@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Москва суди теракт доирасида ўнинчи муҳожирни қамади

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/8d0pIWxGWFE

Москва суди “Крокус Сити Холл”даги теракт бўйича тўққизинчи фигурант - 25 ёшли Тожикистон фуқароси Ёқубжон Юсуфзодани икки ойга қамоққа олди.
Муҳожирларга қарши кайфият ва ҳужумлар ортиб бораркан, Тожикистонлик мигрантлар россиялик иш берувчилар ҳам ишга олишни очиқдан-очиқ рад этаётганини айтишмоқда.
Москвадаги теракт фонида, Россия ва Марказий Осиё давлатлари ҳуқуқ-тартибот органлари ўзаро ҳамкорликни кучайтирмоқда.
Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, Россия Бош прокурори Игорь Краснов таклифи билан Москвага борди.
Айни пайтда, Россия ва Украина ҳарбийлари бир-бирининг ҳудудини ўққа тутишда давом этмоқда. Украина дронлари Татаристонда “Шаҳед” дронлари чиқарилаётган заводга ташланди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍11👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM

👍17
Audio
📌Озодлик дастури 03.04.24

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍2
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 03.04.24

✅Ўзбекистонда эндиликда чет элда ишлаш истагида бўлганларнинг айрим харажатларини қоплаб бериш ваъда қилинмоқда

✅"Ғазна бўшаб қолган". Тармоқлар автотўлов 68 бараварга оширилгани ҳақида

✅Истанбулдаги ёнғин қурбонлари орасида ўзбекистонликлар йўқ

✅Тожикистонда терактга ҳозирлик гумони билан 20 киши ушланди

✅Тожикистонликларга Россияга киришга тақиқ уриш ҳоллари кўпаймоқда

✅Тайвандаги зилзила оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлди

✅«Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсонга 2028 йилгача қарзларини тўлайди

https://t.me/ozodlikkanali/42943
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россияда теракт ортидан муҳожирларга босим давом этмоқда

Россиядаги миграция марказларида узундан узун навбатлар юзага келди. Ҳужжатларни расмийлаштириш учун мигрантлар соатлаб, айрим ҳолатларда бир неча кун навбатда туришга мажбур эканлиги айтилмоқда. Россия Ички ишлар вазирлиги бу вазиятни мигрантлар сонининг фаслий кўпайиши билан изоҳлади, аммо ҳуқуқ ҳимоячилари навбатлар атайин мигрантларга нисбатан босимни кучайтириш мақсадида яратилганлигини айтмоқдалар.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!
Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия ва Ўзбекистон террор бўйича ҳамкорликни кучайтирди

Рус матбуоти, Москвага борган Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, Россия бош прокуратураси ва Тергов қўмитаси билан террорга қарши яқиндан ҳамкорлик бўйича ҳужжатларни имзолаганини хабар қилмоқда.
Айтилишича, ҳар икки идора Ўзбекистон шу кунгача давом этиб келаётган яқин ва тажрибали ҳамкорлигидан мамнунлигини билдирган.
Бош прокурор Москвада юраркан, Ўзбекистон телевидениеси Тошкентда икки йил аввал террор актининг олди олинганини маълум қилди. Худди шундай, Тожикистонда ҳам Наврўз арафасида террорчилар тўхтатиб қолингани ва 20 киши ушлангани хабар қилинди.
Айни пайтда Вашингтон пост нашри, АҚШ Россия махсус хизматларини Россияда теракт содир этилиши хавфидан огоҳлантирганида “Крокус Сити Холл” концерт залини ҳужум учун потенциал нишон сифатида кўрсатгани ҳақида ёзди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍14👎7
Қозоғистондаги автоҳалокатда 8 нафар ўзбекистонлик нобуд бўлди

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 3 апрель куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси чоғида Ўзбекистоннинг саккиз нафар фуқароси вафот этган. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВга қарашли Polisia.kz медиа-портали хабар қилди.

Хабарга мувофиқ, Volvo юк машинаси ва Toyota-Аlhpard минивени тўқнашуви натижасида юзага келган мазкур автоҳалокат Самара-Чимкент йўлининг Маржонбулоқ қишлоғи яқинида рўй берган.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍11
Крокусдан сўнг: Россиядаги ўзбек мигрантлари

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/6waPIm4Kpo0

Москвадаги Крокус Сити концерт залига 22 март куни уюштирилган ҳужум ортидан Россияда марказий осиёлик муҳожирларга босим кучайди. Мамлакат бўйлаб аксил муҳожир кайфиятлари кучайган, миллатчилик ва ирқчилик ҳолатлари ошмоқда.
Айниқса тожикистонлик муҳожирларга нисбатан.
Бундай вазиятда Россияда қолаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳам ўзларига нисбатан муносабат ўзгарганини айтишмоқда.
Озодлик Телеграм мессенжери орқали Россияда ишлаётган ўзбек муҳожирларига боғланиб, улардан вазият ҳақида сўради.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍11
Audio
📌Озодлик дастури 04.04.24

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍1
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 04.04.24

✅Қозоғистондаги автоҳалокатда 8 нафар ўзбекистонлик нобуд бўлди

✅ИИВ терактлар ҳақидаги чақириқларга муносабат билдирди

✅Икки йил аввал "Тошкентда режаланган теракт" тафсилоти очиқланди. 4 киши қамоқда

✅Ўзбекистон февраль ойида жаҳонда энг кўп олтин сотган мамлакат бўлди

✅Қашқадарёда мактаб директори пора билан қўлга тушди

✅Қирғизистондаги зилзила таъсири Наманган вилоятида ҳам сезилди

✅Тайвандаги зилзила қурбонлари сони камида 9 нафарга етди

✅Украина президенти Владимир Зеленский Россия 1 июндан 300 минг ҳарбийни урушга сафарбар қилмоқчи эканлигини билдирди

https://t.me/ozodlikkanali/42964
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда сув тошқинлари сабаб 16 мингга яқин аҳоли эвакуация қилинди

Қозоғистонда йирик сув тошқини кузатилмоқда. Бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Салкам 16 минг аҳоли эвакуация қилинди, камида 1400 та уй сув остида қолган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍5
Ўзбек мигрантларининг Россияга хатарли йўли - қурбонлар сони ошмоқда

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/K12nYS8amZc

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 3-апрел куни содир бўлган йўл автоҳалокатида саккиз нафар ўзбекистонлик вафот этди. Қозоғистон ИИВ хабарича, ўзбек муҳожирлари кетаётган Тоёта-Алҳпард минивени Волво юк машинаси билан Самара-Чимкент йўлининг 678-километридаги Маржонбулоқ қишлоғи яқинида тўқнашиб кетган.
Автоҳалокат оқибатида Тоёта ҳайдовчиси дохил минивенда бўлган 8 нафар ўзбек муҳожири жон таслим қилишган.
Вафот этган ўзбекистонликлар президент Мирзиёйев топшириғига асосан Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво борти орқали Ўзбекистонга олиб келиниши, уларнинг дафн маросимларини ўтказиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилгани ҳақида маълумот берилди.
Бу Россияга ишга кетаётган ёки Россиядан қайтаётган ўзбек муҳожирлари билан содир бўлган биринчи ва энг йирик автоҳалокат эмас.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍15👎1
OzodNazar: Қамоқдаги диний блогер; Судяга пора берган судя

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/l4oe7RLDXbM

Фуқаронинг уйида тинтув ўтказиш, унинг телефонини текшириш қонунда қандай тартибга солинган? Нима учун 15 суткага қамалган фуқаро қамоқхона харажатларини қоплаши керак? Судьяларнинг “пора прейскуранти” борми? Сўнгги йилларда судьялар олган поранинг энг катта миқдори қанча? Ҳимоя ордери нима?..

Куннинг ҳуқуққа оид бу ва бошқа саволларини адвокат Муҳсинжон Мадаминов ҳамда Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек мигрантларининг Россияга хатарли йўли - қурбонлар сони ошмоқда

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 3-апрел куни содир бўлган йўл автоҳалокатида саккиз нафар ўзбекистонлик вафот этди. Қозоғистон ИИВ хабарича, ўзбек муҳожирлари кетаётган Тоёта-Алҳпард минивени Волво юк машинаси билан Самара-Чимкент йўлининг 678-километридаги Маржонбулоқ қишлоғи яқинида тўқнашиб кетган.
Автоҳалокат оқибатида Тоёта ҳайдовчиси дохил минивенда бўлган 8 нафар ўзбек муҳожири жон таслим қилишган.
Вафот этган ўзбекистонликлар президент Мирзиёйев топшириғига асосан Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво борти орқали Ўзбекистонга олиб келиниши, уларнинг дафн маросимларини ўтказиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилгани ҳақида маълумот берилди.
Бу Россияга ишга кетаётган ёки Россиядан қайтаётган ўзбек муҳожирлари билан содир бўлган биринчи ва энг йирик автоҳалокат эмас.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Москвада

Россия хавфсизлик хизмати “Крокус Сити Холл”даги теракт иши бўйича яна уч шахс ҳибсга олинганини эълон қилди, аммо фуқаролигини ошкор қилмади.

4 апрель куни Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи, МДҲ давлатлари штаб бошлиқлари билан Москвада учрашди.

Бу учрашув, Москвада 22 март куни “Крокус сити холл” концерт залидаги теракт фонида бўлиб ўтмоқда.

2022 йил февралидан бери Украинага босқинини давом эттираётган Россия сўнгги ойларда МДҲ, хусусан Марказий Осиё давлатлари билан мудофаа соҳасидаги алоқаларни изчиллаштираётгани кузатилмоқда.

Айни пайтда Москва мэрияси Мусулмонларни Рамазон Ҳайитини уйларида нишонлашга чақирди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍6👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Крокусдан сўнг: Россиядаги ўзбек мигрантлари

Москвадаги Крокус Сити концерт залига 22 март куни уюштирилган ҳужум ортидан Россияда марказий осиёлик муҳожирларга босим кучайди. Мамлакат бўйлаб аксил муҳожир кайфиятлари кучайган, миллатчилик ва ирқчилик ҳолатлари ошмоқда.
Айниқса тожикистонлик муҳожирларга нисбатан.
Бундай вазиятда Россияда қолаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳам ўзларига нисбатан муносабат ўзгарганини айтишмоқда.
Озодлик Телеграм мессенжери орқали Россияда ишлаётган ўзбек муҳожирларига боғланиб, улардан вазият ҳақида сўради.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7
Озодлик фильми: Марказий осиёлик мигрантлар нега Россияда “террорчи”га айланмоқда?

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/kHOLe_QovzQ

22 мартда Москвадаги “Крокус Сити Холл” концерт залидаги даҳшатли терактни содир этганликда айбланган тожикистонликлар сони 10дан ортди.
4 нафари юз-кўзи қийноқдан шишган, бирининг қулоғи кесиб олинган, бири ҳушсиз аравачада ётган ҳолда судга келтирилди
Тергов қўмитасига кўра, бу тўртовлон айбни тан олган ва буни пул учун қилгани ҳақида кўрсатма берган.
Россияда cўнгги 20 йилликдаги энг қонли теракт ва марказий осиёлик муҳожирларнинг алоқадорлиги меҳнат миграцияси, радикализм ва террорчилик билан боғлиқ айрим саволларни кун тартибига чиқарди:
Марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари нега Россияда террорчига айланмоқда?
Нима учун айнан марказий осиёлик мигрантлар ИШИД тузоғига тушмоқда?
Афғонистонга қўшни минтақа ва Россиядаги радикаллашув илдизлари қаерда?
Бу видеолавҳада имкон қадар ана шу саволларга жавоб изладик.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍6
Audio
📌Озодлик дастури 05.04.24

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 05.04.24

✅Ақтўбедаги аварияда вафот этганлар жасади Ўзбекистонга олиб келинди

✅Тошкентда Artdocfest/Asia доирасида фильмлар намойиши тақиқланди

✅Россияда ОМОН тожик муҳожирлари ётоқхонасини вайрон қилди

✅Қирғизистонда фаол Зарина Тўроқуловага қўлланган шартли жазо қамоққа алмаштирилди

✅Қозоғистонда хитойшунос Константин Сироежкин озодликка чиқди

✅Алексей Навальнийга Дрезден тинчлик мукофоти берилди

https://t.me/ozodlikkanali/42984
👍2