@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Беслан фожиасидан кейинги ҳаёт

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/JAy63x6oSgk

Йигирма йил аввалги Беслан фожиасида мусиқа ўқитувчиси Дина Каргиева 11 ёшли қизидан айрилган.

Фарзанд доғи ва айрилиқ азобидан қутилиш учун турли йўлларни излаган Дина Каргиева 44 ёшида Фариза исмли қизчани асраб олган.

Дина босиб ўтган узоқ, машаққатли ва аччиқ ҳаёт йўлида Фаризани ўзининг «нажоткори» деб атайди.

2004 йилнинг 1 сентябрида Бесландаги 1-сонли мактабга террорчилар ҳужум қилиб, уч кун давомида мактабнинг 1200 ўқувчиси ва ўқитувчиларни гаровда сақлаган эди.

Террор ҳужуми ва 3 сентябрда террорчиларга қарши амалиёт ўтказилган пайтда 334 одам, жумладан, 186 нафар бола ҳалок бўлган.
Мазкур террор учун масъулиятни Чечен жанггарилари қўмондони Шамил Басаев ўз зиммасига олган эди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхонлик ака-ука полвонлар ИИБда шавфқатсиз урилганини иддао қилмоқда

Тоғли қишлоқда қўлбола фитнес ясаб, ўзидан уста полвон ва чавандоз ясаган сурхондарёлик ака-ука Денов ҳибсхонасидан ўлар аҳволда чиқди, улардан кичиги ётоққа михланди.

Сурхондарёда номи чиққан полвон ака-ука Ёқубовлар ИИБ ходимлари уларни калтаклаганини даъво қилмоқда, ИИБ буни инкор қилмоқда.

Бу шикоят Озодликка Ўзбекистонда қийноқдан бўлган ўлим учун масъул шахсларга жавобгарлик кучайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинаётган бир пайтда келди.

12 августдан 27 августгача муҳокамага қўйилган лойиҳа ушбу жиноятни содир этганларга 8 йилдан 10 йилгача қамоқ жазосини назарда тутади.

Бу Шавкат Мирзиёев президентликка келганидан буён аввалги президент Каримов даврида Ўзбекистонга панжара ортидаги қийноқлар учун ёпиштирилган тамғадан қутулиш йўлида қабул қилинган ўнлаб қонундан навбатдагисидир.

Инсон ҳуқуқлари ва жамоатчилик фаоллари сўнгги бир неча йил ичида айнан панжара ортига қисқа муддатга ташланган шахслар ўлимининг ортиши - катта ваъдалар билан қабул қилинган қонунлар аслида амалда ишламаётгани исботи, демоқда.

Озодликка тинимсиз келаётган шикоятлар эса куч ишлатар идоралар, айниқса ИИВ тизимларида қийноқлар ҳануз кенг қўлланаётгани ва аксар ҳолларда ҳибс қилинганлар ўлими, ногиронлигига сабаб бўлаётганини кўрсатмоқда.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍11
Audio
📌Озодлик дастури 04.09.24

✅БМТ эксперти Ўзбекистондаги "буз-буз"лар ва мажбурий кўчиришларни танқид қилди

✅СССРни қўмсаган самарқандликнинг озодлиги чекланди

✅Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорликда коинотга сунъий йўлдошлар учиришни режалаштирмоқда

✅Олмаотада куйдиргига гумонланган тўртта касал аниқланди

✅Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Қозоғистонда журналистларни аккредитациядан ўтказишнинг янги қоидаларидан хавотирда

✅Йил бошидан буён Эронда 400 дан зиёд одам қатл этилди

✅Зеленский Россияда эгалланган ҳудудлар музокаралар учун кераклигини айтди

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍12
Ukrainaga bosqin: 924 -kun | Украина ҳукуматининг қатор вазири истеъфога кетади

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉https://youtu.be/0-qUKOQOoTw

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ва яна бир нечта вазир истеъфога кетиши мумкин.

Владимир Зеленский: Полтавага ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 53 кишига етди.

Россиянинг Полтавага зарбасидан кейин АҚШ Киевга кўпроқ ҳарбий ёрдам ваъда қилди.

Россия ҳарбийларининг 4 сентябрь куни эрталабки Лвовга ракета ҳужуми оқибатида 7 киши ҳалок бўлди.

Самарқандда 74 ёшли СССР тарафдори судланди.

Руминия “Патриот” ҳаво мудофаа тизимини Украинага топширишни маъқуллади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12
OzodNazar: Тошкентпарвар партия; Россияга қанча ўзбек кетмоқда?

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/xWs6Z7lp8iY

Кейинги пайтларда Россияда ишлаб юрган марказийосиёлик, шу жумладан ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига бевосита алоқадор янгиликлар нохушлик бобида бир-бири билан мусобақага киришаётгандай.

Бироқ ўтган ҳафтада бир хушхабар ҳам пайдо бўлди.

Меҳнат муҳожирлари билиб қўйиши керак бўлган нохуш хабарларни ва ўтган ҳафтада пайдо бўлган хушхабарни шарҳлаб беришни меҳнат миграцияси масалалари бўйича мутахассис, юрист Ботиржон Шермуҳаммаддан илтимос қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ukrainaga bosqin: 924 -kun | Украина ҳукуматининг қатор вазири истеъфога кетади

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ва яна бир нечта вазир истеъфога кетиши мумкин.

Владимир Зеленский: Полтавага ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 53 кишига етди.

Россиянинг Полтавага зарбасидан кейин АҚШ Киевга кўпроқ ҳарбий ёрдам ваъда қилди.

Россия ҳарбийларининг 4 сентябрь куни эрталабки Лвовга ракета ҳужуми оқибатида 7 киши ҳалок бўлди.

Самарқандда 74 ёшли СССР тарафдори судланди.

Руминия “Патриот” ҳаво мудофаа тизимини Украинага топширишни маъқуллади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Беслан фожиасидан кейинги ҳаёт

Йигирма йил аввалги Беслан фожиасида мусиқа ўқитувчиси Дина Каргиева 11 ёшли қизидан айрилган.

Фарзанд доғи ва айрилиқ азобидан қутилиш учун турли йўлларни излаган Дина Каргиева 44 ёшида Фариза исмли қизчани асраб олган.

Дина босиб ўтган узоқ, машаққатли ва аччиқ ҳаёт йўлида Фаризани ўзининг «нажоткори» деб атайди.

2004 йилнинг 1 сентябрида Бесландаги 1-сонли мактабга террорчилар ҳужум қилиб, уч кун давомида мактабнинг 1200 ўқувчиси ва ўқитувчиларни гаровда сақлаган эди.

Террор ҳужуми ва 3 сентябрда террорчиларга қарши амалиёт ўтказилган пайтда 334 одам, жумладан, 186 нафар бола ҳалок бўлган.
Мазкур террор учун масъулиятни Чечен жанггарилари қўмондони Шамил Басаев ўз зиммасига олган эди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7👎1
Ўзбекистонда Хитой электромобиллари оммалашмоқда

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/z5RJKq1wpoo

UzAvtoMotors монополияси ҳукмрон, газ ва бензин тақчил Ўзбекистонда Хитой электромобиллари тобора оммалашиб бормоқда.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, ўтган йил қарийб 25 мингта электрокар мамлакатга олиб келинган, сўнгги тўрт йилда электрда юрадиган уловлар сони ўн баравар ошган.

Лекин, янги монополия хавфи боис вазият ўзгариши мумкин.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8
Audio
📌Озодлик дастури 05.09.24

✅Депутат Алишер Қодиров Ўзбекистонда совет рамзлари тақиқланиши лозимлигини билдирди

✅Ўзбекистонда бундан буён бир сайловчига бир неча бюллетень берган шахслар жазоланади

✅Ўзбекистонда 2024 йил якунига қадар давлат тиббий суғуртаси тизими жорий этилади

✅ЮНИСЕФ Тожикистондаги болаларни жисмоний жазолашни тақиқловчи қарорни олқишлади

✅Бавария ҳукумати исломофобия можароси марказида қолди

✅АҚШ Russia Today медиагуруҳига қарши санкциялар жорий этади

✅АҚШ, Исроил ва Миср Ғазо чегараси мониторингини муҳокама қилмоқда

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Тошкентпарвар партия; Россияга қанча ўзбек кетмоқда?

Кейинги пайтларда Россияда ишлаб юрган марказийосиёлик, шу жумладан ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига бевосита алоқадор янгиликлар нохушлик бобида бир-бири билан мусобақага киришаётгандай.

Бироқ ўтган ҳафтада бир хушхабар ҳам пайдо бўлди.

Меҳнат муҳожирлари билиб қўйиши керак бўлган нохуш хабарларни ва ўтган ҳафтада пайдо бўлган хушхабарни шарҳлаб беришни меҳнат миграцияси масалалари бўйича мутахассис, юрист Ботиржон Шермуҳаммаддан илтимос қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9
Ukrainaga bosqin: 925 -kun | Путин “Истанбул келишувлари” асосида музокараларга тайёр эканлигини айтди

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉https://youtu.be/Ooz8yVCZDE0

Россия қўшинлари Киев, Херсон, Суми ва Харков вилоятларини ўққа тутишда давом этди.

Путин яна музокаралар ҳақида гапириб қолди.

Зеленский Украина ҳукуматига янги энергия кераклигини айтди.

Ўзбекистон логистика ширкати қандай қилиб санкцияларга тушган асарларни Россияга олиб кирмоқда?

Беларусда қирувчи учоқлари Гомел вилояти ҳудудига учиб келган Россиянинг Шаҳед дронларини уриб туширди.

МАГАТЭ раҳбари Украинанинг Запороже атом электр станциясига бешинчи бор ташриф буюрди.

О.Шолц: Германия Украинага ҳарбий ёрдамни сусайтирмайди.

Россия сиёсатчилари рус фуқаролигини беришга вақтинча мораторий жорий этиш таклифи билан чиқди.

👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сахаровода муҳожирлардан пора олгани айтилган ходимлар ҳибсга олинди

Москвадаги Сахарово депортация марказининг уч нафар ходими “мансаб ваколатларидан фойдаланиб фирибгарлик қилиш”да айбланиб, икки ойга ҳибсга олинди.

112 Телеграм каналининг хабар беришича, ходимлар муҳожирларни яқинлари билан учраштириш ва тезроқ депортация қилинишлари учун пора талаб қилишган.

“Мигрант Медиа” лойиҳамиз суҳбатлашган икки нафар ўзбекистонлик муҳожир Сахарово депортация марказида порахўрлик ва қийноқлар борлигини тасдиқлади.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 CHЕT ELDAGI VATANDOSH!
Hurmatli muhojir, muammo yoki yutuqlaringiz haqida bizning ijtimoiy tarmoqlardagi akkauntlarimiz orqali so‘zlab berishni istasangiz @migrantmedia_rferl Telegram kanaliga yozing.

#MigrantMediaCentralAsia

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда Хитой электромобиллари оммалашмоқда

UzAvtoMotors монополияси ҳукмрон, газ ва бензин тақчил Ўзбекистонда Хитой электромобиллари тобора оммалашиб бормоқда.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, ўтган йил қарийб 25 мингта электрокар мамлакатга олиб келинган, сўнгги тўрт йилда электрда юрадиган уловлар сони ўн баравар ошган.

Лекин, янги монополия хавфи боис вазият ўзгариши мумкин.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9
Суриштирув: Ўзбек ширкати урушга алоқадор шахсларнинг санъат буюмларини яширинча Россияга етказмоқда

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉https://youtu.be/RCw6j7S_M6M

2023-2024 йилларда Ўзбекистоннинг Bek Broker логистика ширкати 200 дан ортиқ санъат асари, жумладан Салвадор Дали ва Анри Матисс картиналари ҳамда Рембрандт Бугатти ва Фернандо Ботеро ясаган ҳайкалларни Россияга олиб киришга кўмаклашган. Ушбу санъат намуналарининг умумий қиймати, Озодлик рус хизматининг журналистик суриштирувлар бўлими - “Система” баҳосига кўра, 36 миллион доллардан ошади. Bek Broker мижозлари орасида россиялик қурол заводлари эгаси Мкртич Окроян ҳамда оккупация қилинган Мариуполни қайта қураётган Алексей Репикнинг оилалари борлиги айтилмоқда. Ушбу видеода Ғарб санкцияларига йўлиққан шахслар Россияга қимматбаҳо санъат асарлари ва осори атиқаларни олиб кириш чекловларини қандай айланиб ўтгани ҳақида ҳикоя қиламиз.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍11👎1
“Борадиган жой йўқ, киссада пул ҳам йўқ” - Бойсунликлар газ конидаги вазият ҳақида

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/ulEuCbD9vYI

Бойсундаги газ конидаги портлаш ортидан кўчирилган аҳоли ҳодисадан беш кун ўтиб ҳам сарсон-саргардонликда юрибди.

Ҳодисани текшириш учун махсус ҳукумат комиссия тузилгани эълон қилинган, аммо комиссия ҳозиргача ҳодиса сабаблари борасида бирон дастлабки хулосани эълон қилганича йўқ.

Сурхондарё вилоят, Бойсун туманидаги “Кўлқамиш” МФЙ ҳудудида жойлашган "Мустақилликнинг 25 йиллиги" конига қарашли 604-сон қудуғида 1 сентябрь куни соат 15:17 да портлаш содир бўлган эди.

Ўзбекистон ФВВ берган маълумотга кўра, қудуқда бурғулаш ишлари олиб бориш вақтида технологик жараённинг бузилиши натижасида олтингугурт, яъни водород сулфид гази чиқиши кузатилган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8
Ukrainaga bosqin: 926-kun | Рус армияси Покровск яқинида "бир метр ҳам силжигани йўқ”

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/nO0ruTkaGbQ

Россия 6 сентябрга ўтар кечаси Украинага иккита қанотли ракета ва 40 дан ортиқ ҳужумчи дрон билан ҳужум қилди.
Фавқулодда хизматлар Лвовдаги ҳужумда 53 киши, жумладан 7 нафар бола жароҳатланганини маълум қилди.
Зеленский Рамштейнда ғарб иттифоқчиларини узоқ масофага ҳужумларни рағбатлантиришга чақирди.
АҚШ 5 сентябрь куни Россия разведка хизматининг беш нафар ходими ва бир россиялик фуқарони Украина ва унинг иттифоқчиларига қарши киберҳужумлар уюштиришга тил бириктирганликда айблади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ukrainaga bosqin: 926-kun | Рус армияси Покровск яқинида "бир метр ҳам силжигани йўқ”

Россия 6 сентябрга ўтар кечаси Украинага иккита қанотли ракета ва 40 дан ортиқ ҳужумчи дрон билан ҳужум қилди.
Фавқулодда хизматлар Лвовдаги ҳужумда 53 киши, жумладан 7 нафар бола жароҳатланганини маълум қилди.
Зеленский Рамштейнда ғарб иттифоқчиларини узоқ масофага ҳужумларни рағбатлантиришга чақирди.
АҚШ 5 сентябрь куни Россия разведка хизматининг беш нафар ходими ва бир россиялик фуқарони Украина ва унинг иттифоқчиларига қарши киберҳужумлар уюштиришга тил бириктирганликда айблади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍11👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суриштирув: Ўзбек ширкати урушга алоқадор шахсларнинг санъат буюмларини яширинча Россияга етказмоқда

2023-2024 йилларда Ўзбекистоннинг Bek Broker логистика ширкати 200 дан ортиқ санъат асари, жумладан Салвадор Дали ва Анри Матисс картиналари ҳамда Рембрандт Бугатти ва Фернандо Ботеро ясаган ҳайкалларни Россияга олиб киришга кўмаклашган. Ушбу санъат намуналарининг умумий қиймати, Озодлик рус хизматининг журналистик суриштирувлар бўлими - “Система” баҳосига кўра, 36 миллион доллардан ошади. Bek Broker мижозлари орасида россиялик қурол заводлари эгаси Мкртич Окроян ҳамда оккупация қилинган Мариуполни қайта қураётган Алексей Репикнинг оилалари борлиги айтилмоқда. Ушбу видеода Ғарб санкцияларига йўлиққан шахслар Россияга қимматбаҳо санъат асарлари ва осори атиқаларни олиб кириш чекловларини қандай айланиб ўтгани ҳақида ҳикоя қиламиз.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13

👍10