Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Путиннинг содиқ аскари ва мигрантлар ҳимоячиси - Рамзан Қодиров ким?
48 яшар Рамзан Қодиров 2005 йилдан бери Россиянинг энг нотинч минтақаси бўлган Чеченистонни бошқариб келади.
Аммо унинг таъсири Чеченистондан ташқарида ҳам маълум. Путиннинг “содиқ аскари” унвонига эга бу шахс сўнгги пайтларда Ўзбекистон пойтахтида ҳам бот-бот кўриниш бермоқда. Тошкентда президент Шавкат Мирзиёев куёвлари томонидан меҳмон қилинадиган Рамзан Қодиров оддий ўзбеклар орасида ҳам анча машҳур. Бунга унинг мусулмонлар ва айниқса, сўнгги пайтларда Россиядаги меҳнат муҳожирлари ҳимоясига қилган чиқишлари сабаб бўлган. Ўзининг шафқатсизлиги, танқидчиларга тоқатсизлиги ва инсон ҳуқуқларини қўпол поймол этиши билан танилган Рамзан Қодиров сиёсатга қандай кириб келди? Уни Ўзбекистон билан нималар боғлайди? “Аҳмад” - ҳақиқатан кучми?
Бугунги дастуримизда биз бу ва бошқа саволларга жавоб излаймиз.
📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/bXFjB-Scs8o

👍19👎1
Сайловда овоз бериш жараёни 5 ноябрь куни кечқурун тугайди. Сайлов участкаси қачон ёпилишини ҳар бир юрисдикциянинг ўзи белгилайди.
Штатларда сайлов бюллетенларини санаб чиқиш ва почта орқали юборилган бюллетенларни қабул қилиш қоидалари ҳар хил бўлгани учун баъзи штатлар якуний натижаларни сайловдан кейинги 2-3 кунгача ҳам билмаслиги мумкин.
🗣 АҚШ президент сайловига оид энг сўнгги хабарларни Озодликнинг ЖОНЛИ БЛОГИда кузатинг!
❤️ ЖОНЛИ БЛОГ

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8👎1
АҚШнинг ҳарбий, молиявий ва дипломатик ёрдамига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлган Украина бу сайлов таъсирини бевосита ҳис қилиши мумкин.
Амалдаги президент Жо Байден даврида Қўшма Штатлар 2022 йил февраль ойида Россия кенг кўламли босқинни бошлаганидан бери Украинага хавфсизлик ёрдами учун 56 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратди. У молиявий ва гуманитар ёрдам учун яна ўнлаб миллиард доллар ажратди.
🗣 АҚШ президент сайловига оид энг сўнгги хабарларни Озодликнинг ЖОНЛИ БЛОГИда кузатинг!
❤️ ЖОНЛИ БЛОГ
Амалдаги президент Жо Байден даврида Қўшма Штатлар 2022 йил февраль ойида Россия кенг кўламли босқинни бошлаганидан бери Украинага хавфсизлик ёрдами учун 56 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратди. У молиявий ва гуманитар ёрдам учун яна ўнлаб миллиард доллар ажратди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👎2
Демократик партия номзоди Ҳаррис сайланса, АҚШнинг биринчи аёл президенти ва асли келиб чиқиши Жанубий Осиёдан бўлган биринчи шахс бўлади.
60 ёшли Ҳаррис 2022 йилда Олий суд аборт қилиш ҳуқуқини бекор қилган қароридан сўнг аборт ҳуқуқларини қўллаб-қувватлашини таъкидлади ва Трампни демократияга таҳдид деб атади. Шунингдек, у Трампнинг 6 январдаги АҚШ Капитолийсига ҳужумдаги роли ва 2020 йилда Байденга ютқазганини тан олишдан бош тортганини таъкидлади.
🗣 АҚШ президент сайловига оид энг сўнгги хабарларни Озодликнинг ЖОНЛИ БЛОГИда кузатинг!
❤️ ЖОНЛИ БЛОГ
60 ёшли Ҳаррис 2022 йилда Олий суд аборт қилиш ҳуқуқини бекор қилган қароридан сўнг аборт ҳуқуқларини қўллаб-қувватлашини таъкидлади ва Трампни демократияга таҳдид деб атади. Шунингдек, у Трампнинг 6 январдаги АҚШ Капитолийсига ҳужумдаги роли ва 2020 йилда Байденга ютқазганини тан олишдан бош тортганини таъкидлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11👎1
Ижтимоий сўровлар, аввалда бўлгани каби, номзодлар рейтингида фарқ жуда кичик эканини кўрсатмоқда. New York Times ва Сиена коллежи томонидан 3 ноябрь куни ёйинланган тадқиқотлар вице-президент Ҳаррис ва собиқ президент Трамп овоз бериш натижаси учун муҳим бўлган етти штатда ёнма-ён кетаётганини кўрсатган.
Жорий йилнинг 24 октябридан 2 ноябригача етти штатдаги 7800 дан зиёд муҳтамал сайловчи орасида ўтказилган сўров натижаларига мувофиқ, Камала Ҳаррис кичик фарқ билан Невада, Шимолий Каролина ва Висконсинда, Дональд Трамп эса Аризона, Мичиган, Жоржия ва Пенсильванияда олдинда боряпти. Етти штатнинг барчасида овозлар нисбати тақрибан 3,5 фоиз атрофида бўлиб турибди, дея қайд этилган “Америка овози” мақоласида.
🗣 АҚШ президент сайловига оид энг сўнгги хабарларни Озодликнинг ЖОНЛИ БЛОГИда кузатинг!
❤️ ЖОНЛИ БЛОГ
Жорий йилнинг 24 октябридан 2 ноябригача етти штатдаги 7800 дан зиёд муҳтамал сайловчи орасида ўтказилган сўров натижаларига мувофиқ, Камала Ҳаррис кичик фарқ билан Невада, Шимолий Каролина ва Висконсинда, Дональд Трамп эса Аризона, Мичиган, Жоржия ва Пенсильванияда олдинда боряпти. Етти штатнинг барчасида овозлар нисбати тақрибан 3,5 фоиз атрофида бўлиб турибди, дея қайд этилган “Америка овози” мақоласида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Республикачилар партияси миллий конвенцияси 15 июль куни Дональд Трампни АҚШ президенти лавозимига номзод ўлароқ кўрсатди.
Шу куннинг ўзида Оҳайо штатидан сенатор Жеймс Вэнс Трамп томонидан АҚШ вице-президенти лавозими учун танланган.
🗣 АҚШ президент сайловига оид энг сўнгги хабарларни Озодликнинг ЖОНЛИ БЛОГИда кузатинг!
❤️ ЖОНЛИ БЛОГ
Шу куннинг ўзида Оҳайо штатидан сенатор Жеймс Вэнс Трамп томонидан АҚШ вице-президенти лавозими учун танланган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
Президентлик сайловини катта қизиқиш билан кузатаётган ливанликлар АҚШ Яқин Шарқда тинчлик ўрнатишига умид қилмоқда. Мамлакат аҳолиси сайлов натижалари Ливанда давом этаётган урушга катта таъсир кўрсатади деган фикрда.
Сайлов Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасида урушни тўхтатиш бўйича Америка дипломатиясининг муваффақиятсиз, деб танқид қилинаётган бир кезда ўтмоқда. Исроилни тўғридан-тўғри сулҳга кўндиришни мақсад қилган Вашингтоннинг оташкесим таклифи «реал эмас» деб баҳоланиб, охирига етмай қолди.
🗣 АҚШ президент сайловига оид энг сўнгги хабарларни Озодликнинг ЖОНЛИ БЛОГИда кузатинг!
❤️ ЖОНЛИ БЛОГ
Сайлов Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасида урушни тўхтатиш бўйича Америка дипломатиясининг муваффақиятсиз, деб танқид қилинаётган бир кезда ўтмоқда. Исроилни тўғридан-тўғри сулҳга кўндиришни мақсад қилган Вашингтоннинг оташкесим таклифи «реал эмас» деб баҳоланиб, охирига етмай қолди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Камала Ҳарриснинг аждодлари яшаган Ҳиндистон жанубидаги қишлоқ руҳонийлари Ҳаррис ғалабаси учун дуо қилди.
Тамил Наду штатидаги Туласендрапурам шаҳрида жойлашган ибодатхонада ўтказилган маросимда маҳаллий қишлоқ аҳолиси ва бир нечта сайёҳлар иштирок этган.
🗣 АҚШ президент сайловига оид энг сўнгги хабарларни Озодликнинг ЖОНЛИ БЛОГИда кузатинг!
❤️ ЖОНЛИ БЛОГ
Тамил Наду штатидаги Туласендрапурам шаҳрида жойлашган ибодатхонада ўтказилган маросимда маҳаллий қишлоқ аҳолиси ва бир нечта сайёҳлар иштирок этган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👎3
Вашингтон Россия ва Эронни президентлик сайловларида тартибсизлик келтириб чиқариш учун киберҳужум ва дезинформация кампаниясини кучайтирганликда айблади.
“Россияга алоқадор кучлар «сайлов жараёнига путур етказиш мақсадида сохта видео ва мақолалар тайёрламоқда. Улар америкаликлар орасида қўрқув уйғотиб, зўравонликка ундовчи сиёсий ихтилоф келтириб чиқаришни мақсад қилган» дейилади Миллий разведка, ФҚБ ҳамда Киберхавфсизлик агентликлари эълон қилган қўшма баёнотда.
🗣 АҚШ президент сайловига оид энг сўнгги хабарларни Озодликнинг ЖОНЛИ БЛОГИда кузатинг!
❤️ ЖОНЛИ БЛОГ
“Россияга алоқадор кучлар «сайлов жараёнига путур етказиш мақсадида сохта видео ва мақолалар тайёрламоқда. Улар америкаликлар орасида қўрқув уйғотиб, зўравонликка ундовчи сиёсий ихтилоф келтириб чиқаришни мақсад қилган» дейилади Миллий разведка, ФҚБ ҳамда Киберхавфсизлик агентликлари эълон қилган қўшма баёнотда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Глобал сармоядорлар ҳам халқаро фонд бозорига бевосита таъсир ўтказадиган АҚШдаги сайлов жараёнларини диққат билан кузатиб бормоқда.
Замонавий АҚШ тарихидаги энг ноодатий сайловлардан бири солиқ ва савдо сиёсатида шунингдек, ким ғалаба қозонишига қараб жамиятдаги бaрча институтлар учун мутлақо кутилмаган ўзгаришлар олиб келиши мумкин.
🗣 АҚШ президент сайловига оид энг сўнгги хабарларни Озодликнинг ЖОНЛИ БЛОГИда кузатинг!
❤️ ЖОНЛИ БЛОГ
Замонавий АҚШ тарихидаги энг ноодатий сайловлардан бири солиқ ва савдо сиёсатида шунингдек, ким ғалаба қозонишига қараб жамиятдаги бaрча институтлар учун мутлақо кутилмаган ўзгаришлар олиб келиши мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
Ўзбекистонда АҚШ сайловларига қизиқиш катта экани кузатилмоқда. Расмий ва маҳаллий мустақил нашрлар сайловолди кампанияси ҳақида муттасил хабар қилиб борди.
Аммо, нашрлар асосан қуруқ хабарлар билан чекланди. АҚШ сайловининг таҳлил ёхуд яқиндагина Ўзбекистонда ўтган парламент сайловларига қиёси акс этган чиқишлар кузатилмади.
🗣 АҚШ президент сайловига оид энг сўнгги хабарларни Озодликнинг ЖОНЛИ БЛОГИда кузатинг!
❤️ ЖОНЛИ БЛОГ
Аммо, нашрлар асосан қуруқ хабарлар билан чекланди. АҚШ сайловининг таҳлил ёхуд яқиндагина Ўзбекистонда ўтган парламент сайловларига қиёси акс этган чиқишлар кузатилмади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
Мамлакат вақти билан соат 9:00 ҳолатига кўра кўплаб штатларда сайлов участкалари очилган. Аризона, Аёва, Оклахома, Техас, Колорадо, Висконсин, Теннесси, Небраска, Арканзас, Ню-Мексико, Юта, Миссисипи, Миннесота, Монтана, Шимолий Дакота, Жанубий Дакота штатларида овоз бериш минтақавий вақт билан эрталаб соат 9:00 дан бошланган.
🗣 АҚШ президент сайловига оид энг сўнгги хабарларни Озодликнинг ЖОНЛИ БЛОГИда кузатинг!
❤️ ЖОНЛИ БЛОГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
Индиана штатининг аксарият округларида ва Кентукки шарқий ярмида овоз бериш тугади.
Ҳадемай Жоржия, Жанубий Каролина, Вермонт, Виржиния, Флориданинг бир қисми ҳамда Индиана ва Кентукки штатларининг қолган қисмида сайлов участкалари ёпилади.
🗣 АҚШ президент сайловига оид энг сўнгги хабарларни Озодликнинг ЖОНЛИ БЛОГИда кузатинг!
❤️ ЖОНЛИ БЛОГ
Ҳадемай Жоржия, Жанубий Каролина, Вермонт, Виржиния, Флориданинг бир қисми ҳамда Индиана ва Кентукки штатларининг қолган қисмида сайлов участкалари ёпилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
Ўрта ғарбий штатлар, жумладан Аризона, Висконсин, Мичиган каби муҳим штатларда овоз бериш участкалари ёпилди.
Бундан ташқари, Колорадо, Аёва, Канзас, Луизиана, Миннесота, Небраска, Ню-Мексико, Нью-Йорк, Шимолий Дакота, Жанубий Дакота, Техас ва Ваёмингда овоз бериш якунланди.
🗣 АҚШ президент сайловига оид энг сўнгги хабарларни Озодликнинг ЖОНЛИ БЛОГИда кузатинг!
❤️ ЖОНЛИ БЛОГ
Бундан ташқари, Колорадо, Аёва, Канзас, Луизиана, Миннесота, Небраска, Ню-Мексико, Нью-Йорк, Шимолий Дакота, Жанубий Дакота, Техас ва Ваёмингда овоз бериш якунланди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Республикачилар номзоди Дональд Трамп овоз бериш натижаларига кўра Шимолий Каролина штатида ғалаба қозонган. Бу ҳақда Associated Press агентлиги ва New York Times нашри хабар қилди.
Шимолий Каролина АҚШдаги президент сайловида қатнашаётган номзодларнинг қайси бири ғалаба қозониши номаълум бўлиб турган етти штатнинг биридир.
🗣 АҚШ президент сайловига оид энг сўнгги хабарларни Озодликнинг ЖОНЛИ БЛОГИда кузатинг!
❤️ ЖОНЛИ БЛОГ
Шимолий Каролина АҚШдаги президент сайловида қатнашаётган номзодларнинг қайси бири ғалаба қозониши номаълум бўлиб турган етти штатнинг биридир.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Оҳайо штатида Берни Моренонинг ғалабаси Республикачилар партиясига АҚШ Конгрессининг юқори палатаси – Сенатда кўпчиликка эга бўлишни нақд қилиб қўйди.
Автомобиллар савдоси билан шуғулланувчи тадбиркор Берни Морено Оҳайо штатидан уч муддат сенатор бўлган демократ Шеррод Браун устидан ғалаба қозонган.
🗣 АҚШ президент сайловига оид энг сўнгги хабарларни Озодликнинг ЖОНЛИ БЛОГИда кузатинг!
❤️ ЖОНЛИ БЛОГ
Автомобиллар савдоси билан шуғулланувчи тадбиркор Берни Морено Оҳайо штатидан уч муддат сенатор бўлган демократ Шеррод Браун устидан ғалаба қозонган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Forwarded from OZODLIK KANALI™
Дональд Трамп АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонди
Дональд Трамп демократ рақиби Камала Ҳаррисни ортда қолдириб, АҚШ президентлик сайловларида расман ғалаба қозониш учун зарур бўлган сайловчилар коллегиясининг 270 та овозини қўлга киритди.
🗣 АҚШ президент сайловига оид энг сўнгги хабарларни Озодликнинг ЖОНЛИ БЛОГИда кузатинг!
❤️ ЖОНЛИ БЛОГ
Дональд Трамп демократ рақиби Камала Ҳаррисни ортда қолдириб, АҚШ президентлик сайловларида расман ғалаба қозониш учун зарур бўлган сайловчилар коллегиясининг 270 та овозини қўлга киритди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13👎1
Forwarded from OZODLIK KANALI™
“100 мингта лайк учун отасини урмоқчи” бўлган блогер қамалди
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи блогер 15 суткага қамалди.
Вилоят Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлагановга кўра, 2000 йилда туғилган фуқаро У. С. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида кўзда тутилган ҳуқуқбузарлик, яъни майда безориликда айбдор деб топилган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи блогер 15 суткага қамалди.
Вилоят Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлагановга кўра, 2000 йилда туғилган фуқаро У. С. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида кўзда тутилган ҳуқуқбузарлик, яъни майда безориликда айбдор деб топилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19
Audio
📌Озодлик дастури 06.11.24
✅“100 мингта лайк учун отасини урмоқчи” бўлган блогер қамалди
✅Трактор тиркамаси ағдарилиши оқибатида ўқувчи нобуд бўлди
✅Ўзбекистонда пулсизлик важидан болани Болалар уйига бериш тўхтатилади
✅Чирчиқ ҳокими муовини миллион доллар пора билан ушланди
✅Импорт машиналар учун яна бир талаб жорий қилинди
✅Туркия Қирғизистоннинг қарийб 60 млн долларлик қарзидан кечди
✅Тожик фаоли ГФРдан депортация олдидан ўз жонига қасд қилди
✅Украина дрони Доғистоннинг Каспийск шаҳригача етиб борди
✅Исроил бош вазири мудофаа вазири Галантни ишдан олди
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

👍15