@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
10.9K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
ДХХ раисига энг юқори ҳарбий унвон берилди

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Қурбоновга генерал-полковник ҳарбий унвони берилгани маълум бўлмоқда.

Kun.uz мухбири хабарига кўра, ДХХ раиси 14 январь куни Тошкентда Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилган байрам тадбирида уч юлдузли генерал погони тақилган формада қатнашган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎8👍4
Арманистон АҚШ билан стратегик ҳамкорлик шартномасини имзолади

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян 14 январь куни Вашингтонда икки мамлакат ўртасида хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги шартномани имзолашди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👎3
БАА ширкати Тошкентда аэротакси хизматини йўлга қўймоқчи

Бирлашган Араб Амирликларининг Jetex компанияси Тошкентда аэротакси ва VIP такси хизматларини жорий этмоқчи. Бу эса туризм ривожига ижобий таъсир кўрсатиб, VIP мижозларга қўшимча қулайлик яратиши кутилмоқда.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎9👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рус танкери сувости қувурларни кесишда айбланмоқда

Финляндия расмийлари Болтиқ денгизида ҳибсга олинган Россия нефть танкери экипажини сувости қувурлари ва алоқа кабелларига зарар етказишда айбламоқда.

Финляндия Миллий тергов бюроси раҳбари Ристо Лоҳининг маълум қилишича, экипаж кабеллар ва қувурларни кесишга тайёрланаётган вақтда ушланган.

Россия Украинага бостириб кирган 2022 йилдан бери Болтиқбўйи давлатлари сувости телекоммуникация тармоқлари ва газ қувурларидаги узилишлардан тез тез шикоят қилиб келади.

НАТО га аъзо давлатлар раҳбарлари Ҳелсинкида ушбу таҳдидларга альянснинг жавоб чораларини муҳокама қилиш учун йиғилиши кутилмоқда.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/cM2sEJuHQ7Y
👍4👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Водий рақамларда: бeнзин қаерда, қанча?

Қирғизистонда автомобил ёнилғисининг нархлари тушяпти, аммо ҳудуддаги қўшни мамлакатлар-Ўзбекистон ва Тожикистон билан таққослаганда, вазият қандай? Бензин, дизел ва суюлтирилган газ қаерда қанчага сотилмоқда? Буни билиш учун Фарғона водийсидаги уч шаҳар: Ўш, Фарғона ва Хўжанддаги ёқилғи нархларини ўргандик. Натижаларни билишни истасангиз, лавҳамизни томоша қилинг.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastorie
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ангор тумани турғунлари: “Маҳаллага ажратилган газ баллонлар ошхоналарга сотиб юбориляпти”

Озодликка Сурхондарё вилояти Ангор тумани Чинобод маҳалласидан мурожаат йўллаган аҳоли вакиллари маҳаллага ажратилган газ баллонлар ўз эгаларига етиб келмаётганидан шикоят қилди.

“Маҳаллага ажратилган газ баллонлар ошхоналарга сотиб юбориляпти. Туман газ идораси масъуллари бу ҳолатга кўз юммоқда. Ҳолатни фақат маҳаллага газ тарқатадиган масъулларни алмаштириб яхшилаш мумкин”, дейди Чинобод маҳалласи турғуни.

Чинободликлар газ баллон тарқатишда тартиб-интизом йўқлигидан ҳам норози.

Ўзбекистонда газлаштирилмаган ҳудудлар аҳолисига суюлтирилган газ баллон тарқатилади.

Шу билан бирга, сўнгги йилларда аввал газлаштирилган маҳаллаларни табиий газ тармоғидан узиб, суюлтирилган газ баллонга ўтказиш ҳам кўпайган.

Ижтимоий тармоқларда мамлакатнинг турли ҳудудларидан аҳолининг табиий газ таъминотини тиклашга доир кўплаб мурожаатларини топиш мумкин.

Одамлар суюлтирилган газ баллонда егулик пишириши, чой қайнатиши мумкин, аммо совуқ мавсумда у билан тураржойни иситиб бўлмайди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Салимбой чиқди. Қирғиз иши нима бўлди?

Халқ орасида криминал авторитет “Салимбойвачча” номи билан танилган - Салим Абдувалиев 6 йиллик жазо муддатидан 5 йил олдин озодликка чиқди.

75 яшар Абдувалиев соғлиги ёмонлашгани боис жазодан озод қилингани айтлди. Унга нисбатан Ўзбекистон жазо тизимида камдан-кам қўлланадиган ЖК нинг 75-моддаси қўлланган.

Салим Абдувалиев ва унинг атрофида криминал оламга алоқадор кўрилган қатор шахслар 2023 йил охирида Ўзбекистонда ўтказилган “Долзарб 40 кунлик” рейдлари давомида қўлга олингани расман айтилган.

Аммо, Озодликнинг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига кўра, унинг ҳибсга олиниши Қирғизистонда унга нисбатан “уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятини молиялаштириш ва наркотик савдоси”га оид айблов қўйилиши билан боғлиқ.

Қирғизистон томони 2024 йилнинг августида айблов эълон қилган ва ҳозирга қадар Абдувалиев билан алоқаси учун 10 га яқин қирғизистонлик таниқли шахс сўроққа тортилди, ҳибсга олинди ёҳуд ишдан бўшатилди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8
Audio
📌Озодлик дастури 15.01.25

✅Ўзбекистонда букмекерлик ва қимор ўйинлари қонунийлаштирилди

✅Истанбулда қўлбола ароқдан олти нафар ўзбекистонлик вафот этди

✅ДХХ раисига энг юқори ҳарбий унвон берилди

✅Раҳбарларнинг коррупцияга мойиллик даражаси баҳоланади

✅БАА ширкати Тошкентда аэротакси хизматини йўлга қўймоқчи

✅Жанубий Кореяда илк бор мамлакат президенти ҳибсга олинди

✅Арманистон АҚШ билан стратегик ҳамкорлик шартномасини имзолади

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
@ozodnews
👍5
15 сутка ва Ғайрат Дўстов эффекти: Суд тизимида нима бўлмоқда

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/SxDJu5Nh2rI
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

“То суд халқпарвар бўлмагунча, барибир охирига етказамиз. Суднинг остонасига қадам қўйган халқимиз давлатга дўст бўлиб чиқиши керак”.

Шавкат Мирзиёев бу гапларини 2017 йилда, президентлигининг илк даврида айтган эди. Ўшандан буён орадан қарийб 8 йил вақт ўтди.

Мирзиёев яна амалда икки муддат президентликка сайланди, мамлакат асосий қонуни - Конституция янгиланди.

Аммо судлар мустақил бўлгани йўқ, мамлакатда адолатли судлов қарор топмади.

Вақти вақти билан у ёки бу судьянинг катта миқдордаги пора билан қўлга тушгани эса суд тизими ҳануз энг коррупциялашган тизимлардан бири сифатида қолаётганининг расмий тасдиғи бўлиб қолмоқда

Расмий рақамларга кўра, ҳар йили Ўзбекистонда ўртача 1,5 миллион фуқаро судларга мурожаат қилади.

Бу мурожаатчиларнинг қанчаси судлардан адолат топди, қанчаси ҳукм ва қарорлардан норози, бу ҳақда аниқ ҳисобот йўқ.

Тошкентдаги метан газ заправкасида видео мурожаат қилган киракаш Ғайрат Дўстовнинг ҳибсга олинишидан бошлаб, унга 15 суткалик қамоқ жазоси тайинланиши cудларнинг адолатлилиги ҳақидаги масалани яна кун тартибига чиқарди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Салимбой чиқди. Қирғиз иши нима бўлди?

Халқ орасида криминал авторитет “Салимбойвачча” номи билан танилган - Салим Абдувалиев 6 йиллик жазо муддатидан 5 йил олдин озодликка чиқди.

75 яшар Абдувалиев соғлиги ёмонлашгани боис жазодан озод қилингани айтлди. Унга нисбатан Ўзбекистон жазо тизимида камдан-кам қўлланадиган ЖК нинг 75-моддаси қўлланган.

Салим Абдувалиев ва унинг атрофида криминал оламга алоқадор кўрилган қатор шахслар 2023 йил охирида Ўзбекистонда ўтказилган “Долзарб 40 кунлик” рейдлари давомида қўлга олингани расман айтилган.

Аммо, Озодликнинг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига кўра, унинг ҳибсга олиниши Қирғизистонда унга нисбатан “уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятини молиялаштириш ва наркотик савдоси”га оид айблов қўйилиши билан боғлиқ.

Қирғизистон томони 2024 йилнинг августида айблов эълон қилган ва ҳозирга қадар Абдувалиев билан алоқаси учун 10 га яқин қирғизистонлик таниқли шахс сўроққа тортилди, ҳибсга олинди ёҳуд ишдан бўшатилди.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/viS-WEwmvRs
👍12👎1
Uzbekistan Airways’га қарашли учоқ двигатели парвоз пайти ишдан чиқди

Uzbekistan Airways авиаширкатига қарашли Airbus А320 самолётининг двигатели парвоз пайти ишламай қолди.

Авиаташувчи матбуот хизмати хабарномасига кўра, техник носозлик 15 январь куни HY9607 рейс билан, Бухоро – Москва (Внуково) йўналишида парвоз қилган учоқда кузатилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1057-кун | Канберра австралияликнинг ўлими юзасидан Россиядан тушунтириш талаб қилмоқда

Истанбулда қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилган ўзбекистонлик олти фуқаро вафот этди.
Рус қўшинлари ўтган кун ичида иккита аҳоли пунктига бостириб кирди, Украина битта қишлоқда ўз назоратини тиклади.
Украина президенти Владимир Зеленский ҳамкор давлатлардан кўпроқ қурол етказиб берилмасдан туриб, чақирув ёшини пасайтиришни кўриб чиқмаслигини айтди.
Aвстралия Украина жабҳасида асирга олинган Оскар Женкинснинг ўлдирилиши тасдиқланса, рус элчисини мамлакатдан чиқариб юбориш билан таҳдид қилмоқда.
Кўнгилли сифатида Россия томонида жанг қилган ва Украина аскарлари томонидан асирга олинган италиялик илгари қотиллик ва педофилияда айбланиб судлангани аниқланди.
Зеленский 150 нафар украин қутқарувчиларини AҚШнинг Калифорния штатидаги ёнғинларга қарши курашга жўнатмоқчи.
Молдованинг бўлгинчи Днестрбўйи минтақаси раҳбари энергетика инқирозини ҳал қилиш учун Москвага ташриф буюрди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7
Исроил ва ҲАМАС вақтинча оташкесим бўйича келишувга эришди

Исроил ҳамда ҲАМАС радикал гуруҳи (АҚШ ва Европа Иттифоқида террор ташкилоти деб тан олинган) ўт очишни вақтинча тўхтатиш ҳамда 2023 йилнинг 7 октябридаги ҳужум чоғида гаровга олинган исроилликларнинг бир қисмини озод қилиш юзасидан келишувга эришишган. Бу ҳақда, Reuters агентлиги хабарига кўра, Қатар бош вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний матбуот анжуманида эълон қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Самарқандда ўқувчи ўзини 8-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди

Самарқанд шаҳрида 14 ёшли қиз ўзини юқори қаватдан пастга ташлаб, жонига қасд қилди.

Gazeta.uz нашрининг Бош прокуратура матбуот хизматига таянган ҳолда ёзишича, фожиа 13 январь куни соат 17:30 ларда Баҳор маҳалласида содир бўлган. 29-мактабнинг 8-синф ўқувчиси М.Р. кўп қаватли тураржой биносининг 8-қават йўлак деразасидан ўзини пастга отган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
НАТО бош котиби: “Янги реалликка мослашишимиз лозим”

НАТО бош котиби Марк Рютте Шимолий Атлантика иттифоқи ҳозирги пайтда Россиянинг ҳарбий таҳдидларига жавоб беришга тайёр эмаслигини билдирди. У альянсдаги иттифоқчиларни “уруш даври тафаккури” билан фикрлаш ва мудофаа харажатларини кўпайтиришга чақирди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Ўзбекистон ва БАА стратегик шерикларга айланишди

Жорий йилнинг 15 январь куни Абу Даби шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисида декларация имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати маълум қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Жо Байден: Қўшма Штатларга олигархия хавф солмоқда

АҚШ президенти Жо Байден 15 январь куни мамлакат президенти сифатида америкаликларга сўнгги мурожаати билан юзланди.

Байденга кўра, Америка демократиясига чексиз таъсир ва ҳокимиятга эга бўлиб бораётган ўта бой кишилар олигархияси таҳдид солмоқда.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Андижонда cобиқ ҳоким янги лавозимга тайинланди

Андижон туманининг собиқ ҳокими Абдужаббор Эгамбердиев Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Андижон вилояти кенгаши раиси лавозимига тайинланди.

2024 йил 18 декабр куни амалга оширилган тайинловдан жамоатчилик қарийб бир ой ўтиб хабар топмоқда.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎6👍1
AZAL учоғи “қора қутилари” маълумотлари Қозоғистонга топширилди

Ўтган йилнинг 25 декабрида Ақтау яқинида қулаган Azerbaijan Airlines (AZAL) авиаширкати учоғининг “қора қутилари” маълумотлари Бразилиядан Қозоғистонга келган. Қозоғистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати қайдича, ҳозирда бу маълумотлар мутахассислар томонидан ўрганилмоқда.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👎1
Бухорода икки минг йиллик аслаҳалар топилди

Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги Пойкент манзилгоҳидан милоддан аввалги I ва милодий I асрларга оид қурол-аслаҳа ҳамда бошқа осори атиқалар топилди.

“Халқ сўзи” газетаси хабарига кўра, нодир ашёлар саклар ва массагетлар даврида ибодатхона вазифасини ўтаган ҳудудда олиб борилган археологик қазишмалар пайтида аниқланган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👎1