@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
10.9K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қайноқ манзиллар...

“Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан йил давомида Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларида яшаб, меҳнат қилаётган оддий одамларнинг ҳаёти ва фойдали ишлари ҳақида ҳикоя қилдик.

Бир сўз билан айтганда, уларнинг ҳаётига ўз лавҳаларимиз орқали оз бўлса-да ўзгариш олиб кира олдик.

Лавҳалар орқали ҳаёти яхшиланган, муаммоси ечилган, мушкуллари осон бўлган қаҳрамонларимиз бу ҳақда бизни хабардор қилиб туришди.

Ҳар бир қаҳрамон ҳақида яна гапирсак арзийди.

Улардан уч нафари алоҳида танлаб олдик.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories
👍9
Озарбайжон учоғи Россия ҳаводан мудофаа тизими сабаб қулаган - Бокудаги манбалар

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/aOuMAk3lA_E
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Қозоғистонда 25 декабрь куни ҳалокатга учраган Azerbaijan Airlines учоғи Россия ҳаводан мудофаа тизими фаолияти оқибатида қулаган, дея хабар қилди 26 декабрь куни қатор нашрлар Бокудаги манбалардан олинган маълумотга таянган ҳолда.

Reuters агентлиги ўз мақоласида тергов боришидан хабардор бўлган Озарбайжондаги тўртта манбага таянган.

Embraer йўловчи учоғи ўз манзили бўлган Грозний аэропортига қўнолмай, Россия ҳаво ҳудудини тарк этганидан кейин қулаб тушган, ҳодиса чоғида 38 киши ҳалок бўлган эди. Россия ҳаводан мудофаа тизимлари Чеченистон дохил турли ҳудудларда Украина дронлари ҳужумини қайтариш учун сўнгги ойларда бир неча қўлланилган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8👎1

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/aOuMAk3lA_E
👍10👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хорижда ишлаш ва фирибгарлик: Сохта виза, ҳибс ва депортация

2024 йилда АҚШга ноқонуний кирган рекорд сондаги - 572 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди. Бу ўтган йилга нисбатан 6,5 баробар кўп. 2021 йилда атиги 21 нафар ва 2022 йилда 55 нафар ўзбекистонлик депортация қилинганди. Аммо депортация ва қулликка тушиш хавфи ўзбекистонкиларни Америка орзуси ва хорижда яҳши маош тўланадиган иш топиш истагидан қайтара олмаяпти. Президент Мирзиёев бошқарувининг илк давридаги мамлакатда муносиб иш ўринлари яратиш ва мигрантларни ватанга қайтариш ваъдаси сўнгги йилларда кўпроқ одамни юқори маош тўланадиган ривожланган мамлакатларга ишга юбориш режасига ўзгартирилган. Аммо аксар ўзбекистонликлар давлатдан ёрдам кутишмайди ва ўз йўлллари билан хорижга отланадилар. Бу йўлда фирибгарлик қурбони бўлаётганлар кўп.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Озарбайжон учоғи Россия ҳаводан мудофаа тизими сабаб қулаган - Бокудаги манбалар

Қозоғистонда 25 декабрь куни ҳалокатга учраган Azerbaijan Airlines учоғи Россия ҳаводан мудофаа тизими фаолияти оқибатида қулаган, дея хабар қилди 26 декабрь куни қатор нашрлар Бокудаги манбалардан олинган маълумотга таянган ҳолда.

Reuters агентлиги ўз мақоласида тергов боришидан хабардор бўлган Озарбайжондаги тўртта манбага таянган.

Embraer йўловчи учоғи ўз манзили бўлган Грозний аэропортига қўнолмай, Россия ҳаво ҳудудини тарк этганидан кейин қулаб тушган, ҳодиса чоғида 38 киши ҳалок бўлган эди. Россия ҳаводан мудофаа тизимлари Чеченистон дохил турли ҳудудларда Украина дронлари ҳужумини қайтариш учун сўнгги ойларда бир неча қўлланилган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍4👎4
Украинага босқин: 1038-кун | Рамзан Қодиров ўзбек мулозимларига таҳдид қилди

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/fS0puOGZTVE
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Путин Украина раҳбарияти билан Словакияда учрашиши мумкинлигини билдирди.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистоннинг йирик давлат мулозимларига очиқчасига таҳдид қилди.
Azerbaijan Airlines учоғи Россия ҳаводан мудофаа тизими фаолияти оқибатида қулаганини тасдиқламоқда.
100 нафар ярадор фаластинлик болалар, аёллар ва уларнинг ҳамроҳлари Ўзбекистонга эвакуация қилинди.
Сочи ва Қозон аэропортлари вақтинчалик учоқларни қабул қилмаяпти
Россия 35 минглик қўшин билан Украинанинг Курахово шаҳрини эгаллаганини айтмоқда.
Жанубий Корея миллий разведка хизмати украин ҳарбийлари Россия томонида Украинага қарши урушган шимолий кореялик аскарни асирга олганини тасдиқлади.

👍16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1039-кун | Путин Алиевга қўнғроқ қилди, учоқ ҳалокати учун узр сўради

Украина Қуролли Кучлари Бош штабининг шанба кунги баёнотида айтилишича, Украина бўлинмалари Россия Қуролли кучларининг Орёл вилоятидаги “қўриқланадиган объект”ига ҳужум қилган. Таъкидланишича, гап "Шаҳед" камикадзе дронлар омбори ҳақида кетмоқда. Озодлик радиоси рус хизмати томонидан ўрганилган сунъий йўлдош тасвирлари бу ерда номаълум объект қурилиши 2024-йил август ойида бошланганини кўрсатган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Eriell ходимлари: “Ватанимизда ишлаб, маошимизни вақтида ололмаслигимиз ҳеч қайси рисолага тўғри келмайди”

Eriell компанияси ишчи-ходимлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга маош кечикиши юзасидан видеомурожаат йўллади.

“Она ватанимизда ишлаб, иш ҳақимизни ўз вақтида ололмаслигимиз ҳеч қайси рисолага тўғри келмайди. Бу адолат мезонларининг бузилишидир. Конституциямизнинг 13-моддасида Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади, демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади, деб белгиланган”, дейди ишчилар.

Август ойидан буён иш ҳақи олмаганини билдирган ходимлар маош билан бирга қонунчиликда белгиланган компенсация пули тўланишини талаб қилган.

Eriell гуруҳига мансуб Enter Engineering, Eriell, Saneg каби ширкатларнинг бенефициар эгаси ўзбекистонлик тадбиркор Бахтиёр Фозилов экани айтилади. Мазкур ширкатлар ишчилари маош кечикаётгани ҳақида аввал ҳам шикоят қилган эди. Ижтимоий тармоқларда уларнинг жамоавий норозилик мурожаатлари кўп бора эълон қилинган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍33👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1040-кун | Сўнгги 30 йилда Жанубий Корея тарихида энг даҳшатли авиаҳалокат

Жанубий Кореядаги авиаҳалокатда камида 179 киши қурбон бўлди.

Алиев: Ақтауда ҳалокатга учраган учоқ ердан отилган ўқлар туфайли шикастланган.

Украина ҳаво кучлари 29 декабрга ўтар кечаси Россиянинг 10 дронидан 9 таси уриб туширди.

Сирский: Россия 2024 йил бошидан бери Украинада 421 минг аскар йўқотди.

Путин экстремизмга қарши кураш бўйича янги стратегияни тасдиқлади.

Андижонда конякдан заҳарланган 22 кишининг 5 нафари вафот этди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8
Тошкент вақти билан яшаётган қирғиз қишлоғи - МО чегаралари

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/GrQdTmuScnU
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасининг тинч йўл билан ҳал қилиниши дунёда ёки минтақада андоза бўлиши мумкинми?
Тошкент билан Бишкек ўртасидаги келишув қонли тўқнашувларгача етган қирғиз-тожик чегарасини ҳал қилишда ўрнак бўлдими?
Чегара келишувлари наркотрафика, диний экстремизм муаммоларини қанчалик бартараф эта олади?
Санжар Эралиев лавҳаси.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вақти билан яшаётган қирғиз қишлоғи - МО чегаралари

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасининг тинч йўл билан ҳал қилиниши дунёда ёки минтақада андоза бўлиши мумкинми? Тошкент билан Бишкек ўртасидаги келишув қонли тўқнашувларгача етган қирғиз-тожик чегарасини ҳал қилишда ўрнак бўлдими? Чегара келишувлари наркотрафика, диний экстремизм муаммоларини қанчалик бартараф эта олади?

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/GrQdTmuScnU
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тармоқ қаҳрамонига айланган ҳайдовчи: “Танқидим учун мени Ички Ишларга чақиришмоқда”

Автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларидаги навбатлар, умуман, мамлакатдаги ижтимоий муаммолар юзасидан раҳбарларга кескин мурожаат йўллагани ортидан ижтимоий тармоқлар қаҳрамонига айланган ўзбекистонлик ҳайдовчининг навбатдаги мурожаатида тармоқда яна трендга чиқди. Тармоқда тарқалаётган бу мурожаатида у аввалги танқидий видеолари ортидан ИИБга чақирилганини маълум қилмоқда.

Бироз аввалроқ ҳайдовчининг кескин руҳдаги видеомурожаатидан кейин тармоқларда у ички ишлар органлари ходимлари томонидан “олиб кетилгани” ҳақида хабар тарқалганди. Шундан сўнг у соғ-саломатлигини маълум қилиб яна бир видео чиқарган эди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍36👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ST: “Кластер 5-6 ойдан бери иш ҳақимизни бермаяпти”

“Самарқанд вилояти Пахтачи туманидан мурожаат йўллаяпмиз. “Пахтачи кластер” 5-6 ойдан бери иш ҳақимизни бермаяпти. Бизнинг ҳам бола-чақамиз бор, ахир. Юқоридаги масъуллардан иш ҳақимизни олишда амалий кўмак кутяпмиз”.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1041-кун | Озарбайжон россияликлар учун миграция тартибини кучайтирди

Бокуда Қозоғистонда қулаган учоқ экипажи дафн этилди. Президент Илҳом Алиев Россия кечирим сўраши ва товон тўлаши керак, деди.
Россия Мудофаа вазирлиги Новотроицк қишлоғини эгаллаганини айтмоқда.
Кремл 30 декабрда Россия ва Украина ўртасида тинчлик музокаралари бўлиб ўтиши тўғрисидаги хабарларни инкор этди.
Россия ядровий жанговар каллакларни таший оладиган ўртача ва қисқа масофаларга учувчи ракеталарни жойлаштиришга мораторийни бекор қилди.
30 декабр куни AҚШ президенти Жо Байден Украинага қарийб 2,5 миллиард долларлик хавфсизлик ёрдам пакетини эълон қилди.
Ю.Навалная: Aлексейнинг “Патриот” китобини электрон шаклда Россияда ҳам бепул ўқиш мумкин.
Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 45,5 мингдан ошди.
Тбилисида Михаил Кавелашвили инаугурацияси бўлиб ўтди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2025 йилдан бошлаб Россияда визасиз юриш муддати қисқартирилди. Муҳожирларни яна қандай ўзгаришлар кутмоқда?

1 январдан бошлаб Россияда визасиз юриш муддати 180 кундан 90 кунга қисқаради. 5 февралда эса мигрантлар ҳуқуқларини кескин чекловчи “мамлакатдан чиқариб юбориш режими” кучга кирди. Унга кўра, бу режимга киргизилган мигрантларга банк ҳисоб рақамини очиш, машина сотиб олиш, никоҳдан ўтиш ва бошқа ҳудудга кўчиб ўтиш тақиқланади. Шунингдек, келаси йилда чет элликларга Россиянинг бир неча ҳудудларида айрим соҳаларда ишлаш тақиқланади. 2025 йилда Россияда яна қандай миграция қонунлари кучга киради? Батафсил лавҳамизда.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia
👍9👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вақти билан яшаётган қирғиз қишлоғи - МО чегаралари

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасининг тинч йўл билан ҳал қилиниши дунёда ёки минтақада андоза бўлиши мумкинми?
Тошкент билан Бишкек ўртасидаги келишув қонли тўқнашувларгача етган қирғиз-тожик чегарасини ҳал қилишда ўрнак бўлдими?
Чегара келишувлари наркотрафика, диний экстремизм муаммоларини қанчалик бартараф эта олади?
Санжар Эралиев лавҳаси.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍6
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Бектемир тумани суди Ғайрат Дўстовни “майда безорилик” содир этганликда айбдор деб топиб, унга нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.

Асли қашқадарёлик 46 яшар Дўстов шу ой бошида Тошкент шаҳридаги автомобилларга метан газ қуйиш шохобчасида норозилик билдирган видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалиши ортидан танилганди.

Ўзбекистон Олий суди электрон хизматлар порталидаги маълумотга кўра, суд ҳукми 26 декабрь куни чиқарилган.

Фаоллар ҳукуматнинг энергетика сиёсатидан кескин норозилик билдирган Ғайрат Дўстовнинг қамалишини тармоқдаги чиқиши билан боғлашмоқда.

Олдинроқ унинг ўзи Ички ишлар идорасига чақирилгани, аммо озодликда эканини айтиб чиққан эди.

Ижтимоий тармоқлардаги хабарларга кўра, Ғайрат Дўстовнинг қамалишидан яқинлари расман хабардор қилинмаган.

Расмийлар бу борада ҳозирча бирон изоҳ бергани йўқ.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👎75👍18
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ишсизлик ва маошсизлик - 2024 йилнинг иқтисодий якунлари

Ўзбекистонликлар 2025 йилни энергия тарифлари ошиши ва миллий валюта қадрсизланиши фонида кутиб олишмоқда. 2024 йилда ўтган йиллардаги иқтисодий-ижтимоий муаммолар ҳал бўлмади, аҳоли реал даромадларида жиддий ўсиш кузатилгани йўқ. 

Аксинча, Каримов бошқаруви давридаги маошларнинг вақтида берилмаслиги каби муаммолар яна қайтадан сурункали тус ола бошлагани кузатилди.

Йил якунида расмий статистика хорижий инвестициялар қарийб эллик фоизга камайгани, давлат ялпи ташқи қарзи эса 60 миллиард доллардан ошганини қайд этди. 

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12👎4
Энергобўҳрон: Ўзбекистонда норозиликнинг янги юзи - қамоқдаги Ғайрат Дўстов

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/8xSi9IB0eQ4
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Ўзбекистонда бу йил янада оғирлашган энергобўҳроннинг юзи - 46 яшар Ғайрат Дўстов.

Унинг 23 декабрь куни Тошкентдаги метан газ шохобчасида илма-тешик кросссовкасини кўтариб, ҳукуматга қилган мурожаати минглаб ўзбекистонлик норозилигининг ифодаси эди, холос.

Аммо норозилик намойишлари тақиқланган Ўзбекистонда аҳоли норозилигини ифода қилишган журъат этган фуқаронинг мурожаати, фаолларнинг ишонишича, ҳукуматни қўрқитиб юборган.

Ўзининг тармоқлардаги чиқиши учун расмийлардан кечирим сўрашдан бош тортган Ғайрат Дўстов 26 декабрдан буён ҳибсда қолмоқда.

Тошкент шаҳар суди 3 январь куни унинг аппеляция шикоятини кўриб чиқиши кутилмоқда.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍21