@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
10.9K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Ўзбеклар ва қирғизларни бирлаштирган спорт: Акмал Ҳасанов

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/Uc45jt3Xtxg
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Париж-2024 олимпиадаси Марказий Осиёда янги юлдузни кашф этди.

Лекин у олимпиада чемпиони эмас, ўзбекистонлик оддий мураббий.

Унинг беминнат ёрдами қирғизистонлик боксчини олимпиада финалигача олиб келди.

Бугунги қаҳрамонимиз минтақадаги дўстлик тимсоли сифатида намоён бўлган - Акмал Ҳасанов.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1049-кун | Украина Курскка бостириб кирганига 5 ой тўлди

Шавкат Мирзиёев авиаҳалокат муносабати билан Илҳом Aлиевга учинчи марта таъзия билдирди.
Ўзбекистондан Россияга йигирмага яқин парвозлар бекор қилинди.
Украина ҳарбийлари Кураховода жанглар кетаётганини айтишмоқда.
Россиянинг Курск вилоятида украин қўшинлари ҳужуми давом этмоқда.
6 январ куни КХДР янги гипертовушли баллистик ракетани учирди.
Канада бош вазири Жастин Трюдо истеъфога чиқишини эълон қилди.
Молдованинг бўлгинчи Днестрбўйи ҳудуди газсиз, электрсиз ва иссиқликсиз қолди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рус депутати муҳожирлар уйида текширув ўтказди

Россиялик депутат Виталий Милонов полициячилар билан бирга Санкт-Петербургдаги муҳожирлар ижарага олган уйда текширув ўтказди. Депутат кўп қаватли уйдаги квартираларнинг бирида ўнлаб муҳожир яшаётганидан маҳаллий аҳоли унга шикоят қилганини айтади. Унинг айтишича, мигрантларга Украинадаги урушда иштирок этиш ҳам таклиф қилинган, аммо улар рози бўлмаган.
Россияда текширув ёки рейдлар пайтида муҳожирларга депортация ўрнига Россия Мудофаа вазирлиги билан ҳарбий шартнома тузишни таклиф қилиш одатий ҳолга айланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиш беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia
👍9👎6
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга 40 млн доллар ажратади

Ўзбекистонда Ислом тараққиёт банки (ИТБ) иштирокида “Кичик ва ўрта корхоналарнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш” лойиҳаси амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 январидан кучга кирган 903-сонли қарорига мувофиқ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш, мувофиқлаштириш, ИТБ қарзларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул орган этиб белгиланган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎9👍1
Дамашқдаги ўзгаришлардан кейин эронлик ҳарбийлар Сурияни тарк этди

Дамашқда ҳокимият Башар Асад режими мухолифларига ўтганидан эронпараст қуролли гуруҳларнинг катта қисми Сурияни тарк этди. The Wall Street Journal (WSJ) нашрининг хабар қилишича, мухолифат Дамашқда ҳокимиятни эгаллаб олган пайтда минглаб эронпараст жангари ҳали ҳам Сурияда эди, уларнинг бир қисми мамлакат шарқида, айримлари эса пойтахт Дамашқнинг ўзида бўлган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👎1
Давлат мулозимларига автомобиль харидини камайтириш буюрилди

Ўзбекистондаги вазирлик, идора ва ҳокимликлар 2025 йилда тежамкорлик ва барқарорликни таъминлаш тамойили асосида бюджет маблағларини тежаш ва самарадорлигини ошириш бўйича бир қатор чораларни кўриши лозим. Президентнинг 1 январдан кучга кирган “Давлат бюджетининг 2025 йил ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида шу каби талаблар назарда тутилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
Meta контент модерациясига оид сиёсатини янгиламоқда

Facebook, Instagram ва Threads каби платформаларни ўз ичига олган Meta корпорацияси фактчекерлар ишини Community Notes – фойдаланувчилар изоҳи тизимига алмаштиради. Бу ҳақда корпорация бош директори Марк Цукерберг маълум қилган. У мазкур қарорни ифода эркинлигига қайтиш, деб атаган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
МБ бир мижоз учун банк карталари сонини чеклади

Ўзбекистон Марказий банки бир фойдаланувчи учун расмийлаштириладиган банк карталари сонини чеклади.

Телеграмдаги “Мижозлар учун” канали маълумотига мувофиқ, регулятор ишлаб чиққан вақтинчалик тартибга кўра, битта жисмоний шахс (битта ЖШШИР учун) битта банкда кўпи билан 5 та ва умуман барча банкларда 20 тагача, шу жумладан, виртуал ва кобейжинг карталарига эга бўлиши мумкин.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11
Францияда собиқ президент Саркози устидан суд бошланди

Парижда Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози устидан суд бошланди. У 2000-йиллар ўртасиларида Ливия диктатори Муаммар Қаддофий билан коррупцион тил бириктирувда айбланмоқда. Агар судда Саркозининг айби исботланса, у 10 йилгача қамалиши мумкин. Маҳкама жараёни уч ой давом этади.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Qanot Sharq авиаширкати ўнлаб рейсни бекор қилди

Ўзбекистоннинг Qanot Sharq авиаширкати 20 январдан 6 мартгача бўлган муддатда А320 самолётларида амалга ошириладиган қатор рейсларни бекор қилмоқда.

Компания матбуот хизмати қатновлар бекор қилинишига C-check, яъни техник кўрик ва текширувни сабаб сифатида кўрсатган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбеклар ва қирғизларни бирлаштирган спорт: Акмал Ҳасанов

Париж-2024 олимпиадаси Марказий Осиёда янги юлдузни кашф этди. Лекин у олимпиада чемпиони эмас, ўзбекистонлик оддий мураббий. Унинг беминнат ёрдами қирғизистонлик боксчини олимпиада финалигача олиб келди. Бугунги қаҳрамонимиз минтақадаги дўстлик тимсоли сифатида намоён бўлган - Акмал Ҳасанов.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12
Audio
📌Озодлик дастури 08.01.25

✅Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга 40 млн доллар ажратади

✅Марказий Банк бир мижоз учун банк карталари сонини чеклади

✅Давлат мулозимларига автомобиль харидини камайтириш буюрилди

✅Онаси томонидан калтакланган тўрт яшар қизалоқ вафот этди

✅Qanot Sharq авиаширкати ўнлаб рейсни бекор қилди

✅Тибетда зилзила қурбонлари сони 126 нафарга етди

✅Дамашқдаги ўзгаришлардан кейин Эрон ҳарбийлари Сурияни тарк этди

✅Meta контент модерациясига оид сиёсатини янгиламоқда

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍3
2025 - Ўзбекистон ва Мирзиёевни нима кутади?

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/eX3-6cyIs8I
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

2025 йилга оғир кириш, ўзбек ижтимоий тармоқлардаги бирдамлик ҳамда Трампнинг Оқ уйга киришини кутаётган дунё ва Ўзбекистон:

- Газ йўқ, деган пойабзали тешик тармоқ қаҳрамони Ғайрат Дўстовнинг қамалишию суд 
залидан озод қилиниши,

- Озарбойжон учоғининг қулаши ва ортидан, президент Илҳом Алиевнинг Кремлга қарши сиёсий юриши,

- Сурияда ўзбек жангарилари етакчисининг янги ҳукуматдан амал олиши,

- Ва ниҳоят, АҚШда сайланган президент Дональд Трамп маъмуриятининг иш бошлаши.

2025 йилда Ўзбекистон ва Мирзиёев ҳокимиятини нималар кутади?

Бугун хорижда яшаётган ўзбекистонлик икки эксперт - сиёсатшунос Рафаэл Сатторов ҳамда иқтисодчи, молиявий  эксперт Жамшид Муслимовлар билан шу ҳақда гаплашамиз.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍17👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1050-кун | Трамп Украинадаги урушни олти ойда тўхтатмоқчи

2024 йилда “миграция қоидаларини бузгани учун” 80 мингдан ортиқ муҳожир Россиядан чиқариб юборилган
Трамп Украинадаги ҳарбий можарога олти ой ичида барҳам беришини айтди.
Франция ОАВи: Украина қуролли кучлари аскарлари орасида Францияда ўқитилган дезертирлар сони "арзимас"
8 январга ўтар кечаси Россиянинг Саратов ва Энгелс шаҳарлари катта дрон ҳужумига учради.
Рус генераллари Владимир Путин инициаллари битилган олтин занжирларни тақиб юради.
НAТО сув ости инфратузилмасини қўриқлаш учун Болтиқ денгизига ўнлаб кемаларни жўнатмоқда.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7
Уч давлат бош вазирлари чегарада учрашишди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, Қирғизистон бош вазири Адилбек Касималиев ва Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода 8 январь куни уч давлат чегаралари туташган нуқтада учрашди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👎2
“Озарбайжон ҳаво йўллари” Қозонга парвозларни тўхтатмоқда

Azerbaijan Airlines (AZAL) авиаширкати “Украина дронлари ҳужумлари чоғида Қозон узра ҳаво ҳудуди мунтазам равишда ёпилаётгани” туфайли Бокудан Қозонга авиақатновларни тўхтатади. Авиаширкат вакиллари мазкур қарорни Татаристон пойтахтига парвозлар хавфсизлигини таъминлаш имконсизлиги билан изоҳлашган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
Ўзбекистонда тақиқланган манбалар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди интернетдаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда мамлакат ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ҳамда контентларнинг янгиланган рўйхатини эълон қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👎1
Лос-Анжелес атрофидаги ўрмон ёнғинларида 2 киши ҳалок бўлди

Лос-Анжелес атрофидаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари чоғида 8 январь куни камида икки киши ҳалок бўлган.

Аланга 800 гектардан зиёд майдонни қуршаб олган. Ёнғин шаҳар четидаги биноларга яқинлашиб, тураржойларга туташган. Ҳодиса ортидан шу пайтгача 32 мингдан зиёд киши эвакуация қилинган, жами 70 минг кишини кўчириш режаланган. Бундан ташқари, округда яшовчи минглаб одам мустақил равишда ўз уйларини тарк этишмоқда. Округда фавқулодда вазият тартиби эълон қилинган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5