@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Audio
📌Озодлик дастури 27.09.24

✅Ўзбекистон ТИВ Россия билан муносабатларда ички ишларга аралашмаслик муҳимлигини таъкидлади

✅ҚХВ пахта нархини пасайтириш талаби қўйилганини рад этди

✅ЮНЕСКО Тян-Шанни ўзлаштириш режаларидан хавотирда

✅Украинада Алишер Усмоновнинг 50 миллион долларлик мулки мусодара қилинди

✅Қирғиз омбудсмани "туҳмат ва ҳақорат" учун жавобгарлик кучайтирилишига қарши чиқди

✅Салтанат Нукенованинг акаси Бишембаевдан 35 минг доллар ундирди

✅АҚШ Украина мудофаасига 8 миллиард доллар ажратади

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍9👎2
Исроил армиси: "Ҳизбуллоҳ" лидери Ҳасан Насруллоҳ ўлдирилди

Исроил ҳарбийлари Ливанда "Ҳизбуллоҳ" радикал шиа гуруҳи лидери Ҳасан Насруллоҳ ўлдирилганини хабар қилмоқда. "Ҳизбуллоҳ" бу ҳақда ҳозирча изоҳ бермади.

Исроил ҳарбийлари 28-сентябрь куни эрта тонгда Байрут жанубидаги ва Ливан шарқидаги Бекаа водийсидаги "Ҳизбуллоҳ" нишонларига янги зарбаларни амалга оширди. Зарба натижаларида ўлдирилган қатор топ қўмондонлар орасида радикал гуруҳнинг Жанубий фронт қўмондони Али Карки ҳам бор.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍6👎6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 947-кун | Зеленский "ғалаба режаси"ни Байден ва Харрис билан муҳокама қилди

Одесса вилоят прокуратураси жанубдаги Измоил шаҳрига Россиянинг дрон ҳужуми оқибатида уч киши ҳалок бўлгани, 14 киши, жумладан, уч бола яраланганини билдирди. АҚШ президенти Жо Байден Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Вашингтонга ташрифи чоғида Украинага 8 миллиард доллардан ортиқ қўшимча ёрдам берилишини эълон қилди. Украина президенти Валадимир Зеленский Оқ уйда Жо Байден ва Камала Харрис билан музокара ўтказди ва улар билан ўзининг “ғалаба режаси”ни муҳокама қилди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги қонун ўзбек болаларини калтакдан асрай оладими?

Тошкентнинг Чилонзор туманидаги 188-мактаб ўқитувчиси 6-синф ўқувчисини гап қайтаргани учун урди.

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи 10-синф ўқувчиси тоғаси томонидан калтакланди.

Болалар Омбудсмани сайтида бу каби хабарларни кўплаб учратасиз.

Ўзбекистондаги мавжуд ҳуқуқий механизмлар болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишда етарли самара бермаяпти.

Бу борадаги камчиликларни тан олган сенаторлар ўтган ой «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади.

Янги қонун кучга кирса, зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордери берилади. Қонун болани ота-онасидан ажратиб олишга ҳам изн бериши мумкин.

Психологлар таъкидича, маиший зўравонликка оилавий масала сифатида қараш одатга айланган ўзбек жамиятида ушбу қонун жиддий ўзгариш қилиши қийин.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 948-кун | Сумидаги касалхонага ҳужум: 9 киши ҳалок бўлди

Исроил ҳарбийларига кўра, 28 сентябрь куни АҚШ томонидан террорчи ташкилот деб топилган “Ҳизбуллоҳ” жангари гуруҳи этакчиси Ҳасан Насруллоҳ бир кун аввал Байрутда уюштирилган зарбалар натижасида ўлдирилган.Украина ички ишлар вазири Игор Клименко Россиянинг Сумидаги “тиббиёт муассасасига” берган зарбаси оқибатида камида 6 киши, жумладан бир полициячи ҳалок бўлганини айтди. Яқин Шарқ ва Украинадаги сўнги воқеалар тафсилоти билан танишинг.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Салим Абдувалиев Европага наркотик савдосини ташкил қилган” - айблов

Қирғизистонда ўнга яқин таниқли шахс “Салимбойвачча” номи билан танилган тошкентлик зиддиятли ишбилармон Салим Абдувалиев билан жиноий тил бириктирганликда гумон қилиниб, терговга тортилди.

Қирғизистон махсус хизматлари Абувалиевни қирғизистонлик яна бир авторитет марҳум Қамчи Кўлбоев етакчилик қилган жиноий гуруҳни молиявий қўллаганликда айбламоқда.

Бундан ташқари, бу айбловда жиноий йўл билан топилган даромадларни легаллаштириш ҳамда гиёҳванд моддалар савдоси ҳам тилга олинган.

Аввалроқ, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси қирғиз депутатининг президентни ағдаришда ёрдам сўраб Салим Абдувалиевга мурожаат қилганини билдирган эди.

Абдувалиев шу йил мартда ўқотар қуролларни ноқонуний сақлашда айбланиб, Ўзбекистонда 6 йилга қамалган.

Айрим экспертлар - Салимбойнинг қамалиши, қирғиз томонидаги айблов ва қама-қамалар сабаби минтақада контрабанда савдоси назорати зимдан қайта тақсимланаётгани билан боғлиқ, деган тахминни илгари сурмоқда.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍26👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 949-кун | Россия жануби камикадзе-дронлар ҳужуми остида

Якшанбага ўтар кечаси Россия жанубидаги бир қанча ҳудудлар камикадзе-дронлар ҳужумига учради.
Россия эса Украина шаҳарларини яна бомбардимон қилди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров БМТ Бош Ассамблеясида яна ядро қуроли билан таҳдид қилди.
Украина Олий аксилкоррупция суди миллиардер Алишер Усмоновнинг қарийб 50 миллион долларлик активларини мусодара қилиш ҳақида қарор чиқарди.
Шимолий Корея АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдам ажратиш қарорини «ақл бовар қилмайдиган хато», деб атади.
Украина Бош разведка бошқармаси Москва вилоятида Россия армияси полковнигини йўқ қилиш амалиёти ҳақида маълум қилди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Болаларимизни мактабга эшакда юборишга мажбурмиз" - Sizdan Telegram

Сурхондарё вилояти, Бойсун туманидаги Юқори Мачай маҳалласи аҳолиси мактаб қурилишидаги муаммолардан норози бўлмоқда. Маҳаллий аҳолининг маълум қилишича, мактаб қурилиши 2022 йилда бошланган бўлса-да, ҳалигача фойдаланишга топширилмаган. Шу сабабли, маҳалланинг ўқувчи болалари 8 километр узоқда жойлашган 46-мактабга қатнашга мажбур бўлмоқда.

Бир маҳаллий турғуннинг сўзларига кўра, йўлнинг олислиги туфайли айрим ота-оналар фарзандларини мактабга эшакда юборишга мажбур бўляпти. Ота-оналар мактаб қурилишидаги кечикишларга эътибор қаратишни ва фарзандлари учун қулай таълим шароити яратишни талаб қилмоқда.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍11
Ногирон балиқчи ва унинг браконьерларга қарши кураши

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/5J4ur2EUpuk

Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида шундай инсон борки, унинг учун балиқ ови шунчаки эрмак эмас, балки турмуш тарзи бўлиб қолган. Акмал Ҳайдаров ногиронлигига қарамай сув ҳавзалари тозалиги учун курашади, браконьерларга қаршилик қилади ва балиқ популяциясини асраш мақсадида дўстлари билан бирга ҳавзаларга энди тухумдан чиққан балиқларни ташлаб туради.

Ушбу лавҳамизда у қандай қийинчиликларга дуч келаётганию таслим бўлмаслик учун нимадан куч олаётгани ҳақида ҳикоя қиламиз.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда маиший зўравонлик

Туркияда ҳар учинчи аёл маиший зўравонликка дуч келади. Арзу 14 ёшлигида ўз хоҳишига қарши эрга берилган. Унинг бутун турмуши жабр-зулм билан кечган.

Арзу 28 ёшида икки оёғидан айрилади, қўллари ногирон бўлиб қолади. Унинг бор-йўқ “гуноҳи” – эридан ажралишни сўрагани эди.

Тўлиқ фильм: https://www.youtube.com/@CurrentTimeDoc/featured

#rfe_rl
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Салим Абдувалиев Европага наркотик савдосини ташкил қилган” - айблов

Қирғизистонда ўнга яқин таниқли шахс “Салимбойвачча” номи билан танилган тошкентлик зиддиятли ишбилармон Салим Абдувалиев билан жиноий тил бириктирганликда гумон қилиниб, терговга тортилди. Қирғизистон махсус хизматлари Абувалиевни қирғизистонлик яна бир авторитет марҳум Қамчи Кўлбоев етакчилик қилган жиноий гуруҳни молиявий қўллаганликда айбламоқда.

Бундан ташқари, бу айбловда жиноий йўл билан топилган даромадларни легаллаштириш ҳамда гиёҳванд моддалар савдоси ҳам тилга олинган. Аввалроқ, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси қирғиз депутатининг президентни ағдаришда ёрдам сўраб Салим Абдувалиевга мурожаат қилганини билдирган эди.

Абдувалиев шу йил мартда ўқотар қуролларни ноқонуний сақлашда айбланиб, Ўзбекистонда 6 йилга қамалган. Айрим экспертлар - Салимбойнинг қамалиши, қирғиз томонидаги айблов ва қама-қамалар сабаби минтақада контрабанда савдоси назорати зимдан қайта тақсимланаётгани билан боғлиқ, деган тахминни илгари сурмоқда.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/LxqFZ8dPyHE
👍14
Эпидемияга айланган зўравонлик

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/VtCj16MU_C0

Ўқувчини занжирбанд қилган ўқитувчи 4 йилга қамалди.

Қашқадарёда ота 2 ёшли ўғлини уриб, комага туширди.

Шаҳрисабзда 14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлаган аёл қамалди.

Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди.

Ўзбек сенаторлари «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади.

Янги қонун кучга кирса, зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордери берилади. Қонун болани ота-онасидан ажратиб олишга ҳам изн бериши мумкин.

Психологлар таъкидича, маиший зўравонликка оилавий масала сифатида қараш одатга айланган ўзбек жамиятида ушбу қонун жиддий ўзгариш қилиши қийин.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8
Audio
📌Озодлик дастури 30.09.24

✅“Газпром нефть” Ўзбекистонда АЁҚШлар очишга қизиқмоқда

✅Вояга етмаган қизга тегажоғлиқ қилган шахс 5 суткага қамалди

✅Ўзбекистонда педагог ходимларнинг маоши 15 фоизга оширилади

✅Тожикистонда амалдорлар миллий кийимлар кийишга ва армияга боришни тарғиб этмоқда

✅Исроил “Ҳизбуллоҳ” лидерига оид маълумотни эронлик агентдан олгани хабар қилинди

✅“Ҳизбуллоҳ”га Ҳасан Насруллоҳнинг қариндоши раҳбар бўлди

✅Норвегия Россия билан чегарада девор тикламоқчи

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍4👎1

👍7
15 кунлик чақалоқ - ўзбeк қамоғи тутқуни

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/L-D23Rql0GU

Қашқадарёлик ўқитувчи ва блогер Дилдора Ҳакимова учинчи фарзандини оддий туғруқхона эмас, балки қамоқхонада дунёга келтирди.

Ижтимоий тармоқларда танқидий чиқишлари билан танилган 40 яшар она шу йилнинг июлида Қашқадарё вилоят Косон тумани суди томонидан товламачиликда айбдор деб топилиб, 6 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум қилинганди. Онаси Маҳкам Бозорованинг Озодликка айтишича, кўкрак бези саратонига чалинган блогер қизи сентябрь ойининг ўрталарида фарзандли бўлган. Унинг сўзларига кўра, шифокорлар туғруқдан сўнг қизининг аҳволи оғирлашгани, зудлик билан онкология шифохонасига ётқизилиши зарурлиги бўйича хулоса берган. Қамоқхона эса 14 сентябрь куни янги туғилган чақалоқни парвариш қилиш учун зарур шарт-шароит яратиб бера олмаслиги ҳақида хат тақдим этган.

Ҳьюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти касалликка чалинган блогер ва унинг чақалоғига қилинаётган муомалани "очиқчасига шафқатсизлик" деб атаган. Ташкилотга кўра, ҳозир Ўзбекистонда ўндан ортиқ блогерлар панжара ортида.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍14
Forwarded from OZODLIK KANALI™
Кутилмаган истеъфо. Алламжонов Мирзиёева командасида қолади - манбалар

Ҳукуматдаги манбаларнинг Озодликка билдиришича, президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари Комил Алламжоновнинг лавозимдан кетиши ҳукумат ва администрациядаги кўпчилик учун “кутилмаган” бўлган. Манбалар 40 яшар Алламжонов президентнинг тўнғич қизи ва ёрдамчиси Саида Мирзиёева “командасида қолиши”ни айтмоқда. Аммо унинг ким сифатида қолиши ва қандай лавозимни эгаллаши ҳақида маълумот йўқ. Озодлик гаплашган ҳукуматдаги бир-биридан мустақил икки манба Алламжонов юқори лавозимга тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги фаразларни рад этди. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Алламжонов истеъфоси ҳақидаги хабарида унинг президент администрацияси мулозими сифатидаги фаолиятини мақтаган ва “янги фаолиятида муваффақият тилаган”ди. Бу ва истеъфонинг октябрь ойи охирида ўтадиган парламент сайловлари арафасида юз бергани Алламжонов янги, юқорироқ лавозимга тайинланиши ҳақидаги фаразларга йўл очган.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
👍13👎8
Forwarded from OZODLIK KANALI™
Тошкент Аграр университетида ёнғин содир бўлди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган Тошкент Давлат Аграр университети ҳудудида йирик ёнғин содир бўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ёнғин атрофдаги биноларга ёйилаётганини кўриш мумкин. Ҳодиса университетнинг қайси биносида содир бўлгани, ҳодиса юз берган пайтда бинода одамлар бўлган ёки бўлмагани ҳақида маълумот йўқ. Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра маҳаллий вақт билан 20.10 да бошланган ёнғин сабаби номаълум. Вазирлик ҳозирда ёнғинни бартараф этиш чоралари кўрилаётгани, қурбонлар ҳақида маълумот йўқлигини айтмоқда.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 950-кун | Норвегия Россия билан чегарасида девор қурмоқчи

Россия бугун тонгдан яна Киевга дронлар билан ҳужум қилди, Украина кучлари 73 дрондан 67 тасини уриб туширганини билдирди. Шаҳарда ҳаво тревогаси 5 соат ўчмади.
Дания ва Украина қурол етказиб бериш бўйича шартнома имзолади, ишлаб чиқариш харажати музлатилган Россия активлари ҳисобидан тўланади.
Норвегия ҳукумати Россия билан чегарада девор қуриш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Ўзбекистонда ўтаётган футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатида аксар ўзбекистонликлар Украина жамоасига мухлислик қилмоқда.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12