@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Ўзбекистонда, 2024 йил 1 март ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 261 минг 85 кишини ташкил қилди. Улардан 1637 киши касалликдан вафот этди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.

Унга кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 99,1 фоизни ташкил қилмоқда. Вирус геномини ўрганиш бўйича ўтказилган сўнги таҳлилларнинг 100 фоизида омикрон штамми аниқланган.

Расмий Ўзбекистонда коронавируснинг тарқалганлик даражаси 1 фоизни ташкил этганини таъкидлади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти меъёрлари бўйича коронавирусга чалиниш кўрсаткичи 1 фоизгача бўлса, бу вазият барқарорлигини англатади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг билдиришича, шу кунгача жаҳонда 703 миллион 800 минг киши коронавирусга чалинган ва беморлардан 7 миллион нафари вафот этган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍9👎2
Самарқанд вилоятида 20 февралдан 29 февралгача бўлган муддатда тўрт нафар чақалоқнинг ўлгани тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни вилоят ҳокимлиги тасдиқлади.

Ҳокимликнинг 5 март куни билдиришича, чақалоқларнинг 2 нафари Оқдарё туманида, бир нафари Нуробод туманида ва яна бир нафари Ургут туманида вафот этган.

Ҳокимлик соғлиқни сақлаш бошқармаси, тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари, оилавий шифокорлар, патронаж ва доя ҳамшираларнинг мазкур ҳолатлар бўйича ҳисоботини муҳокама қилган.

Расман билдирилишича, прокуратура органлари томонидан тиббиёт ходимларининг қўйган ташхислари ва гўдаклар ўлим сабаблари, масъулларнинг ҳаракати ёхуд ҳаракатсизлиги масалалари ўрганилмоқда ва тез кунда якуний хулоса эълон қилиниши кутилмоқда.

Январда тўрт эгизак ҳомиласи бўлган 21 ёшли наманганлик аёл вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍12
Ўзбекистон Олий судининг 2019 йилдан ҳозиргача чиқарган 80 дан кўпроқ қарори асосида мингдан ортиқ интернет манба тақиқланди.

Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидовнинг маълум қилишича, бу манбалар Facebook, «Одноклассники», Instagram, TikTok, Telegram ва YouTube тармоқларида фаолият юритган. Улар Олий суд қарори билан диний ақидапарастлик, экстремистик ва террористик ғояларини тарғиб этишга йўналтирилган деб топилган. Бу манбалар тарқатган материалларни Ўзбекистон ҳудудида тайёрлаш, тарқатиш, сақлаш, олиб кириш ва намойиш этиш тақиқланган.

Олий суд расмийси бундай ҳолатлар Жиноят кодексининг 244−1-моддасига мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишини эслатиб ўтган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍17👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаётга тайёрланаётган болалар

Ҳар бир болага билим бериш ва ҳунар ўргатиш керак. Улар катта бўлгач, ана шу кўникмаларни ҳаётда қўллаб, ўз йўлини топа олади.

Имконияти чекланган болаларга ҳунар ўргатиш эса икки карра мақтовга арзийдиган жараён.

Дилшоджон Салимов кўзи ожиз болаларга улар келажакда қийналмаслиги учун ҳунар ўргатмоқда. Ўз билим ва малакасини улар билан бўлишмоқда.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сизнинг қизиқарли ҳаёт ҳикоянгиз, муаммоингиз ёки муҳим фикрларингиз бўлса биз билан қуйидаги рақамлар орқали боғланинг.
Тел : +996 755 99 64 99 (WhatsApp, Telegram, Signal)

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8
Audio
📌Озодлик дастури 06.03.24

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 06.03.24

✅Самарқанд вилоятида 4 чақалоқнинг ўлими юзасидан прокуратура текширув ўтказмоқда

✅Ўзбекистонда коронавирусдан ўлганлар сони расман эълон қилинди

✅Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси спортчи қизнинг Италияда зўрланганини рад этди

✅ТАСС нашри Қозоғистон Ўзбекистонга Россия гази транзитини 3 миллиарддан 11 миллиардга кўпайтирмоқчи экани тўғрисида хабар берди

✅Ўзбекистонда сўнгги беш йилда мингдан ортиқ интернет манба тақиқланди

✅Украина уруши: Қозоқлар Украинага хайрихоҳ, ўзбеклар кўпроқ Россияни қўллайди - тадқиқот

✅Халқаро жиноят суди Россиянинг икки қўмондонини ҳибсга олиш учун ордер берди

https://t.me/ozodlikkanali/42619
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Дорихона наркоманияси”. Фарзандингиз дорига қарам бўлиб қолмаганми?

Шахси аноним қолишини истаган фарғоналик бир йигит илк бор 12 ёшида гиёҳванд модда истеъмол қилган.

Кейинчалик у гиёҳванд модда ўрнига, дорихоналарда сотилиши тақиқланмаган дориларни ҳидлаш ва истеъмол қилиш орқали ўз ноодатий эҳтиёжини қондира бошлаган. Бу ҳолат шартли равишда “дорихона наркоманияси” деб аталади.
Ота-оналар фарзанди бундай дориларни истеъмол қилиб, қилмаётганини қандай билса бўлади? Агар фарзандида “дорихона наркоманияси”га қарамлик белгилари сезилса, унга қандай муносабатда бўлиши керак? Лавҳамиз давомида шу ва бошқа саволларга жавоб қидирдик.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди.

Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сизнинг қизиқарли ҳаёт ҳикоянгиз, муаммонгиз ёки муҳим фикрларингиз бўлса биз билан қуйидаги рақам орқали боғланинг.
Тел : +996 755 99 64 99 (Telegram) @ferghana_media

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Патриарх Кирилл яна муҳожирларга қарши гапирди

Россия православ черкови патриархи Кирилл муҳожирларнинг Россияда ишлаши учун икки шартни атади.

Биринчиси, улар рус ҳалқи ва маданиятини ҳурмат қилишлари керак. Иккинчиси, мигрантлар бошқа одамларга агрессив кайфиятда бўлган гуруҳларни ташкил қилмасликлари лозим.

Патриарх муҳожирлар ҳақида салбий фикрларини бот-бот билдириб келади. Охирги бир йил давомида у бир неча марта Россияда муҳожирлар кўпайганидан хавотирда эканлигини таъкидлаган. Экспертлар унинг сўзларини шовинистик ва популистик, дея баҳолайди.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!
Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍15👎4
Қашқадарёда яна уч нафар блогер қамоққа олинди

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/UzZQYYEdks8

Шу йилнинг 28 февраль куни жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар судининг ёпиқ суд мажлисида 3 нафар блогер — Наргиза Келдиёрова, Дилдора Ҳакимова ва Шукурулла Парпиевни қамоққа олишга санкция берилди.

Уч нафар блогерга нисбатан Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 3-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Айбланувчиларнинг қариндошларига кўра, блогерларга нисбатан Қашқадарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан бир неча йилдан бери тузоқ қўйилган ва сохта жабрланувчилар ясалганди.
Блогерлар ишида жабранувчи сифатида ўтаётган шахсларнинг аксарияти уларнинг хизматидан фойдаланган, уларнинг ҳимоясида бўлган.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👎18👍10
Патриарх Кирилл яна муҳожирларга қарши гапирди

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/xfoPKZV6Knk

Россия православ черкови патриархи Кирилл муҳожирларнинг Россияда ишлаши учун икки шартни атади.

Биринчиси, улар рус ҳалқи ва маданиятини ҳурмат қилишлари керак. Иккинчиси, мигрантлар бошқа одамларга агрессив кайфиятда бўлган гуруҳларни ташкил қилмасликлари лозим.

Патриарх муҳожирлар ҳақида салбий фикрларини бот-бот билдириб келади. Охирги бир йил давомида у бир неча марта Россияда муҳожирлар кўпайганидан хавотирда эканлигини таъкидлаган. Экспертлар унинг сўзларини шовинистик ва популистик, дея баҳолайди.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!
Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда яна уч нафар блогер қамоққа олинди

Шу йилнинг 28 февраль куни жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар судининг ёпиқ суд мажлисида 3 нафар блогер — Наргиза Келдиёрова, Дилдора Ҳакимова ва Шукурулла Парпиевни қамоққа олишга санкция берилди.

Уч нафар блогерга нисбатан Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 3-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Айбланувчиларнинг қариндошларига кўра, блогерларга нисбатан Қашқадарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан бир неча йилдан бери тузоқ қўйилган ва сохта жабрланувчилар ясалганди.

Блогерлар ишида жабранувчи сифатида ўтаётган шахсларнинг аксарияти уларнинг хизматидан фойдаланган, уларнинг ҳимоясида бўлган.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9👎9
Бухородаги бузилишлар ҳақида ёзган фаоллар босим остида

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/0iH2dSoN1rQ

Бухоронинг тарихий қисмига туташ ҳудудда “Боқий Бухоро” сунъий этнографик сайёҳлик мажмуаси қурилиши сабаб ўнлаб тарихий биноларнинг бузиб ташланаётгани тармоқларни жумбушга келтирди.

Бузилишлар ҳақида ёзган блогер ва журналистлар эса босимлар остида қолган. Alerte Héritage ташкилоти қадимий шаҳар марказидаги бузилишларни Бухоронинг ўтган аср бошида Михаил Фрунзе қўмондонлигидаги Қизил армия тарафидан бомбаланиши воқеасига қиёслади. “Бухоро Мирзиёев даврида яна бир марта бомбаланмоқда”, дея бонг урди ташкилот.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍19👎4
Audio
📌Озодлик дастури 07.03.24

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍3
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 07.03.24

✅Қашқадарёда вояга етмаган самарқандлик қиз фоҳишаликка мажбурланди

✅Ўзбекистон энергетика вазирлиги метан заправкалари бўйича чеклов олиб ташланганини эълон қилди

✅2023 йил қурбон бўлган мигрантлар сони бўйича энг оғир йил бўлди

✅Озарбайжонда яна 10 дан ортиқ журналист ва фаоллар ҳибсга олинди

✅Қирғизистонда жамоат жойларида чекиш учун жарима кучайтирилди

✅Қирғизистон Россия билан атом станцияси қурмоқчи. Ўзбекистоннинг АЭС лойиҳасига нима бўлди?

https://t.me/ozodlikkanali/42638
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик суриштируви: “Газли” Путиннинг бир қўлидан иккинcисига ўтди

Ўтган ой Тошкент ҳукумати ва маҳаллий матбуот Ўзбекистондаги энг йирик Газли газ омборининг эгаси бўлган Gazli gas storage МЧЖ таъсисчиси ўзгаргани ҳақида ëзди. Фақат на униси¸ на буниси омборнинг кимдан кимларга ўтганини ëзмади.

Озодликнинг навбатдаги суриштирувидан Ўзбекистон газ тизими юрагининг кимдан кимларга¸ нима мақсадда ўтказилганини билиб оласиз.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12
OzodNazar: СССР тикланишига ишонадиган РФ Мудофаа вазири Марказий Осиёни “қутқармоқчи”

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉https://youtu.be/GJjpHn8eLbE

РФ Мудофаа вазири Сергей Шойгу ўтган ҳафтада Мудофаа вазирлиги коллегиясида қилган чиқишида Марказий Осиёдаги нодавлат ташкилотлари минтақада “ўзларининг аксилроссия фаолиятини кучайтиргани” тўғрисида гапирди.

Шунингдек, Россия Мудофаа вазирининг фикрича, “минтақага Афғонистондан келаётган таҳдид кучайиб бормоқда”. Айни пайтда, куни кеча (3 март) Кобул шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон ишбилармон доиралари ўртасида бизнес-форум бўлиб ўтди.

Шойгунинг баёноти ва Ўзбек-Афғон алоқаларига оид сўнгги янгиликлардан пайдо бўлган саволларни таҳлилчи Анвар Назирга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍23👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухородаги бузилишлар ҳақида ёзган фаоллар босим остида

Бухоронинг тарихий қисмига туташ ҳудудда “Боқий Бухоро” сунъий этнографик сайёҳлик мажмуаси қурилиши сабаб ўнлаб тарихий биноларнинг бузиб ташланаётгани тармоқларни жумбушга келтирди.

Бузилишлар ҳақида ёзган блогер ва журналистлар эса босимлар остида қолган. Alerte Héritage ташкилоти қадимий шаҳар марказидаги бузилишларни Бухоронинг ўтган аср бошида Михаил Фрунзе қўмондонлигидаги Қизил армия тарафидан бомбаланиши воқеасига қиёслади. “Бухоро Мирзиёев даврида яна бир марта бомбаланмоқда”, дея бонг урди ташкилот.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўшда Фарғона водийсида ягона миграция ахборот маркази очилди

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида мигрантлар учун ахборот маркази очилди. Бу марказнинг мақсади нима ва унинг сизга қандай фойдаси тегиши мумкин? Ҳозир шу ҳақда айтиб берамиз.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди.

Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сизнинг қизиқарли ҳаёт ҳикоянгиз, муаммонгиз ёки муҳим фикрларингиз бўлса биз билан қуйидаги рақам орқали боғланинг.

Тел : +996 755 99 64 99 (Telegram) @ferghana_media

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9
ЭКСКЛЮЗИВ: Prague Masters ғолиби Нодирбек Абдусатторов билан суҳбат

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/R-ij7TLnwE4

19 яшар ўзбекистонлик иқтидорли шахматчи Нодирбек Абдусатторов Чехия пойтахтида Prague Masters шахмат фестивали ғолиби бўлди.

7 март куни Нодирбекнинг рейтинги классик шахматда 2766, рапид шахматда 2733, блис шахматда 2661га етди.

Динамик рейтингда у амалдаги жаҳон чемпиони Дин Лижендан ҳам бир поғона юқорилаб, 4-ўринга чиқди.

Бу ўзбек шахмати тарихида кўрилмаган улкан ютуқ. Бунгача фақат Рустам Қосимжонов 2715 балл билан 11-ўринни эгаллаганди.

Нодирбек билан Прага фестивали ўтган маскан - Озодлик радиосининг шундоққина ёнида жойлашган Дон Жуан меҳмонхонасида суҳбатлашдик.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13

👍10👎1