@BUGUNUZ™ - Official channel
12K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Forwarded from OZODLIK KANALI™
“Укамни урушга юборишларидан қўрқаман”

Дилбархоннинг укаси Россияда гиёҳванд моддалар савдосида айбланиб, бир ой олдин ҳибсга олинган. У қамоқхонада укасини Украинадаги урушга олиб кетишлари мумкинлигидан хавотирда. Дилбархон Россия қамоқхоналарида наркотик савдосида айбланган минглаб ўзбек муҳожирлари ўтирганини ва уларнинг баъзилари Россия армияси билан шартнома имзолаб, Украинадаги урушга кетаётганини айтади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!
Россия Украинага бостириб кириб, уруш очганига икки йил бўлди. Украинадаги урушга жалб қилинган муҳожирлар. Урушда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар. Босиб олинган Украина шаҳарларига ишлагани борган ватандошлар. “Мигрант Медиа” лойиҳаси шу мавзуларнинг доирасида 2 ойлик эълон қилади. Ҳурматли ватандош, биз билан гувоҳ бўлган ёки бошингиздан ўтказган воқеа билан бўлишинг. Биз билан боғланиш учун @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia
👍17👎3
Озодлик суриштируви: “Газли” Путиннинг бир қўлидан иккинчисига ўтди

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/l-aDDWvJpt4

Ўтган ой Тошкент ҳукумати ва маҳаллий матбуот Ўзбекистондаги энг йирик Газли газ омборининг эгаси бўлган Gazli gas storage МЧЖ таъсисчиси ўзгаргани ҳақида ëзди. Фақат на униси¸ на буниси омборнинг кимдан кимларга ўтганини ëзмади. Озодликнинг навбатдаги суриштирувидан Ўзбекистон газ тизими юрагининг кимдан кимларга¸ нима мақсадда ўтказилганини билиб оласиз.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://youtu.be/l-aDDWvJpt4
👍6
Audio
📌Озодлик дастури 05.03.24

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 05.03.24

✅Ўзбекистонда Рамазон қачон бошланиши эълон қилинди

✅Freedom House Ўзбекистонни эркин бўлмаган давлатлар рўйхатида қолдирди

✅Фарғона вилоят суди қамоқдаги блогер Олимжон Ҳайдаровнинг шикоятини кўриб чиқмоқда

✅Андижоннинг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров қамоқхонада вафот этди

✅Германия полицияси Алишер Усмонов ҳақидаги Х даги ёзувларини ўчириб ташлади

✅Олмаотада янги технологиялар асосида фавқулодда вазият ҳақида хабар бериш тизими жорий этилади

✅Порт-о-Пренс қамоқхонасидан минглаб маҳкум қочиб кетди

https://t.me/ozodlikkanali/42607
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу Озодликнинг янги суриштирувидан кичик бир парча.

Суриштирув Операция “G”: Путиннинг Ўзбекистондаги махфий омбори дея номланади

Ҳали суриштирувни томоша қилмаган бўлсангиз, ҳозироқ Youtube каналига киринг!

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/l-aDDWvJpt4

Ўтган ой Тошкент ҳукумати ва маҳаллий матбуот Ўзбекистондаги энг йирик Газли газ омборининг эгаси бўлган Gazli gas storage МЧЖ таъсисчиси ўзгаргани ҳақида ëзди. Фақат на униси¸ на буниси омборнинг кимдан кимларга ўтганини ëзмади. Озодликнинг навбатдаги суриштирувидан Ўзбекистон газ тизими юрагининг кимдан кимларга¸ нима мақсадда ўтказилганини билиб оласиз.
👍15
Ўзбекистонда, 2024 йил 1 март ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 261 минг 85 кишини ташкил қилди. Улардан 1637 киши касалликдан вафот этди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.

Унга кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 99,1 фоизни ташкил қилмоқда. Вирус геномини ўрганиш бўйича ўтказилган сўнги таҳлилларнинг 100 фоизида омикрон штамми аниқланган.

Расмий Ўзбекистонда коронавируснинг тарқалганлик даражаси 1 фоизни ташкил этганини таъкидлади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти меъёрлари бўйича коронавирусга чалиниш кўрсаткичи 1 фоизгача бўлса, бу вазият барқарорлигини англатади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг билдиришича, шу кунгача жаҳонда 703 миллион 800 минг киши коронавирусга чалинган ва беморлардан 7 миллион нафари вафот этган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍9👎2
Самарқанд вилоятида 20 февралдан 29 февралгача бўлган муддатда тўрт нафар чақалоқнинг ўлгани тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни вилоят ҳокимлиги тасдиқлади.

Ҳокимликнинг 5 март куни билдиришича, чақалоқларнинг 2 нафари Оқдарё туманида, бир нафари Нуробод туманида ва яна бир нафари Ургут туманида вафот этган.

Ҳокимлик соғлиқни сақлаш бошқармаси, тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари, оилавий шифокорлар, патронаж ва доя ҳамшираларнинг мазкур ҳолатлар бўйича ҳисоботини муҳокама қилган.

Расман билдирилишича, прокуратура органлари томонидан тиббиёт ходимларининг қўйган ташхислари ва гўдаклар ўлим сабаблари, масъулларнинг ҳаракати ёхуд ҳаракатсизлиги масалалари ўрганилмоқда ва тез кунда якуний хулоса эълон қилиниши кутилмоқда.

Январда тўрт эгизак ҳомиласи бўлган 21 ёшли наманганлик аёл вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍12
Ўзбекистон Олий судининг 2019 йилдан ҳозиргача чиқарган 80 дан кўпроқ қарори асосида мингдан ортиқ интернет манба тақиқланди.

Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидовнинг маълум қилишича, бу манбалар Facebook, «Одноклассники», Instagram, TikTok, Telegram ва YouTube тармоқларида фаолият юритган. Улар Олий суд қарори билан диний ақидапарастлик, экстремистик ва террористик ғояларини тарғиб этишга йўналтирилган деб топилган. Бу манбалар тарқатган материалларни Ўзбекистон ҳудудида тайёрлаш, тарқатиш, сақлаш, олиб кириш ва намойиш этиш тақиқланган.

Олий суд расмийси бундай ҳолатлар Жиноят кодексининг 244−1-моддасига мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишини эслатиб ўтган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍17👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаётга тайёрланаётган болалар

Ҳар бир болага билим бериш ва ҳунар ўргатиш керак. Улар катта бўлгач, ана шу кўникмаларни ҳаётда қўллаб, ўз йўлини топа олади.

Имконияти чекланган болаларга ҳунар ўргатиш эса икки карра мақтовга арзийдиган жараён.

Дилшоджон Салимов кўзи ожиз болаларга улар келажакда қийналмаслиги учун ҳунар ўргатмоқда. Ўз билим ва малакасини улар билан бўлишмоқда.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сизнинг қизиқарли ҳаёт ҳикоянгиз, муаммоингиз ёки муҳим фикрларингиз бўлса биз билан қуйидаги рақамлар орқали боғланинг.
Тел : +996 755 99 64 99 (WhatsApp, Telegram, Signal)

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8
Audio
📌Озодлик дастури 06.03.24

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 06.03.24

✅Самарқанд вилоятида 4 чақалоқнинг ўлими юзасидан прокуратура текширув ўтказмоқда

✅Ўзбекистонда коронавирусдан ўлганлар сони расман эълон қилинди

✅Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси спортчи қизнинг Италияда зўрланганини рад этди

✅ТАСС нашри Қозоғистон Ўзбекистонга Россия гази транзитини 3 миллиарддан 11 миллиардга кўпайтирмоқчи экани тўғрисида хабар берди

✅Ўзбекистонда сўнгги беш йилда мингдан ортиқ интернет манба тақиқланди

✅Украина уруши: Қозоқлар Украинага хайрихоҳ, ўзбеклар кўпроқ Россияни қўллайди - тадқиқот

✅Халқаро жиноят суди Россиянинг икки қўмондонини ҳибсга олиш учун ордер берди

https://t.me/ozodlikkanali/42619
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Дорихона наркоманияси”. Фарзандингиз дорига қарам бўлиб қолмаганми?

Шахси аноним қолишини истаган фарғоналик бир йигит илк бор 12 ёшида гиёҳванд модда истеъмол қилган.

Кейинчалик у гиёҳванд модда ўрнига, дорихоналарда сотилиши тақиқланмаган дориларни ҳидлаш ва истеъмол қилиш орқали ўз ноодатий эҳтиёжини қондира бошлаган. Бу ҳолат шартли равишда “дорихона наркоманияси” деб аталади.
Ота-оналар фарзанди бундай дориларни истеъмол қилиб, қилмаётганини қандай билса бўлади? Агар фарзандида “дорихона наркоманияси”га қарамлик белгилари сезилса, унга қандай муносабатда бўлиши керак? Лавҳамиз давомида шу ва бошқа саволларга жавоб қидирдик.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди.

Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сизнинг қизиқарли ҳаёт ҳикоянгиз, муаммонгиз ёки муҳим фикрларингиз бўлса биз билан қуйидаги рақам орқали боғланинг.
Тел : +996 755 99 64 99 (Telegram) @ferghana_media

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍11