@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
10.9K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Айиқ билан кураш тушган Шаҳрам Ғиёсов жаримага тортилди

Айиқ билан машғулот ўтказиб, ҳуқуқбузарликка йўл қўйган боксчи Шаҳрам Ғиёсов базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жаримага тортилди.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, спортчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасига кўра баённома расмийлаштирилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11
Бокуда жосусликда гумонланаётган франциялик устидан суд бошланди

Бокуда 6 январь куни Франция фуқароси бўлган Мартин Райан устидан суд бошланди. Озарбайжон расмийлари уни жосусликда айблашмоқда. Маълумотларга кўра, Райан “айбини қисман тан олган”. Мазкур айблов бўйича унга 10 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Ўқувчилар яна совуқда юпун кийимда тадбирга олиб борилди

Сурхондарё вилояти Денов туманида ўқувчиларни совуқ ҳавода юпун кийимда тадбирга жалб қилган мансабдорлар интизомий жазога тортилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани матбуот хизмати маълум қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2👎2
Канада бош вазири Жастин Трюдо истеъфога чиқишини эълон қилди

Канада бош вазири Жастин Трюдо Либерал партия лидери мақомини, шу билан бирга ҳукумат раҳбари лавозимини тарк этиши ҳақида эълон қилди.

Канада парламенти фаолияти 24 мартгача тўхтатилади. Канада Либерал партияси Трюдонинг ворисини танлаши лозим бўлади, у автоматик равишда мамлакатнинг янги бош вазирига айланади.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Андижонда газ портлашида бир киши нобуд бўлди

Андижон вилояти Марҳамат туманидаги хонадонда рўй берган газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди.

Daryo.uz нашрининг Бош прокуратура матбуот хизматидан олинган маълумотга таянган ҳолда ёзишича, 3 январь куни соат 03:00 атрофида Шомат маҳалласи Ипак йўли кўчасида яшовчи фуқаро Х.Шокиров хонадони ётоқхонасида қўлбола усулда қурилган иситиш печини ёқмоқчи бўлиб гугурт чаққан вақтида хонага тўпланган табиий газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш юз берган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
Бразилия Индонезиянинг БРИКСга қўшилганини эълон қилди

Индонезия 2006 йилда Россия, Бразилия, Ҳиндистон ва Хитой томонидан тузилган иқтисодий блок — БРИКСга расман қўшилган. Бу ҳақда 6 декабрь куни Бразилия ҳукумати томонидан тарқатилган расмий хабарномада айтилган. Бу йил мазкур ташкилотга Бразилия раислик қилмоқда.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Ўзбекистонда поезд чипталари нархи яна оширилади

Жорий йилнинг 1 февралидан эътиборан Ўзбекистонда темирйўл чипталари нархи оширилади. Бу ҳақда маълум қилган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати нарх қимматлашини темирйўл инфратузилмаси харажатлари, электр энергияси, ёқилғи ва транспорт харажатларини қоплаш, юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш ва йўловчи вагонлари паркини янгилаш каби мақсадлар билан изоҳлаган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎5👍2
Тибетда рўй берган кучли зилзилада 53 киши қурбон бўлди

Хитойнинг Тибет мухтор районида 7 январь тонгида содир бўлган кучли ер силкиниши натижасида, сўнгги маълумотларга кўра, 53 киши ҳалок бўлган, 60 дан зиёд одам яраланган. Зилзила магнитудаси 6,8 баллни ташкил этган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Депутатлар электрон сигаретани тақиқлашни таклиф қилишмоқда

Ўзбекистон ҳудудида айрим турдаги тамаки маҳсулотлари, никотинни истеъмол қилиш мосламалари, шу жумладан, электрон сигареталарни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва ўтказиш тақиқланиши мумкин.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг 6 январь куни бўлиб ўтган йиғилишида ушбу тақиқ кўзда тутилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👎1
Гулнора Каримова манзил колонияга чиқарилди - манбалар

Марҳум президент Ислом Каримовнинг қатор иқтисодий жиноятларда айбланиб 13 йилдан кўпроқ қамоқ муддатини ўтаётган тўнғич қизи Гулнора Каримова ўтган йил охирида Тошкентдаги аёллар қамоқхонасидан манзил колонияга ўтказилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Аҳмедов иши" - Франция суди қарори қамоқдан қутқаролмади

Ўтган йил кузда Франциядан Фарғонага депортация қилинган ўзбекистонлик 40 яшар қочқин Муҳсинжон Аҳмедов 5 йил қамоққа ҳукм қилинди.

Франция конституцион суди, экстрадициядан ҳеч қанча ўтмай, буни ноқонуний деб топган ва қочқинни қайтаришга ҳукм қилган. Аммо, Ўзбекистон томони бу ҳукмга ҳеч қандай муносабат билдирмаган, Аҳмедов ҳам ўшандан буён ҳибсда қолаётганди.

У Францияда пайтида Озодликка интервью берган ва ўшанда ҳам- кейинчалик Фарғонада ёпиқ ўтган маҳкамада ҳам - айбловни тан олмаган.

Диний экстермизм ва терроризм билан боғлиқ қатор оғир жиноятларда айбланган Муҳсинжон Аҳмедов - Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганидан буён Франциядан Ўзбекистонга депортация қилинган Озоликка маълум илк қочқиндир.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7👎1
Audio
📌Озодлик дастури 07.01.25

✅Ўқувчилар яна совуқда юпун кийимда тадбирга олиб борилди

✅Андижонда газ портлашида бир киши нобуд бўлди

✅Айиқ билан кураш тушган Шаҳрам Ғиёсов жаримага тортилди

✅Ўзбекистонда поезд чипталари нархи яна оширилади

✅Тибетда рўй берган кучли зилзилада 53 киши қурбон бўлди

✅Бокуда жосусликда гумонланаётган франциялик устидан суд бошланди

✅Бразилия Индонезиянинг БРИКСга қўшилганини эълон қилди

✅Канада бош вазири Жастин Трюдо истеъфога чиқишини эълон қилди

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
@ozodnews
👍9
Ўзбеклар ва қирғизларни бирлаштирган спорт: Акмал Ҳасанов

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/Uc45jt3Xtxg
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Париж-2024 олимпиадаси Марказий Осиёда янги юлдузни кашф этди.

Лекин у олимпиада чемпиони эмас, ўзбекистонлик оддий мураббий.

Унинг беминнат ёрдами қирғизистонлик боксчини олимпиада финалигача олиб келди.

Бугунги қаҳрамонимиз минтақадаги дўстлик тимсоли сифатида намоён бўлган - Акмал Ҳасанов.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1049-кун | Украина Курскка бостириб кирганига 5 ой тўлди

Шавкат Мирзиёев авиаҳалокат муносабати билан Илҳом Aлиевга учинчи марта таъзия билдирди.
Ўзбекистондан Россияга йигирмага яқин парвозлар бекор қилинди.
Украина ҳарбийлари Кураховода жанглар кетаётганини айтишмоқда.
Россиянинг Курск вилоятида украин қўшинлари ҳужуми давом этмоқда.
6 январ куни КХДР янги гипертовушли баллистик ракетани учирди.
Канада бош вазири Жастин Трюдо истеъфога чиқишини эълон қилди.
Молдованинг бўлгинчи Днестрбўйи ҳудуди газсиз, электрсиз ва иссиқликсиз қолди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рус депутати муҳожирлар уйида текширув ўтказди

Россиялик депутат Виталий Милонов полициячилар билан бирга Санкт-Петербургдаги муҳожирлар ижарага олган уйда текширув ўтказди. Депутат кўп қаватли уйдаги квартираларнинг бирида ўнлаб муҳожир яшаётганидан маҳаллий аҳоли унга шикоят қилганини айтади. Унинг айтишича, мигрантларга Украинадаги урушда иштирок этиш ҳам таклиф қилинган, аммо улар рози бўлмаган.
Россияда текширув ёки рейдлар пайтида муҳожирларга депортация ўрнига Россия Мудофаа вазирлиги билан ҳарбий шартнома тузишни таклиф қилиш одатий ҳолга айланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиш беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia
👍9👎6
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга 40 млн доллар ажратади

Ўзбекистонда Ислом тараққиёт банки (ИТБ) иштирокида “Кичик ва ўрта корхоналарнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш” лойиҳаси амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 январидан кучга кирган 903-сонли қарорига мувофиқ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш, мувофиқлаштириш, ИТБ қарзларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул орган этиб белгиланган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎9👍1
Дамашқдаги ўзгаришлардан кейин эронлик ҳарбийлар Сурияни тарк этди

Дамашқда ҳокимият Башар Асад режими мухолифларига ўтганидан эронпараст қуролли гуруҳларнинг катта қисми Сурияни тарк этди. The Wall Street Journal (WSJ) нашрининг хабар қилишича, мухолифат Дамашқда ҳокимиятни эгаллаб олган пайтда минглаб эронпараст жангари ҳали ҳам Сурияда эди, уларнинг бир қисми мамлакат шарқида, айримлари эса пойтахт Дамашқнинг ўзида бўлган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👎1
Давлат мулозимларига автомобиль харидини камайтириш буюрилди

Ўзбекистондаги вазирлик, идора ва ҳокимликлар 2025 йилда тежамкорлик ва барқарорликни таъминлаш тамойили асосида бюджет маблағларини тежаш ва самарадорлигини ошириш бўйича бир қатор чораларни кўриши лозим. Президентнинг 1 январдан кучга кирган “Давлат бюджетининг 2025 йил ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида шу каби талаблар назарда тутилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9