@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 995-кун | Кўп болали ўзбекистонлик аёл Россия тарафида урушмоқда

Россия кучлари Донецк вилоятининг Ривнопил шаҳридаги аҳоли пунктини назоратга олган.
Украина ҳарбий штаби русларнинг Купянскка кирган колонналари тор-мор этилгани ва шаҳар Украина назоратида қолаётганини маълум қилди.
Россия август ойидан бери Украина пойтахтига биринчи бор ракета ҳужумини уюштирди.
Доналд Трамп Оқ уйда амалдаги президент Жо Байден билан учрашди.
Доналд Трамп АҚШ Давлат котиби раҳбари лавозимига сенатор Марко Рубио номзодини кўрсатди.
Украина Ташқи ишлар вазирлиги: Киев ядровий бомба ишлаб чиқмаяпти.
Самарқандлик 6 фарзандли аёл эри билан Россия тарафида урушмоқда.
Россияда Украина урушида яраланганларга тўловлар қисқарди.
13 ноябр куни Қўшма Штатлар Полша шимолида янги ҳаво мудофаа базасини очди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандлик 6 фарзандли аёл эри билан Россия тарафида урушмоқда

Ўзбекистонлик 43 яшар Ҳулкар Ойдинова 6 нафар фарзандини 23 яшар катта қизига ташлаб, эрининг ортидан Украинага Россия тарафида урушгани кетгани видеоҳикояси ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда. Тан олинмаган ДНР таркибида контракт асосида хизмат қилаётганин гапирган Ойдинова Россияда эр-хотин ресторандаги ишини, бизнесини ташлаб “Россияга ёрдам беришга” келгани, “бу нарса унга кераклиги”ни айтади.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/krIxmzY-sn8
👍15👎9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Москва аэропортидаги ўнлаб ўзбекистонлик Россияга киритилмади

Ижтимоий тармоқларда ўнлаб ўзбекистонлик Москвадаги “Жуковский” аэропортида оғир шароитларда сақланиб турганини акс этган видео тарқалди. Москвадаги ўзбек диаспорасининг раиси Баҳром Исмоилов ушланиб турган муҳожирларнинг бири билан бўлган суҳбатни телеграм каналида эълон қилди. Видеода мигрант Россияга асосан Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари киритилмаётганини айтади.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia
👍15👎2
“Узум насия” ортида ким турибди?

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/e2i5Rgk52sE

Андижонлик тадбиркорлар учун "Узум насия" сервиси молиявий муаммога айланди. Миллиардлаб пулларини тўрт ойдан бери ола олмаётган тадбиркорлар бир неча бор Тошкентдаги бош офисга норозилик билдириб боришди, лекин масала ҳал бўлгани йўқ. “Узум насия"нинг ҳамкорларига пул ўтказиш билан шуғулланган “Шаффоф молия” ташкилоти ходимлари шартнома қоидаси бузилганини айтиб, муаммони судда ечишни таклиф қиляпти.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Узум насия” ортида ким турибди?

Андижонлик тадбиркорлар учун "Узум насия" сервиси молиявий муаммога айланди. Миллиардлаб пулларини тўрт ойдан бери ола олмаётган тадбиркорлар бир неча бор Тошкентдаги бош офисга норозилик билдириб боришди, лекин масала ҳал бўлгани йўқ. “Узум насия"нинг ҳамкорларига пул ўтказиш билан шуғулланган “Шаффоф молия” ташкилоти ходимлари шартнома қоидаси бузилганини айтиб, муаммони судда ечишни таклиф қиляпти.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/RLGs_4YO-sw
👍8
Audio
📌Озодлик дастури 15.11.24

✅Ўзбекистон эрта никоҳ муаммоси мавжуд давлатлар рўйхатига киритилди

✅Самарқанд ва Андижондаги ЙТҲларда ўқувчилар нобуд бўлди

✅Ҳайдовчидан пора олган ЙПХ ходими 4 йилга қамалди

✅Қозоғистон билан Ўзбекистон саёҳат дастурини йўлга қўймоқда

✅АҚШ Регистон майдони муҳофазаси учун молиявий кўмак ажратади

✅Исроил Байрутга ҳаводан зарба беришда давом этмоқда

✅ЕИ ва АҚШ Россияга қарши янги санкциялар ишлаб чиқяпти

✅Роскомнадзор Рунетни иҳоталаш бўйича машқлар ўтказади

✅Республикачилар Вакиллар палатаси устидан назоратни сақлаб қолишди

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Узум насия” ортида ким турибди?

Андижонлик тадбиркорлар учун "Узум насия" сервиси молиявий муаммога айланди. Миллиардлаб пулларини тўрт ойдан бери ола олмаётган тадбиркорлар бир неча бор Тошкентдаги бош офисга норозилик билдириб боришди, лекин масала ҳал бўлгани йўқ. “Узум насия"нинг ҳамкорларига пул ўтказиш билан шуғулланган “Шаффоф молия” ташкилоти ходимлари шартнома қоидаси бузилганини айтиб, муаммони судда ечишни таклиф қиляпти.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 997-кун | Шолс Путин билан суҳбатлашди, Зеленский буни "Пандора қутиси" деб атади

Германия канцлери Олаф Шолс сўнгги икки йил ичида илк бор Путин билан суҳбатлашди.
Зеленский бу “Пандора қутиси”ни очиши, Москва раҳбарини изоляция қилиш ҳаракатларига путур этказишини айтди. Шолс Россия президенти Владимир Путин билан қарийб икки йил ичидаги илк телефон мулоқоти чоғида ўз қўшинларини Украинадан олиб чиқиб кетишга ва Киев билан "адолатли ва мустаҳкам тинчлик"га йўл очадиган музокараларни бошлашга чақирди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍14
АОКА дан тармоқларни бўғишнинг “янгича услуби”

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/h96XC706TDY

Ўтган икки ҳафта ичида Ўзбекистондаги ижтимоий тармоқларда катта аудиторияга эга бўлган каналлар ва блогерлар тарқатаётган контентни чекловчи кетма-кета учта йирик баёнот берилди.

Бир баёнотда “шавфатсизликни тарқаманг”, яна бирида “ёшлар маънавиятини бузманг”, яна бирида эса “Бош прокуратура берган маълумотдан бошқасига таянманг” қабилида янгради.

Буни ижтимоий тармоқларда катта аудиторияси бўлган каналлар маъмурлари ва блогер-журналистлар - сўз эркинлигининг чекланиши сифатида қабул қилмоқда ҳамда сўнгги бир йил ичида матбуотни чеклаш борасида кучайиб бораётган тренднинг давом ўлароқ танқид қилмоқда.

Айни вазиятни - фарғоналик журналист Шарифа Мадраҳимова, юрист Муҳсинжон Мадаминов ва жамоатчилик фаоли, таълим бўйича эксперт Комилжон Жалилов билан гаплашдик.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍10

Украинага босқин: 998-кун | Россия Украинага ракета ва дронлар билан мисли кўрилмаган ҳужум қилди

Якшанбага ўтар кечаси Россия Украинага кенг кўламли ракета ва дронлар ҳужуми уюштирди.

Россия Австрияга газ етказиб беришни тўхтатди.

"Катта еттилик" етакчилари Украинани қўллаб-қувватлашда собит эканликлари ҳақида баёнот берди.

Парламент йиғилишида Грузия сайлов комиссияси раҳбарига бўёқ чаплашди.

Ўзини мустақил деб эълон қилган Абхазия президенти намойишчилар парламентни бўшатишгач истеъфога чиқишини маълум қилди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рус ракетасидан оиласи нобуд булган эркак

Бу кадрлар эса Украинанинг Кривой Рог шаҳридан. Бу эркак кеча бўлиб ўтган дафн маросимида оиласи билан хайрлашди. 32 ёшли хотини, 10 ёшли катта ўғли, 2 ёшли кичик ўғли ва 2 ойлик қизчаси жасадлари вайроналар остидан олиб чиқилди. Душанба куни Россия ракета улар яшаётган уйга келиб урилган. Тирик қолган оила бошлиғи ошхонада овқат тайёрлаётган бўлган.

Рус ракетасидан оиласи нобуд булган одам русча сўзлади. Дафн маросими 10 яшар уғли ўқиган мактаб ёнидан ўтаётганда унинг хотирасига мактабда қўнғироқ чалинди. Унинг сўнгги қўнғироғи.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/WT9VJc4k9aQ
👍9👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КУН ВИДЕОСИ: “Сайловда қатнашмаганим сабаб виждоним қийналяпти”

Ижтимоий тармоқда тарқалган мазкур видеода Ўзбекистон фуқаросининг ўз ватандошлари ва президент Мирзиёевга қилган ҳажвий мурожаати акс этган. Ўз мурожаатида ҳажв ёрдамида ачинарли муаммоларни кўтарган ватандош сайловда қатнашмагани сабаб энди виждони қийналаётганини айтмоқда:

“Мен мактабни битириб паспорт олганимда илк сайлов бўлган эди. Менга таклифнома келганида “Шу юртнинг бир бўлаги бўлибман” деб хурсанд бўлганман. Паспорт олганимдан бери барча сайловларда қатнашиб келганман. Аммо 27 октябрь куни бўлиб ўтган сайловда қатнаша олмадим. Бунга 200 кВт электр лимити, йўллар асфальт қилинмагани ва газнинг йўқлиги сабаб бўлди. Энди сайловда иштирок этмаганимга виждоним қийналяпти, кўзларимга уйқу келмаяпти. Президентимиз мен каби виждонли одамлар борлигини билсинлар...”

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍19
Audio
📌Озодлик дастури 18.11.24

✅Энергетика вазири яна “узлуксиз таъминот”дан баҳс этди

✅Ўзбекистонда наркожиноятлар сони икки бараварга ортди

✅Рейтинги баланд тадбиркорларни текшириш камаяди

✅Қозоғистон ширкати Humo’ни хусусийлаштиришда қатнашмайди

✅Мирзиёев Сенатнинг тўққиз нафар аъзосини тайинлади

✅Байрутда “Ҳизбуллоҳ”нинг матбуот котиби ўлдирилди

✅Қозоғистонда собиқ масжиддаги портлашда уч киши нобуд бўлди

✅Ҳиндистонда гипертовушли ракета синовдан ўтказилгани айтилмоқда

✅КХДР Россияга 100 минг нафаргача аскар йўллаши мумкин

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍9
“Фейк”. Тошкентдаги ВГИК филиали

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/HgM23ZPxpfk

Бундан роппа-роса уч йил олдин Тошкентда Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти филиали очилганди.
Озодликка келаётган хабарларга кўра, Тошкентдаги ВГИК оғир кунларни бошидан кечирмоқда. Нима учун институт ҳалигача давлат аккредитациясидан ўтказилмаган? Нега киночилар институти ўқитувчиларсиз қолди? ВГИК филиали ким томонидан молиялаштирилиши керак ва пропаганданинг бу институт муаммоларига қандай алоқаси бор?
Бугунги дастуримизда ана шу саволларга жавоб излаймиз.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Фейк”. Тошкентдаги ВГИК филиали

Бундан роппа-роса уч йил олдин Тошкентда Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти филиали очилганди.
Озодликка келаётган хабарларга кўра, Тошкентдаги ВГИК оғир кунларни бошидан кечирмоқда. Нима учун институт ҳалигача давлат аккредитациясидан ўтказилмаган? Нега киночилар институти ўқитувчиларсиз қолди? ВГИК филиали ким томонидан молиялаштирилиши керак ва пропаганданинг бу институт муаммоларига қандай алоқаси бор?
Бугунги дастуримизда ана шу саволларга жавоб излаймиз.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/HgM23ZPxpfk
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Путин ўзбек артистларини орден билан мукофотлади

Россия Президенти Владимир Путин Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров ва Севара Назархонни “Дўстлик” ордени билан мукофотлади.

Бу тақдирлаш тўғрисидаги фармон 18 ноябрь куни Россия норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинди.

Билдирилишича, ҳар икки ижрочи ўзбек ва рус маданиятини яқинлаштириш ва бойитишга қўшган ҳиссаси учун “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

19 ноябрь куни Кремль давлат саройида “Ўзбекистон маданияти кунлари” доирасида ўзбекистонлик санъаткорлар концерт беради.

Кремль саҳнасида чиқиши кутилаётганлар орасида “Ялла” гуруҳ асосчиси Фарруҳ Зокиров, икки ой олдин президент Мирзиёевдан Халқ артисти унвонини олган Севара Назархон, мумтоз қўшиқлар ижрочиси Муножат Йўлчиева, хонандалар Гулсанам Мамазоитова ҳамда Ойгул Нодировалар бор.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/Hz9VqKuOA54
👎14👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 999-кун | “Байден Россияга ҳужумда Америка қуролларидан фойдаланишга рухсат берди” - ОАВ

Хорижий ОАВ АҚШ президент Жо Байден Украинага Россия ҳудудига чуқурроқ зарба бериш учун Америка қуролларидан фойдаланишга рухсат бергани ҳақида ёзмоқда.

Президент Путин бу ҳолатни “НАТОнинг Россия-Украина ҳарбий можаросида бевосита иштирок этиши”, деб англашини таъкидлаган, Россия Думаси раиси АҚШ ATACMSлари Россия ичига отилса, “энг аёвсиз жавоб қайтарилиши” муқаррар, деб баёнот берди.

ATACMSлар - Россиянинг Украина билан чегарасидан 300 километр ичкарига кирувчи нишонларга зарба бериши мумкин.

Бу хабарлар пайдо бўлгач, Россия Украинага ҳужумини оширди. Украина ҳарбийларига кўра, Россия ўтган кеча-кундузда электр тармоқларига қарата 120 та ракета ва 90 та дрон йўллаган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍14
Мирзиёевдан қолган “буз-буз”: Шудгорланган халқ ризқи

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/_BjML6rR3To

Наманган вилоят Поп туманида 8 гектар ғалла майдони ҳайдаб ташланди. Кўм-кўк, гуркираб ўсиб турган буғдойзор ер билан битта бўлди.

Поп тумани Фермерлар кенгаши раиси Йўлдошали Раисалиев ноябрь ойининг бошида фермер Рафиқжон Мўйдинов фермернинг ва давлатнинг бу ризқига чек қўйди У фермернинг 8 гектар ўсиб турган буғдойзорига трактор солиб, шудгорлаб ташлади.

Саккиз гектар ердан камида 40 тонна буғдой олиш мумкин эди. Қирқ тонна буғдой, 26 тонна олий навли ун, 14 тонна ем бўларди.

Ўзбекистонда гуркираб ўсиб ётган экинзорларни буздириб ташлаш биргина Поп туманидаги амалиёт эмас.

Қорақалпоғистон туманларида ҳам ҳокимлар етилиб қолай деган фермерлар шолисини буздириб ташламоқда.

Тайёр ёки пишиб қолай деган экинзорларни буздириш Шавкат Мирзиёев Бош вазир бўлиб ишлаган йилларда ҳам авжига чиққан эди.

Мирзиёев президентлигининг етти йилида ҳам, ҳокимларнинг бундай ноқонуний хатти-ҳаракатлари тўхтагани йўқ.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍10👎9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёевдан қолган “буз-буз”: Шудгорланган халқ ризқи

Наманган вилоят Поп туманида 8 гектар ғалла майдони ҳайдаб ташланди. Кўм-кўк, гуркираб ўсиб турган буғдойзор ер билан битта бўлди.

Поп тумани Фермерлар кенгаши раиси Йўлдошали Раисалиев ноябрь ойининг бошида фермер Рафиқжон Мўйдинов фермернинг ва давлатнинг бу ризқига чек қўйди У фермернинг 8 гектар ўсиб турган буғдойзорига трактор солиб, шудгорлаб ташлади.

Саккиз гектар ердан камида 40 тонна буғдой олиш мумкин эди. Қирқ тонна буғдой, 26 тонна олий навли ун, 14 тонна ем бўларди.

Ўзбекистонда гуркираб ўсиб ётган экинзорларни буздириб ташлаш биргина Поп туманидаги амалиёт эмас.

Қорақалпоғистон туманларида ҳам ҳокимлар етилиб қолай деган фермерлар шолисини буздириб ташламоқда.

Тайёр ёки пишиб қолай деган экинзорларни буздириш Шавкат Мирзиёев Бош вазир бўлиб ишлаган йилларда ҳам авжига чиққан эди.

Мирзиёев президентлигининг етти йилида ҳам, ҳокимларнинг бундай ноқонуний хатти-ҳаракатлари тўхтагани йўқ.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/_BjML6rR3To
👍5👎2