилди.
Пойтахтдаги мактаблардан бирида ўқувчи билан ўқитувчи бир-бирига қўл кўтарди.
Тармоқда тарқаган, қаерда олингани номаълум яна бир видеода ўқувчилар партаю ўтирғичларни тепиб синдираётгани акс этган.
Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев “телефонсиз мактаб” ташаббусини илгари сурди...
Мактабларда юзага келган вазиятни она тили ва адабиёти ўқитувчиси Диёра Абдужабборова ҳамда таълим масалалари бўйича эксперт Комил Жалилов билан муҳокама қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Сўнгги кунларда мактаблар билан боғлиқ бирин-кетин бир неча воқеа содир бўлди:
Навоий шаҳридаги 2-умумтаълим мактабида ўқувчи болаларнинг сочи олдирилди.
Пойтахтдаги мактаблардан бирида ўқувчи билан ўқитувчи бир-бирига қўл кўтарди.
Тармоқда тарқаган, қаерда олингани номаълум яна бир видеода ўқувчилар партаю ўтирғичларни тепиб синдираётгани акс этган.
Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев “телефонсиз мактаб” ташаббусини илгари сурди...
Мактабларда юзага келган вазиятни она тили ва адабиёти ўқитувчиси Диёра Абдужабборова ҳамда таълим масалалари бўйича эксперт Комил Жалилов билан муҳокама қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍10
OzodNazar: Москвада “соқол текширувлари”; Навальний дафни; Рашк уйғотган Топ-40
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/Q4bGdIxJ_Js
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати 28 февралда “Жамоатчилик етакчилари қирқталиги”ни (Top-40) эълон қилди.
Бу рейтингни ижтимоий тармоқлар аҳли қандайдир рашку ғашлик билан қабул қилди. Кўпчиликнинг фикрича, бу рўйхат нохолис тузилгандай. Лекин ҳеч ким “майли, бу “Юксалиш”нинг версияси экан, бошқа рейтингларга бошқалар кирар”, демади. Чунки бошқа рейтингларнинг ўзи йўқ.
Нега йўқ? Нега оммавий ахборот воситалари, жамоат ташкилотлари шундай рейтинглар тузмайди? Нега журналистлар ва блогерлар ижоди танқидчилиги йўқ?
Бу ва куннинг бошқа саволларини “Yuksalish”нинг Top-40 ига кирган юрист Ботиржон Шермуҳаммадга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

OzodNazar: Moskvada “soqol tekshiruvlari”; Navalniy dafni; Rashk uyg’otgan Top-40
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати 28 февралда “Жамоатчилик етакчилари қирқталиги”ни (Top-40) эълон қилди.
Бу рейтингни ижтимоий тармоқлар аҳли қандайдир рашку ғашлик билан қабул қилди. Кўпчиликнинг фикрича, бу рўйхат нохолис тузилгандай. Лекин ҳеч ким “майли…

👍6👎1