Audio
📌Озодлик дастури 17.12.24
✅Чиқинди қарзи учун электр тўловини чеклаш таклиф этилмоқда
✅Коррупция оқибатида давлатга 1,4 триллион сўм зарар етказилгани маълум бўлди
✅Тошкент вилоятида эркак ва аёл заҳарланиш оқибатида вафот этди
✅Ўзбекистон Фанлар академиясига янги президент сайланди
✅Мэдисондаги мактабда чиққан отишмада камида 4 киши ҳалок бўлди
✅Судья Трампнинг айбдорлигига оид қарорни бекор қилмади
✅Германия парламенти канцлер Шольцга ишончсизлик билдирди
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1028-кун | Москвага қочган Башар Асад биринчи бор баёнот берди
Башар Асад Дамашқни тарк этганидан буён биринчи бор баёнот берди.
Британия расмийлари шу ҳафта Дамашқда Сурия муваққат ҳукумати билан музокаралар ўтказади.
ЕИга аъзо 27 мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари Суриянинг янги ҳукумати билан рус ҳарбий базаларидан қутулиш масаласини муҳокама қилади.
Москвадаги портлашда Россиянинг кимёвий ва биологик мудофаа кучлари генерал-лейтенанти ҳалок бўлди.
Россиянинг ракета ва дрон ҳужуми оқибатида Купянскда тинч аҳолидан 2 киши ўлдирилди.
Доналд Трамп Владимир Путин ва Владимир Зеленский билан Украинадаги урушни тугатиш борасида гаплашмоқчилигини билдирди.
Пентагон КХДРдан келган аскарлар Курск вилоятидаги операцияда иштирок этганини тасдиқлади.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews

👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон фуқароси Россия генералини ўлдиришда гумонланиб ушланди - ФХХ
Россия Тергов қўмитаси ва ФХХ (ФСБ) генерал Кириллов ҳамда унинг ёрдамчиси ўлимида гумон қилинаётган шахс қўлга олинганини маълум қилди. Айтилишича, ушланган шахс 1995 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси бўлиб, у билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ФХХ Кириллов ўлимида гумон қилинаётган шахс Украина махсус хизматларига ишлаганини иддао қилмоқда. Тергов қўмитасига кўра, унга 100 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот ваъда қилинган.
Расман қўлга олинган ўзбекистонликнинг шахсига доир маълумот эълон қилингани йўқ, аммо рус ОАВлари Россия Федерал хавфсизлик хизматига таяниб ўзбекистонлик гумондорнинг исмини ҳам келтирмоқда. Россия нашрлари гумондорнинг қўлга олингандан кейинги иқрорлиги акс этган видеони ҳам эълон қилди.

👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Асаднинг илк баёноти
Суриянинг собиқ президенти Башар Асад Дамашқни тарк этганидан буён биринчи бор баёнот берди. Асад ўз баёнотида Россияга жўнаб кетишигача бўлган вазият қандай бўлганини тушунтирди.
Асад олдиндан бошпана сўраш ёки ўз лавозимидан воз кечишни режалаштирмаганини таъкидлади.
📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/wrQOXE3UKNM

👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рус генерали Кириллов портлатилди
Москванинг Рязанский проспектида портлаш юз берди, икки киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Россия расмийлари. Тергов органлари қурбонлар Россия кимёвий мудофаа қўшинлари бошлиғи генерал-лейтенант Игор Кириллов ва унинг ёрдамчиси эканлигини расман тасдиқлади.
Россия Тергов қўмитаси портлаш бўйича жиноий иш қўзғатди ва тиббий ҳамда портловчи техник экспертизалар тайинлади.
Давлат идораларига кўра, портлаш турар-жой биносининг биринчи қаватида содир бўлган.

👍9
Audio
📌Озодлик дастури 18.12.24
✅Электромобилларни қувватлаш шохобчалари ҳам тармоқдан узиляпти
✅Россиядаги автоаварияда яна беш ўзбекистонлик ҳалок бўлди
✅Ўзбекистон юборган 18,5 тонна помидор Россияга киритилмади
✅Архитектура ёдгорлигига зарар берган масъул жазоланди
✅Маҳкумларга масофавий видеоучрашув ҳуқуқи берилади
✅Сурия янги ҳукумати Москвани ўз ҳозирлигини қайта кўриб чиқишга чақирди
✅НАТО иттифоқи Украинага ҳарбий ёрдамни мувофиқлаштиради
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
✅Электромобилларни қувватлаш шохобчалари ҳам тармоқдан узиляпти
✅Россиядаги автоаварияда яна беш ўзбекистонлик ҳалок бўлди
✅Ўзбекистон юборган 18,5 тонна помидор Россияга киритилмади
✅Архитектура ёдгорлигига зарар берган масъул жазоланди
✅Маҳкумларга масофавий видеоучрашув ҳуқуқи берилади
✅Сурия янги ҳукумати Москвани ўз ҳозирлигини қайта кўриб чиқишга чақирди
✅НАТО иттифоқи Украинага ҳарбий ёрдамни мувофиқлаштиради
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍8
Forwarded from OZODLIK KANALI™
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Украина уруши, рейдлар ва ҳужжатлар муаммоси – Россиядаги муҳожирлар учун 2024-йил қандай ўтди?
Ҳар йили 18-декабрда халқаро муҳожирлар куни нишонланади. Бу куни мигрантларнинг ватанлари ва улар меҳнат қилаётган мамлакатлар ривожланиши учун қўшаётган ҳиссалари эсланади.
Шу муносабат билан “Мигрант Медиа” лойиҳамиз Россиядаги марказий осиёлик муҳожирлар орасида сўров ўтказди. Муҳожирлар 2024-йилда ўтказилган рейдларни, Украина урушига юборилаётган марказий осиёликларни ва миграция ҳужжатлари билан бўлган муаммоларни таъкидлашди.
Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.
📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!
Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.
#MigrantMediaCentralAsia

Энг кам пeнсия миқдори: Ўзбeкистондан Қирғизистонда кўпроқ, Тожикистонда эса жуда кам
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги энг кам пенсия олувчилар бир ойлик харажатларини қандай қоплайди? Бир киши нафақасига қанча гўшт сотиб олиши мумкин?
Ушбу лавҳада чегара ҳудудларидаги бозорларнинг реал нархлари ва пенсионерларнинг фикрлари билан танишасиз.
Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видеолавҳалар орқали ёритади. Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.
#ferghanastories
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги энг кам пенсия олувчилар бир ойлик харажатларини қандай қоплайди? Бир киши нафақасига қанча гўшт сотиб олиши мумкин?
Ушбу лавҳада чегара ҳудудларидаги бозорларнинг реал нархлари ва пенсионерларнинг фикрлари билан танишасиз.
Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видеолавҳалар орқали ёритади. Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.
#ferghanastories
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1029 -кун | Москвадаги “кимёвий генерал” қотиллигида ўзбекистонлик гумонланмоқда
Россияда ўлдирилган “кимёвий генерал” қотиллигида ўзбекистонлик меҳнат муҳожири гумонланмоқда. Кремл Украина раҳбариятини расман терроризмда айблади.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги 20 декабр куни БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида генерал Кирилловнинг ўлдирилиши масаласини кўтаришини маълум қилди.
Экспертлар Россиядаги муҳожирларга босимнинг янги тўлқини бошланишидан хавотирда.
Россия ва Украина 1500 тадан асир алмашинувига ҳозирлик кўрмоқда.
Қора Денгизда учинчи нефт ташувчи кема муаммога дуч келди.
Уруш жиноятлари бўйича халқаро прокурор Суриядаги оммавий қабристонлар топилганини айтмоқда.
РоссельхознадзорНовгород вилоятига Ўзбекистондан юборилган 18,5 тонна помидор партиясини олиб киришга рухсат бермади.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Россияда ўлдирилган “кимёвий генерал” қотиллигида ўзбекистонлик меҳнат муҳожири гумонланмоқда. Кремл Украина раҳбариятини расман терроризмда айблади.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги 20 декабр куни БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида генерал Кирилловнинг ўлдирилиши масаласини кўтаришини маълум қилди.
Экспертлар Россиядаги муҳожирларга босимнинг янги тўлқини бошланишидан хавотирда.
Россия ва Украина 1500 тадан асир алмашинувига ҳозирлик кўрмоқда.
Қора Денгизда учинчи нефт ташувчи кема муаммога дуч келди.
Уруш жиноятлари бўйича халқаро прокурор Суриядаги оммавий қабристонлар топилганини айтмоқда.
РоссельхознадзорНовгород вилоятига Ўзбекистондан юборилган 18,5 тонна помидор партиясини олиб киришга рухсат бермади.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонадаги портлаш гувоҳлари қурбонлар сони кўплигини айтмоқда
17 декабрь куни Фарғона шаҳридаги пропан газ қуйиш шохобчасида юз берган портлаш гувоҳлари ҳодисада расман хабар қилинганидан кўпроқ одам қурбон бўлганини айтишмоқда.
Аҳмад Яссавий кўчасида жойлашган “Petrolium” пропан газ қуйиш шохобчасида содир бўлган портлашда, ИИВнинг хабарига кўра, уч киши ҳалок бўлган.
Расмий хабарга кўра Янгийўл маҳалласидаги 5 м. куб сиғимли контейнерга газ қуйиш жараёнида ёриқ келиб чиқиб, газ моддаси ташқарига сизиб чиқиши оқибатида, портлаш ва ёнғин содир бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилоят ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди ҳамда 259-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирги кунда жиноят иши доирасида 5 нафар шахс процессуал тартибда қамоққа олинган.
Аммо Озодлик манбалари портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони расмий хабардагидан анча кўп бўлганини иддао қилмоқда.

👍19
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Москвадаги “кимёвий генерал” қотиллигида ўзбекистонлик гумонланмоқда
Москвада рус генералини портлатиб юборишда гумонланиб Ўзбекистон фуқароси қўлга олиниши ортидан Россия Киевни «терроризм»да айблаб чиқди.
Федерал хавфсизлик хизматига кўра, Украинадан кўрсатма олган гумонланувчи «Москвага келган ва юқори кучланишли қўлбола бомбани электр скутерга ўрнатиб, уни генерал Игор Кириллов яшайдиган уйнинг кириш қисмида қолдирган. Кириллов ва унинг ёрдамчиси чиқаётган вақтда эса бомбани портлатиб юборган».
📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/-vjg3V52EkQ

👍12👎4
🔥ЭКСКЛЮЗИВ
Алламжоновга суиқасд: Икки чечен Интерпол қидирувига берилди
❗️Кўриш учун линк 👉https://youtu.be/8DPlcG4red0
❗️Озодликнинг ЯНГИ ЭКСКЛЮЗИВ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
Алламжоновга суиқасд ишида чечен изига доир янги тафсилотлар. Икки чеченистонлик Интерпол қидирувига берилди.
Криминал дунёда танилган Бислан Расаев, шериги Шамил Темирханов билан Алламжоновни ўлдириш учун ёлланганлик ва жиноятни яширганликда гумонланмоқда.
Суиқасдни бўйнига олган Шоҳруҳ Аҳмедов Туркиядалик пайти айнан Расаев гуруҳи билан бирга қамалиб, 7 ойдан сўнг озод қилинганди.
Турк матбуоти Расаев гуруҳининг озод этилишини Рамзан Қодировнинг шахсий аралашувига боғлаган.
Ўзбекистоннинг яқин тарихидаги энг шов- шувли сиёсий қотиллик уриниши хроникаси Озодликнинг навбатдаги эксклюзив видеосида.
Видеога лайк босиб, уни тармоқларда улашишни унутманг!

YouTube
IKKI CHECHEN INTERPOL QIDIRUVIDA - Allamjonovga suiqasd
Алламжоновга суиқасд ишида чечен изига доир янги тафсилотлар. Икки чеченистонлик Интерпол қидирувига берилди.
Криминал дунёда танилган Бислан Расаев, шериги Шамил Темирханов билан Алламжоновни ўлдириш учун ёлланганлик ва жиноятни яширганликда гумонланмоқда.…
Криминал дунёда танилган Бислан Расаев, шериги Шамил Темирханов билан Алламжоновни ўлдириш учун ёлланганлик ва жиноятни яширганликда гумонланмоқда.…
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Рус генералининг ўлими ортидан Россиядаги муҳожирларга босим кучаяди” – ҳуқуқ ҳимоячиси
Россияда рус генералини ўлдирганликда гумонланиб ўзбек муҳожири ҳибсга олинди. Россия ҳукумати бу воқеани теракт сифатидан баҳолади. Бу 2024-йилда Россия ҳукумати марказий осиёлик муҳожирларни терроризмда айблаган иккинчи воқеа бўлди. Март ойида содир бўлган “Крокус Сити Холл”даги фожиа ортидан мигрантларга босим кучайиб, рейд ва депортациялар кўпайган эди. Ҳуқуқ ҳимоячилари ва муҳожирлар “Крокус” воқеасидан сўнг бўлган текширувлар яна такрорланиши мумкинлигидан хавотирда.
Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.
📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!
Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.
#MigrantMediaCentralAsia
Россияда рус генералини ўлдирганликда гумонланиб ўзбек муҳожири ҳибсга олинди. Россия ҳукумати бу воқеани теракт сифатидан баҳолади. Бу 2024-йилда Россия ҳукумати марказий осиёлик муҳожирларни терроризмда айблаган иккинчи воқеа бўлди. Март ойида содир бўлган “Крокус Сити Холл”даги фожиа ортидан мигрантларга босим кучайиб, рейд ва депортациялар кўпайган эди. Ҳуқуқ ҳимоячилари ва муҳожирлар “Крокус” воқеасидан сўнг бўлган текширувлар яна такрорланиши мумкинлигидан хавотирда.
Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.
📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!
Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.
#MigrantMediaCentralAsia
👍14
Audio
📌Озодлик дастури 19.12.24
✅Фарзанд туғилганда отага ҳам таътил бериш таклиф этилмоқда
✅Навоийда 33 ёшли эркак ўлдирилиб дарёга улоқтирилди
✅Москвада бошпана сўраш учун келган қорақалпоғистонлик фаол ушланди
✅Яна бир автолизинг фирмаси фуқароларни чув туширди
✅Тошкент ва Кобул электр олди-сотдисини давом эттиради
✅Трамп сайловчилар овоз беришига кўра 312 та овоз йиғди
✅БМТнинг Суриядаги элчиси ўтиш даври ва янги қонунлар лозимлигини таъкидлади
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
✅Фарзанд туғилганда отага ҳам таътил бериш таклиф этилмоқда
✅Навоийда 33 ёшли эркак ўлдирилиб дарёга улоқтирилди
✅Москвада бошпана сўраш учун келган қорақалпоғистонлик фаол ушланди
✅Яна бир автолизинг фирмаси фуқароларни чув туширди
✅Тошкент ва Кобул электр олди-сотдисини давом эттиради
✅Трамп сайловчилар овоз беришига кўра 312 та овоз йиғди
✅БМТнинг Суриядаги элчиси ўтиш даври ва янги қонунлар лозимлигини таъкидлади
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Алламжоновга суиқасд: Икки чечен Интерпол қидирувига берилди
Алламжоновга суиқасд ишида чечен изига доир янги тафсилотлар. Икки чеченистонлик Интерпол қидирувига берилди.
Криминал дунёда танилган Бислан Расаев, шериги Шамил Темирханов билан Алламжоновни ўлдириш учун ёлланганлик ва жиноятни яширганликда гумонланмоқда.
Суиқасдни бўйнига олган Шоҳруҳ Аҳмедов Туркиядалик пайти айнан Расаев гуруҳи билан бирга қамалиб, 7 ойдан сўнг озод қилинганди.
Турк матбуоти Расаев гуруҳининг озод этилишини Рамзан Қодировнинг шахсий аралашувига боғлаган.
Ўзбекистоннинг яқин тарихидаги энг шов-шувли сиёсий қотиллик уриниши хроникаси Озодликнинг навбатдаги эксклюзив видеосида.
Видеога лайк босиб, уни тармоқларда улашишни унутманг!
📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/8DPlcG4red0

👍16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Замонавий пичоқчилар
Ҳунарни санъатга, санъатни бизнесга айлантира олувчи ёшлар ҳақидаги ҳикояга қизиқсангиз бу лавҳани кўринг. Аввал уй-рўзғор буюмлари ясаб, тирикчилик қилаётган ҳунармандлар бу омадли блогер, тадбиркорга айланган. Фарғонанинг Бувайдасида яшаб, пичоқчилик қилаётган ака-укалар Муҳриддин ва Муҳсинжон ўз муаммолари ва қизиқишлари, муваффақиятлари ҳақида сўзлаб беришди.
Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.
Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

Энергетика вазирининг “тўкилган” обрўси
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/bwocwbuDC2s
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов иқтисодчи блогер Отабек Бакиров устидан Прокуратура ва ИИВга шикоят аризаси киритди.
Блогернинг хабар қилишича, вазир Мирзамаҳмудов унинг 1 йилу 7 ой аввал ёзган постида ўзини обрўсизлантирувчи ва ҳақоратловчи контент бор, деб норози бўлган.
Вазирнинг бу аризаси шу кунда ижтимоий тармоқларда энергетик инқирозга доир танқидий ва ғазабнок постлар ўчирилаётган ҳамда танқидий пост муаллифлари ИИВ идораларига чақирилаётган паллада янгради.
Шу кунларда Ўзбекистонда ҳаво совуган, куни-кеча тунда ҳарорат -15 градусга тушди. Ўзбекистоннинг каттагина қисмида аҳоли яна светсиз, газсиз ўтирибди.
Мамлакат 10 йиллардан бери энергетик инқироз ботқоғидан чиқа олмаётан бир паллада давлат вазирининг машҳур иқтисодчини устидан арз қилиши, тармоқларда энергетик кризисга оид чиқишларнинг кўпайиши ва фаол танқидчиларнинг куч ишлатар идоралар томонидан босимга олинишига оид ҳолатни таниқли журналист Анора Содиқова, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Гулноза Мамарасулова ҳамда Лондондаги ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи Алишер Илҳомов билан муҳокама қиламиз.

Energetika vazirining “to‘kilgan” obro‘si
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов иқтисодчи блогер Отабек Бакиров устидан Прокуратура ва ИИВга шикоят аризаси киритди.
Блогернинг хабар қилишича, вазир Мирзамаҳмудов унинг 1 йилу 7 ой аввал ёзган постида ўзини обрўсизлантирувчи ва ҳақоратловчи…

👍17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Булунғурликлар газ баллон кечикаётганини айтмоқда
Озодликка Самарқанд вилояти Булунғур тумани Оқтепа маҳалласидан мурожаат йўллаган фуқаролар суюлтирилган газ баллон келиши кечикаётганидан шикоят қилмоқда.
“Маҳалламизга газ баллон келганига 90 кундан ошиб кетди. Аслида график асосида ҳар 40-45 кунда тарқатилиши керак”, дейди Оқтепа маҳалласи турғуни.
Озодликка аввал ҳам газ баллон вақтида тарқатилмаётгани, баллон вазни меъёрдан кам экани, баллонлар белгиланган нархдан қимматга сотилаётгани каби ҳолатлар бўйича мурожаатлар келган.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Озодликка Самарқанд вилояти Булунғур тумани Оқтепа маҳалласидан мурожаат йўллаган фуқаролар суюлтирилган газ баллон келиши кечикаётганидан шикоят қилмоқда.
“Маҳалламизга газ баллон келганига 90 кундан ошиб кетди. Аслида график асосида ҳар 40-45 кунда тарқатилиши керак”, дейди Оқтепа маҳалласи турғуни.
Озодликка аввал ҳам газ баллон вақтида тарқатилмаётгани, баллон вазни меъёрдан кам экани, баллонлар белгиланган нархдан қимматга сотилаётгани каби ҳолатлар бўйича мурожаатлар келган.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍15
Audio
📌Озодлик дастури 20.12.24
✅Рус генерали ўлими ортидан мигрантлар орасида хавотирлар кучайди, Мирзиёев Путин билан гаплашди
✅Алламжоновга суиқасд иши бўйича икки чеченистонлик интерпол қидирувига берилди
✅Суриядаги жангариларга пул юборишда айбланган андижонлик қамалди
✅ИИББ блогер устидан жиноят иши қўзғатишни рад этди
✅“Ўзбеккосмос” 2 минг чоғли ноқонуний чиқиндихонани аниқлади
✅ОТБ Ўзбекистонда мактабгача таълимни қўллаб-қувватлайди
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
✅Рус генерали ўлими ортидан мигрантлар орасида хавотирлар кучайди, Мирзиёев Путин билан гаплашди
✅Алламжоновга суиқасд иши бўйича икки чеченистонлик интерпол қидирувига берилди
✅Суриядаги жангариларга пул юборишда айбланган андижонлик қамалди
✅ИИББ блогер устидан жиноят иши қўзғатишни рад этди
✅“Ўзбеккосмос” 2 минг чоғли ноқонуний чиқиндихонани аниқлади
✅ОТБ Ўзбекистонда мактабгача таълимни қўллаб-қувватлайди
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍10
Рус генералининг ўлими. Ҳибсдаги ўзбек ҳақида нима маълум?
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/BLkBiFRYw6U
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
Москвада рус генерали ўлимига сабаб бўлган терактни уюштиришда айбланаётган тошкентлик 29 яшар Аҳмаджон Қурбоновнинг оиласи Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари назорати остида қолмоқда.
Аҳмаджон Қурбонов, яқинларининг сўзларига кўра, 2021 йилда Туркияга пул топиш учун кетган. Сўнгги бор онасига Россиядаги портлашдан 2 кун аввал қўнғироқ қилиб, ўзининг соғ-саломатлиги, Россияда ошпазлик қилаётганини айтган.
Радиация, кимёвий ва биологик қуроллардан мудофаа қўшинлари бошлиғи Игорь Кириллов ва унинг ёрдамчиси Илья Поликарпов 17 декабр куни эрталаб Москванинг Рязань проспектида ўлдирилганди.
19 декабрь куни Москва шаҳар суди бу терактни уюштиришда айбланган ўзбекистонлик Қурбонов Аҳмаджон Алижон ўғли 2 ойга ҳибсга олинганини маълум қилди.
Москвада рус генерали ўлдирилиши муносабати билан Ўзбекистон фуқаросининг қўлга олиниши Россиядаги Марказий осиёлик мигрантлар орасида яна тазйиқлар ва депортациялар бошланади, деган қўрқувни кучайтирмоқда.

Rus generalining o‘limi. Hibsdagi o‘zbek haqida nima ma’lum?
Москвада рус генерали ўлимига сабаб бўлган терактни уюштиришда айбланаётган тошкентлик 29 яшар Аҳмаджон Қурбоновнинг оиласи Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари назорати остида қолмоқда.
Аҳмаджон Қурбонов, яқинларининг сўзларига кўра, 2021 йилда Туркияга…