@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Водийнинг муздек мўъжизалари

Ёзнинг иссиғида ҳамма ўзини соя-салқин жойга уради. Чанқоқбосди ичимликлар билан иссиқдан сақланади.

Фарғона водийсининг турли ҳудудларида турлича чанқоқбосди ичимликлар тайёрланади.

Бугун биз сизларга Қирғизистонда тайёрланадиган ёрма, Тожикистонда севиб истеъмол қилинадиган айрон, Ўзбекистонда ичиладиган ўрик шарбати ҳақида ҳикоя қилиб берамиз.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍14
OzodNazar: Боласини ўлдирган ва чўктирмоқчиларга…ким ёрдам беради?

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/SMB43RcPmm4

Танаси жароҳатланганга бирламчи тайёргарлиги бор ҳар қандай киши биринчи тиббий ёрдамни кўрсата олади.
Руҳи жароҳатлангангачи? Ўзини ёки боласини ўлдирмоқчи бўлганга бериладиган биринчи ёрдам қандай бўлиши керак?
Сўнгги кунлардаги бир неча даҳшатли воқеа шу саволни пайдо қилди унга жавоб топиш учун суҳбатга психолог, тиббиёт фанлари доктори Зарифбой Ибодуллаевни таклиф қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 874-кун | Моди Зеленскийдан хафа, Еврокомиссия Орбандан норози

Рус қўшинлари Донецк вилоятидаги Урожайне қишлоғини назоратга олганини айтмоқда.
В.Зеленский: Украина ўз ҳаво ҳудудини Россия ракета ҳужумларидан ҳимоя қилиш учун 25 та “Патриот”га муҳтож.
Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳудудига ташланган масофадан бошқарилувчи ФАБ-3000 авиация бомбасини намойиш қилди.
Украина элчиси Украина президенти Ҳиндистон Бош вазирини танқид қилгани учун Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.
ЕИ Кенгашининг Венгрия раислигида ўтказиладиган норасмий йиғилишларидаги вакиллик даражасини пасайтирди.
Россия ҳукумати меҳнат мигрантларига юриш-туришни ўргатувчи курс ишлаб чиқди.
Францияда намойишчилар россиялик спортчиларнинг Ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этишидан норози.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Остона куни ва Назарбоев таваллуди

Қозоғистонда Остона куни собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг туғилган куни билан битта санада нишонланади. Бу воқеага 1994 йил 6 июлда Қозоғистон Олий Кенгашининг пойтахтни Оқмолага кўчириш қарори асос бўлган. Давлат байрами арафасида Озодлик мухбири пойтахт аҳлининг Нурсултон Назарбоев ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8👎2
Audio
📌Озодлик дастури 17.07.24

✅Ўшдаги селнинг бешинчи қурбони ҳам Ўзбекистондан топилди

✅Жапаров икки кунлик ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

✅Ўзбекистонда 10 та туман ва шаҳар ҳокими ишдан олинди

✅Парламент қуйи палатасига сайлов октябрь ойида ўтиши кутилмоқда

✅Ғазодаги жангларда 60 чоғли фаластинлик қурбон бўлди

✅Қозоғистонда онлайн секс хизматлари учун жиноий жазо киритилмоқда

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Боласини ўлдирган ва чўктирмоқчиларга…ким ёрдам беради?

Танаси жароҳатланганга бирламчи тайёргарлиги бор ҳар қандай киши биринчи тиббий ёрдамни кўрсата олади.
Руҳи жароҳатлангангачи? Ўзини ёки боласини ўлдирмоқчи бўлганга бериладиган биринчи ёрдам қандай бўлиши керак?
Сўнгги кунлардаги бир неча даҳшатли воқеа шу саволни пайдо қилди унга жавоб топиш учун суҳбатга психолог, тиббиёт фанлари доктори Зарифбой Ибодуллаевни таклиф қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍4
Zimiston-UZ: Аҳоли энергия лимитига норозилик билдирмоқда

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/aLv2eqTduf4

Энергетик ислоҳотлар йўлида қилинаётган палапартиш чоралар бирор натижа кўрсатмаётган бир пайтда жорий қилинган энергия билан боғлиқ янги тартиб яъни электр ва газга ўрнатилган “ижтимоий норма” чўнтаги юпун оилалар ташвишини оширди.

Аслида аҳолининг кам таъминланган қисмини ижтимоий ҳимоя қилиш кўзланган ушбу лойиҳа амалда айнан камбағал ва ўртаҳол оилалар муаммолари кўламини янада кенгайтирди.

Ҳукуматнинг энергетик ислоҳотлар йўлидаги янги чораси жорий қилиниши билан аҳоли норозилигига сабаб бўлмоқда.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍14👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 875-кун | Урушдан сўнг ярим миллиондан кўп одам Россияни тарк этган - The Bell

Сўнгги 24 соат ичида фронтда 112 та ҳарбий тўқнашувлар қайд этилган.
Ўзбекистонда Россия армиясида хизматга шайланган йигит судланди.
Россия келаётган мигрантлар турли баҳоналар билан ортга қайтарилмоқда.
Россия ташқи ишлар вазири Москванинг Украина можаросини барқарорлаштиришда ўз шартларини эълон қилди.
The Bell: уруш бошланганидан сўнг Россиядан 666 минг киши эмиграцияга кетган
Россиядан узоқлашаётган Арманистон AҚШ билан қўшма ҳарбий машғулотларга киришди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёев ислоҳоти: Буғдой экиб, ҳосилига эга бўлолмаган фермер

Ўзбекистонда ғалла ўрими ниҳоясига етай деб қолди.

Республика фермерлар Кенгаши 9 миллион тонна ғалла хирмони яратилгани ҳақида баёнот берди. Аммо фермерлар бу нотўғри маълумот эканлиги ҳақида эътироз билдирганидан сўнг, Кенгаш бу далада етиштирилган ғалла деб, ўз баёнотини ўзгартирди. Фермерлар бу йилги ғалла ўримида ҳам ҳокимларнинг улар фаолиятига қўпол аралашуви давом этаётгани, ички ишлар органи ходимлари комбайнларни “ҳибс”га олаётгани ҳақида хабар берди.

Аксарият туманларда ҳокимлар фермерлардан шартномадаги ҳар гектар ердан 25 центнер ўрнига 35-40 центнердан ғалла топширишни талаб қилаётгани ҳақида хабарлар кўпайди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ҳам бу йил ҳам республика ғаллазорлари бўйлаб фермерларга тазйиқ ва босим давом этганини кўриш мумкин.

📌 Тўлиқ видео Озодлик YouTube каналида
❗️ Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/RwtNrOT7-XU
👍11
Forwarded from OZODLIK KANALI™
Алламжонов пайдо бўлди ва "дезинформация"дан огоҳлантирди

Ўзбекистон президенти администрациясининг Ахборот сиёсати департаменти раҳбари Комил Алламжонов маҳаллий матбуот ва ижтимоий тармоқларда "фейк ва дезинформациялар сони ошиб бораётганидан" огоҳлантирди.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
👎21👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Zimiston-UZ: Аҳоли энергия лимитига норозилик билдирмоқда

Энергетик ислоҳотлар йўлида қилинаётган палапартиш чоралар бирор натижа кўрсатмаётган бир пайтда жорий қилинган энергия билан боғлиқ янги тартиб яъни электр ва газга ўрнатилган “ижтимоий норма” чўнтаги юпун оилалар ташвишини оширди.

Аслида аҳолининг кам таъминланган қисмини ижтимоий ҳимоя қилиш кўзланган ушбу лойиҳа амалда айнан камбағал ва ўртаҳол оилалар муаммолари кўламини янада кенгайтирди.

Ҳукуматнинг энергетик ислоҳотлар йўлидаги янги чораси жорий қилиниши билан аҳоли норозилигига сабаб бўлмоқда.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8👎1
Мирзиёев кредитлари: МИБ камбағалнинг омонат молларини олиб кетди

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/tpeZDeINYjA

Сурхондарё вилоят, Чумқўрғон тумани Мажбурий ижро бюроси Бағара маҳалласида яшайдиган Меҳрихон Эрматованинг учта молини олиб кетиб мусодара қилди.

Аёл тўлолмай қолган кредити эвазига унинг боқувида бўлган укасининг сигирларини олиб кетаётган МИБ ходимларига қаттиқ қаршилик кўрсатди.

2021 йилда аҳолини камбағалликдан чиқариш давлат дастури бўйича уларга ҳам иссиқхона қуриш учун бу оилага банкдан 30 миллион сўм ажратилган эди.

Аммо таъминотчилар иссиқхона қуриб беришмади, оиланинг қўлига 25 миллион сўм нақд берди-да кетди.

Бу пулга Меҳрихоннинг эри Жигули машинаси олиб киракашлик қилиб, кредит тўлади, оиласини боқди. Аммо эр инсульт бўлганидан сўнг унини даволатишга кетган харажатлари ортидан кредитни тўлашга имкон бўлмаган.

Россияда ишлаётган укаси унга тенг шерикчилик шарти билан уч бош қорамол олиб берган эди. МИБ ана шу қорамолларни мусодара қилди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9👎7
Audio
📌Озодлик дастури 18.07.24

✅Мирзиёев Эроннинг янги президенти билан мулоқот қилди

✅Ботир Зокиров қурилиш вазири лавозимидан кетди

✅Алламжонов пайдо бўлди ва "дезинформация"дан огоҳлантирди

✅Олмаотада русларга "Қозоғистондан кет" деган қиз қўлга олинди

✅Қирғизистонда президентнинг жияни яна ҳибсга олинди

✅Тожикистон: Президент Раҳмонни ким ағдармоқчи бўлди?

✅Ўзбекистон ва минтақани Украина урушидан сўнг нима кутмоқда?

✅Байден Трампга суиқасддан сўнг қурол савдосини чеклашга чақирди

✅Илон Маск SpaceX қароргоҳини Техасга кўчирмоқчи

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍18
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёев кредитлари: МИБ камбағалнинг омонат молларини олиб кетди

Сурхондарё вилоят, Қумқўрғон тумани Мажбурий ижро бюроси Бағара маҳалласида яшайдиган Меҳрихон Эрматованинг учта молини олиб кетиб мусодара қилди.

Аёл тўлолмай қолган кредити эвазига унинг боқувида бўлган укасининг сигирларини олиб кетаётган МИБ ходимларига қаттиқ қаршилик кўрсатди.

2021 йилда аҳолини камбағалликдан чиқариш давлат дастури бўйича уларга ҳам иссиқхона қуриш учун бу оилага банкдан 30 миллион сўм ажратилган эди.

Аммо таъминотчилар иссиқхона қуриб беришмади, оиланинг қўлига 25 миллион сўм нақд берди-да кетди.

Бу пулга Меҳрихоннинг эри Жигули машинаси олиб киракашлик қилиб, кредит тўлади, оиласини боқди. Аммо эр инсульт бўлганидан сўнг унини даволатишга кетган харажатлари ортидан кредитни тўлашга имкон бўлмаган.

📌 Тўлиқ видео Озодлик YouTube каналида
❗️ Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/tpeZDeINYjA
👎17👍11
Forwarded from OZODLIK KANALI™
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёев кредитлари: МИБ камбағалнинг омонат молларини олиб кетди

Сурхондарё вилоят, Чумқўрғон тумани Мажбурий ижро бюроси Бағара маҳалласида яшайдиган Меҳрихон Эрматованинг учта молини олиб кетиб мусодара қилди.

Аёл тўлолмай қолган кредити эвазига унинг боқувида бўлган укасининг сигирларини олиб кетаётган МИБ ходимларига қаттиқ қаршилик кўрсатди.

2021 йилда аҳолини камбағалликдан чиқариш давлат дастури бўйича уларга ҳам иссиқхона қуриш учун бу оилага банкдан 30 миллион сўм ажратилган эди.

Аммо таъминотчилар иссиқхона қуриб беришмади, оиланинг қўлига 25 миллион сўм нақд берди-да кетди.

Бу пулга Меҳрихоннинг эри Жигули машинаси олиб киракашлик қилиб, кредит тўлади, оиласини боқди. Аммо эр инсульт бўлганидан сўнг унини даволатишга кетган харажатлари ортидан кредитни тўлашга имкон бўлмаган.

📌 Тўлиқ видео Озодлик YouTube каналида
❗️ Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/tpeZDeINYjA
👍3👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Алламжонов пайдо бўлди ва "дезинформация"дан огоҳлантирди

Ўзбекистон президенти администрациясининг Ахборот сиёсати департаменти раҳбари Комил Алламжонов маҳаллий матбуот ва ижтимоий тармоқларда "фейк ва дезинформациялар сони ошиб бораётганидан" огоҳлантирди.

Ўзининг расмий каналидаги хабардан англашилишича, бу ҳақда у 17 июль куни Тошкентда маҳаллий ОАВ раҳбарлари ва журналистлар билан учрашувда гапирган.

Алламжоновнинг баёноти унинг "лавозимдан четлатилгани ва хорижга қочиб кетгани" ҳақидаги гап-сўзлар фонида янграмоқда.

Президент администрациясининг ахборот сиёсати бўйича масъул мулозими ўтган ой жамоатчилик кўзидан ғойиб бўлгани ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида унинг тақдири билан боғлиқ турли тахмин ва фаразларга йўл очган эди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍14👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёев кредитлари: МИБ камбағалнинг омонат молларини олиб кетди

Сурхондарё вилоят, Қумқўрғон тумани Мажбурий ижро бюроси Бағара маҳалласида яшайдиган Меҳрихон Эрматованинг учта молини олиб кетиб мусодара қилди.

Аёл тўлолмай қолган кредити эвазига унинг боқувида бўлган укасининг сигирларини олиб кетаётган МИБ ходимларига қаттиқ қаршилик кўрсатди.

2021 йилда аҳолини камбағалликдан чиқариш давлат дастури бўйича уларга ҳам иссиқхона қуриш учун бу оилага банкдан 30 миллион сўм ажратилган эди.

Аммо таъминотчилар иссиқхона қуриб беришмади, оиланинг қўлига 25 миллион сўм нақд берди-да кетди.

Бу пулга Меҳрихоннинг эри Жигули машинаси олиб киракашлик қилиб, кредит тўлади, оиласини боқди. Аммо эр инсульт бўлганидан сўнг унини даволатишга кетган харажатлари ортидан кредитни тўлашга имкон бўлмаган.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍17
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ташаббусли бюджет" сиз ташаббус

Шу кунларда Ўзбекистонда "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг иккинчи босқичи бошланган. Қайсидир маҳалла аҳли ёғ, яна қайсидир маҳалла одамлари пул тарқатиб ўз маҳалласи учун яхши бўлувчи лойиҳани ютиб олиш ниятида.

Аммо ўз қишлоғи йўлини асфальтлаш, қишлоққа ичимлик суви олиб келиш каби ишларни "Опенбюджет" га қўймай ҳам бажараётган, давлатдан ёрдам ва кўмак олмай ҳаётини яхшилаётган маҳаллалар ҳам кўп Ўзбекистонда.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍14👎1
Audio
📌Озодлик дастури 19.07.24

✅Ўзбекистонда “Лукойл” шуъбаси нарх манипуляциясида айбдор топилди

✅“Бахти Ташкентский” 20 йилга озодликдан маҳрум этилди

✅Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган таксичилар сони ярим миллиондан ошди

✅Туркманистонликлар тирикчилик учун қон топширмоқда

✅Қирғизистонга Суриядан 8 нафар аёл ва 14 нафар бола қайтарилди

✅Украинада асирга тушган ўшлик эркак Россияга қайтарилди

✅Глобал носозлик туфайли юзлаб ширкатнинг иши тўхтаб қолди

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нима учун минтақада сел кўп кузатилмоқда? Ким айбдор?

Дунёнинг бир қатор минтақалари каби, Фарғона водийсида бу йил сел -сув тошқинлари кўп кузатилмоқда. Экологларна кўра бунинг асосий сабаби - иқлим ўзгариши.

Сел каби табиий офатларнинг олдини олиш мумкинми? Бунинг учун ҳукуматлар қандай ишларни амалга ошириши зарур? Оддий одамларнинг қўлидан нима келади? Биз иқлим ўзгаришининг олдини олиш учун нима қила оламиз?

Ушбу лавҳада ушбу саволларга жавоб изладик.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди.

Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.