@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россияда мигрантлар ҳуқуқларини кескин чекловчи қонун қабул қилинди

Давлат думаси 23 июль куни ўтказилган ялпи мажлис чоғида Россияда миграция назоратини кучайтирувчи қонун лойиҳалари пакетини қабул қилди.

Унга кўра, полициячиларга хорижликларни мамлакатдан бадарға қилиш ҳақида қарор чиқаришга рухсат берилган, улар учун мигрантлар ҳуқуқларини кескин чекловчи махсус “мамлакатдан чиқариб юбориш режими” жорий йилинган.

Шунингдек, Россияда яшаш рухсатномасиз ёки визасиз юришнинг максимал муддати 180 кундан 90 кунга қисқартирилган.

Қонун лойиҳалари қабул қилингунига қадар хорижликларни мамлакатдан бадарға қилиш ҳақидаги қарорни фақат судлар ва чегара хизматлари қабул қила олар эди. Россияда қонуний асоссиз юрган ёки жиноят содир этганликда айбланган хорижликлар учун махсус ҳуқуқий тартиб жорий қилинмоқда.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👎10👍8
Ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова Париж Олимпиадасининг олтин медал соҳиби бўлди

Диёра Келдиёрова Париж-2024 Олимпиадасининг олтин медал соҳиби бўлди. У финалда косовалик Дистриа Красничи устидан ғалаба қозонди. Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича Олимпиаданинг олтин медалини олган илк ўзбекистонлик спортчига айланди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍38
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 886-кун | Украина кучлари Россиянинг 29та ҳужумини қайтарди

Покровск ва Торецк йўналишларида қақшатқич жанглар давом этмоқда.

Украина дронлари Москва вилоятидаги вертолётсозлик заводига етиб борди. Иккита вертолёт йўқ қилинди.

Курск вилоятида дронлар зарбаси натижасида нефт базасига ўт кетди.

Малида маҳаллий туарег қабиласи билан тўқнашув натижасида «Вагнер» Хусусий ҳарбий ширкатининг ўнлаб ёлланма аскари ўлдирилди.

Париждаги Олимпиада шаҳарчасида Украина уйи очилди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Эсимни танибманки, ҳовуздан сув ичамиз!"

Сув муаммосига ечим излаб, турли усуллар билан сувдан фойдаланаётган қишлоқлар Фарғона водийсида кам эмас. Ана шундай қишлоқлардан бири Риштон тумани Армандашт қишлоғи.

Бу ерда одамлар йилларки ичимлик суви муаммосидан азият чекишади. Улар уч хил усулда сув муаммосини ҳал қилмоқда. Биринчиси қадимдан бўлиб келган ҳовузларга сув тўплаб ундан фойдаланиш, иккинчиси бетондан сув ҳовузи қурдириб, унга тоза ичимлик сувини пулга сотиб олиб тўлдириш ва учинчиси уйида қудуқ қазиб, мана шу қудуқдаги сувни истеъмол қилиш.

Лавҳани томоша қилинг ва армандаштликлар яна қандай усулларда сув муаммосини ечаётганига гувоҳ бўлинг.

#ferghanastories

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Диёра Келдиёрова: Бу Ўзбекистон халқи ва аёлларимизнинг ғалабаси!

Ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёрова Париж Олимпиадасида 52 килограммгача вазн тоифасида олтин медаль соҳиби бўлди. У финалда Олимпиада–2020 чемпиони, косоволик Дистриа Красничи устидан ғалаба қозонди. Диёра Келдиёрова ёзги Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритган биринчи ўзбекистонлик аёлга айланди.

Диёра Келдиёровани Ўзбекистон президенти телефон орқали табриклади.

Илк олтиндан шодланган мухлислар Ўзбекистон мадҳиясининг машҳур сатрини “Оламни маҳлиё айлаган ДИЁРА” тарзида ўзгартириб ёзишди. Чемпион уни қўллаб-қувватлаганларнинг барчасига миннатдорлик билдирди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍19👎2
Audio
📌Озодлик дастури 29.07.24

✅Халқаро ташкилотлар Ўзбекистонда блогерларга босим кучайганини қайд этмоқда

✅Фарғоналик таниқли полвон Турсунали Мамажонов вафот этди

✅Мирзиёев Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёровани табриклади

✅Тожикистон уламолари аёлларга "ёпишиб турувчи, қоп-қора ёки шаффоф либосларни" киймасликни тавсия қилди

✅Эрдўғон Туркия фаластинликларга ёрдам учун Исроилга кириши мумкинлигини билдирди

✅Венесуэла МСКси Президент сайловида Мадуро ютганини эълон қилди

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍8
OzodNazar: Москвани “қоралардан тозалаш” буюрилди

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/VLBjFNIgJZM

“Асосий вазифа, бошлиғимиз айтганидай, Москва областини оқартиришдир. Токи ҳудуд чет эллик фуқаролар туфайли қорайиб кетмасин. Бу полиция олдига кегуси ярим йил учун қўйилган вазифадир”. Ирқчилик ҳиди анқиб турган бу баёнот Москва областидаги Долгопрудний шаҳри мериясида бўлиб ўтган йиғилишда янгради.

Полиция подполковниги бундай буйруқни Москва область ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Виктор Пауков берганини, буйруқ ижроси Россия президенти ва Ички ишлар министрининг шахсий назоратида эканлигини билдирган...

Россияда ишлаб юрган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳаётига бевосита алоқадор янгиликларни шарҳлаб беришни “Мигрант.уз” портали муассиси, юрист Ботиржон Шермуҳаммаддан илтимос қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9👎3
Украинага босқин: 887-кун | Украина 20 мингга яқин маҳбусни армияга жалб қилиши мумкин

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/MEbP5D4OiPs

Украина президенти Владимир Зеленский Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Доналд Трампни Украинага таклиф қилганини айтди.

“Америкалик сиёсатчи Украина ҳақида бирор-нима билмоқчи бўлса, у келиб, ҳаммасини ўз кўзи билан кўриши мумкин”, деди Зеленский.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон эса, Туркия фаластинликларга ёрдам бериш учун “худди Ливия ва Қорабоғга” киргани каби, Исроилга кириши мумкин, дея баёнот берди. Аммо, бу кириш қандай бўлишига аниқлик киритмаган.

Украина ва Россия ўртасидаги уруш ҳаракатлари давом этмоқда. Томонларнинг ҳужуми натижасида икки минтақадаги энергетика объектларига зарар етди, ўнлаб одам жароҳатланди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍14

📌Озодлик дастури 30.07.24

✅Самарқандда хорижга йўллаш ваъдаси билан 49 кишини алдаган шахс ушланди

✅Афғонистондаги "Қўштепа" канали 5 йилда қуриб битказилиши айтилди

✅Қатор давлатлар ўз фуқароларига Ливанни тарк этишни тавсия қилди

✅Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегаранинг 94 фоизи тавсифланди

✅Қозоғистон фуқароларининг шахсий маълумотлари яна тарқалиб кетди

✅Бишкек ўз фуқаролари Россияда узоқ текширилаётганидан ташвишда

✅Россияда мигрантлар учун ҳарбий хизмат муддати узайтирилади

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Москвани “қоралардан тозалаш” буюрилди

“Асосий вазифа, бошлиғимиз айтганидай, Москва областини оқартиришдир. Токи ҳудуд чет эллик фуқаролар туфайли қорайиб кетмасин. Бу полиция олдига кегуси ярим йил учун қўйилган вазифадир”. Ирқчилик ҳиди анқиб турган бу баёнот Москва областидаги Долгопрудний шаҳри мериясида бўлиб ўтган йиғилишда янгради.

Полиция подполковниги бундай буйруқни Москва область ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Виктор Пауков берганини, буйруқ ижроси Россия президенти ва Ички ишлар министрининг шахсий назоратида эканлигини билдирган...

Россияда ишлаб юрган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳаётига бевосита алоқадор янгиликларни шарҳлаб беришни “Мигрант.уз” портали муассиси, юрист Ботиржон Шермуҳаммаддан илтимос қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍10👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик муҳожир вайнер

Бухоролик Беҳруз Баҳромов Россияда тўрт йилдан бери қурилишда ишлаб, бўш вақтларида муҳожирларнинг ҳаёти ҳақида ҳазилона видеоларни суратга олади. Суҳбатдошимиз ўз вайнларида нафақат аския, балки мигрантларга боғлиқ ижтимоий муаммоларни ҳам ёритишга ҳаракат қилаётганини айтади.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 888-кун | Ўзбекистон армияни кучайтиряпти

Давлат думаси Россия фуқаролигини олган хорижликлар учун ҳарбий хизматни икки йиллик қилмоқчи. Тегишли қонунни баҳорги сессия якуни, яъни 5 августгача кўриб чиқиш режаланган.

Айни пайтда, Марказий Осиё мамлакатлари мудофаа бюджетини оширмоқда. Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон мудофаа салоҳиятини оширишга 2023 йилнинг ўзида салкам 2 миллиард доллар сарфлаган. Ўзбекистон билан Туркманистон мудофаа харажатларини очиқламайди.

Аммо, Ўзбекистон ушбу мақсадлар учун қўшимча 260 млн доллар ажратгани маълум. Хусусан, президент Шавкат Мирзиёев 2030 йилга бориб Ўзбекистон юқори технологик қурол-аслаҳа билан таъминланган замонавий армияга эга бўлишини айтган.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13👎1
Президент қизи Диёра Келдиёрова билан бирга ишламоқчи эканлигини ёзмоқда

Ўзбекистон президентининг қизи, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова билан учрашиб, уни ғалаба билан табриклади.

Мирзиёеванинг ўз саҳифасида ёзишича, у Диёра Келдиёровага Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорликда бир қанча лойиҳаларни амалга оширишни таклиф қилган. Олимпиада чемпиони Келдиёровага бу лойҳалар юзи ва иштирокчиси бўлиш роли берилган.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
👍19👎17
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шоҳимардонга ўтиш енгиллашдими?

“Озодлик”да бир ой аввал эълон қилинган лавҳада маҳаллий сайёҳлар Қирғизистондаги Ўзбекистон анклави бўлган Шоҳимардон қишлоғига чегара постидан ўтишдаги муаммолар ҳақида айтиб, шикоят қилган эди.
Бу масалада Қирғизистон Чегара хизматининг фикрини билишни истаганимизда, улар бизни Боткен вилоятининг Ўзбекистон билан чегара ҳудудларига таклиф қилишди.

Қадамжой назорат ўтказиш пункти етакчисининг “Озодлик”ка айтишича, бу масалада ижобий ўзгаришлар бор. Бугунги лавҳада муаммолар ва ана шу ютуқлар ҳақида ҳикоя қиламиз.

#ferghanastories

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13👎1
Audio
📌Озодлик дастури 31.07.24

✅Рамзан Қодиров Ўзбекистон президентига иккита зотдор от совға қилди

✅Россияда қулликда бўлган жиззахлик аёл Ўзбекистонга қайтарилди

✅Мирзиёев август ойида давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради

✅Теҳронда ҲАМАС лидери Исмоил Ҳания ўлдирилди

✅Венесуэлада Мадурога қарши норозилик чиқишлари давом этмоқда

✅Хитой расмийлари Шинжондаги 630 та қишлоқ номини ўзгартирди

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍9👎2
OzodNazar: Ўзбекистонга қанча шоир керак? Кириш имтиҳонлари натижалари

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/ENqRSN0GlVg

28 июлда Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларига 14 июлда бошланган кириш тест синовлари якунига етди.
Абитуриентлар талабалик гувоҳномасини қўлга киритиши учун яна икки жараёндан ўтиши керак.
Бу йилги қабул “формуласи” сўнгги йиллардагидан ўзгачароқ бўлиши айтилган. Шу ўзгачаликлар тўғрисида, ортда қолган синовлар ва кутилаётган икки жараён тўғрисида айтиб беришни таълим масалалари бўйича эксперт, Телеграмдаги Jalilov. Qaydlar канали муаллифи Комил Жалиловдан илтимос қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 889-кун | Россия тактик ядро машғулоти учинчи босқичини бошлади

Ҳамас етакчиси Исмоил Ҳания Эронда ўлдирилди. Бу хабарни Ҳамас гуруҳи ва Эрон инқилобий корпуси ҳам тасдиқлади.

Одатда Қатарда истиқомат қилиб келган Исмоил Ҳания 2017 йилда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари этиб тайинланганди.

Исмоил Ҳаниянинг ўлимидан бир кун аввал Исроил томони Байрут жанубидаги мавзега зарба берган. Қўшма Штатлар ва бошқа қатор давлатлар Исроил билан “Ҳизбуллоҳ”нинг бир-бири ҳудудларини ўққа тутиши кенг кўламли урушга айланиб кетиши мумкинлигидан хавотир билдиришган.

Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. 31 июлга ўтар кечаси Россия Киевга йирик дрон ҳужумини амалга оширди. Бу уруш давомида Киевга қилинган энг йирик ҳужумлардан бири бўлди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍10
Forwarded from OZODLIK KANALI™
Россия ва АҚШ ўртасида тарихий маҳкум алмашуви амалга ошмоқда

Россия, АҚШ ва бошқа бир қатор давлатлар Совуқ Уруш тугаганидан буён энг йирик маҳкум алмашувини амалга оширишяпти.

Bloomberg, Sky News, CNN ва бошқа ғарб оммавий ахборот воситалари Россия ҳибсхоналари ва қамоқхоналарида сақланаётган бир неча хорижлик сиёсий маҳбус кўринмай қолганидан сўнг улар алмашинувга тайёрланаётган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёза бошлашди.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
👍6
Audio
📌Озодлик дастури 01.08.24

✅Вазирлик Ўзбекистонда Youtube секинлаганини рад этди

✅Қирғиз-ўзбек чегарасидаги яна бир назорат-ўтказиш пункти қайта очилмоқда

✅Хоманаий Ҳания ўлимига жавобан Исроилга ҳужум қилишни буюрди

✅Украинада жанг қилган собиқ маҳбус яна қамалди

✅Блинкен АҚШ Грузияга молиявий ёрдамни тўхтатишини билдирди

✅Тожикистонда Раҳмон ўғлига ҳокимиятни қолдираётгани ҳақидаги миш-мишлар рад этилди

✅Марказий Осиёда мудофаа бюджети оширилмоқда. Бу барқарорликни таъминлашга ёрдам берадими?

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍8