@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
10.9K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
ТИВ: Ўзбекистонликларнинг БААга киришига оид муаммо муҳокама этилди


Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари дипломатлари ўзбекистонлик фуқароларнинг БАА ҳудудига кириши билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилишган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Ўлимга ҳукм қилинган эронлик рэпер озодликка чиқди

Аксилҳукумат намойишларини дастаклагани учун ўлимга ҳукм этилган эронлик рэпер Тумаж Солиҳий қамоқдан озод қилинди. Солиҳий икки аввалги “Аёл, ҳаёт, озодлик” ҳуқуқбонлик акциясини қўллагани учун шу йил апрель ойида суд томонидан ўлимга ҳукм қилинганди. Бу ҳақда Британиянинг The Guardian нашри хабар қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
АҚШ Хоразмда қизларни зўрлаган мулозимларга қарши санкция киритди

Қўшма Штатлар Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) Хоразм вилоятидаги меҳрибонлик уйида тарбияланувчиларни зўрлаган масъул мансабдорларга қарши санкциялар жорий қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13
Тожикистонда коррупциядан шикоят қилган 74 ёшли адвокат қамалди

Душанбедаги Сино тумани суди ёлғон маълумот етказганликда айбланган 74 ёшли адвокат Файзи Олийни (Файзали Юлдошев) 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди. Озодликнинг тожик хизмати хабарига кўра, суд ҳукми 29 ноябрь куни чиқарилган, бироқ бу ҳақда 2 декабрга келиб маълум бўлган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎13👍5
Бельгия суди Конгодаги мустамлакачилар хатти-ҳаракатини жиноий деб топди

Брюсселдаги апелляция суди 2 декабрь куни Бельгия давлатини “инсонийликка қарши жиноятлар”да — аралаш ирққа мансуб бўлган беш аёл мустамлакачилар бошқарувидаги Конгода бола бўлган пайтда ўғирланишида айбдор деб топган.

Қуйи инстанция судининг 2021 йилдаги қарорини бекор қила туриб, судья ўша пайтда ҳукуматда “қора танли она ва оқ танли отадан туғилган болаларни мунтазам равишда қидириб топиш ва ўғирлаб кетиш режаси” бўлганини билдирган. Бу ҳақда RTBF медиа ширкати хабар қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ Россияга қарши янги санкциялар ҳозирламоқда

Жо Байден маъмурияти ўз ваколатлари тугайдиган январь ойи ярмигача Россия ҳарбий машинасига путур етказиш учун бу мамлакатга қарши янада кўпроқ санкциялар жорий қилишни режалаятпи. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан билдирди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13👎3
"Нафақа дорига ҳам етмайди" - қашшоқлик гирдобида қолган ногиронлар

❗️Кўриш учун линк 👉https://youtu.be/WKGiSMOlJ9g
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Ўзбекистон Статистика агентлигининг маълумотига кўра январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 5 миллион 151 минг сўмга етган.

Лекин ана шу беш миллион сўм маошни ҳамма ҳам олмайди. Масалан, Мактабгача ва ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова берган маълумотга кўра, бугунги кунда ўқитувчиларнинг ўртача иш ҳақи 3,4 миллион сўмни ташкил этади.
Мактаб техник ишчиcи ёки оддий ҳамширанинг маоши эса 2 миллион сўмга етмайди.

Бозорда бир кило гўштнинг нархи 100 минг сўмга чиқиб, бир қоп ун 300 минг сўм бўлиб турганида хўжалик учун ишлатиладиган бошқа маҳсулотлар нархини айтмай турсак ҳам бўлади.

Энди, жамиятнинг яна бир ожиз қатлами борки, улар ишлай олмайди ёки ярим кучи билан ишлайди.

Бу - ногиронлар.

Ўзбекистонда ногиронлар йилда бир марта, чинакамига эсланади. Ўзларининг сўзларига кўра, 3 декабрь – Халқаро ногиронлар кунида холос.
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Нафақа дорига ҳам етмайди" - қашшоқлик гирдобида қолган ногиронлар

Ўзбекистон Статистика агентлигининг маълумотига кўра январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 5 миллион 151 минг сўмга етган.

Лекин ана шу беш миллион сўм маошни ҳамма ҳам олмайди. Масалан, Мактабгача ва ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова берган маълумотга кўра, бугунги кунда ўқитувчиларнинг ўртача иш ҳақи 3,4 миллион сўмни ташкил этади.

Мактаб техник ишчиcи ёки оддий ҳамширанинг маоши эса 2 миллион сўмга етмайди.

Бозорда бир кило гўштнинг нархи 100 минг сўмга чиқиб, бир қоп ун 300 минг сўм бўлиб турганида хўжалик учун ишлатиладиган бошқа маҳсулотлар нархини айтмай турсак ҳам бўлади.

Энди, жамиятнинг яна бир ожиз қатлами борки, улар ишлай олмайди ёки ярим кучи билан ишлайди.

Бу - ногиронлар.

Ўзбекистонда ногиронлар йилда бир марта, чинакамига эсланади. Ўзларининг сўзларига кўра, 3 декабрь – Халқаро ногиронлар кунида холос.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews

Видеони тўлиқ Озодликнинг Ютуб тармоғида томоша қилинг!
👍14
Audio
📌Озодлик дастури 03.12.24

✅АҚШ Хоразмда қизларни зўрлаган мулозимларга санкция киритди

✅Ўзбекларнинг БААга киришига оид муаммо муҳокама қилинди

✅Тошкент 2025 йилдаги Осиё ўйинларига мезбонлик қилмайди

✅Тожикистонда коррупциядан шикоят қилган 74 ёшли адвокат қамалди

✅Ўлимга ҳукм қилинган эронлик рэпер озодликка чиқди

✅АҚШ Россияга қарши янги санкциялар ҳозирламоқда

✅Бельгия суди Конгодаги мустамлакачилар хатти-ҳаракатини жиноий деб топди

🔴
https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
@ozodnews
👍5
Жанубий Корея президенти мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль ўз телемурожаати чоғида мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилиши ҳақида эълон қилди. У мазкур тадбирни конституциявий тузумни шимолий кореяпараст кучлардан ҳимоя қилиш истаги билан изоҳлаган, дея хабар қилди “KBS жаҳон радиоси”.

Юн Сок Ёль мухолифатдаги Демократик партияни ҳукумат ишини фалажлаш ҳаракатида айблаган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
🔥ОЗОДЛИК СУРИШТИРУВИ

ИИВдаги ҳибслар, ДХХдаги оммавий ишдан олишлар - Алламжоновга суиқасд

❗️Кўриш учун линк 👉https://youtu.be/xDFrgX5NqnI
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Комил Алламжоновга суиқасд ишида янги ҳибсга олиш ва ишдан бўшатишлар.

Ўзбекистон ДХХси ва Ички ишлар тизимида сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик тозалаш.

Алламжоновга суиқасд юзасидан терговга тўсқинлик қилгани айтилган Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг собиқ ўринбосари Дониёр Тошхўжаев ҳибсга олинаркан, ДХХ ўз хавфсизлиги бошқармасининг ўнлаб ходими ишдан бўшатилди.

Ўзбекистоннинг яқин тарихидаги энг шов- шувли сиёсий қотиллик уриниши хроникаси Озодликнинг навбатдаги эксклюзив видеосида.

Видеога лайк босиб, уни тармоқларда улашишни унутманг!
👍18
Ukrainaga bosqin: 1014 -kun | Украинада Интерпол сўрови билан ўзбекистонлик қўлга олинди

❗️Кўриш учун линк 👉https://youtu.be/ezolcm_JpRw
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Россия Тернопил ва Ровне вилоятларидаги энергетика инфратузилмаларига зарба берди.
Украина ер усти ва ҳаво дронларини ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқда.
НАТО иттифоқчилари Украинага ҳарбий ёрдамни кўпайтириш кераклигини айтмоқда.
Зеленский брифингда Россияни, ўз таъбирича, “уч ҳарфга” жўнатди.
Сурияда Асад ва исёнчилар ўртасида ҳарбий тўқнашувлар, Грузияда эса намойишлар давом этмоқда.
Украинада ўзбекистонлик дизайнер ва блогер Миразиз Аҳмедов Интерпол сўрови билан қўлга олинди.
ООҚ: 2025 йилдаги ёшлар Осиё ўйинлари Ўзбекистонда эмас, Баҳрайнда ўтказилади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍5
Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси ватандошларни огоҳлантирди

Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилиниши муносабати билан Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси ушбу давлатдаги ватандошларга шахсий хавфсизлик чораларини кўришни тавсия қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Жанубий Корея президенти ҳарбий ҳолатни бекор қилди

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль депутатларнинг овоз бериш жараёнидан кейин мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилиши тўғрисидаги фармонини бекор қилди. Мазкур қарор ҳақида маҳаллий вақт билан тонгги соат 4:27 да давлат раҳбари қароргоҳидан туриб узатилган телеёйинда билдирилди. Кейинроқ эса у ҳукумат мажлисида маъқулланган. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент аэропортида учоқларни қабул қилиш чекланди

Тошкент халқаро аэропортиданоқулай об-ҳаво шароити (туман) туфайли 3 декабрь оқшомидан бошлаб самолётларни қабул қилишда чекловлар жорий этилган. Бу ҳақда Uzbekistan Airports компанияси матбуот хизмати маълумот тарқатди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
Тбилисида полиция норозилик акциясини куч билан тарқатди

Учинчи декабрь оқшомида Грузия пойтахти марказида полиция аксилҳукумат норозилик намойишини тарқатиб юборган. Улар норозиларга қарши сувотар ва кўздан ёш сиздирувчи газ қўллашган. Гувоҳлар тасвирга олган видеода ўқ овозларини эшитиш мумкин, тахминларга кўра, полициячилар намойишни тарқатиш учун резина ўқлардан фойдаланишган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Азиз Абдуҳакимов: Ўзбекистон 2 млн гектар унумсиз ерни тиклаши керак

Ўзбекистон 2030 йилга қадар 2 миллион гектардан ортиқ деградацияга учраган ерларни тиклаши керак. Бу масалага Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида COP16 конференцияси доирасида ўтказилган молиявий сафарбарлик бўйича вазирлар мулоқотида тўхталган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Эрдўғон ва Путин Суриядаги вазиятни муҳокама қилишди

Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сурия шимолидаги можаро дипломатик йўл билан ҳал этилиши лозим, деган фикрдалар. Икки лидер бу мамлакатда жанговар ҳаракатлар қайта бошланганини 3 декабрь кунги телефон мулоқоти чоғида муҳокама қилишган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Тошкентда йирик қарздорлар сув тармоғидан узилмоқда

Тошкент шаҳрида катта миқдорда қарзи бор йирик истеъмолчиларни совуқ сув таъминотидан узиш бошланди.

Жумладан, пойтахтдаги “Ипподром” бозори тармоқдан узилган. “Тошкент шаҳри сув таъминоти” АЖ матбуот хизмати ахборотига кўра, бозорнинг совуқ сув бўйича умумий қарзи 220 миллион сўмни ташкил этади.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7