@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
10.9K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Озодликнинг янги суриштирувини кўрдингизми?

“Отабек Умаров ишдан олинди” сарлавҳали Озодлик суриштирувини Ютуб каналида қарийб 2 миллион одам томоша қилди.

Агар сиз суриштирувни ҳали кўрмаган бўлсангиз, сизни Ютубдаги саҳифамизда кутамиз.

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/iKi3dDgEiTs
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
Сурияда исломий гуруҳлар Асад армияси мавқеларига ҳужум қилди

Сурияда Туркия билан алоқаси борлиги айтиладиган “Ҳайъат Таҳрир уш-Шом” террор гуруҳи ва бошқалар дохил исломий гуруҳлар президент Башар Асад назорати остидаги Сурия армияси ва унга иттифоқдош бўлган эронпараст гуруҳларнинг Ҳалаб шаҳри ғарбидаги позицияларига кенг кўламли ҳужум бошлади.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👎3
Уч ёшли бола ўлимида айбланаётган эркак руҳан соғлом деб топилди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани суди 3 ёшли болани ваҳшийларча ўлдиришда айбланаётган фуқаро С.М.га нисбатан очилган жиноят ишини кўриб чиқмоқда.

Kun.uz нашрининг хабар қилишича, суд-психиатрия экспертизаси судланувчини ақли расо ва руҳий соғлом деб топган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Россия Украинага бирданига 630 нафар асир алмашишни таклиф қилди

Россия Украинага “630 нафарга 630 нафар” формуласи бўйича уруш бошидан буён энг йирик асир алмашуви ўтказишни таклиф қилган. Бу ҳақда 27 ноябрь куни Украинадаги бир неча нашр хабар қилди.

Таклифни Россия ТИВ вакили Мария Захарова ўз матбуот анжуманида очиқлаган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2👎1
ИИВ: 17 киши ИШИДга қўшилмоқчи бўлгани аниқланди

Ўзбекистон ҳуқуқ идоралари халқаро террорчилик ташкилотлари сафига кўшилмоқчи бўлган 17 нафар шахсга нисбатан жиноят иши очди.

ИИВ матбуот хизмати ахборотига кўра, ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор суриштирувларда 2007 йили Тошкент вилоятида туғилган К.И. интернет тармоғида экстремистик ғоялар таъсирига тушиши оқибатида 16 нафар яқин танишлари билан ноқонуний йиғилиб, келгусида хорижда фаолият олиб бораётган “Ислом давлати” (ИШИД) халқаро террор ташкилоти сафига қўшилишни режалаштиргани аниқланган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👎1
Ҳаага суди прокурори Мьянма режими раҳбари ҳибсга олинишини талаб қилди

Ҳаагадаги Халқаро жиноят суди прокурори Мьянманинг муваққат президенти Мин Аун Хлайнни ҳибсга олиш учун ордер берилишини сўради. У мамлакатдаги мусулмон озчилиги бўлмиш роҳинжаларга қарши жиноятларда айбланмоқда.

Прокурор Карим Хонга кўра, яқин орада у Мьянманинг бошқа сиёсий лидерлари учун ҳам ордер талаб қилади.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10
“Саидазиз медгородок”ка нисбатан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри судининг апелляция инстанцияси 27 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишида “Саидазиз медгородок” лақаби билан танилган Саидазиз Саидалиевга нисбатан чиқарилган ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12
🔥Янги Ўзбекистон: мулки бузилган тадбиркор, уйи куйган фуқаро

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/MBPlR2VWP5E
❗️Озодликнинг янги видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Тошкентнинг Олмазор туманида яшовчи Назировлар оиласи “снос”га тушган дўкон учун давлатдан товон пулини ололмаяпти.

Улар Ўзбекистонда бу каби муаммога дуч келган ўнлаб оиланинг бири.

“Снос”ларни ҳуқуқ фаоллари Ўзбекистонда мулк ҳуқуқи бузилиши рамзи сифатида таъкидлашади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7
Audio
📌Озодлик дастури 28.11.24

✅Ўзбекистонда 17 киши ИШИДга қўшилмоқчи бўлгани аниқланди

✅Уч ёшли бола ўлимида айбланаётган эркак руҳан соғлом деб топилди

✅Букмекерликни тарғиб қилган сайтлар блокланди

✅Самарқанд ҳокимлиги ҳам қиммат автоулов харид қилганини яширди

✅“Саидазиз медгородок”ка нисбатан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

✅Россия Украинага бирданига 630 нафар асир алмашишни таклиф қилди

✅Сурияда исломий гуруҳлар Асад армияси мавқеларига ҳужум қилди

✅Ҳаага суди прокурори Мьянма режими раҳбари ҳибсга олинишини талаб қилди

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
@ozodnews
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yangi O’zbekiston: mulki buzilgan tadbirkor, uyi kuygan fuqaro

Toshkentning Olmazor tumanida yashovchi Nazirovlar oilasi “snos”ga tushgan do‘kon uchun davlatdan tovon pulini ololmayapti. Ular O‘zbekistonda bu kabi muammoga duch kelgan o‘nlab oilaning biri. “Snos”larni huquq faollari O‘zbekistonda mulk huquqi buzilishi ramzi sifatida ta’kidlashadi.

Видеони тўлиқ Озодликнинг Ютуб тармоғида томоша қилинг!
👍8
Украинага босқин: 1009-кун | "Орешник” учун нишон танланяпти Путин

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/X1LFcQLMbdE
❗️Озодликнинг янги видеосини YouTube каналида кўринг

Россия президенти Остонада дабдаба билан қарши олинди.

28 ноябрь куни Коллектив хавфсизлик шартномаси саммитида Путин Украинада қўлланаётган янги қурол ҳақида гапирди.

Айни пайтда экспертлар Днепрга отилган олти жанговар каллакли “Орешник” бўш эди, аммо Россия истаса, уни ядровий каллаклар билан тўлдириши мумкин, демоқда.

Украинага оид энг сўнгги хабарлар билан танишинг!

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7
Бухорода газ портлаши оқибатида эр-хотин вафот этди

Бухоро вилояти Жондор туманидаги хонадонда юз берган газ портлаши оқибатида оиланинг икки аъзоси вафот этди, яна икки аъзоси жароҳатланди.

17 ноябрь тонгида рўй берган бахтсиз ҳодисадан маҳаллий матбуот орадан ўн кун ўтиб воқиф бўлган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2👎1
Грузияда полиция норозиларга қарши махсус воситалар қўллади

Тбилисида Ички ишлар вазирлиги ходимлари евроинтеграциянинг тўхтатилишига қарши парламент биноси олдида норозилик акцияси ўтказаётган намойишчиларга қарши махсус воситалардан фойдаланган. Озодликнинг грузин хизмати хабарига кўра, полиция норозиларга қарши кўзни ачиштирувчи спрей қўллаган бўлиши мумкин.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎3👍1
Мирзиёев мева-сабзавот экспорти суст вилоятларни танқид қилди

Ўзбекистондаги айрим вилоят, туман ҳокимлари, қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлар ишни тўғри ташкил қилмагани сабаб мева-сабзавот экспорт ҳажмида катта ўзгариш сезилмаяпти.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Байден маъмурияти Украинага яна 725 млн долларлик аслаҳа беради

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Украина учун қиймати 725 миллион долларга тенг танкка қарши қурол-аслаҳа ҳозирламоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги америкалик икки мулозимдан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10👎4
Тошкентдаги юзлаб корхона газдан узиб қўйилди

Тошкент шаҳрининг Сергели, Янгиҳаёт ва Бектемир туманларида фаолият олиб борувчи ишлаб чиқариш корхоналари газдан узиб қўйилди. Бу ҳақда хабар қилган Kun.uz нашри бизнес эгалари олдиндан миллиардлаб сўмлик буюртмалар олиб қўйгани, агар газ берилмаса, улар касод бўлишидан огоҳлантирди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Путин "Киевдаги қарор марказлари"га зарба билан таҳдид қилди

Россия президенти Владимир Путин Остонадаги КХШТ мамлакатлари саммитида янги “Орешник” баллистик ракеталари зарбалари ҳадафи “Киевдаги қарор қабул қилиш марказлари” бўлиши мумкинлигини билдирган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тоқаев Путинни "тинчлантиряпти“

"Орешник” учун нишон танланяпти Путин 


Россия президенти Остонада дабдаба билан қарши олинди. 

28 ноябрь куни Коллектив хавфсизлик шартномаси саммитида Путин Украинада қўлланаётган янги қурол ҳақида гапирди.

Айни пайтда экспертлар Днепрга отилган олти жанговар каллакли “Орешник” бўш эди, аммо Россия истаса, уни ядровий каллаклар билан тўлдириши мумкин, демоқда.

Украинага оид энг сўнгги хабарлар билан танишинг!

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews

Видеони тўлиқ Озодликнинг Ютуб тармоғида томоша қилинг!
👍15👎2
3 ёшли болани ўлдирган эркак 24 йилга қамалди

29 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида 3 ёшли болани ўлдиришда айбланаётган фуқаро С. М.га (эркак, 1993 йилда Фарғона вилоятида туғилган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш якунланди.
Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилишича, жиноят иши судья С.Абдуғаниев раислигида кўриб чиқилган.

Судланувчи С.М. Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в”, “ж” бандлари (айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни ўта шафқатсизлик билан ўлдириш), 25, 97-моддаси 2-қисми “б”, “г”, “ж”, “р” бандлари (ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлни; ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсни ёки унинг яқин қариндошларини ўта шафқатсизлик билан такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ўлдиришга уриниш), 219-моддаси 2-қисми (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 251−1-моддаси 3-қисмида (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш ёхуд уларни ўтказиш мақсадида тайёрлаш ёхуд қайта ишлаш учун асбоб-ускуналарни тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш, жўнатиш ёки ўтказиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.
Унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида 24 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Шунингдек, ЖКнинг 50-моддаси 9-қисмига асосан судланувчи тайинланган жазонинг дастлабки тўрт йилини турмада, қолган қисмини эса қаттиқ тартибли колонияда ўташи белгиланган.
Қонунчиликка мувофиқ, тарафлар биринчи инстанция судининг ҳукми устидан Тошкент шаҳри судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақли.
Маҳаллий матбуот хабарига кўра, прокурор ҳам, марҳумнинг ота-онаси ҳам суддан судланувчига умрбод қамоқ жазоси тайинлашни сўраган.
Озодлик аввалроқ суд-психиатрия экспертизаси “ақли расо ва руҳий соғлом судланувчи ижтимоий хавфли қилмиш содир этган вақтда физиологик аффект ҳолатида бўлмаган” дея хулоса бергани ҳақида хабар берганди.
Жорий йилнинг 9 июль куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманида фуқаро С.М. қонуний никоҳсиз яшаб келган хотини билан жанжаллашув ортидан аёлнинг биринчи турмушидан бўлган норасида фарзандини чавақлаб ўлдиргани тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлганди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12