@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Букмекерликка рухсат берилиши ўзбек спортини ривожлантирадими?

Маълумки, қиморбозлик психологик касалликлар турига киради. Психиатрияда у гемблинг ёки лудомания деб аталади.
Лудомания қадимдан мавжуд. Унга ёшу қари, аёлу эркак, бою камбағал дучор бўлиши мумкин.
Австралиялик олимлар ҳисоб китобича, ҳар йили ўртача 10 миллионга яқин одам лудоманиядан қутилиш учун психиатрларга мурожаат қилади ва улар сони йил сайин ошиб бормоқда.
Қиморбозликнинг бугунда энг кўп тарқалган тури - бу тотализаторда спорт ўйинларига пул ёки онлайн казинога пул тикиш саналади.
2020-2024 йилларда спортга пул тикиш бозори 134 миллиард долларга ўсиши прогноз қилинмоқда.
Шу ўринда ўзбек жамияти учун тотализаторларга пул тикиш шахсий танлов ва “конституциявий ҳуқуқми” ёки “тақиқланиши лозим бўлган иллатми” деган савол очиқлигича қолмоқда.
Хўш тотализатор нима? Нима учун у айрим мамлакатларда тақиқланган, бошқаларида рухсат берилган? Букмекерлик Ўзбекистонда: кимга зарар, кимга фойда?
Бугунги дастуримизда биз шу саволларга жавоб излаб кўрамиз

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Президент Термиз эркин савдо зонасига янада кўпроқ эркинлик берди

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилнинг 2 февралдаги қарори билан “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси ташкил этилган эди. Ўзбекистон президентининг 15 майдаги қарори билан бу зонада ишловчи афғонистонлик ва покистонлик тадбиркорларга яна бир қатор имтиёзлар берилди.
Бу янгиликдан пайдо бўлган саволларни, бошқа саволлар қаторида, расмий қайддан ўтказилмаган “Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” партияси лидери, профессор Хидирназар Аллақуловга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍10👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бишкекда оломон хорижликларга ҳужум қилди - ўнлаб одам яраланган, 4 киши ҳибсда

Қирғизистон пойтахти Бишкекда 18 майга ўтар кечаси хорижлик талабалар ва муҳожирларга қарши зўравонликлар ортидан 28 киши, жумладан тўрт чет эл фуқароси ҳибсга олинди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍19👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 816-кун | Новороссийск, Севостопол, Белгород ҳужумлар остида

Украина Москва томонидан босиб олинган Қримдаги электр станцияси, Россиянинг Новороссийск портидаги нефт базаси ва темир йўл станциясига, шунингдек, Туапсдаги нефтни қайта ишлаш заводига тунда ҳужум уюштирди.

Россиянинг Краснодар ўлкаси Новороссийск шаҳри ҳам йирик дрон ҳужумига тутилди.

Краснодар ўлкасининг Қора денгиз соҳилидаги яна бир шаҳрида дронлар нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилди ва ёнғин бошланди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍17
Эрон президенти вертолёти фавқулодда қўнишга мажбур бўлди


Эрон президентининг вертолёти ноқулай об-ҳаво шароити туфайли мамлакат шимолидаги Шарқий Озарбайжон вилоятига фавқулодда қўнди.  Бу ҳақда Эрон оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Самолёт бортида Иброҳим Раисидан ташқари, журналистларга кўра, ташқи ишлар вазири Ҳусайн Абдуллоҳиян, Табриз бош масжиди имоми ва яна бир неча киши бўлган.  Уларнинг аҳволи ҳозирча номаълум.

Қидирув операцияси давом этмоқда, деди Эрон ички ишлар вазири Аҳмад Воҳидий.  Унинг аниқлик киритишича, қутқарувчилар ноқулай об-ҳаво шароитида қийин релеф орқали вертолёт томон ҳаракатланмоқда.  Хусусан, қидирув ишлари туман туфайли мураккаблашган.  Эроннинг Тасним агентлиги маълумотларига кўра, вертолёт қўниш учун мўлжалланган жой олис тошлоқ ва ўрмонли ҳудудда жойлашган.

Ҳозирча вертолёт топилмади ва экипаж билан алоқа йўқ.  Қутқарув операциясида камида 40 та гуруҳ иштирок этмоқда.  Нашр этилган кадрлар ва видеоларда уларнинг деярли нол кўриниш шароитида ҳаракатланиши кўрсатилган.

Эрон телеграм каналларининг хабар беришича, уч вертолётдан иборат карвон Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан бирга Эрон шимоли-ғарбидаги Ардабил вилоятининг Парсобод шаҳрида янги тўғон очилишидан қайтаётган эди.  Расмийларни олиб кетаётган қолган икки вертолёт эсон-омон манзилига етиб келди.

Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилояти Теҳрондан тахминан 600 километр шимоли-ғарбда жойлашган бўлиб, Арманистон ва Озарбайжон билан чегарадош.
👍31👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 816-кун | Россия ва Қрим: Дронларнинг янги ҳужуми

Россия жануби ва аннексия қилинган Қрим якшанбага ўтар кечаси дронларнинг катта ҳужумига учради.
Россия бомбардимони оқибатида Харков шаҳрида 5 киши, жумладан, икки бола яраланди.
Полша Россия ва Беларус билан чегарани мустаҳкамлаш учун 2,5 миллиард доллар ажратади.
Словакия бош вазири Фиконинг аҳволи ҳамон оғир.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8
Эрон президенти ва ҳамроҳлари авиаҳалокатда нобуд бўлди — ОАВ

Эрон президенти Иброҳим Раисий ва ҳамроҳлари 19 май куни тоғли ҳудудда вертолёт қулаши натижасида ҳалок бўлишган. Бу ҳақда Эрон Қизил ярим ой жамияти раҳбари Пир Ҳусайн Коливанд маълум қилди дея хабар қилди IRIB ҳамда Mehr агентликлари.

“Афсуски, қулаган вертолёт жойи аниқланганидан кейин вертолёт йўловчилари тирик қолганига оид ҳозирча ҳеч қанақа белги йўқ”, деган Коливанд.

Бундан ташқари, исми ошкор қилинмаган эронлик мулозим Reuters агентлигига вертолёт қулаш натижасида тўлалигича ёниб кетганини маълум қилган.

“Президент Раисий, ташқи ишлар вазири ва вертолётнинг барча йўловчилари авиаҳалокат натижасида нобуд бўлишди”, деган юқори лавозимли мулозим агентликка.

Вертолёт бортида Иброҳим Раисийдан ташқари ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён, Табриз шаҳар масжиди имоми Саййид Муҳаммад Али ал-Ҳошим, Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори Малик Раҳматий ва бошқа бир неча киши бўлган.

ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
👍22👎5
Forwarded from OZODLIK KANALI™
Эрон президенти ва ҳамроҳлари авиаҳалокатда нобуд бўлди

Эрон президенти Иброҳим Раисий ва ҳамроҳлари 19 май куни тоғли ҳудудда вертолёт қулаши натижасида ҳалок бўлишган.

Бу ҳақда Эрон Қизил ярим ой жамияти раҳбари Пир Ҳусайн Коливанд маълум қилди дея хабар қилди IRIB ҳамда Mehr агентликлари.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11👎2
Президент Раисийнинг ҳалокати: Эронда 5 кунлик мотам эълон қилинди

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/mQJ-Yp3RzuY

Эроннинг Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеий президент Иброҳим Раисий ва Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиённинг ўлими муносабати билан мамлакатда беш кунлик мотам эълон қилди.

Эрон президенти, ташқи ишлар вазири ва яна бир қатор расмийларнинг жасадлари мамлакат шимоли ғарбидаги вертолёт қулаган жойдан топилган.

Эрон давлат телеканали вертолёт қулашига ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлганини билдирди. Вертолёт қулаган пайт унинг бортида қанча одам бўлгани маълум эмас.

Хоманеий биринчи вице-президент Муҳаммад Мохберни муваққат президент деб эълон қилди. Эрон қонунчилигига мувофиқ президент вафот этгани тақдирда унинг ваколатлари биринчи вице-президентга ўтади.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9
Audio
📌Озодлик дастури 20.05.24

✅Тошкентда Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг 30 йиллиги нишонланди

✅Ўзбекистон бюджет тақчиллигини қоплаш мақсадида олтинни сотмоқда

✅Афғонистондаги сайёҳларга ҳужум масъулиятини ИД зиммасига олди

✅Эрон президенти ва ҳамроҳлари авиаҳалокатда нобуд бўлди

✅Покистон Қирғизистондан юзлаб талабани олиб чиқиб кетмоқда

✅Чимкентнинг собиқ ҳокими пора беришга уринишда айбдор топилди

✅Тожикистон ва Қирғизистон чегарадаги хавфсизликни муҳокама қилди

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍10
Украинага босқин: 817-кун | Зеленский: 2 та Patriot Харковни ҳимоя қилиши мумкин эди

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/EZD7ll9Xnm4

Россия ҳужумлари оқибатида Харков чеккасида жойлашган дам олиш масканида 7 киши ўлди, 28 киши яраланди.
Владимир Зеленский Ғарб иттифоқчиларини қўшимча равишда ҳаводан мудофаа тизимларини етказиб беришга чақираркан, Харков ҳимояси учун иккита “Патриот” тизими етарди, деди.
Айни пайтда, Украина Ҳарбий-денгиз кучлари, 19 майга ўтар кечаси Россия Қора денгиз флотининг “Ковровец” денгиз кемасини чўктирдик, демоқда. Россия ҳозирча ҳеч бир изоҳ бермади.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Раисийнинг ҳалокати: Эронда 5 кунлик мотам эълон қилинди

Эроннинг Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеий президент Иброҳим Раисий ва Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиённинг ўлими муносабати билан мамлакатда беш кунлик мотам эълон қилди.

Эрон президенти, ташқи ишлар вазири ва яна бир қатор расмийларнинг жасадлари мамлакат шимоли ғарбидаги вертолёт қулаган жойдан топилган.

Эрон давлат телеканали вертолёт қулашига ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлганини билдирди. Вертолёт қулаган пайт унинг бортида қанча одам бўлгани маълум эмас.

Хоманеий биринчи вице-президент Муҳаммад Мохберни муваққат президент деб эълон қилди. Эрон қонунчилигига мувофиқ президент вафот этгани тақдирда унинг ваколатлари биринчи вице-президентга ўтади.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍11
Покистон талабаларини Қирғизистондан олиб кетмоқда

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/7KKKtBZAr8g

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 18 майга ўтар кечаси Бишкекда хорижлик талабаларга қарши уюштирилган ҳужумдан уч кун ўтиб, расмий баёнот билан чиқди. У вазиятни кескинлаштиришдан манфаатдор бўлган “бошқа кучлар” гўёки бундан фойдаланиб қолганини таъкидлади.
Жапаров Қирғизистоннинг Исломободдаги элчихонаси олдида Бишкекда покистонлик талабаларга қилинган ҳужумга қарши намойишлар бўлиб ўтганидан кейин чиқиш қилди.
Бишкек шаҳар полицияси мазкур ҳолат юзасидан тергов олиб бормоқда.
Қирғизистон Таълим ва фан вазирлиги 20 майдан бошлаб хорижлик талабаларни онлайн таълимга ўтказди.
Қирғизистонда таҳсил олаётган покистонлик талабаларни ватанига қайтариш учун чартер рейслар ташкил этилди. Покистон ҳукумати Қирғизистонда ўқиётган яна 540 нафар талабани ватанига олиб чиқиб кетадиган бўлди.
Қирғизистон Миллий статистика қўмитасининг 2022/23 ўқув йилига берган маълумотларига кўра, Қирғизистонда олий ўқув юртларида ўқиётган хорижлик талабаларнинг тенг ярмини ўзбекистонликлар ташкил этади: уларнинг сони 40 мингдан ортиқ.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 817-кун | Зеленский: 2 та Patriot Харковни ҳимоя қилиши мумкин эди

Россия ҳужумлари оқибатида Харков чеккасида жойлашган дам олиш масканида 7 киши ўлди, 28 киши яраланди.
Владимир Зеленский Ғарб иттифоқчиларини қўшимча равишда ҳаводан мудофаа тизимларини етказиб беришга чақираркан, Харков ҳимояси учун иккита “Патриот” тизими етарди, деди.
Айни пайтда, Украина Ҳарбий-денгиз кучлари, 19 майга ўтар кечаси Россия Қора денгиз флотининг “Ковровец” денгиз кемасини чўктирдик, демоқда. Россия ҳозирча ҳеч бир изоҳ бермади.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13
Раисийдан сўнг Эронни нима кутмоқда?

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/A1s8j184Hgg

63 ёшида ҳалок бўлган Эроннинг ўта консерватив президенти Иброҳим Раисий мамлакатнинг кейинги олий раҳнамоси бўлади, деб ишонилган эди.
Раисий ва Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиённи олиб кетаётган вертолёт 19 май куни Озарбайжон чегарасига ташрифдан қайтаётиб, мамлакат шимоли-ғарбидаги тоғларга қулаган ва бортдагиларнинг барчаси ҳалок бўлган.
Дунё лидерлари Эронга ҳамдардлик билдираётган бир пайтда Лондон ва Берлинда эронлик мухолифатчилар Раисий ўлимини байрам қилишди.
2021 йили мамлакат президенти этиб сайланган 63 ёшли Иброҳим Раисий норозилик чиқишларини аёвсиз бостирган қаттиққўл раҳбар сифатида билинади. Раисий 1988 йилда Теҳронда юз берган норозиликларни бостиришдаги роли учун “Теҳрон қассоби” деб ҳам аталган. У лавозимга келганидан буён мусулмон ахлоқига оид қонунларни кескинлаштирган ва Эрон ядровий дастури бўйича қудратли давлатлар билан музокараларни фаол олға суриб келган.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Раисийдан сўнг Эронни нима кутмоқда?

63 ёшида ҳалок бўлган Эроннинг ўта консерватив президенти Иброҳим Раисий мамлакатнинг кейинги олий раҳнамоси бўлади, деб ишонилган эди.
Раисий ва Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиённи олиб кетаётган вертолёт 19 май куни Озарбайжон чегарасига ташрифдан қайтаётиб, мамлакат шимоли-ғарбидаги тоғларга қулаган ва бортдагиларнинг барчаси ҳалок бўлган.
2021 йили мамлакат президенти этиб сайланган 63 ёшли Иброҳим Раисий норозилик чиқишларини аёвсиз бостирган қаттиққўл раҳбар сифатида билинади. Раисий 1988 йилда Теҳронда юз берган норозиликларни бостиришдаги роли учун “Теҳрон қассоби” деб ҳам аталган. У лавозимга келганидан буён мусулмон ахлоқига оид қонунларни кескинлаштирган ва Эрон ядровий дастури бўйича қудратли давлатлар билан музокараларни фаол олға суриб келган.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍20
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Покистон талабаларини Қирғизистондан олиб кетмоқда

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 18 майга ўтар кечаси Бишкекда хорижлик талабаларга қарши уюштирилган ҳужумдан уч кун ўтиб, расмий баёнот билан чиқди. У вазиятни кескинлаштиришдан манфаатдор бўлган “бошқа кучлар” гўёки бундан фойдаланиб қолганини таъкидлади.
Жапаров Қирғизистоннинг Исломободдаги элчихонаси олдида Бишкекда покистонлик талабаларга қилинган ҳужумга қарши намойишлар бўлиб ўтганидан кейин чиқиш қилди.
Бишкек шаҳар полицияси мазкур ҳолат юзасидан тергов олиб бормоқда.
Қирғизистон Таълим ва фан вазирлиги 20 майдан бошлаб хорижлик талабаларни онлайн таълимга ўтказди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12👎6
Ўзбек транслар: бизни одам сифатида кўришмайди

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/eNyoK3djuM4

Ўзбекистонлик трансгендер Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистонда яшаш унинг учун “жаҳаннам азоби” эканини айтада. Ҳуқуқ фаолларининг танқидича, Ўзбекистонда жинсий озчилик вакиллари мутассил таъқиб, ҳақорат, жисмоний ва жинсий зўравонлик остида ҳаёт кечирмоқда. Бундан ташқари, нафақат гомофоб кайфиятдаги юртдошлари, балки давлат идоралари ва айниқса, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан муттасил камситилиши, ҳуқуқлари поймол этилиши қайд этилган.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👎19👍7
Audio
📌Озодлик дастури 21.05.24

✅Фарғонада мактаб директори ўқувчи қизни дарс вақтида калтаклади

✅Тоқаев Ўзбекистон билан иттифоқчилик битимини имзолади

✅Покистон талабаларини Қирғизистондан олиб кетмоқда

✅Бишкекда 13 май кунги ҳостелга ҳужумда гумонланганлар ушланди

✅Раисий дафн этиладиган жой ва сана ўзгартирилди

✅АҚШ ва Саудия Арабистони Яқин Шарқ бўйича “келишувга яқин”

✅Тожикистонда йирик мухолифат арбоби вафот этди

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍12
Озодлик фильми: Газдан улуш олаётган қатарликлар ва ўзбек муҳожирлари

❗️Озодликнинг ЭКСКЛЮЗИВ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/V4IQ_GmRH34

Газга бой ўзбеклардан фарқли қатарликлар қазилма бойликлар даромадидан ўз улушига эга.

Айни пайтда Қатар миллионлаб муҳожирлар учун нон топиш имконини ҳам яратган.

Озодлик ижодий жамоаси Қатарга сафар қилиб, ушбу мамлакатда яшаётган ўзбек муҳожирлари ҳақида фильм тайёрлади.

Фильм қаҳрамонлари орасида турли касб эгалари бор:

✅Қатарга келиш орзусида футболдан воз кечган қўқонлик Акбаржон ҳозирда Доҳада офицантлик қилмоқда.

✅Олий маълумотли эколог дипломига эга бухоролик Камола Ўзбекистонда иш топа олмагач, Қатарга келган.

✅Бухоролик 44 яшар тадбиркор Нодир Тоировни Доҳадаги офисини янги очган кунлари учратдик.

✅Уч йил аввал Қатарга келган тошкентлик Зарина амир яқинларига хизмат кўрсатувчи гўзаллик салонида ишлайди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13👎1