@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Қуш боқиш даромадлироқ”

Ўзбек халқи қандай ишнинг бошини тутса ҳам, нимага қизиқса ҳам аввало даромад ҳақида ўйлайди.
Кимдир асосий ишидан ташқари мол, қўй боқиб қўшимча даромадга эга бўлса, яна кимдир ўзи ўрганган ҳунарни яна кимгадир ўргатиб, моддий фаровонликка эришади.
Қўқон шаҳрида турли-туман қушларни боқиб, уни сайроғига ишқибозлик қиладиганлар энди ундан даромад олишни ҳам ўрганиб олдилар. Уларнинг фикрича, қуш боқиб кўпайтириб сотиш, қўй боқишдан арзонга тушади ва тезроқ даромадга киради.
Лавҳани томоша қилинг.
Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.
Агар сизнинг қизиқарли ҳаёт ҳикоянгиз, муаммоингиз ёки муҳим фикрларингиз бўлса биз билан қуйидаги рақамлар орқали боғланинг.
Тел : +996 755 99 64 99 (WhatsApp, Telegram, Signal)

#ferghanastories

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 812-кун | Зеленский жабҳадаги “оғир вазият” сабаб Испания ва Португалияга ташрифини қолдирди

Россия ва Украина армияси ўртасида сўнгги кунларда можаронинг янги марказига айланган Харков вилоятида шиддатли тўқнашувлар давом этмоқда.
Россия Мудофаа вазирлиги сешанба куни унинг кучлари Харковда бир қишлоқни эгаллаб олганини билдирди.
Украина томони эса Россиянинг бир қанча йўналишдаги ҳужумларини қайтараёганини айтмоқда.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон олтин сотишда дунёда яна етакчи

Март ойида 11 тонна, февраль ойида 12 тонна ўзбек олтини четга сотилган.

Ўзбекистон бу билан Таиланд ва Иордания каби этакчи олтин экспортёрларини ортда қолдирган.

Ўзбекистон ўтган йили жами 25 тонна олтин сотиб, энг кўп олтин экспорт қилган мамлакатлар орасида иккинчи бўлган эди.

Бу йилнинг дастлабки уч ойида мамлакат деярли ўтган 2023 йилдагидай миқдорда олтин сотган.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👎7👍4
Audio
📌Озодлик дастури 16.05.24

✅Боку қидирувда бўлган икки шахсни Тошкентга экстрадиция қилди

✅Андижонда мактаб директори ўринбосари ўқувчи қизга тегажоғлик қилгани айтилмоқда

✅UNICEF'нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари алмашди

✅Тўққизта вилоят аҳолиси ҳафталик сел хавфидан огоҳлантирилди

✅Россияда болаларга қарши жинсий жиноятлар сони кўпайди

✅ЕИ Грузияни “хорижий агентлар”га оид қонундан воз кечишга чақирди

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Хитойи Олтин қалам; Экс-депутат учун янги модда

“Жаҳонгир Тўлагановни яқин 3 ой ичида тергов қилиш ҳам, суд қилиш ҳам мумкин эмас, чунки унда невротик депрессия шаклланган Мен бу гапни врач сифатида айтяпман”.
Бу фикрни бугунги суҳбат давомида тиббиёт фанлари доктори, нейропсихолог Зарифбой Ибодуллаев билдирди.
14 майда Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши собиқ депутати Жаҳонгир Тўлаганов яна ички ишлар бўлимига чақиртирилди.
Шу куни “Олтин қалам” танлови ғолибларига мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди.
15 майда Россия фуқароси, наманганлик тадбиркор, 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган Дилшод Тўрахўжаев иши бўйича апелляция суди бошланди.
Бу воқеалардан пайдо бўлган саволларни профессор Зарифбой Ибодуллаев ҳамда “Сирожиддин медиа” канали эгаси, блогер Сирожиддин Одиловга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7
Букмекерликка рухсат берилиши ўзбек спортини ривожлантирадими?

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/J_f2OZnEDKU

Маълумки, қиморбозлик психологик касалликлар турига киради. Психиатрияда у гемблинг ёки лудомания деб аталади.
Лудомания қадимдан мавжуд. Унга ёшу қари, аёлу эркак, бою камбағал дучор бўлиши мумкин.
Австралиялик олимлар ҳисоб китобича, ҳар йили ўртача 10 миллионга яқин одам лудоманиядан қутилиш учун психиатрларга мурожаат қилади ва улар сони йил сайин ошиб бормоқда.
Қиморбозликнинг бугунда энг кўп тарқалган тури - бу тотализаторда спорт ўйинларига пул ёки онлайн казинога пул тикиш саналади.
2020-2024 йилларда спортга пул тикиш бозори 134 миллиард долларга ўсиши прогноз қилинмоқда.
Шу ўринда ўзбек жамияти учун тотализаторларга пул тикиш шахсий танлов ва “конституциявий ҳуқуқми” ёки “тақиқланиши лозим бўлган иллатми” деган савол очиқлигича қолмоқда.
Хўш тотализатор нима? Нима учун у айрим мамлакатларда тақиқланган, бошқаларида рухсат берилган? Букмекерлик Ўзбекистонда: кимга зарар, кимга фойда?
Бугунги дастуримизда биз шу саволларга жавоб излаб кўрамиз

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8👎7
Украинага босқин: 813-кун | Қримда портлашлар, Белбек аэродромида ёнғин

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/Q3idBgW4kmw

Украинанинг 15 майга ўтар кечаси Қримга зарба бериши натижасида иккита қирувчи учоқ ва ҲҲМ қурилмаси йўқ қилинган.
Украина Бош штаби Купянск атрофида “қулайроқ позицияларга” чекинганини маълум қилди.
Словакия бош вазири суиқасд чоғида яраланди.
АҚШ Украинага қўшимча 2 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам беради.
Путин рус қўшинлари Украинадаги фронт бўйлаб ҳар куни ўз позицияларини мустаҳкамлаб, олға силжиётганини айтди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мадрасаларда қизлар қандай таълим олади?

Қарийб 7 миллион аҳоли яшайдиган мамлакатда ҳар йили 6 мингдан зиёд қизлар диний таълим олишмоқда.
Қиёслаш учун, 35 миллион аҳоли яшайдиган Ўзбекистонда 15 та мадраса бўлиб, улар ҳам асосан, университет ёшидаги талабаларни ўқитишга мўлжалланганини айтиш мумкин.
Аммо танқидчилар мадрасалар фаолияти зарур даражада тартибга солинмаган ва бу Қирғизистоннинг исломийлашувига олиб келади, дея хавотирга тушганлар.
Ушбу рақамлар Қирғизистонда амалда эътиқод эркинлигига муносабат анча тоқатли эканини кўрсатмоқда.  
Қирғизистондаги мадрасаларда қизлар қандай билим олишади? Кейин улар қандай касбга эга бўлишади. Бу саволларга ушбу лавҳа орқали жавоб қидирдик.

*Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди.         
Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.           
Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз
@ferghana_media  (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.      

#ferghanastories

Мазкур видеонинг тўлиқ версиясини Озодликнинг YouTube каналида томоша қилинг.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍16👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 813-кун | Қримда портлашлар, Белбек аэродромида ёнғин

Украинанинг 15 майга ўтар кечаси Қримга зарба бериши натижасида иккита қирувчи учоқ ва ҲҲМ қурилмаси йўқ қилинган.
Украина Бош штаби Купянск атрофида “қулайроқ позицияларга” чекинганини маълум қилди.
Словакия бош вазири суиқасд чоғида яраланди.
АҚШ Украинага қўшимча 2 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам беради.
Путин рус қўшинлари Украинадаги фронт бўйлаб ҳар куни ўз позицияларини мустаҳкамлаб, олға силжиётганини айтди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда миллатчи гуруҳ ва куч ишлатар органлари муҳожирларга қарши рейд ўтказди

Москва яқинидаги Пушкино шаҳрида жойлашган OZON интернет-дўконининг омборида “Русская обшчина”* миллатчи гуруҳи ва ҳуқуқ-тартибот органлари биргаликда мигрантларга қарши рейд ўтказди. Нима учун Россияда миллатчи гуруҳлар куч ишлатар органлари билан бирга мигрантларга қарши рейдлар ўтказмоқда? Бу саволга жавоб олиш учун миграция эксперти билан суҳбатлашдик.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍15👎12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек сўми: 30 йилда қарийб икки минг баробар қадрсизланган валюта

Шу йилнинг июлида Ўзбекистон миллий валютаси - сўм муомалага киритилганига 30 йил тўлади.
Тарихан қисқа 30 йилда ўзбек сўми дунёнинг энг қадрсиз валюталаридан бирига айланиб улгурди.
Ўтган 30 йилда миллий валютани буткул қулашдан асраб қолаётган нарса - хорижда, асосан Россияда ишлаётган ўзбек мигрантлари уйларига юбораётган қаттиқ валютадир.
Сўм муомалага киритилган вақтда 1 АҚШ долларининг қиймати роппа-роса 7 сўм бўлганини биласизми? 5600 сўмга яшаш мумкинми?
Нега "Форбс" журналида ўзбекистонлик миллиардерлар йўқ? Озодликнинг махсус лавҳаси.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍10👎1
Audio
📌Озодлик дастури 17.05.24

✅Коррупция ва уюшган жиноятчиликни тадқиқ этиш маркази Алишер Қодиров Дубайда 8 млн долларлик мулкка эга эканлигини маълум қилди

✅Россия ва Грузиядаги суррогат оналар хизматини таклиф қилаётган клиникаларда ўзбекистонлик аёллар сони кўпаймоқда

✅Ҳуқуқбузарлик содир этган ўзбекистонликларга Қозоғистонга бормаслик тавсия қилинди

✅Малайзия бош вазири уч кунлик ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

✅Қариндошлари Туркияда ноқонуний яшаётган туркманларга виза берилмаяпти

✅Британиялик ҳарбий атташе Россиядан чиқариб юборилади

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍9
OzodNazar: Президент Термиз эркин савдо зонасига янада кўпроқ эркинлик берди

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/Ur0xLsqtTNg

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилнинг 2 февралдаги қарори билан “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси ташкил этилган эди. Ўзбекистон президентининг 15 майдаги қарори билан бу зонада ишловчи афғонистонлик ва покистонлик тадбиркорларга яна бир қатор имтиёзлар берилди.
Бу янгиликдан пайдо бўлган саволларни, бошқа саволлар қаторида, расмий қайддан ўтказилмаган “Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” партияси лидери, профессор Хидирназар Аллақуловга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍17👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Кўча”га қарши рейдлар: "Бохо завхоз" қамалди

Жиноят оламида "Бохо завхоз" номи билан танилган криминал авторитет Баҳодир Султонов 10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Султонов ўтган йил йил ноябрь-декабрь ойларида ўтказилган кенг кўламли "Долзарб 40 кунлик" рейдлари давомида ушланган ўнлаб криминал авторитетдан биридир.

Озодлик манбалари ва криминал хроникани кузатувчи тармоқлар, Султоновни - Ўзбекистон ва умуман постсовет маконида икки йирик ўзбек криминал авторитетнинг бири сифатида танилган Ғафур Раҳимовнинг одами, деб таърифлайди.

"Долзарб 40 кунлик" рейдлари давомида Раҳимов қўлга олинмади, аммо унга тенг кўрилган бошқа таниқли авторитет, “Салимбойвачча” номи билан танилган Салим Абдувалиев ушланди ва 6 йилга қамалди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Букмекерликка рухсат берилиши ўзбек спортини ривожлантирадими?

Маълумки, қиморбозлик психологик касалликлар турига киради. Психиатрияда у гемблинг ёки лудомания деб аталади.
Лудомания қадимдан мавжуд. Унга ёшу қари, аёлу эркак, бою камбағал дучор бўлиши мумкин.
Австралиялик олимлар ҳисоб китобича, ҳар йили ўртача 10 миллионга яқин одам лудоманиядан қутилиш учун психиатрларга мурожаат қилади ва улар сони йил сайин ошиб бормоқда.
Қиморбозликнинг бугунда энг кўп тарқалган тури - бу тотализаторда спорт ўйинларига пул ёки онлайн казинога пул тикиш саналади.
2020-2024 йилларда спортга пул тикиш бозори 134 миллиард долларга ўсиши прогноз қилинмоқда.
Шу ўринда ўзбек жамияти учун тотализаторларга пул тикиш шахсий танлов ва “конституциявий ҳуқуқми” ёки “тақиқланиши лозим бўлган иллатми” деган савол очиқлигича қолмоқда.
Хўш тотализатор нима? Нима учун у айрим мамлакатларда тақиқланган, бошқаларида рухсат берилган? Букмекерлик Ўзбекистонда: кимга зарар, кимга фойда?
Бугунги дастуримизда биз шу саволларга жавоб излаб кўрамиз

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Президент Термиз эркин савдо зонасига янада кўпроқ эркинлик берди

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилнинг 2 февралдаги қарори билан “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси ташкил этилган эди. Ўзбекистон президентининг 15 майдаги қарори билан бу зонада ишловчи афғонистонлик ва покистонлик тадбиркорларга яна бир қатор имтиёзлар берилди.
Бу янгиликдан пайдо бўлган саволларни, бошқа саволлар қаторида, расмий қайддан ўтказилмаган “Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” партияси лидери, профессор Хидирназар Аллақуловга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍10👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бишкекда оломон хорижликларга ҳужум қилди - ўнлаб одам яраланган, 4 киши ҳибсда

Қирғизистон пойтахти Бишкекда 18 майга ўтар кечаси хорижлик талабалар ва муҳожирларга қарши зўравонликлар ортидан 28 киши, жумладан тўрт чет эл фуқароси ҳибсга олинди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍19👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 816-кун | Новороссийск, Севостопол, Белгород ҳужумлар остида

Украина Москва томонидан босиб олинган Қримдаги электр станцияси, Россиянинг Новороссийск портидаги нефт базаси ва темир йўл станциясига, шунингдек, Туапсдаги нефтни қайта ишлаш заводига тунда ҳужум уюштирди.

Россиянинг Краснодар ўлкаси Новороссийск шаҳри ҳам йирик дрон ҳужумига тутилди.

Краснодар ўлкасининг Қора денгиз соҳилидаги яна бир шаҳрида дронлар нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилди ва ёнғин бошланди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍17
Эрон президенти вертолёти фавқулодда қўнишга мажбур бўлди


Эрон президентининг вертолёти ноқулай об-ҳаво шароити туфайли мамлакат шимолидаги Шарқий Озарбайжон вилоятига фавқулодда қўнди.  Бу ҳақда Эрон оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Самолёт бортида Иброҳим Раисидан ташқари, журналистларга кўра, ташқи ишлар вазири Ҳусайн Абдуллоҳиян, Табриз бош масжиди имоми ва яна бир неча киши бўлган.  Уларнинг аҳволи ҳозирча номаълум.

Қидирув операцияси давом этмоқда, деди Эрон ички ишлар вазири Аҳмад Воҳидий.  Унинг аниқлик киритишича, қутқарувчилар ноқулай об-ҳаво шароитида қийин релеф орқали вертолёт томон ҳаракатланмоқда.  Хусусан, қидирув ишлари туман туфайли мураккаблашган.  Эроннинг Тасним агентлиги маълумотларига кўра, вертолёт қўниш учун мўлжалланган жой олис тошлоқ ва ўрмонли ҳудудда жойлашган.

Ҳозирча вертолёт топилмади ва экипаж билан алоқа йўқ.  Қутқарув операциясида камида 40 та гуруҳ иштирок этмоқда.  Нашр этилган кадрлар ва видеоларда уларнинг деярли нол кўриниш шароитида ҳаракатланиши кўрсатилган.

Эрон телеграм каналларининг хабар беришича, уч вертолётдан иборат карвон Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан бирга Эрон шимоли-ғарбидаги Ардабил вилоятининг Парсобод шаҳрида янги тўғон очилишидан қайтаётган эди.  Расмийларни олиб кетаётган қолган икки вертолёт эсон-омон манзилига етиб келди.

Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилояти Теҳрондан тахминан 600 километр шимоли-ғарбда жойлашган бўлиб, Арманистон ва Озарбайжон билан чегарадош.
👍31👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 816-кун | Россия ва Қрим: Дронларнинг янги ҳужуми

Россия жануби ва аннексия қилинган Қрим якшанбага ўтар кечаси дронларнинг катта ҳужумига учради.
Россия бомбардимони оқибатида Харков шаҳрида 5 киши, жумладан, икки бола яраланди.
Полша Россия ва Беларус билан чегарани мустаҳкамлаш учун 2,5 миллиард доллар ажратади.
Словакия бош вазири Фиконинг аҳволи ҳамон оғир.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8