@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Диний мотив. 300дан ортиқ одам судланди

Ўзбекистонда диндорларни оммавий ҳибсга олиш ва қамоққа ташлаш ҳолатлари кўпайган.

Ўзбекистон Олий суди маълумотлар базасида 2024 йил бошидан бери ЖКнинг 244-моддаси 1-қисми билан малакаланган жами 117та иш қайд этилган. Айни базада ЖКнинг 244-моддаси 2-қисми билан малакаланган ишлар сони эса 66 та.

Ҳуқуқ ҳимоячилари бу моддалар қўлланган жиноят ишларини “диний мотивлар билан боғлиқ ишлар”, деб қарайди.

Норвегиядаги Форум 18 ташкилоти шу йилнинг июнига қадар биргина Қашқадарё вилоятида 100 га яқин диндор ҳибсга олинганини хабар қилмоқда.

Фаоллар, бу рақамларни тилга оларкан, Янги Ўзбекистондаги ҳибсга олишлар кўламини Каримов давридаги репрессияларга қиёсламоқда.

Диний эътиқод эркинлигини кузатувчи ташкилотларга кўра, қамалганлар орасида Мирзиёев ҳокимиятга келгач қамоқдан чиқарилганлар ҳам бор.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/affwH0ZfVog
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда жиноят учун чет эллик фуқарони маҳаллий аҳолидан кўра оғирроқ жазолаш таклиф қилинмоқда

Россия Давлат думасида жиноят содир этилганда чет эл фуқаролигини жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисоблаш таклиф қилинди. Қонун муаллифларига кўра, бу хорижий фуқароларнинг хулқ-атворига масъулиятлироқ бўлишларига ёрдам беради. Бироқ эксперт ва ҳуқуқ ҳимоячилари бу ўзгартиришлар Россия конституциясига зид келишини айтади.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 959-кун | “Милтон” тўфони, Байден Германияга ташрифини бекор қилди

АҚШ президенти Жо Байден Флоридага “Милтон” бўрони ёпирилаётгани сабаб Германияга ташрифини қолдирди. Бунинг ортидан Украина бўйича Рамштейн гуруҳининг олий даражадаги учрашуви ҳам бекор қилинди. "Рамштейн гуруҳи учрашуви Байденнинг 10-13 октябрь кунлари Германияга ташрифи пайти ўтказилиши керак эди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новдани пулга айлантираётганлар

Деворгул новдасини пулга айлантираётганлар ҳақида эшитганмисиз? Бу новдалар саватга айлангунча қанча қўлдан ўтишини биласизми? Сават учун новдадан бошқа нарса ишлатилмаслиги ростми? Избоскан туманидаги Қумариқ қишлоғи аҳолисини ён атрофдаги қишлоғу тумандагилар саватчилар қишлоғи деб таърифлашади. Бу қишлоқдаги ҳар бир хонадонда сават тўқилади. Йиллар ўтгани сари саватлар кўриниши ҳам, шакли ҳам, тўқилиши ҳам ўзгариб бормоқда. Лавҳани томоша қилинг.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories
👍23
“Парда ортидаги ўйинлар”. Кичик куёв, ДХХ, Саида ва Алламжонов

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/QErtKLESqUk

Президент Шавкат Мирзиëевга яқин шахслардан бири, унинг тўнғич қизи билан 7 йил давомида тандемда ишлаб келаëтган Комил Алламжоновнинг нима учун ишдан бўшатилгани ва қайси лавозимга ўтказилгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Алламжонов истеъфосининг октябрь охирида ўтадиган парламент сайловлари арафасида юз бергани унинг янги, юқорироқ лавозимга тайинланиши ҳақидаги фаразларга ҳам йўл очган.

Айни пайтда 40 яшар Алламжонов гарчи ҳукуматда расмий лавозимни эгалламаса-да, президентнинг тўнғич қизи ва ёрдамчиси Саида Мирзиёева “командасида қолиши” мумкинлиги ҳақидаги фаразлар ҳам мавжуд.

Алламжонов истеъфоси ортидан эҳтимолий сценарийлар кўпаяркан, у билан президентнинг кенжа куёви ўртасидаги зиддиятга оид фаразлар яна кучайди.

Таҳлилчилар наздида, Ўзбекистонда президент меросхўрлиги устида парда ортида кечаётган кураш шу кунларда анча кучайган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍11👎1
Audio
📌Озодлик дастури 10.10.24

✅Тошкентда 40000 доллар пора олган прокуратура терговчиси қочиб кетди

✅Мирзиёев Тошкент 7,5 млн нуфусли мегаполисга айлантирилишини айтди

✅Ташқи Ишлар Вазирлиги раҳбари Саидов “Толибон”нинг янги элчисини қабул қилди

✅ОТБ Ўзбекистон ва Тожикистонга 15 миллион доллар грант беради

✅ЕИ Украинага 35 млрд евролик кредит ажратади

✅Россияликларнинг қарийб ярми уруш фойдадан кўра кўпроқ зарар келтирди, деган фикрда

✅“Ҳизбуллоҳ” чегара яқинида Исроил ҳужумини даф этди

✅“Милтон” тўфонининг шиддати пасайди, бироқ у ҳали ҳам хатарли

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍17
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Милтон” тўфони туфайли 1 миллиондан кўпроқ одам электрсиз қолди

“Милтон” тўфони 10 октябрга ўтар кечаси АҚШнинг Флорида штати ғарбий соҳилига етиб келди, шундан сўнг шамол кучи бироз сусайди. Айни пайтда у соатига 165 километр тезликда эсмоқда. АҚШдаги Тўфонларни кузатиш миллий маркази уни иккинчи тоифага ўтказди.

Бироқ “Милтон” ҳали ҳам ҳалокатли тўфон бўлиб қолмоқда ва марказ прогнозига кўра, у Атлантика океанига чиқиб кетгунича шундай бўлиб қолади.

Аввалроқ табиий офат натижасида камида икки киши ҳалок бўлгани хабар қилинган. Ўнинчи октябрь тонгида “Милтон” туфайли 1 миллиондан кўпроқ одам электрсиз қолган, дея хабар қилди Associated Press агентлиги коммунал ҳисоб тизими маълумотига таянган ҳолда.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 960-кун | Россия жанубидаги авиабазада ёнғин, аҳоли эвакуация қилинди

Адигеядаги авиабазага ҳужум ортидан аҳоли эвакуация қилинмоқда. Пайшанба эрталаб Майкоп ҳудудидаги ҳарбий аэродром учувчисиз учоқлар ҳужумига учраган, ҳарбий аэродром атрофидаги қишлоқлардан аҳоли эвакуация қилинган. Бир кун аввал Украина ҳарбийлари Краснодар ўлкаси жанубидаги юзлаб ҳужумчи дронлар сақланадиган ҳарбий базани йўқ қилганини билдирганди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍11👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Украинадаги урушга ўз ихтиёри билан кетаётган ўзбек

Ўтган ҳафтда ижтимоий тармқоларда ўзини Достонбек деб таништирган шахс Россия армияси билан ҳарбий шартнома тузгани ҳақида видео тарқалди. Челни ТВ телеканали хабар қилишича, наманганлик Достонбек ўз ихтиёри билан Украинадаги урушда иштирок этмоқчи.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Надежда Атаева бу каби воқеаларга Россия ташвиқотининг Украинадаги уруш ҳақида нотўғри маълумотлар бераётгани сабаб бўлмоқда. Атаева Ўзбекистон ҳукумати бу ташвиқот билан курашмаётганини таъкидлайди.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia
👍11
Audio
📌Озодлик дастури 11.10.24

✅Тошкентда ҳаво ифлосланиши cабаб йилига 3000 киши вафот этяпти

✅Тошкентда инсон аъзолари савдоси билан шуғулланган талаба жазоланди

✅Ўзбек дипломатлари Флоридадаги ватандошларни огоҳлантиришди

✅Талон-торожда айбланган вазир муовинининг озодлиги чекланди

✅Қиз фарзанд кўрса “чиқиндига ташлаши”ни айтган тиктокерга нистабан жиноят иши қўзғатилди

✅Пойтахтни водий билан боғловчи пулли автойўл 6 йилда қурилади

✅Исроил авиацияси Байрут марказига зарба берди

✅Россиядаги сиёсий маҳбусларнинг 49 нафари жиннихонада сақланмоқда

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍15
Ўзбекистоннинг кичик АЭС режаси хатарли тажрибами?

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/wfn0xPyGdso

Дунё узра Путиннинг ядровий таҳдиди муаллақ турган паллада Ўзбекистон Россия билан биргаликда кичик қувватли Атом электр станциясини қуришга киришяпти.
Жиззах вилоятида қурилиши режа қилинган, маълумотлар тўла очиқланмаётган лойиҳанинг қиймати қанчалиги ҳам сир сақланмокда.
Кичик қувватли АЭС аввал бошқа жойда қурилмагани боис жамоат фаоллари “Ўзбекистон тажриба майдони бўляпти” дея хавотирда.
Кичик қувватли АЭС нима ва унинг катта АЭСлардан қандай фарқи бор?
У Ўзбекистондаги энергия танқислиги муаммосини ҳал қила оладими?

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Парда ортидаги ўйинлар”. Кичик куёв, ДХХ, Саида ва Алламжонов

Президент Шавкат Мирзиëевга яқин шахслардан бири, унинг тўнғич қизи билан 7 йил давомида тандемда ишлаб келаëтган Комил Алламжоновнинг нима учун ишдан бўшатилгани ва қайси лавозимга ўтказилгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Алламжонов истеъфосининг октябрь охирида ўтадиган парламент сайловлари арафасида юз бергани унинг янги, юқорироқ лавозимга тайинланиши ҳақидаги фаразларга ҳам йўл очган.

Айни пайтда 40 яшар Алламжонов гарчи ҳукуматда расмий лавозимни эгалламаса-да, президентнинг тўнғич қизи ва ёрдамчиси Саида Мирзиёева “командасида қолиши” мумкинлиги ҳақидаги фаразлар ҳам мавжуд.

Алламжонов истеъфоси ортидан эҳтимолий сценарийлар кўпаяркан, у билан президентнинг кенжа куёви ўртасидаги зиддиятга оид фаразлар яна кучайди.

Таҳлилчилар наздида, Ўзбекистонда президент меросхўрлиги устида парда ортида кечаётган кураш шу кунларда анча кучайган.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/QErtKLESqUk
👍11👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 961-кун | Одессага ҳужум. Феодосияда ёнғинлар. Зеленскийнинг Лондон, Париж, Римга ташрифи

Одессада ракета ҳужуми оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Феодосия нефт омбори тўрт кундирки ёнмоқда. Украина президенти Владимир Зеленский Британия, Франция, Италияда шу давлат раҳбарлари билан “Ғалаба режаси”ни муҳокама қилган. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров доғистонлик сенатор Сулаймон Керимов ва Давлат думасининг икки депутатига қарши расман “қонли қасос” эълон қилишини айтди. “Милтон” тўфони 16 киши ҳаётини олиб кетди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Парижда ижод қилаётган ўзбек кино ижодкори

Европада ўзининг экспериментал фильмлари билан танилган ўзбекистонлик Саодат Исмоилова Ўш шаҳридаги Сулаймон тоғ ҳақида фильм ола бошлади.

Саодатнинг “Орол: кўринмас денгизда балиқ овлаш” фильми 2004 йилда Италиянинг Торино халқаро фильм фестивалида энг яхши ҳужжатли фильм деб топилган. 2014 йилда эса унинг “Чилла” фильми Берлин халқаро кинофестивалида намойиш этилган.

Бундан ташқари унинг бир қанча асарлари Европа давлатларидаги кўргазмаларда намойиш этилмоқда.

Саодат 1981 йили Тошкентда туғилган. Дастлаб Тошкентда, кейин эса Италияда кино соҳасида билим олгам. Айни пайтда оиласи билан бирга Парижда яшаётган Саодатнинг асарларида асосан Марказий Осиё ҳаёти ҳикоя қилинади.

Бу лавҳада Саодатнинг ижод йўли, вамақсадлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видеолавҳалар орқали ёритади. Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories
👍15👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг кичик АЭС режаси хатарли тажрибами?

Дунё узра Путиннинг ядровий таҳдиди муаллақ турган паллада Ўзбекистон Россия билан биргаликда кичик қувватли Атом электр станциясини қуришга киришяпти.
Жиззах вилоятида қурилиши режа қилинган, маълумотлар тўла очиқланмаётган лойиҳанинг қиймати қанчалиги ҳам сир сақланмокда.
Кичик қувватли АЭС аввал бошқа жойда қурилмагани боис жамоат фаоллари “Ўзбекистон тажриба майдони бўляпти” дея хавотирда.
Кичик қувватли АЭС нима ва унинг катта АЭСлардан қандай фарқи бор?
У Ўзбекистондаги энергия танқислиги муаммосини ҳал қила оладими?

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/wfn0xPyGdso
👍7👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Диний мотив. 300дан ортиқ одам судланди

Ўзбекистонда диндорларни оммавий ҳибсга олиш ва қамоққа ташлаш ҳолатлари кўпайган.

Ўзбекистон Олий суди маълумотлар базасида 2024 йил бошидан бери ЖКнинг 244-моддаси 1-қисми билан малакаланган жами 117та иш қайд этилган. Айни базада ЖКнинг 244-моддаси 2-қисми билан малакаланган ишлар сони эса 66 та.

Ҳуқуқ ҳимоячилари бу моддалар қўлланган жиноят ишларини “диний мотивлар билан боғлиқ ишлар”, деб қарайди.

Норвегиядаги Форум 18 ташкилоти шу йилнинг июнига қадар биргина Қашқадарё вилоятида 100 га яқин диндор ҳибсга олинганини хабар қилмоқда.

Фаоллар, бу рақамларни тилга оларкан, Янги Ўзбекистондаги ҳибсга олишлар кўламини Каримов давридаги репрессияларга қиёсламоқда.

Диний эътиқод эркинлигини кузатувчи ташкилотларга кўра, қамалганлар орасида Мирзиёев ҳокимиятга келгач қамоқдан чиқарилганлар ҳам бор.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 962-кун | Германия Украинага 1,4 млрд. евро ҳарбий ёрдам беради

Украина кучлари Бош штаби Донецк ғарбидаги Украина мудофаа маркази бўлган Покровск яқинида рус қўшинларининг “юқори фаоллиги” ҳақида хабар берди. Айни пайтда Украина кучлари ўтган ой ёриб кирган Курскда Россия кучлари қарши ҳужумга ўтгани ҳақида хабарлар олинмоқда. Россия армияси Курск вилоятида кенг кўламли ҳужум бошлаган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг кичик АЭС режаси хатарли тажрибами?

Дунё узра Путиннинг ядровий таҳдиди муаллақ турган паллада Ўзбекистон Россия билан биргаликда кичик қувватли Атом электр станциясини қуришга киришяпти.
Жиззах вилоятида қурилиши режа қилинган, маълумотлар тўла очиқланмаётган лойиҳанинг қиймати қанчалиги ҳам сир сақланмокда.
Кичик қувватли АЭС аввал бошқа жойда қурилмагани боис жамоат фаоллари “Ўзбекистон тажриба майдони бўляпти” дея хавотирда.
Кичик қувватли АЭС нима ва унинг катта АЭСлардан қандай фарқи бор?
У Ўзбекистондаги энергия танқислиги муаммосини ҳал қила оладими?

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍11👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 963-кун | Россия яна Украинанинг аҳоли масканларига зарба берди

Россия Украинанинг энергетика иншоотларига зарба берди, Украина Россия ҳужумини қайтарди.

Курск вилоятида Россия ҳарбийлари асирга тушган тўққиз украин аскарини отиб ташлади.

Россия қўшинлари Херсон вилоятидаги 11 аҳоли маскани, жумладан Херсон шаҳрини ўққа тутди.

Украинанинг Дунай дельтасидаги Вилкове шаҳарчаси рус дронларининг тинимсиз ҳужумларига учрамоқда.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍19👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Даромади ҳам кулиб туради”

33 ёшли Муаттар Раҳимова Фурқат туманидаги туғилиб ўсган қиз уйида бир фарзанди билан яшайди. Айни кунларда унинг қўли қўлига тегмайди.  Муаттар аввал фақат биттагина гул навини етиштириб сотган бўлса, ҳозирги кунда ишини ривожлантириб, турли гулларни парваришлаб сотяпти.

Бир қизчани ёлғиз ўзи катта қилаётган  Муаттар гулчилик билан шуғулланмасдан аввал  қийинчилик билан яшаганлигини яширмайди. Муаттарнинг ҳамма ишлари ҳам силлиқ кетмайди. Ўзига яраша муаммоларга ҳам дуч келади. Бошқалардан яхшилик кўрган, ёрдам олган Муаттар энди ўзи ҳам қизиқувчиларга гулчиликни ҳеч қандай тўловсиз ўргатмоқчи.