@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
10.9K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
🔥ОЗОДЛИК СУРИШТИРУВИ

“Цемент қироли” - Дубайда ҳибсга олинган Улуғбек Шодмонов ким?

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/5I9bquS6TMc
❗️Озодликнинг ЯНГИ ЭКСКЛЮЗИВ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Ўзбек ҳуқуқ-тартибот идоралари Дубайда ҳибсга олинган Ўзбекистон ватандоши Улуғбек Шодмоновнинг экстрадициясини талаб қилмоқда.

“Цемент қироли” сифатида танилган “United Cement Group” эгаси Шодмоновга нисбатан Америка Қўшма Штатлари ва Украинада ҳам текширувлар ўтказиш талаблари янграган.

Улуғбек Шодмоновнинг америкалик адвокатлари унинг Дубайда ҳибсга олинганини қатъиян рад этишмоқда.

Ўзбекистон цемент бизнесининг қарийб ярмини назоратига олган Кипрдаги оффшор компания эгаси Улуғбек Шодмонов ҳақида нима маълум?

Озодликнинг навбатдаги эксклюзив видеосини томоша қилинг ва уни дўстларингиз билан улашиб қўйишни унутманг!
👍16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туни билан навбатда туриб газ ололмаган ҳайдовчи: “Раҳбарлар, уялмайсизларми, қўрқмайсизларми?!”

Автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида туни билан навбатда туриб газ ололмаган ҳайдовчи масъулларга ғазабнок оҳангда мурожаат йўллади.

“Заправкани хоҳлаганда очасизлар, хоҳлаганда ёпасизлар. Уйимда ногирон ва касаллар бор. “Дамас” ҳайдаб тирикчилик қиламан. Икки кундан бери навбат кутиб ётибман. Имон, инсоф борми?! 37 миллион аҳоли битта муттаҳамга ишламоқда” дейди у.

Ҳайдовчи ҳатто бензин учун ҳам турнақатор навбат юзага келгани, қолаверса, ёнилғи сифатсизлигидан машиналар мотори эриб кетаётганини айтган.

“Раҳбарлар, нима қилмоқчисизлар ўзи?! Сизлар ҳам икки метр жойга борасизлар. Уялмайсизларми, қўрқмайсизларми, Аллоҳнинг олдида қандай жавоб берасизлар?!” дея масъулларни саволга тутади мурожаатчи.

Ўзбекистонда қишнинг совуқ кунларида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари ёпилиши анъанага айланган. Бу йил ҳам 9 декабрдан метан “заправка”лар фаолияти чекланди. Тармоқларда тарқалаётган видеоларда мамлакат бўйлаб газ учун километрлаб навбатлар ҳосил бўлганини кўриш мумкин.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👎60👍58
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ЙПХ ходимлари фуқароларга куч ишлатгани айтилмоқда

Озодликка мурожаат йўллаган Ўзбекистон фуқароси ЙПХ ходимлари унга ва ўғлига нисбатан асоссиз равишда куч ишлатганини иддао қилди.

“Тошкент шаҳрида ГАИ ходимлари менга ҳамда ўғлимга нисбатан зўравонлик қилиб оғир тан жароҳати етказишди. “Права”си йўқ деб туҳмат қилишди. Ҳолбуки, қўлидаги планшет орқали “права” бор-йўқлигини осонгина текшириб кўриши мумкин эди. Ички ишлар вазири П.Бобожонов ва бош прокурор Н.Йулдошевдан қонунбузар ходимларга чора кўришларини сўрайман”, дейди мурожаатчи.

Видеолавҳада ЙПХ ходимлари ҳайдовчи ва йўловчини куч ишлатиб машинадан тушириб, махсус автобусга чиқаришга уринаётганини кўриш мумкин.

Озодликка ички ишлар органлари ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги зиддият қандай якун топгани маълум эмас.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍24👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1034-кун | Полшада “Украина легиони” тузилди

Украинада Киев, Хмелницкий, Херсон ва Берислав яна руслар томонидан ўққа тутилди.
Ростов вилоятидаги Новошахтинский нефтни қайта ишлаш заводи Украинанинг дрон ва ракета ҳужумидан кейин ўз ишини бутунлай тўхтатди.
Полшадаги “Украина легиони”га мингдан ортиқ ариза топширилди.
АҚШда президенликка сайланган Доналд Трамп ҳокимиятининг илк кунидаёқ “трансгендер телбалиги”ни тўхтатишга ваъда берди ва мамлакатда фақат “аёл ва эркаклар” қолишини билдирди.
Москвада Словакия Бош вазири Роберт Фицо Владимир Путин билан учрашиб, Украина орқали газ транзити масаласини муҳокама қилди.
Грузия президенти Саломе Зурабишвили қайта парламент сайлови кунини белгилаш учун мамлакат ҳукуматига бир ҳафта муҳлат берди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Татаристондаги ёнғинда 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Татаристоннинг Малореченский қишлоғидаги фермада содир бўлган ёнғинда 6 нафар одам ҳалок бўлди, уларнинг 5 нафари Ўзбекистон фуқароси. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консулхонаси хабар берди. Ёнғин бошланганида ишчилар вақтинча жойлаштирилган уйда 39 киши бўлган ва уларнинг 33 нафари мустақил равишда ташқарига чиқа олган. Россия Тергов қўмитаси ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍10👎2
Зимистон: Газ импорти уч баравар ошди, аммо аҳолига ҳануз газ йўқ

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/xb_S2ksMUD4
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

2024 йил сўнгидаги биринчи совуқ яна Ўзбекистон энергетика тизими қишга тайёр эмаслиги ва мамлакат узил кесил газ экспортчисидан газ импортига қарам давлатга айланганини ўртага чиқарди.

Президент ҳузуридаги Статистика агентлигининг мамлакат ташқи савдоси тўғрисидаги ҳисоботида қайд этилишича, жорий йилнинг январ-ноябрь ойларида Ўзбекистон 1,55 миллиард долларлик рекорд миқдорда газ импорт қилди, яъни импорт қарийб 3 баробар ошган.

Лекин шунга қарамасдан яна электр таъминотида узилишлар, яна газ пасайиб кетиши, яна автомобилларга метан қуйиш шохобчаларида бир неча километрлик навбатлар, яна аҳолининг кескин норозилиги...

2024 йил бошидан буён Ўзбекистон бўйлаб газ билан боғлиқ 74 та бахтсиз ҳодиса қайд этилгани, 82 нафар одам нобуд бўлганини 27 ноябрь куни "Ҳудудгазтаъминот" акциядорлик жамияти бошқарма бошлиғи Абдусаттор Қаюмов маълум қилган эди.

27 ноябрдан шу кунгача эса ис газидан заҳарланиб яна ўнга яқин одам ўлди, улар орасида ёш болалар ҳам бор.

Ис гази туфайли ўлимлар сони ортишига электр энергияси ва табиий газ тақчиллиги сабаб бўлаётгани айтилади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👎39👍16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Отабек Умаровнинг одами” Дубайда ушланди

Ўзбек ҳуқуқ-тартибот идоралари Дубайда ҳибсга олинган Ўзбекистон ватандоши Улуғбек Шодмоновнинг экстрадициясини талаб қилмоқда.

“Цемент қироли” сифатида танилган “United Cement Group” эгаси Шодмоновга нисбатан Америка Қўшма Штатлари ва Украинада ҳам текширувлар ўтказиш талаблари янграган.

Улуғбек Шодмоновнинг америкалик адвокатлари унинг Дубайда ҳибсга олинганини қатъиян рад этишмоқда.

39 яшар Улуғбек Шодмонов президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбарининг эндиликда собиқ ўринбосари Отабек Умаров атрофидаги муҳим шахс деб ишонилади.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/5I9bquS6TMc
👎30👍23
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мексика орқали АҚШга хатарли йўл ва депортация марказларидаги ўзбеклар

Америкага Мексика орқали борган ўзбекистонликлар депортация марказларида узоқ вақт сақланиб турганларидан норози. Улар АҚШ ҳукумати айнан Собиқ Совет давлатларидан келганларга нисбатан камситувчи сиёсат олиб борилаётганини айтади. Шу сабаб 280 нафар Собиқ Совет давлатларидан келган муҳожир судга мурожаат қилишган.

“Мигрант Медиа” лойиҳамиз Ўзбекистондан Мексика -Америка чегарасигача бир ой давомида хатарли йўлни босиб ўтган ўзбекистонликлар билан суҳбатлашди. Диёранинг (исми ўзгартирилган) айтишича, унинг 53 ёшли онаси Мексикага келгунча ўғриларга дуч келиб, бор пулини бериб қутилган. У 6 ойда бери депортация марказида ўтирибди. Мафтунанинг (исими ўзгартирилган) 20 ёшли жияни ҳам 7 ойдан буён озодликка чиқа олмаяпти. У ҳам АҚШ-Мексика чегарасини кесиб ўтган.

Уларни судда ҳимоя қилаётган адвокат Абадир Барре ва унинг ёрдамчиси Ўткур Раҳматуллаевнинг фикрича текширувларнинг кучайганинга иккита сабаб бўлиши мумкин. Биринчиси - охирги пайтларда кўп марказий осиёликларнинг теракт уюштирганликда айбланаётгани, иккинчи сабаб - Марказий Осиё давлатларининг Россияга яқин бўлгани.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia
👍11👎1
Вазирлик: Келгуси йил юздан зиёд янги мактаб очилади

Ўзбекистонда келгуси ўқув йилида 100 дан зиёд мактаб ташкил этилиб, 257 минг ўқувчи ўрни очилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири 24 декабрь куни президент Шавкат Мирзиёевга берган ахборотда қайд этилишича, охирги етти йилда 5 мингдан зиёд мактабда, бу йил эса 608 та мактабда қурилиш, таъмирлаш ишлари бажарилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9👎1
Қозоғистонда Бокудан Грознийга парвоз қилаётган учоқ қулади

Қозоғистоннинг Манғистау вилояти маркази бўлмиш Ақтау яқинида йўловчи учоғи қулаб тушди. Бу ҳақда хабар қилган Озодликнинг қозоқ хизматига кўра, қулаган учоқ Бокудан Грознийга қатновни амалга ошираётган бўлган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Кремль: Ўзбекистон 1 январдан БРИКСда шерик-давлатга айланади

2025 йил 1 январидан эътиборан Беларусь, Боливия, Индонезия, Қозоғистон, Куба, Малайзия, Таиланд, Уганда давлатлари қаторида Ўзбекистон ҳам расман БРИКСда шерик-давлат мақомига эга бўлади. ТАСС хабарига кўра, бу ҳақда Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков билдирган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎16👍6
Сўнгги йилда АҚШдан 270 мингдан зиёд киши депортация қилинди

АҚШнинг Иммиграция ва божхона хизмати сўнгги йилда Жо Байден маъмурияти 10 йил ичида рекорд миқдорда мигрантларни депортация қилгани ҳақида маълум қилди, дея хабар қилган “Америка овози”нинг рус хизмати.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
“Чиройли” авторақам салкам бир миллиард сўмга пулланди

Ўзбекистонда онлайн аукционда сотувга қўйилган 01 888 BBB автобиль рақами салкам бир миллиард сўмга сотилди.

Daryo.uz нашрининг ёзишича, 337,5 миллион сўм бошланғич нарх билан савдога қўйилган бу авторақамнинг баҳоси кимошди якунига қадар 965 миллион 250 минг сўмга кўтарилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎10👍5
Назарбеков “санъаткорлар ҳамма ерни расво қилаётгани”дан баҳс этди

Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида “маданият соҳасида давлат регулятор бўлмаслиги, вазирлик ёпилиши кераклиги” ҳақидаги муҳокамаларга муносабат билдирди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👎3
Байден Россияга қарши санкцияларнинг “хайрлашув” пакетини ҳозирламоқда

АҚШ президенти Жо Байден ҳокимият тепасида бўлган сўнг ҳафталарда Россия энергетика секторига қарши янги йирик санкциялар киритишга чоғланмоқда. Бу ҳақда “Вашингтон пост” нашри тўрт нафар хабардор манбадан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9👎1
Ўзбекистон ҚК дронларга қарши курашга эътибор қаратмоқда

Ўзбекистон Қуролли Кучлари (ҚК) ўқув машғулотларида асосий эътибор замонавий жангларда янги қўлланаётган учувчисиз учиш аппаратларини қўллаш, уларга қарши курашиш, бошқарув маҳоратини ошириш ҳамда янги тактик ҳаракатларни ўзлаштиришга қаратилмоқда.Бу ҳақда 24 декабрь куни Олий Мажлис Сенатида ташкил этилган Мудофаа вазирлиги қўшинларининг доимий жанговар шайлиги муҳокамасида сўз юритилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ВИДЕО: Қозоғистонда Бокудан Грознийга парвоз қилаётган учоқ қулади

Қозоғистоннинг Манғистау вилояти маркази бўлмиш Ақтау яқинида йўловчи учоғи қулаб тушди. Бу ҳақда хабар қилган Озодликнинг қозоқ хизматига кўра, қулаган учоқ Бокудан Грознийга қатновни амалга ошираётган бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Грознийда қуюқ туман тушгани туфайли учоқ аввалига Маҳачқалъага, кейин эса Ақтауга йўналтирилган.

Ахборот агентликларининг хабар қилишларича, Azerbaijan Airlines авиаширкатига тегишли учоқ Каспий денгизи устидан учиб ўтаётган пайтда фавқулодда ҳолат сигналини берган.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги учоқ қулаганини тасдиқлаган.

“Ақтауда учоқ қулаган жойга Қозоғистон ФВВга тегишли 11 та техника ва шахсий таркибдан 52 киши етиб борган. Улар етиб боришганда ҳаво кемаси ёнаётганини кўришган”, дейилган ФВВ хабарномасида.

Қутқарувчилар авиаҳалокат содир бўлган жойда ёнғинни ўчиришга киришишган.

Қозоғистон Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, қулаган учоқ бортида 37 нафар озарбайжонлик, 6 нафар қозоғистонлик, 3 нафар қирғизистонлик ва 16 нафар россиялик йўловчи бўлган.

Қозоғистон ФВВ қайдича, ҳодисадан сўнг йўловчилардан 25 нафари тирик қолган.

Қозоғистон Транспорт вазирлиги учоқ қулаши ҳодисаси юзасидан махсус текширув ўтказилишини маълум қилган.

“КазАэроНавигация” корхонаси тахминига кўра, авиаҳалокат учоқнинг қуш билан тўқнашгани ва руль бошқаруви бузилгани туфайли содир бўлган бўлиши мумкин.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍18
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1035-кун | Татаристондаги ёнғинда 5 ўзбек муҳожири ҳалок бўлди

В.Зеленский: Курскда 3 мингдан зиёд корейс аскари ўлдирилди ва яраланди.
Татаристондаги чорвадорлик фермаси биносида чиққан ёнғинда 6 нафар Ўзбекистон ва Россия фуқаролари нобуд бўлди.
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин таклифига биноан 25-26 декабрь кунлари Петербургда бўлиб ўтадиган МДҲ ва ЕОИИ саммитларида иштирок этади.
Россия Мудофаа вазирлиги Украина шарқидаги Сторожево қишлоғини эгаллаб олганини маълум қилмоқда.
Италия Бош вазири: Россия Европа Иттифоқи хавфсизлигига ҳарбий таҳдиддан кўра каттароқ хавф солмоқда.
Исроил Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши исроиллик ҳарбийлар иши эканини очиқчасига тан олди.
БААда ноябр ойи охирида ушланган Ўзбекистон фуқароларидан беш нафарига нисбатан жиноят иши очилган.
Ўрта ер денгизида Тартусдан ҳарбий юк ташиётган рус кемаси чўкиб кетди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тармоқ қаҳрамонига айланган ҳайдовчи: “Соғ-саломатман. Бировдан тиз чўкиб узр сўрамоқчи эмасман”

Автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларидаги навбатлар, умуман, мамлакатдаги ижтимоий муаммолар юзасидан раҳбарларга кескин мурожаат йўллагани ортидан ижтимоий тармоқлар қаҳрамонига айланган ўзбекистонлик ҳайдовчи соғ-саломат. Бу ҳақда унинг ўзи навбатдаги мурожаатида маълум қилди.

“Ҳаёт муаммолари ҳақида гапирдим. Бунинг учун бировдан тиз чўкиб узр сўрамоқчи эмасман. Менга ҳеч ким кучли босим ўтказмади, жуда ёмон ҳолга туширмади. Тўғри, нега гапирдинг, шу керакмиди деган гаплар бўлди. Соғ-саломатман, нафас олиб турибман. Ниҳоят навбатим келди, метанни оламан-да, уч-тўрт сўм топиб, бугун насиб этса, қозонимиз қайнайди”, дейди ҳайдовчи.

У сўз эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланганини алоҳида таъкидлаган.

Ҳайдовчининг бироз кескин руҳдаги видеомурожаатидан кейин тармоқларда у ички ишлар органлари ходимлари томонидан “олиб кетилгани” ҳақида хабар тарқалганди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍37
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зимистон: Газ импорти уч баравар ошди, аммо аҳолига ҳануз газ йўқ

2024 йил сўнгидаги биринчи совуқ яна Ўзбекистон энергетика тизими қишга тайёр эмаслиги ва мамлакат узил кесил газ экспортчисидан газ импортига қарам давлатга айланганини ўртага чиқарди.

Президент ҳузуридаги Статистика агентлигининг мамлакат ташқи савдоси тўғрисидаги ҳисоботида қайд этилишича, жорий йилнинг январ-ноябрь ойларида Ўзбекистон 1,55 миллиард долларлик рекорд миқдорда газ импорт қилди, яъни импорт қарийб 3 баробар ошган.

Лекин шунга қарамасдан яна электр таъминотида узилишлар, яна газ пасайиб кетиши, яна автомобилларга метан қуйиш шохобчаларида бир неча километрлик навбатлар, яна аҳолининг кескин норозилиги...

2024 йил бошидан буён Ўзбекистон бўйлаб газ билан боғлиқ 74 та бахтсиз ҳодиса қайд этилгани, 82 нафар одам нобуд бўлганини 27 ноябрь куни "Ҳудудгазтаъминот" акциядорлик жамияти бошқарма бошлиғи Абдусаттор Қаюмов маълум қилган эди.

27 ноябрдан шу кунгача эса ис газидан заҳарланиб яна ўнга яқин одам ўлди, улар орасида ёш болалар ҳам бор.

Ис гази туфайли ўлимлар сони ортишига электр энергияси ва табиий газ тақчиллиги сабаб бўлаётгани айтилади.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/xb_S2ksMUD4
👍11