@BUGUNUZ™ - Official channel
12K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Суратларимда Тошкент ва Ўш бир-бирига ўхшаш”

Ўшлик Турғунбой Тошқўзиев болалигидан бери сурат чизиб, тарихий хотираларни муҳрлаб келмоқда. У асарларининг аксариятида Тошкент ва Ўш шаҳарларининг ўхшашликларини акс эттиради.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.
Агар сизнинг қизиқарли ҳаёт ҳикоянгиз, муаоммойингиз ёки муҳим фикрларингиз бўлса биз билан қуйидаги рақам орқали боғланинг.
Тел : +996 755 99 64 99 (Telegram) @ferghana_media

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навальнийнинг "Гўзал Россия"си ва "Орзудаги Ўзбекистон": Ўзбек сиёсатчилари Навальний ҳақида

Рус мухолифатчиси, Коррупцияга қарши жамғарма раҳбари, президент Владимир Путиннинг асосий рақибларидан Алексей Навальний 1 март куни Москвадаги Борисов қабристонига дафн этилди.

Навальнийнинг ўлими ўзбек ижтимоий тармоқларида ҳам акс садо берди - кўпгина мавзуларда бўлгани каби қутблашган ўзбек тармоқлари россиялик мухолифатчининг ўлими борасида ҳам иккига бўлинди.

Хўш, Алексей Навальнийнинг ўлими Россия ва собиқ совет ҳудудидаги сиёсий жараёнлар учун нимани англатади?
Бу ҳодисадан иқтидордаги режимлар ва мухолифлар қандай сиёсий сабоқ чиқариши мумкин?

Бу саволлар билан биз ўзбекистонлик таниқли шахслар, сиёсий ва жамоат фаолларига юзландик.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбеклар АҚШда камситилаётганидан шикоят қилишди

АҚШга Мексика орқали ўтган 35 нафар ўзбекистонлик президент Жо Байденни судга берди. Улар Америка ўзбекистонлик муҳожирларни камситувчи сиёсат олиб бормоқда, деб ҳисоблашади. “Мигрант Медиа” лойиҳаси судга мурожаат қилган ўзбеклар ва уларнинг адвокати билан суҳбатлашди. Адвокатнинг айтишича, кучишлатар органлари нафақат АҚШ ва Мексика чегарасини ноқонуний кесиб ўтган муҳожирларни, балки CBP One ёрдамида мамлакатга қонуний кирганларни ҳам ҳибсга олишмоқда.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!
Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13👎2
Украинага босқин: 739-кун | Россия Одессада аҳоли турар жой биносини нишонга олди.

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/81fZdTsuc7w

Россия Одесса шаҳридаги турар-жой биносини бомбардимон қилди.

Зеленский: Одессада одамлар ҳалок бўлганига сабаб қурол етказиб бериш кечикканлиги.

Украина Бош прокурори: Россия ҳарбийлари Одессадаги турар жой биносига қасддан зарба берган.

Ленинград вилояти устида Украина дрони уриб туширилди

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 739-кун | Россия Одессада аҳоли турар-жой биносини нишонга олди

Россия Одесса шаҳридаги турар-жой биносини бомбардимон қилди.

Зеленский: Одессада одамлар ҳалок бўлганига сабаб қурол етказиб бериш кечикканлиги.

Украина Бош прокурори: Россия ҳарбийлари Одессадаги турар жой биносига қасддан зарба берган.

Ленинград вилояти устида Украина дрони уриб туширилди

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍6
Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили Абдулазиз Комиловнинг ўғли Дониёр Комилов “Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи”ни сотиб олди. Бу ҳақда davletovuz телерам канали 3 март куни маълум қилди.

Телеграм каналнинг билдиришича, завод Petroleum Technology Group МЧЖга сотилган. Бу ширкат эса Дониёр Комиловга тегишлидир.

Давлат активларини бошқариш агентлиги заводнинг қанчага сотилгани ва савдонинг қолган тафсилотларини очиқламади.

2016 йилда ишга туширилган “Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи” Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2022 йилда сотувга қўйилган эди.

“2023 йил бошида харидорлардан таклифлар қабул қилинган, бу жараён озгина чўзилган ҳам”,-деб ёзди davletovuz телерам канали.

Очиқ маълумотларда айтилишича, Petroleum Technology Group МЧЖ бундан аввал 78 та заправкага эга бўлган UNG Petro компаниясини ҳам сотиб олган эди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍16👎4
АҚШга Мексика ва бошқа давлатлар орқали орқали ноқонуний йўллар билан кетган 74 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилгани тўғрисида 3 март куни UzReport хабар берди.

Ташқи меҳнат миграцияси 2023 йил 21 декабрда ҳам АҚШ ҳукумати Тошкентга 119 ўзбекистонликни қайтаргани тўғрисида маълум қилганди.

2023 йил 13 октябрда Fox News сўнгги икки йил ичида Ўзбекистон фуқаролари АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтганлар орасида учинчи ўринни эгаллагани ҳақида хабар тарқатган.

Телеканал бу статистикани АҚШ Чегара хизматидан олинган маълумотларга асосланган ҳолда эълон қилди. Fox News сўнгги икки йилда 13624 нафар ўзбекистонлик АҚШга ноқонуний ўтишга ҳаракат қилганини таъкидлаган.

20 ноябрь куни Қўшма Штатларнинг Ўзбекистондаги элчихонаси АҚШ мамлакатда қолиш учун қонуний асосларга эга бўлмаган Ўзбекистон фуқароларини мамлакатдан чиқариб юбориш бўйича расмий Тошкент билан яқиндан ҳамкорлик қилаётганини билдирган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍10
Россияликлар Москванинг Борисов қабристонига 1 март куни дафн этилган Алексей Навальний қабрига гул олиб келишда давом этмоқда.

ASTRA нашрининг ёзишича, 3 март куни гул қўйиш учун келганлардан иборат бўлган 600 метрли навбат пайдо бўлган.

Қабристонга кириш учун юзлаб кишилардан иборат навбат пайдо бўлгани тўғрисида бошқа нашрлар ҳам ёзди. Жумладан, The Insider “Навальний қабрига қўйилган гуллар қабр атрофидан бир неча метр четга чиқиб кетгани ва гулларнинг кўплигидан қабрга ўрнатилган хоч кўринмай қолгани” тўғрисида хабар берди.

“Белий счётчик” лойиҳасининг маълум қилишича, 1 март куни Москвада бўлиб ўтган сиёсатчи Алексей Навалний жанозаси ва дафн маросимига камида 16,5 минг киши келган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍17👎2
Исроил “умуман олганда” Ғазода АҚШ ва ЕИ томонидан террорчи сифатида тан олинган ҲАМАС билан олти ҳафталик оташкесим ўрнатиш тўғрисидаги таклифни қабул қилди. Бу ҳақда CNN ва Financial Times хабар берди.

Режага кўра, оташкесим гаровда сақланаётган аёллар ва кексаларни, ярадорларни озод қилишга, шунингдек, Ғазога гуманитар ёрдам етказишга имконият яратади.

Музокаралар ўтказиш учун Қоҳирага ҲАМАС, АҚШ ва Қатар вакиллари етиб келди. Исроил делегациясининг ҳам келиши кутилмоқда.

Сўнгги марта 2023 йил ноябрида деярли бир ҳафталик оташкесим ўрнатилган ва гаровдагиларнинг бир қисми бўшатилганди. Бунинг эвазига Исроил қамоқларда сақланаётган фаластинликларни озод қилган. Исроилнинг билдиришича, ҳозирда ҲАМАС яна камида 130 кишини гаровда ушлаб турибди.

ҲАМАС Исроил унинг таклифларини қабул қилса икки сутка ичида оташкесим келишувига эришилишини маълум қилди. ҲАМАС Ғазо бўлгасининг шимолига кўчирилган аҳолини жанубий ҳудудларга қайтарилишини ва гуманитар ёрдам ҳажми кўпайтирилишини талаб қилмоқда.
👍17👎1
Австриядан 29 февралда Польшага депортация қилинган Ўзбекистон ватандоши Қошқарбай Тўремуратов X ижтимоий тармоғида Польшадан бошпана сўраганини маълум қилди.

Аввалроқ ҳуқуқ фаоллари 48 ёшли Тўремуратов Gольшада изоляторга жойлаштирилгани ва Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши мумкинлигидан ташвиш билдирган эди. Қорақалпоқ фаоли Тошкент томонидан “Конституциявий тузумга тажовуз”да айбланмоқда.

2022 йилда Қозоғистонда Ўзбекистон томони талабига кўра беш нафар қорақалпоқ фаоли – Раиса Худайбергенова, Зиуар Мирманбетова, Тлеубике Юлдашева, Қўшқарбай Тўремуратов ва Жангелди Жақсимбетов қўлга олинган. Ўзбекистонда улар конституциявий тузумга тажовуз қилганликда айбланган.

Бироқ орадан бир йил ўтгач уларнинг барчаси “депортация қилиниши кутилаётган шахсни қамоқда сақлаш муддати якунлангани” муносабати билан озод этилганди.

Улар Ўзбекистонга экстрадиция қилинмаган, аммо Қозоғистон ҳукумати уларга қочқинлик мақоми беришдан бош тортган.

15 февралда эса Олмаотада қорақалпоқ фаоли Ақилбек Муратбай қўлга олинган.
👍17👎2
Қашқадарё вилоятида 4 март куни 4,6 балли зилзила юз бергани тўғрисида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг Республика маълум қилди.

Хабарда айтилишича, зилзила 4 март куни маҳаллий вақт билан соат 11:29 да юз берди. Унинг эпицентри Миришкор туманида бўлган. Зилзила координаталари: 38,78 градус шимолий кенглик; 64,94 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,6. Чуқурлик 8 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 457 километр жанубий-ғарбда.

Зилзила Қашқадарё вилояти ҳудудида 2-3 балл кучланишда сезилган.

1 март куни Фарғона ва Андижон вилоятларида 3,5 магнитудали зилзила бз бергани хабар қилинганди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍10👎1
Қирғизистон Миллий фанлар академияси Сейсмология интститутининг билдиришича, 4 март куни эпиуентри Иссиқкўл вилояти Чўлпонота шаҳридан 35 километр узоқликда бўлган 5,8 магнитудали зилзила юз берган.

Зилзила Чўлпонотада 4,5 балл, Бишкекда 4 балл, Қорақўлда 3,5 балл кучланишда сезилган.

Шунингдек, 4 март куни Олмаотага ҳам ер қимирлаган. Расман билдирилишича, зилзила кучи 4,5 балл бўлган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍5👎1
Audio
📌Озодлик дастури 04.03.24

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍1
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 04.03.24

✅АҚШдан яна 74 ўзбекистонлик депортация қилинди

✅Қорақалпоқ фаоли Қошқарбай Тўремуратов Польшадан бошпана сўради

✅Чиноз нефть заводи Абдулазиз Комиловнинг ўғлига сотилди

✅Россия Украинанинг Қозоғистондаги собиқ элчисини халқаро қидирувга берди

✅Одессада Россия зарбаси ортидан ҳалок бўлганлар сони 12 кишига етди

✅Исроил “умуман олганда” Ғазодаги оташкесим бўйича таклифларни қабул қилди

✅Навальний дафн этилган қабристонга кириш учун 600 метрли навбат пайдо бўлди

✅Никки Хейли Вашингтондаги праймеризда ғолиб чиқди

https://t.me/ozodlikkanali/42579
👍8
OzodNazar: Ўзбекистон ЖСТ остонасида. 30 йил олдин бошланган уриниш

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/SMJ_3c-208U

Жаҳон савдо ташкилотга Қирғизистон 1998 йили, Тожикистон 2013 йили, Қозоғистон 2015 йили, Россия 2012 йили аъзо бўлган. Ўзбекистон ЖСТ га аъзо бўлишга енг шимарганига 30 йил бўлиб қолганига қарамай, бу ташкилотга ҳануз аъзо эмас.

Куни кеча бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаевнинг матбуот хизмати Ўзбекистон ҳукумати Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш юзасидан 11 давлат билан музокараларни якунлагани, улардан 9 таси бозорга кириш бўйича музокараларни якунлаш тўғрисидаги протоколларни имзолагани тўғрисида хабар қилди.
Ўзбекистон ЖСТ га аъзо бўлиш йўлида яна неча йил юриши мумкин? Бу ташкилот ташида қолишдан Ўзбекистон нима ютқазяпти?

Бу маърифатчи Жамшид Муслимов билан бугунги суҳбатда жавоби изланган саволлардандир. Суҳбат давомида ахборот гигиенаси, Сунъий интеллектдан умиду қўрқувлар масаласида ҳам фикр алмашилди. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍18👎2
Андижоннинг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров қамоқхонада ўлди. “Ўлим сабаблари тўғрисидаги дастлабки маълумот яқин вақт ичида эълон қилиниши кутилмоқда”, - дейилади хабарда.

Фарғона вилоят суди 2022 йил 26 декабрда Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими дохил 45 нафар судланувчига нисбатан очилган жиноят иши бўйича ҳукм чиқарганди.

Суд ҳукми билан 50 ёшли Баҳром Ҳайдаров 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Жиноят оқибатида етказилган 63 миллиард сўмлик моддий зарарнинг 16 миллиард сўмдан кўпроғи қопланган.

Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров 2022 йилнинг 6 июнида 2017-2019 йилларда Андижон вилояти молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган даврида катта миқдордаги бюджет маблағини ўзлаштирганликда гумонланиб ҳисбга олингани ҳақида Озодлик ўз вақтида хабар қилган.

Баҳром Ҳайдаров 1972 йилда Қирғизистоннинг Ўш вилоятида туғилган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍21
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг маълум қилишича, мамлакатда рамазон ойи 11 март - душанба кунидан бошланади.

Расман билдирилишича, ўтган ҳафтада Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Озарбайжон каби туркий давлатлар Фатво ҳайъатларининг онлайн мажлиси ўтказилди.

Мажлисда “уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан рамазон ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар, фалакий ҳисоб-китоблар, астрономик маълумотлар атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди”.

“Туркий давлатлар уламолари фиқҳий қоидаларга таянган ҳолда фалакий ҳисоб-китоб ва астрономик кузатувларни эътиборга олиб, ҳижрий 1445 йил рамазон ойининг биринчи куни милодий 2024 йил 11 март, душанба кунига тўғри келиши ҳақида якдил фикрга келди”, - дейилади муфтият матбуот хизмати хабарида.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍18
Гаити ҳукумати мамлакат пойтахтидаги қамоқхонадан минглаб маҳкум қочиб кетгани ортидан мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди.

France-24 нинг хабар беришича, 3 март куни қуролланган жиноий гуруҳ Порт-о-Пренс қамоқхонасига “жуда қаттиқ ҳужум қилган” ва бунинг оқибатида "минглаб маҳкумлар қамоқдан қочган".

Гаити ҳукумати фавқулодда ҳолат эълон қилиш билан бирга тунда комендантлик соати жорий этди. Комендантлик соати пойтахт Порт-о-Пренсда 6 мартгача соат 18 дан 05 гача давом этади. Шу вақтгача қамоқдан қочганлар қўлга олинмаса, комендантлик соати муддати узайтирилади.

AFP агентлигининг хабар беришича, қамоқхонага ҳужум пойтахтда "яхши қуролланган жиноий гуруҳлар" содир этган оммавий тартибсизликлар ортидан уюштирилди.

Хабарларда айтилишича, 3 мартга ўтар кечаси қуролли гуруҳлар Қамоқхоналар миллий бошқармасини босиб олган. Отишмада камида 10 киши ўлган.

Расман билдирилишича, Порт-о-Пренс қамоқхонасида 3800 маҳкум бўлган. Улардан фақат юз нафарга яқини қамоқхонада қолган.
👍12
Президент Шавкат Мирзиёев 4 мартда қабул қилинган Наврўзга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга оид қарорида барча ҳудудларда байрамни “шукроналик туйғуси билан яшашга ундайдиган” мазмунда ўтказишга буйруқ берди.

Қарорда белгиланишича, байрамни “юртдошларимизни бугунги тинч ва осуда ҳаётимизни қадрлаб, шукроналик туйғуси билан яшашга ундайдиган маъно-мазмун билан таъсирчан усулларда ўтказиш” шарт бўлади.

Бундан ташқари, қарорда 2024 йилги Наврўз умумхалқ байрами “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” деган “бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида кўтаринки руҳ ва юқори даражада кенг нишонланиши” зарур.

Қарорга асосан, ўзбекистонликлар Наврўз арафасида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида белгиланган тадбирларни амалга ошириш мақсадида “умумхалқ ҳашарларини ўтказиш”га жалб қилинади.

2021 йил ноябрь ойида Шавкат Мирзиёев илгари сурган “Яшил макон” лойиҳаси мисли кўрилмаган режани ўз ичига олади. Ушбу ташаббус доирасида Ўзбекистонда беш йил давомида 1 миллиард туп дарахт ва бута кўчати экилиши керак.
👍17👎10

👍12👎4