@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
10.9K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия аэропортида узоқ вақт ушланиб депортация қилинган ўзбекистонилклар

Ўзбекистонлик Шоазим ноябрнинг бошида Москвадаги Шереметьево аэропортида икки кун ушланиб турганини айтади. Суҳбатдошимизнинг айтишича, у Украинадаги уруш ҳақида видеоларни кўргани учун 6 ойга депортация қилинган.

Бир неча ойдан бери марказий осиёлик мигрантлар Россия аэропортларида узоқ вақт оғир шароитларда ушланиб депортация қилинмоқда. Бизга юборилган видеоларда йўловчилар совуқ кафелларда ётишганини кўриш мумкин. Ўзбекистон ҳукумати бу муаммони ҳал қилиш учун ҳозирча Россия Ташқи ишлар вазирлигига фақат нота юборганигина маълум.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia
👍15
Forwarded from OZODLIK KANALI™
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурияликлар "Одам кушхонаси"даги маҳбусларни озод қилишди

Асад тузуми даврида бу қамоқхона "Одам кушхонаси" деб аталган - маҳбуслар шафқатсизларча қийноққа солинган ва ўлдирилган. Хоналарнинг баъзилари зиндон шаклида бўлган. Яқинларини қамоқхонадан озод этишга келган одамлар махсус техника ёрдамида деворларни бузишга мажбур бўлган.

Седнайда 30 мингга яқин одам қийноққа солинган, деб ёзади маҳаллий ОАВ. 2017 йилда АҚШ Давлат департаменти Седная оммавий қатл қилинадиган жой эканлигини ва осилган маҳбусларнинг жасадлари учун Седнаяда махсус янги крематорий мавжудлигини маълум қилганди.

Озодликка чиқарилганлар орасида шу қадар кўп йилларни ёлғизликда ўтказганлар ҳам борки, улар смартфон нималигини ҳам билмайдилар.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/YOg5Ti8G7Zs
👍19👎1
Audio
📌Озодлик дастури 11.12.24

✅Алишер Қодиров Россия билан виза жорий этишни таклиф қилди

✅Суриядаги воқеаларни ёритаётган ўзбекистонлик қидирувга берилди

✅Бир миллиард сўм қалбаки пул сотмоқчи бўлганлар ушланди

✅Тошкент Брюсселдан бож имтиёзи муддатини узайтиришни сўради

✅Москва Пхеньянга аскарлар эвазига учоқлар таклиф қиляпти

✅Зеленский янги ракета муваффақият билан синовдан ўтганини маълум қилди

✅АҚШ Украинага Россия активларидан 20 млрд доллар кредит ажратди

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
@ozodnews
👍7👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бувайдалик созгар ҳикояси

Мамасодиқ Мамадалиев созгар уста. У ўзбек халқининг севимли ҳофизи бўлган Расулқори Мамадалиевнинг ўғли. Мамасодиқ ака ўзбек миллий чолғулари ясайди. У фаолияти давомида ўзи изланиб, ўрганиб бешта янги чолғу асбоби ясаган. Ана шулардан бири “Наврўз” ғижжаги. 

Лавҳани томоша қилинг.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади. 

Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг. 

#ferghanastories
👍9👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурияликларга бошпана бериш тўхтатилмоқда

Яна бир қанча давлатлар Сурия фуқароларига бошпана беришни тўхтатди. Дания, Норвегия, Греция, Буюк Британия, Белгия, Нидерландия, Франсия ва Швеция сурияликларнинг бошпана сўровларини кўриб чиқишни тўхтатди.

Илгари Германия ва Австрия худди шундай қарорга келган эди. БМТ маълумотларига кўра, 2024 йил ноябр ойи охири ҳолатига кўра, Суриядан келган қочқинларнинг энг кўп сони – 3,6 миллиондан ортиқ қўшни Туркияда жойлашган. Бир миллиондан ортиқ суриялик Европа Иттифоқига қочқинлик мақомини сўраб мурожаат қилган ёки аллақачон олган. Уларнинг аксарияти - 59% Германияда жойлашган.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/YOg5Ti8G7Zs
👍13👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1022-кун | “Ҳақиқий фитначилар Америка ва Исроилда”. Эрон раҳнамоси

Асад ҳокимиятини ағдарган исёнчилар раҳбари Муҳаммад ал-Башир Сурия муваққат ҳукумати бош вазири этиб тайинланди.

Исроил мудофаа вазири Суриядаги бир қанча объектларга жумладан ҳарбий кемаларга зарба берилганини тасдиқлади.

АҚШ матбуоти сайланган президенти Доналд Трамп билан Украина ва Франция президентларининг Парижда ўтган муҳокамаларига оид баъзи тафсилотларни ёзди.

Украина ва дунёда бўлаётган баъзи муҳим воқеалар тафсилотлари билан танишинг.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍5👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия Украина ҳарбий обектларини яна зарба қилганини маълум қилди

Россия Мудофаа вазирлиги душанба куни бўлиб ўтган брифингда рус қўшинлари Украина ҳарбий обектларига, жумладан, ҳарбий аэродром инфратузилмаси, ҳарбий техникани ташишда фойдаланиладиган темир йўл обектлари ва дронларни йиғиш майдончаларига зарба берганини маълум қилди.

Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари Украинанинг бир нечта ракеталари ва ўнлаб учувчисиз учоқларини уриб туширди. Бундан ташқари, Россия ғарбидаги Курск вилоятида босқинчи Украина қўшинлари ва техникаларига қарши зарбалар давом этмоқда, деди вазирлик.

Шу билан бирга, Украина Қуролли кучлари Бош штаби душанба куни тушдан кейин Украина шимоли-шарқидаги Харков, Украина шарқидаги Покровск ва Курахово туманларида рус қўшинлари билан юздан ортиқ тўқнашувлар бўлганини маълум қилди.

Бош штаб ҳисоботига кўра, Украина армияси ўз позицияларини эгаллаб, рус қўшинларининг кўплаб ҳужумларини қайтарган.

Украина жануби мудофаа кучлари вакили Владислав Волошин Россия қўшинлари Запорожье вилоятида кучли ҳужум операцияларига ҳозирлик кўраётгани ва Днепропетровск вилояти чегарасига йўл олаётганини айтди.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/YOg5Ti8G7Zs
👍14
Audio
📌Озодлик дастури 12.12.24

✅Путин Мирзиёев билан Сурия ва Украина хусусида гаплашди

✅АҚШ элчиси Ўзбекистонни АЭС бўйича эҳтиёткорликка ундади

✅Ҳинд ширкати дориларидан жабрланганлар сони расман ортди

✅Прокуратурадан тинтувга доир ваколатни олиш таклиф этилди

✅Сурияда Ҳофиз Асад мақбараси ёқиб юборилди

✅Россия ЕИдан мерганлик милтиқларини олишда давом этмоқда

✅Исроилда “Эрон фойдасига жосуслик қилган” яҳудийлар ҳибсга олинди

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
@ozodnews
👍8👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1023-кун | Санкцияга тушган Газпромбанкнинг Ўзбекистондаги сармоялари савол остида

Сурияда оломон Башар Асаднинг отаси Ҳофиз Асад мақбарасига ўт қўйди.
БМТ ва Ғарб давлатлари Исроилнинг Сурия ҳудудига босқинини кескин қоралади.
Россия ва Ўзбекистон президентлари 11 декабрь куни Сурия ва Украина масалаларини муҳокама қилди.
Россия қўшинлари Сурияда мухолифат аскарлари очиб берган “яшил коридор” орқали чиқиб кетди.
Москва Украина масаласида ён беришга тайёр эмаслигини билдирди.
Россиянинг Запорожега қилган ракета ҳужуми оқибатида ўлган тинч аҳоли сони 10 кишига етди.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник Ўзбекистон ҳукуматини илк АЭС қурилишида ўта эҳтиёткор бўлишга чақирди.
Грозний шаҳри 3 чи бор украин дронлари ҳужумига учради.
The Diplomat: АҚШ Молия вазирлиги Россиянинг “Газпромбанк”ига қарши санкциялар киритгани Ўзбекистон тоғ-кон саноати учун “бош оғриқ” бўлиши мумкин.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурияда оломон Башар Асаднинг отаси Ҳофиз Асад мақбарасини ёқиб юборди

Суриядаги исёнчиларнинг тарафдорлари 11 декабрь куни Қирдаҳа шаҳрида мамлакатнинг олдинги президенти ва Башар Асаднинг отаси Ҳофиз Асад мақбарасини эгаллаб олишган. Улар собиқ ҳукмдорнинг жасади жойланган тобутни ўз ичига олувчи ёдгорлик мажмуасига ўт қўйишган.

Мақбарада Ҳофизнинг рафиқаси Аниса ва унинг 1994 йилдаги автоҳалокатда ўлган катта ўғли Басилнинг қабрлари ҳам жойлашган. Уларнинг жасадларига нима бўлгани номаълум, дея хабар қилди “Ал-Арабия”. Асадлар сулоласи Сурияни умумий ҳисобдан ярим асрдан кўпроқ бошқарган.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/hEdGpBBQVxs
👍8👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти Францияда халқаро мукофот билан тақдирланди

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Франция ҳукумати томонидан “Озодлик, тенглик, биродарлик” халқаро мукофоти билан тақдирланди. Жамият раҳбари Абдураҳмон Ташановнинг маълум қилишича, бу мукофот Россиядаги муҳожирларни Украинадаги урушга боришдан қайтариш мақсадида тайёрланган лойиҳа учун берилган. Ҳуқуқ ҳимоячиси ҳозирда бу Россиядаги муҳожирларнинг энг долзарб муаммоларидан бири эканлигини таъкидлайди.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia
👍10👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳовуздан сассиқ сув ичяпмиз

Избоскан туманидаги Қурама қишлоғи аҳолиси сувсизликдан қийналаётганлигидан шикоят қилмоқда.

Қишлоқ одамларининг айтишича, ҳовузда тўпланган сув нафақат ичишга, умуман ишлатишга яроқсиз бўлиб қолган.

Аҳоли икки километр узоқликдаги Катта Фарғона каналидан сув олиб келиб истеъмол қилади.

Лавҳани томоша қилинг.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories
👍9
Audio
📌Озодлик дастури 13.12.24

✅Энергетика вазирлиги энергобўҳронни оқлашга уринди

✅Ҳукумат дарслик учун тўлов ундириш режасидан воз кечди

✅Қозоғистонда ушланган ўзбек судда жабрланувчи сифатида гувоҳлик бермоқда

✅Ўзбекистонда аксар кишилар совға беришни коррупция эмас, балки миннатдорлик белгиси деб ҳисоблаши маълум бўлди

✅Абдулазиз Комилов Туркманистоннинг “Ҳурматли эл ёшуллиси” унвони билан тақдирланди

✅Иккиламчи автомобиль бозорида нарх пасаймоқда


🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍11
Қўшиб ёзиш: Терилмаган пахта пуллари кимнинг чўнтагига кетяпти?

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/o_X3QNoqXXo
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Ўзбекистонда расмий маълумотга кўра, бу йил 3 млн 100 минг тонна пахта йиғиб олинган.

Аммо, Озодлик суҳбатлашган фермерлар аксарият туманларда йиғиб олинган пахта приписка, яъни қўшиб ёзилганини иддао қилишди.

Собиқ иттифоқ давридан бери давом этиб келаётган бу анъанани, фермерлар ва қишлоқ хўжалиги мутахассислари иддаосича, аввал Фарғона вилояти ҳокими, кейин Бош вазир ўринбосари, айни пайтда президентнинг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаб келаётган Шуҳрат Ғаниев изчил давом эттирмоқда.

Бундан асосий мақсад 2024 йилга қўйилган пахта режаси - 3 млн 680 минг тонна пахта хирмони яратилди деб президентга ҳисобот бериш, фермерларнинг иддаоси бўйича президентнинг “кўзини бўяш”дир.

Бугун ўзбек жамиятида фермерларни пахта теришга, пахтани приписка қилишда мажбурлашда, ғайриқонуний иш қилишга ундашда “Ҳоким-ИИБ бошлиғи-Прокурор” “трио”си пайдо бўлган.

Фермерларга нисбатан қўлланилаётган ғайриқонуний ишлар устида куч ишлатар тизимларининг ўзлари тургани учун ҳам улар бўйсунишга мажбур.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1024-кун | Россия Украина энергетика тизимига “йирик” ҳужумни амалга оширди

Россия ўнлаб қанотли ракеталар ва дронлар ёрдамида Украинанинг энергетика объектларига ҳаво ҳужумларини уюштирди. Украинага 93 та ракета учирилган, шу жумладан камида битта Шимолий Корея ракетаси, улардан 81 таси уриб туширилган. Бундан ташқари, ҳужумда 200 га яқин дрондан ҳам фойдаланилган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Газ йўқлигидан қийналган Марғилон аҳолиси автомобиль йўлини тўсмоқчи

Ҳаво ҳарорати кескин пасайган кунларда Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги маҳаллаларда ҳам газ муаммоси кун тартибига чиқди.

Газ йўқлигидан азият чеккан аҳоли шаҳар газ идорасига келган.

“Аҳоли кўтарилиб чиқди. “Горгаз” директори 2 соатдан бери йўқ. Газ йўқлигидан болалар, қарияларимиз касал бўлиб қоляпти. Муаммо ҳал қилинмаса автомобиль йўлини тўсмоқчимиз”, дейди Озодликка мурожаат йўллаган Марғилон турғунлари.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўшиб ёзиш: Терилмаган пахта пуллари кимнинг чўнтагига кетяпти?

Ўзбекистонда расмий маълумотга кўра, бу йил 3 млн 100 минг тонна пахта йиғиб олинган. Аммо, Озодлик суҳбатлашган фермерлар аксарият туманларда йиғиб олинган пахта приписка, яъни қўшиб ёзилганини иддао қилишди.

Собиқ иттифоқ давридан бери давом этиб келаётган бу анъанани, фермерлар ва қишлоқ хўжалиги мутахассислари иддаосича, аввал Фарғона вилояти ҳокими, кейин Бош вазир ўринбосари, айни пайтда президентнинг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаб келаётган Шуҳрат Ғаниев изчил давом эттирмоқда. Бундан асосий мақсад 2024 йилга қўйилган пахта режаси - 3 млн 680 минг тонна пахта хирмони яратилди деб президентга ҳисобот бериш, фермерларнинг иддаоси бўйича президентнинг “кўзини бўяш”дир.

Бугун ўзбек жамиятида фермерларни пахта теришга, пахтани приписка қилишда мажбурлашда, ғайриқонуний иш қилишга ундашда “Ҳоким-ИИБ бошлиғи-Прокурор” “трио”си пайдо бўлган. Фермерларга нисбатан қўлланилаётган ғайриқонуний ишлар устида куч ишлатар тизимларининг ўзлари тургани учун ҳам улар бўйсунишга мажбур.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/o_X3QNoqXXo
👍16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўшиб ёзиш: Терилмаган пахта пуллари кимнинг чўнтагига кетяпти?

Ўзбекистонда расмий маълумотга кўра, бу йил 3 млн 100 минг тонна пахта йиғиб олинган.

Аммо, Озодлик суҳбатлашган фермерлар аксарият туманларда йиғиб олинган пахта приписка, яъни қўшиб ёзилганини иддао қилишди.

Собиқ иттифоқ давридан бери давом этиб келаётган бу анъанани, фермерлар ва қишлоқ хўжалиги мутахассислари иддаосича, аввал Фарғона вилояти ҳокими, кейин Бош вазир ўринбосари, айни пайтда президентнинг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаб келаётган Шуҳрат Ғаниев изчил давом эттирмоқда.

Бундан асосий мақсад 2024 йилга қўйилган пахта режаси - 3 млн 680 минг тонна пахта хирмони яратилди деб президентга ҳисобот бериш, фермерларнинг иддаоси бўйича президентнинг “кўзини бўяш”дир.

Бугун ўзбек жамиятида фермерларни пахта теришга, пахтани приписка қилишда мажбурлашда, ғайриқонуний иш қилишга ундашда “Ҳоким-ИИБ бошлиғи-Прокурор” “трио”си пайдо бўлган.

Фермерларга нисбатан қўлланилаётган ғайриқонуний ишлар устида куч ишлатар тизимларининг ўзлари тургани учун ҳам улар бўйсунишга мажбур.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1025-кун | Орёлда нефт омборида ёнғин

Россиянинг Орёл вилоятидаги нефт омборида Украина дрон ҳужуми туфайли ёнғин рўй берди. Украина Қуролли кучлари Бош штаби 14 декабрь тунда Орелдаги “Сталной кон” нефт омборига ҳужумни тасдиқлади.

Cунъий йўлдош ёнғин мониторинги тизими маълумотларига кўра, Транснефтепродуcт компаниясининг "Стальной конь" бошқарув станцияси ҳужумга учраган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1026-кун | Керч бўғозида мазут ортилган икки рус танкери чўкди

Россия ҳарбийлари Украинага қарата 100 дан ортиқ дрон учирди.

Керч бўғозида мазут ортилган икки рус танкери чўкмоқда.

Грузияда россияпараст янги президент сайланди, мухолифат уни тан олмаяпти.

Россиянинг Суриядаги ҳарбий базасида қўшинлар олиб кетилаётганлиги фаоллиги кузатилмоқда.

Украина урушининг 1026 - куни ва дунёда рўй бераётган энг муҳим воқеалар тафсилоти билан Озодлик видеосида танишинг.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍6